imon.uz
4.45K subscribers
9.32K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#ЎМИ_ФАТВОСИ

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

▪️- Саҳарлик вақтида тонг отгунича ейиш, ичиш жоиз. Агар тонг ёришишни бошласа ейиш, ичишни тўхтатади.

▪️- Агар ҳали тонг ёришгани йўқ деган гумон билан бирор нарса еса ёки ичсаю, тонг ёришган бўлса, рўзси дуруст бўлмайди, бу кунни рўзасини кейин қазо қилиб беради, лекин ўша куни қуёш ботгунича емайди ва ичмайди. Каффарот лозим эмас.
Шунингдек рўзадор киши қуёш ботди деган гумон билан ифторлик қилсаю қуёш ботмаган бўлса, рўзсаи бузилади. Ҳайитдан кейин бу кунни рўзасини қазо қилиб тутади. Каффарот лозим эмас.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ONLINE
#LIVE

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллигининг интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қориларни кузатинг

8-КУН

"ҚЎШЧИНОР" жоме масжидида таровеҳ намози бошланди АХРОРОВ ИСМОИЛХЎЖА қори хатмга ўтмоқдалар

#LIVE👉https://www.facebook.com/imonuz/videos/490304662007323/
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

Бир кишига кечаси бехуштлик етса, ўша кечани яъни келгуси кунни рўзасини қазо қилмайди, ундан кейинги кунларнинг қазоларини тутади. Лекин бехушт бўлган кечасини рўзасини тутишни яъни келгуси кунни рўза тутишни ният қилмган бўлса қазо қилади. Ёки ният қилган бўлсаю дори ичирилиб, дори ҳалқумидан ўтган бўлса қазо қилади.

Агар бир кишига Рамазоннинг ҳаммасида бехуштлик етса Рамазонни ҳаммасини қазо қилади, қазоси ундан соқит бўлмайди. Агар Рамазонни ҳаммасида жиннилик етса угаи қазо тутиши лозим эмас. Агар Рамазонни баъзи кунлари жиннилик етса, ўша кунларини қазосини қазо қиади. Қолган яъни жиннилик етмаган кунларини рўзасини ўз вақтида тутиши лозим бўлади.
•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

"...Роббингга қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айт. Шунингдек, кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам тасбиҳ айт..."
(Тоҳа сураси, 130-оят.)

Эй Муҳаммад, кофир ва мушрикларнинг нохуш гап-сўзларига, сўкишларига, иғво-бўҳтонларига сабр қил. Доимо Роббингга тасбиҳу ҳамд айт. Қуёш чиқишидан олдин ҳам, қуёш ботишидан олдин ҳам Роббингга тасбиҳ ва ҳамд айт. Кечанинг бир қисмида ҳам Роббингга тасбиҳ айт, кундузнинг атрофида ҳам. Намоз ўқи. Албатта, рози бўласан. Роббинг ҳам сендан рози бўлади.

https://t.iss.one/imomuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Ибн Умардан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир биродарининг ҳожатини раво қилса, мен қиёмат куни унинг тарозиси олдида тураман. Агар савоблари оғир келса, нажот топди. Агар тарозиси енгил келса, уни ўзим шафоат қиламан”, – дедилар».
Абу Нуъайм ривояти.

Ҳасан ибн Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси банда мусулмон биродарини иши тушганда ёрдамсиз қолдирса, Аллоҳ таоло уни гуноҳкор ва ажр олмайдиганлар билан имтиҳон қилиб қўяди”, – дедилар».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
РЎЗАДОРЛАР ВА ҲИСОБ КУНИ

"Танбеҳул ғофилийн"да келтирилишича, рўзадорлар қабрларидан чиқиб, тутган рўзаларини танийдилар. Сўнг ҳар хил туҳфалар берилгай, дастурхонларга таклиф қилингайлар, шунда уларга:
–"Сизлар инсонлар тўқ бўлиб, сувга қониб юрган вақтда оч ва чанқоқ эдиларингиз. Мана энди маза қилиб еб-ичинглар, бошқалар эса ҳисоб-китобдадир" деган овоз эшитилади.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Рамазон

Ҳар бир мусулмоннинг орзуси жаннат. Унга етишмоқни доим Яратгандан сўраймиз. Бироқ рўзадорлар учун жаннатнинг алоҳида эшиги борлиги бу ибодатнинг нақадар фазилатли эканини англатади.

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар, улардан бошқа бирортаси кирмас.Рўзадор қаерда?” деюрлар. Улар ундан кирурлар. Қачон уларнинг охиргиси кирса, у бекитилур. Ундан бошқа ҳеч ким кирмас”.
Рўзадорларга берилажак ажру мукофотларнинг салмоғини ана шу ҳадисдан ҳам билиб олсак бўлади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
РЎЗА КИТОБИ

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 183-оятида “Эй, имон
келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам
рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз
” деб марҳамат
қилган.Рамазон рўзасини тутишни Аллоҳ таоло бандаларига фарз
қилган ва исломдаги бешта арконнинг тўртинчисидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида
тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур”, дедилар”.

Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Ифторлик қилиб берган одам рўзадорларнинг савобига тенг савобни олади

Зайд ибн Холид ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Ким бир рўзадорга ифторлик қилиб берса шу рўзадорнинг савобига тенг савобга эга бўлади ва бу рўзадорнинг савобидан ҳеч нарсани камайтирмайди”(Термизий ривояти).

Саҳоба ва салаф солиҳларимизнинг одатлари шундоқ бўлган. Ибн Ражаб роҳматуллоҳи алайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг одатларини эслаб шундай дейди: “У ҳар доим рамазон ойида мискинлар билан овқатланар, топа олмаса овқат емас эдилар. Агар овқатланиб турганларида бошқа бир киши таом сўраса, ўзининг овқатни бериб яна ҳеч нарса емасдан рўзага ният қилар эканлар”.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
РЎЗАДОР УЧУН МУБОҲ (ЖОИЗ) БЎЛГАН ИШЛАР
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
1. Мисвок тутиш. Мисвок тутиш деганда «Арок» исмли ўсимликнинг томиридан кесиб олинадиган қаламча билан тишни тозалаш тушунилади. Кўпчилик уламолар уни рўзада ҳам жоиз, деб айтишган. Фақат айрим олимлар уни завол, яъни тушдан кейин ишлатиш макруҳ дейишган. Лекин улар ҳам рўзани бузувчи нарса нуқтаи назаридан эмас, балки: «Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ наздида мушкдан кўра хушбўйроқ саналади», – деган ҳадисга биноан макруҳ кўришган. Тиш пасталарини ишлатишнинг ҳукми ҳам мисвок кабидир, бироқ паста ичга ўтиб кетмаслиги керак, агар ўтиб кетса рўза бузилади.

2. Тонгга қадар еб-ичиш ва аҳли билан қовушиш.

3. Мубоҳ эҳтиёж учун сафар қилиш, ҳатто оғиз очишга тўғри келишини билса ҳам жоиз. Фақат юқорида айтилганидек, рўза тутишдан қутилиш мақсадида сафар қилмаса бас.

4. Гўдак учун оғизда таом чайнаб бериш. Бунинг шарти чайнаб берувчи ўзининг ичига бирон нарса кетиб қолишига йўл қўймаслиги керак.

5. Атир ва бошқа хушбўйликлардан фойдаланиш.
Юқорида санаб ўтилган нарсаларга шариатда таъқиқ келмагани учун уларни қилиш жоиз саналади.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарсага қасaм ичаман: «Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас. Банда бир зулмга учрасаю унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур. Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар» (ёки шунга ўхшаш бир калима). Мен сизга бир ҳадис айтаман, ёдлаб олинглар: «Албатта, дунё тўрт нафарникидир:
Бир бандага Аллоҳ молини ҳам, илмини ҳам ризқ қилиб берган. У бу билан Роббисига тақво қилур. Силаи раҳм қилур. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билур. Бу энг афзал даражадир.
Бир бандага Аллоҳ илмни ризқ қилиб берибдию, молни ризқ қилиб бермабди. У содиқ ниятли бўлиб, агар молим бўлганида фалончининг амалини қилар эдим, дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг ажри баробардир.
Бир бандага Аллоҳ молни ризқ қилиб берибди, аммо илмни бермабди. У илмсиз равишда молини тўғри келган томонга сочади. У билан Роббисига тақво қилмайди, силаи раҳм қилмайди. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билмайди. Бу-энг ёмон даражадир.
Бир бандага Аллоҳ молни ҳам, илмни ҳам ризқ қилиб бермабди. У эса, агар молим бўлганида фалончининг амалини қилар эдим, дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг гуноҳи баробардир», дедилар».


Термизий ривоят қилган.

Дўстларингизни таклиф қилинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИБОДАТ САБОҚЛАРИ

ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА (1-2)

САВОЛ: ТАРОВИҲ намози қандай амал?

ЖАВОБ: Эркакларга ҳам, аёлларга ҳам ўқилиши лозим бўлган СУННАТ амал.

САВОЛ: Таровиҳ (кўпчилик хато қилиб ТАРОБЕҲ дейди) намози қайси ойда ва қайси вақтда ўқилади?

ЖАВОБ: Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг, витрдан олдин ўқилади.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Live stream started
#ONLINE
#LIVE

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллигининг интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қориларни кузатинг

9-КУН

"ҚЎШЧИНОР" жоме масжидида таровеҳ намози бошланди АХРОРОВ ИСМОИЛХЎЖА қори хатмга ўтмоқдалар

#LIVE👉https://www.facebook.com/imonuz/videos/783653772283675/
БОЗОРЛАРДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ЗИКР ҚИЛИШ

Ҳар бир инсон савдо-сотиқ қилиш учун бозорга боради. Айнан шу пайтда Аллоҳ таолони зикр қилиш савоби кўп амаллардандир. Ҳадисларда ҳам инсонлар Аллоҳ таолони зикр қилишдан ғафлатда қоладиган ўринларда Уни зикр қилиш ўта савобли амал экани айтилган.Машҳур тобеинлардан бўлган ҳазрати Абу Қалобадан ривоят қилинади: “Бир куни икки киши бозорда учрашиб, улардан бири иккинчисига: “Шу пайтда инсонлар Аллоҳ таолонинг зикридан ғафлатда қоладилар, кел биз Аллоҳга истиғфор айтайлик", деди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Live stream finished (1 hour)
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

рўза тутгувчи саҳар вақти бир дона хурма ёки озгина сув ичби бўлса ҳам саҳарлик қилиши керак. Чунки саҳарлик қилиш суннатдир.

38-Ким саҳар вақтида озгина нарса истеъмол қили бўлса ҳам саҳарлик қилса, ун кишига саҳарлик баракаси ҳосил бўлади.

Саҳарликни кечиктиириш суннат, лекин тонг ёришиш вақтигача кечиктирилмайди.

•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

21-aпрель чоршанба
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(04:07 --- 19:15)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz