imon.uz
4.45K subscribers
9.32K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Ибрат

Урва ибн Зубайрнинг (розияллоҳу анҳу) оёқлари касаллик туфайли кесиб ташланди ва шу куннинг ўзида бир ўғли ҳам ўлди. Шунда у зот: “Эй Аллоҳ, сенга ҳамд бўлсин! Агар мендан ўғлимни олган бўлсанг, уни Ўзинг берган эдинг. Агар дард берган бўлсанг, ундан олдинги саломатликни ҳам Сен берган эдинг. Менга тўрт аъзо (икки қўл ва икки оёқ) бериб, улардан фақат битта аъзони олдинг. Тўрт ўғил бериб, фақат биттасини олдинг”.

“Ғам қайғусиз яшай десангиз” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҲУСНИ ХУЛҚҚА ҚАНДАЙ ЭРИШИЛАДИ?

Киши гўзал хулқларни аста-секин ўзлаштириб бориши мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз разияллоҳу анҳуга дедилар: “Одамларга нисбатан хуш хулқли бўлгин!” Бошқа бир лафзда эса: “Имкон қадар хулқингни гўзал қилгин!” дейилган.

Хўш, ҳусни хулққа қандай эришилади?
Аввало Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқларидан ўрнак олиш орқали ҳусни хулқ юзага чиқади.
“Сизлар учун Аллоҳнинг Пайғамбарида гўзал намуна бордир”.
(Аҳзоб сураси, 21-оят).

Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам юксак хулқ эгаси бўлганлар. Аллоҳ таоло айтганидек: “Албатта сиз улуғ хулқ устидадирсиз!”
(Қалам сураси, 4-оят).

Разил ва тубан кимсалардан йироқ юриб, ҳамиша тақводор, фозил ва гўзал хулқли яхши одамлар суҳбатида бўлиш ҳам киши хулқига ижобий таъсир кўрсатади.

“Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорларининг юзини-розилигини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан кўзларингиз четлаб ўтмасин! Ва Биз қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!”
(Каҳф сураси, 28-оят).


“Қирқ ҳадис шарҳи” китобидан.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳашвия фирқаси. Зоҳирия мазҳаби

Ҳашвия фирқасини муайян бир фирқа деб айтиш қийин. Чунки улар шаръий далилларни яхши тушунмайдиган турли гуруҳлар бўлишган. Ҳашвия фирқаси Қуръон ва суннатда келган зоҳири Аллоҳ таолонинг махлуқотларга ўхшаш эканига далолат қиладиган далилларни айнан ўшандай деб эътиқод қилишга уринадиган фирқа бўлган. Бу фирқа турли хато қарашлари туфайли “ҳашвия” деб номланиб қолган. Аслида حَشْوٌ калимаси “бир нарсанинг ичига тиқилган нарса” маъносини англатади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
ЖАННАТДАГИ БАРЧА НАРСА АБАДИЙ, ЭСКИРМАЙДИ, БЎЛМАЙДИ, ТУГАМАЙДИ

Абу Саид ва Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Нидо қилгувчи: "Албатта, сизлар соғ бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз, албатта, сизлар абадийсиз, ҳеч қачон ўлмайсиз, албатта, сизлар ёшсиз, ҳеч қачон қаримайсиз, албатта, сизлар неъматдасиз, ҳеч қачон маҳрум бўлмайсиз", деб нидо қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи бор: "Уларга: "Қилиб ўттан (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир", деб нидо қилинур" (Аъроф, 43-оят)".

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Ким жаннатга кирса неъматланади, маҳрум бўлмайди, кийими эскирмайди, қаримайди". Дарҳақиқат, ҳурларнинг: "Бизлар абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз", деган сўзлари юқорида ўтди.

Имом Қуртубий «Жаннат васфи» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бўлар-бўлмасга хафа бўлаверма. Ғам-қайғулар билан қалбингни машғул этма. Оч кўзликдан сақлан. Тақдирга розилик кўрсат. Аллоҳ сенга ажратганига қаноат қилки, ҳаётинг нурафшон, қувончли бўлгай. Дунё тўпламоқчи бўлсанг, бошқаларнинг қўлидагига кўз тикма. Пайғамбарлар ва сиддиқлар, улуғ мақомга таъмагирликдан тийилганлари туфайли ҳам етишганлар.

Луқмони Ҳаким ўгитларидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЯХШИЛИК КЎПАЙИШИ УЧУН ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ

Жамиятнинг осудалиги, маъруфнинг (яхшиликнинг) кўплиги мункарнинг (ёмонликнинг) йўқлигига боғлиқ. Яхшилик кўпайиши учун ҳаракат бўлмаса, яхшилик ва яхшилар вақт ўтиши билан йўқолади. Ёмонликни йўқолиши учун қилинадиган "феълий дуо" (жисмоний ҳаракат ҳам дуо ҳукмида) бўлмаса, "қавлий дуо" (қўл очиб дуо қилиш) ҳам қабул бўлмайди.

Сизлардан ким мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, бунга кучи етмаса тили билан, бунга ҳам кучи етмаса қалби билан (рад қилсин, ғазаблансин). Бу иймоннинг энг заифидир”
(Муслим, "Иймон", 78; Термизий, "Фитан", 11; Насоий, "Иймон", 17; Аҳмад, 3/20, 49).

Барча инсонлар тоқатлари доирасида ўз оилаларида, иш жойларида, ён-атрофларида амри маъруф ва наҳий мункар қилишлари лозим. Мункар ишни қалбдан рад этиш ва уни ёқтирмаслиги иймондандир. Мўмин қалби билан куфрни, ширкни, гуноҳларни рад қилмаса, мўмин бўла олмайди.

Имом Шаъроний
“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ТАБИБНИНГ ОДОБЛАРИ

Мусулмон табибнинг энг одобли инсонлардан бўлиши талаб этилади, хусусан, беморларга нисбатан у ўта одоб ва эҳтиром кўрсатиши зарур.

Беморга қараётган табибнинг исломий одоблари қуйидагилардан иборат:
_1. Табибнинг одобларидан бири беморга керакли насиҳатларни қилишдир.
2. Табибнинг одобларидан яна бири беморга меҳрибон бўлишдир.
3. Табибнинг одобларидан бири беморнинг кўнглини кўтариб, умидвор қилишдир.
4. Табибнинг одобларидан бири беморда ўлим аломатларини кўрса, йўли билан унга васиятни эслатишдир.
5. Ҳожат тушганда табибнинг бемор авратига назар солиши мумкин.
6. Табибнинг одобларидан бири унинг қилаётган иши қазо ва қадарни қайтара олмаслигига эътиқод қилишидир.
7. Табибнинг одобларидан бири дардни туширган Аллоҳ таоло давони ҳам туширишига эътиқод қилишидир.
8. Табибнинг одобларидан бири беморнинг сирини бошқаларга ошкор қилмасликдир.
9. Табибнинг одобларидан бири касби бўйича қасамига содиқ қолишдир
.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"Ижтимоий одоблар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
КИЙИМ ҲАҚИДА ШАРЪИЙ ҲУКМЛАР

Фуқаҳоларимиз (барчаларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин) кийим масаласи бўйича келган барча ҳужжат-далилларни ўрганиб чиққанларидан кейин, қуйидаги хулосага келганлар:
"Кийимнинг ҳукми бир нечтадир:
1. Фарз.
Бу авратни беркитадиган ва иссиқ-совуқни қайтарадиган кийимдир. У пахта ёки канопдан, ўта нафиси билан ўта ёмонининг ўртасида бўлиши керак.
2. Мустаҳаб.
Бу авратни тўсиб, зийнатни зоҳир қиладиган кийимдир.
3. Мубоҳ.
Бу жума, ҳайит ва одамлар жамланадиган кунлари ясаниш учун кийиладиган чиройли кийимлардир.
4. Макруҳ.
Бу такаббурлик ва манманлик учун кийиладиган кийим.
5. Ҳаром.
Бу авратни тўсмайдиган ҳамда эркаклар учун шойи-ипак кийимлардир.

Шайх Муҳаммад содиқ Муҳаммад Юсуф

"Ижтимоий одоблар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
МЎМИН КИШИНИНГ АМАЛИ ҲАБАТА БЎЛИШИДАН ҚЎРҚИШИ ҲАҚИДА

Aнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Эй мўминлар, овозларингизни Набий овозларидан баландлатманглар” ояти охиригача нозил бўлганида Собит ибн Қайс уйларида ўтириб: “Мен дўзах аҳлидан эканман”, дедилар ва кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзларини панада олиб юрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муоздан: “Эй Aбу Aмр (яъни, Саъд), Собитга нима бўлди, у касалми?” деб сўрасалар, Саъд: “У юрибди, ҳеч қанақа касали йўқ”, дедилар. Саъд Собитнинг олдиларига бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини айтганларида, Собит розияллоҳу анҳу: “Мана бу оят нозил бўлибди. Биласизларки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан овози энг баландингизман. Шунинг учун мен дўзах аҳлиданман”, дедилар. Саъд бу нарсани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Балки у жаннат аҳлидир”, дедилар.

“Саҳиҳи Муслим” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Хаворижлар даъвоси

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @jizzaxhanafiy
Аллоҳ таолони зикр қилиш

📿🌱📿🌱📿🌱📿🌱📿🌱📿
Муслим ва Термизийнинг ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилиш фазл эканлиги.
2. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни фаришталар қуршаб олиши.
3. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни раҳмат ўраб олиши.
4. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларнинг устиларидан сакийна нозил бўлиши.
5. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилиши.
Демак, Аллоҳ таолонинг зикрини жамоат бўлиб ҳам қилиб туриш керак.

“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ...

Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:


1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.

2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.

3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.

4. Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.

5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.

28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Соҳта салафийлар ҳақиқатан ҳам бирми.

Ҳозирги замонамизда соҳта салафийлар томонидан қуйидаги: “Эй биродар нега биз фақатгина Қуръон ва суннатга ва уларда келган саҳиҳ хабарларга эргашмаслигимиз керак”, деяётган даъво гапларини эшитиб қоламиз. Албатта бу гап оддий мусулмонга жудаям ишончли кўриниши мумкин ва умматни бирлашишига олиб борадиган нарсадек туюлиши мумкин. Гўёинки улар айтганлари амалга ошса умуман ихтилоф ва фитна бўлмайдигандек ҳамда уламолар ўртасида ихтилофлар барҳам топадигандек.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Ҳаж 2022: Жиззах вилояти биринчи гуруҳ зиёратчилар Мадинага жўнаб кетишди

Айни пайтларда «Ҳаж – 2022» мавсумининг илк зиёратчилари Жиззах вилоятидан Саудия Арабистонига жўнаб кетиш арафасида турибдилар.Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик. Барча муборак сафар тараддусида, муқаддас заминга ошиқмоқда. Ҳаяжонли, орзулар ушалган дамларда Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишни Аллоҳдан сўраб, хайрли дуолар қилаётган бўлса, уларни кузатишга чиққан яқинлари эса Каъбатуллоҳга бориш уларга ҳам насиб этишини ният қилмоқдалар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
«БИСМИЛЛАҲ»НИНГ ШАРОФАТИ
Ҳазрати Жобирдан ривоят қилинади:

«Аллоҳ Расули дедилар:
- Киши уйига қайтганида, ичкарига кираётганида ва овқатланаётганида Аллоҳнинг номини ёдга олса («Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...» деса), шайтон (шерикларига): «Бу ерда сизлар учун на ётадиган жой, на егулик йўқ» дейди.
Уйга кираётганда, овқат еяётганда «Бисмиллаҳ...»ни айтмаса, шайтон шерикларига бундай дейди: «Сиз овқатга эришдингиз, бироқ ётишга жойингиз йўқ».
Кираётганда ҳам, овқатланаётганда ҳам «Бисмиллаҳ...» демаса, шайтон ҳамроҳларига айтадики: «Ҳам ётадиган жойга, ҳам кечки овқатга улгурдингиз (эришдингиз)».
Муслим ва Абу Довуд ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳнинг раҳмати

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

- Ким бир мўминнинг (бошидан) дунёвий ғам-ташвишини аритса, Aллоҳ таъоло унинг (бошидан) Қиёмат кунининг ғамини аритади. Ким қийналган кишига ёрдам берса, Aллоҳ таъоло унга дунё-ю Охиратда енгиллик-ёрдам беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Aллоҳ таъоло унинг ёрдамида бўлади. (Фойдали) илм талабида йўл босган инсонга Aллоҳ таъоло жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Одамлар Aллоҳ уйлари (масжидлар)дан бирига йиғилиб, Aллоҳ китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб ўргансалар, улар устига сакинат-ором туширилади, уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади. Aллоҳ таъоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади. Aмали секинлаштирган кимсани насл-насаби тезлаштира олмайди. (Яъни, солиҳ амали камлиги боис камолат рутбасида қосир бўлган кимса сабабли насл-насаб олийликка эришмайди. Оталари кўрсатган хизматлар уни кўтариб қўймайди).
Муслим ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ЗИЁРАТЧИЛАРГА ҲАЖ ҚИЛИШ САОДАТИ ҲАҚИДА СУҲБАТ ҚИЛДИЛАР

Бугун, 23 июнь куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Макка шаҳрида бўлиб турган зиёратчилар билан суҳбат ўтказиб, ҳаж қилиш неъмати ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

🤲 Мулоқот аввалида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, ҳаж сафари муваффақиятли ўтишини тилаб, дуолар қилинди.

🕋 Муфтий ҳазратлари сўзларида Макка ва Мадина шаҳарларини зиёрат қилиш улкан саодат экани, бу улуғ шаҳарларда Расул алайҳиссалом юрганлари, Ислом тарихидаги муҳим воқеалар содир бўлгани, ҳаж улуғ ибодатлиги, бундай шарафга етказаётгани учун Аллоҳ таолога шукрона келтириш, ҳар бир зиёратчи ҳожилик мақомига етишиш йўлида юксак ихлос, гўзал одоб билан ҳаракат қилиши зарурлигини алоҳида қайд этдилар.

🔸Йиғилиш якунида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов зиёратчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати