imon.uz
4.15K subscribers
10.4K photos
1.76K videos
22 files
20.3K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди

Анвар Аҳмад таржимаси

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Энг гўзал инсон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбаримизни кўринишлари.

1.
Ўрта бўй эдилар.

2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.

3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.

4. Икки елкалари ораси кенг эди.

5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.

6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.

7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.

8. Киприклари узун.

Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.

9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.

10. Баданлари туксиз.

11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.

12. Пешоналари кенг.

13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.

14. Бурунлари баланд, қиррали.

15. Соқоллари қалин эди.

16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.

17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.

18. Кўкраклари кенг.

19. Билаклари узун.

20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.

21. Юришлари тез.

22. Барчадан илгари салом берардилар.

23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.

24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.

25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар.

26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.

27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар.

28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.

29. Салла ўрардилар (7-12 газ).

30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.

31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар.

32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.



34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.

35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.

36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.

37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.

38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.

40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар.

41. Еттита қиличлари бўлган.

42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).

43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.

44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.

45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.

46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.

47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди.

48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.

49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар.

50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.

51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.

52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.

53. Сариқ либосни суймас эдилар.

54. Ҳеч кимни урмаганлар.

55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди.

56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.

57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.

58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.

59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.

61. Кулишлари чиройли табассум эди.

62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.

63. Туя, от минганлар.

64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.

65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.

66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар.

67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар.

68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.

69. Мерослари садақа қилиб берилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Шукр қалб, тил ва амал билан бўлади!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ!!!

#салавот
اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم
Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Анас
ибн Молик(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
"Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн пағона юқори кўтарилади".

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи афдола солаватика ъадада маълуматика ва барик ва саллим таслиман казалик».

Маъноси:
«Аллоҳим, Сенга маълум бўлган нарсалар саноғича Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласига, саҳобаларига ва барча умматига раҳматингнинг энг афзали билан раҳмат айла. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юбор».

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. Пок ниятларга етказиб кунларимизни хайру барокатли бўлишини насиб айласин.

🎊Сизга файзу барокатли кун тилаймиз...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
ҒИЙБАТ, ГАП-СЎЗ, ИҒВО

Эй биродарим, билиб қўйки, Аллоҳ, ўзининг Қуръонида ғийбатнинг ёмонлиги ҳақида кескин айтиб, ғийбат қилганни ўликнинг этини еганга ўхшатгандир.

— Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар! Чунки айрим гумонлар гуноҳдир! Бир-бирингизнинг айбларингизни кавлаштирманг ва айримларингиз ҳам айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарларининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана, ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бунданда ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз!) Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир. (Ҳужурот сураси, 12-оят.)

Ал
лоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) буюрадиларки:

Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли, иффати ва номуси бошқа мусулмон учун ҳаромдир.

— Ғийбатдан сақланинг! Ғийбат зинодан ҳам ёмондир. Зеро, киши зино қилиб, охири тавба қилса, Аллоҳ афв этиши мумкин. Ҳолбуки, ғийбат қилганни тўғридан-тўғри кечириши қийин
Фақат ғийбат қилинган киши кечиргандан кейингина афв этиши мумкин.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
САҲОБАНИНГ БОЙЛИК СИРИ
тижорат

- Усмон розияллоҳу анҳудан сўрашди: «Мадинага ҳижрат қилиб келганингизда қиличингиздан бошқа ҳеч нарсангиз йўқ эди, ҳозир эса Мадинанинг энг бойларидансиз! Бу бойлигингиз сири нимада?!»

- Усмон розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар:
«Беш асосим бор:
- Биринчидан «муолажа» қиламан;
- Иккинчидан ўстиришга уринаман;
- Учунчидан фойдани кам санамайман;
- Тўртинчидан «қари» нарса сотиб олмайман;
- Бешинчидан сармояни тақсимлайман».

Шарҳ:

✔️ Биринчидан «муолажа» қиламан;
- Яъни қайси тижорат зарарга учраса уни ташлаб, бошқасига ўтиб кетмаслик, балки ўшани қайта ўрганиб, қаерида хато қилганини аниқлаш ва тузатиш ҳамда албатта фойда беришини таъминлаш назарда тутилмоқда.

✔️ Иккинчидан ўстиришга уринаман;
- Яъни кўрган фойдани истеъмолга ишлатавермасдан, сармояга ҳам қўшиб бориш, шу усулда тижорат ҳажмини кенгайтириш айтилмоқда.

✔️ Учинчидан фойдани кам санамайман;
- Яъни харидор молни кўзланган фойдадан кўра камроққа сўраса ҳам уни қайтармаслик лозим, чунки тижоратдаги унумдорлик ҳаракат ва тез айланишда бўлади. Катта фойдани кутиб ўтирмай, озроқ фойда бўлса ҳам сармояни тезроқ айланишини йўлга қўйиш лозим. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳам саҳобалар орасида бадавлатларидан эдилар, у кишининг бу борада шундай гаплари бор: «Озгина фойда бўлсада, ҳеч қачон ҳаридорни қайтармаганман!»

✔️ Тўртинчидан «қари» нарса сотиб олмайман;
- Яъни, сармояни сифатсиз, ўтмас молларга тикмаслик афзал. Чунки сифатсиз мол сармояни музлашига олиб келади, сифатли ва харидоргир мол эса сармояни тез айланишини таъминлайди.

✔️ Бешинчидан сармояни бўламан.
- Яъни, сармояни фақат битта тур тижоратга йўналтирмаслик лозим, балки уни бўлиб, хар-хил йўналишга тикиш афзал. Чунки битта молга ҳамма сармояни тикилса зарар бўлганда хатар кўлами кенгайиб кетади, аммо сармоя турли йўналишга қаратилса зарар ҳам тақсимланиб, хатари камаяди.
Яқинларингизга илининг!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Агар Аллоҳни кўпчилик орасида зикр қилсангиз

Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ким Аллоҳни эслашдан ғофил бўлувчилар орасида Аллоҳ таолони зикр қилса, Аллоҳ таоло унга бир назар билан қарайдики, ундан сўнг бу бандасини абадий азобламайди".

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Фарзандлар ҳаққига дуо

Фарзандларимни руҳинию жисмини ёмон ҳасадчининг ҳасадидан Аллоҳнинг паноҳига омонат топшираман.

Уларнинг жисмларини Аллоҳга омонат қиламан. Улардан машаққат ва касалликларни узоқ қилгин.

Уларнинг ахлоқларини Аллоҳга омонат қиламан. Уларни ҳусни хулқда ибрат қилгин.

Уларнинг ризқларини Аллоҳга омонат қиламан. Уларни покиза ҳалол неъматларинг ила ризқлантиргин.

Уларни асло Ўзингдан ўзгага юзлантириб, ҳолларини топшириб қўймагин, эй Роббим!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Иброҳим ибн Адҳам бир ғамгин кишини кўриб унга деди: Эй, йигит! Сенга учта савол берсам, жавоб берасанми? Йигит: Ҳа, деди.

Иброҳим ибн Адҳам: Бу коинотда бирор нарса Аллоҳнинг иродасисиз бўлиши мумкинми? Йигит: Йўқ, деди. Аллоҳ сенга ёзган ризқингдан бирор нарса камайиши мумкинми? Йигит: Йўқ, деди. Аллоҳ сенга ёзган умрингдан бир лаҳза камайиши мумкинми? Йигит: Йўқ, деди.

Шндай экан, ғам чекишга нима ҳожат, деди Иброҳим ибн Адҳам.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
📃 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ БАЁНОТИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши баёнотида жаҳонда кузатилаётган иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар, рўй бераётган чанг-тўзонлар ва содир бўлаётган табиий офатларнинг олдини олиш учун дунё миқёсида илгари сурилаётган ташаббусларга мос равишда юртимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” лойиҳасини Ислом дини тўла қўллаб-қувватлаши ҳамда ушбу эзгу лойиҳада барча фаол иштирок этишига даъват этилган.

🌙 Зеро, Аллоҳ таоло инсониятни озодаликка, жисму имони, уй-жойи – Ватанини пок тутишга, боғу роғлар ўстирувчи ва Ер юзини обод қилувчилардан бўлишга чақиради.

⬇️ Ушбу баёнотнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг.
http://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/34097

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Оилалар тинч бўлса, ҳаётимиз саодатли бўлади

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Бугун эрта тонгда уйғониб, янги кунни бошлаган ҳар бир одам мусофирдир. Ёнингиздаги молингиз омонатдир. Мусофир дегани йўловчидир. Омонатлар эса қайтарилади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Зуҳднинг комиллиги – асло Аллоҳ азза ва жалла ҳалол қилган неъматларни ўзига ҳаром қилиб олиш билан ёки аёл зотидан юз ўгиришу, тарки дунё қилиш билан бўлмайди. Лекин ҳақиқий қуллик – берган неъматлари учун Аллоҳга шокир банда бўлишдадир.

Ҳасан Басрий битта биродарининг олдига бир дона ширинлик қўйган эди, у: – Мен буни шукрини адо этолмайман,– деган узр келтириб уни ейишдан бош торди. Шунда Ҳасан Басрий унга: – Еявер эй аҳмоқ, зотан, бир қултум совуқ сувнинг шукрини ҳам ҳеч қачон адо этолмайсан,– деди.

Абдуллоҳ ибн Муборакнинг “Зуҳд” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
УШБУ РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ ОРҚАЛИ СИЗ:

🌙 уламоларнинг гўзал мавъизалари;

🔹 интерактив онлайн мулоқотлар;

дин ва ҳаётга оид савол-жавоблар;

▶️ исломий кўрсатув ва креатив роликлар;

🕋 ҳаж ва умра сафари янгиликлари;

🕌 масжидлар ва имом-хатиблар фаолияти;

📚мадрасалар учун имтиҳонлар ва ўқув жараёнлари;

Қуръон ва тажвид ўқув курслари;

📣 воқеа-ҳодисаларга тезкор муносабатлар билан танишиб борасиз.

Muslim.uz каналини қуйидаги линк орқали кузатиш мумкин:
https://t.iss.one/muslimuzportal

Youtube / Instagram / Facebook
ИНСОН

Инсон вужуди ўрмонга ўхшайди. Агар огоҳ бўлсанг, бу вужуддан чекин! Вужудимизда минглаб бўрилар, тўнғизлар яхши-ёмон, ҳалол-ҳаром минглаб сифатлар бор.

Қайси атвор устун бўлса, шунинг ҳукми ҳукмдир. Маъдан таркибида олтин мисдан кўпроқ бўлса, олтин ҳисобланади. Вужудингда қайси табиат устун бўлса, шунга мослашишинг керак.

Инсон баъзан бўри бўлса, баъзи лаҳзаларда Юсуфдек хушсурат бўлади. Кўнгилда ҳар лаҳза бошқа бир туйғу бош кўтаради...

Инсон баъзан шайтонлашади, баъзан малакка айланади, баъзан тузоқ бўлади, баъзан йиртқич ҳайвон!

Жалолиддин Румий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ҲАДИС БИЛАН ФИҚҲ ИЛМИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ

Ҳадис билан фиқҳ фани ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган илмлар сирасига киради. Қадимда фақиҳларнинг албатта ҳадисдан насибаси ва аксинча, муҳаддисларнинг фиқҳдан улуши бўлган. Ҳадис олимлари фақиҳлар ҳузурига бориб мухтасарларни ёд олиб, фуруотни ўрганишар, айни чоғда фақиҳлар ҳам муҳаддислар ҳузурига бориб ҳадис ўрганардилар.Агар ҳадис билан шуғулланувчи киши уларни фақат санадлар ва рижоллар орқали ўрганиб, фиқҳий жиҳатларидан фақиҳ уламолар ва муайян мазҳаб олимларининг китоблари орқали бохабар бўлмас экан, улардан ҳукм олишда адашиб қолади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
БИЛАСИЗМИ?

Тавбахатолар чўлғаб олган пайтдаги нажот кемасидир.
Тавба – ёмонликлар босим қилган пайтдаги омонлик ускунасидир.
Тавба – ҳавои нафс адаштира бошлаган пайтдаги йўналишни тўғрилайдиган нарсадир.
Тавба – тойилишлар чарчатган пайтда Аллоҳнинг мустаҳкам арқонидир.
Тавба – шаҳватлар йўлдан тойдирганда тўғри йўлга солувчидир.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
МУҲАББАТ

Бир жангда буюк қўмондон Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳунинг бошидан дубулға тушиб кетди. Жанг асносида бўлсада Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу отдан тушиб ўзини душманлар орасига отди ва эмаклаб дубулғани қидиришга тушди. Уни топиб бошига қўйиб хотиржам бўлиб сўнг жангни давом эттирди.

Бунинг сабаби сўралганда Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу:
"У дубулғада Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бир нечта сочлари бор эди. Уни кофирлар топтамасин деб хавотир олдим", деган эди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Огоҳ бўлинглар! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлинглар! Ўша нарса қалбдир" дедилар.

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz