Усто Зайниддин қори МуҳаммадЮсуф хотирасига бағишланган "Қуръон мусобақаси - 1442"нинг 13-ҳафтаси тиловат йўналиш ўз ниҳояасига етиб, натижалар эълон қилинди.
13-ҳафта тиловат йўналишида 1-ўрин @imonuz жамоаси аъзоси ҳамда Жиззах шаҳар "НИЖОНЛИК" масжиди имом ноиби Муҳаммаджон қори Раимжонов эгаллади
Келгуси босқичларда ҳам муваффақият тилаб қоламиз!
☪ https://imon.uz/

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/

#КУН_ОЯТИ
Албатта, Биз ўликларни тирилтирурмиз ва уларнинг (ўлимидан олдин) юборган амалларини ҳамда (қолдирган) асоратларини (оммага фойдали ёки зарарли ишларини) ёзиб қўюрмиз. (Биз) аниқлаб берувчи Имом (Лавҳул-маҳфуз)да барча нарсани ҳисобга олганмиз.
(Ясин сураси 12-оят)
Дўстларингизга ҳам улашинг

#КУН_ҲАДИСИ
Абу Зарр Ғифорий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга:
«Эй Абу Зарр, эрталаб барвақт туриб, Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўрганишинг сен учун юз ракат (нафл) намоз ўқишингдан яхшироқдир. Эрталаб туриб, амал қиласанми ёки йўқми, илмдан бир боб ўрганишинг сен учун минг ракат (нафл) намоз ўқишингдан яхшироқдир»,
дедилар»(Ибн Можа ривояти. Ривоят санади заиф).
Қуръон ўрганиш, илм талаб қилиш нафл ҳисобланган солиҳ амаллардан афзал. Зеро, Қуръондан бир оят ўрганиш юз ракъат намоздан, илмдан бир боб ўрганиш эса минг ракъат намоздан устун туради. Шу сабаб олим солиҳ амаллар билан машғул бўлиб, илмдан четда қолиб кетиши тўғри эмас, балки у билганларини қайтариш ва билмаганларини ўрганиш билан банд бўлиши керак.
Уламолар: «Банда намозини тўғри ўқий оладиган даражада қироатни ўргангач, илм билан шуғуллангани яхшироқ», деб айтишган.
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

ЖУМА кунининг суннатларидан яна бири каҳф сурасини ўқиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради”
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Жиҳод фитна ёки зўровонлик эмас
Жиҳодчилар
иддао қилаётган «жиҳод» сўзининг маъно-мазмунига
тўхталиб ўтсак. «Жиҳод» сўзи луғатда киши ўзининг
бор имкониятини ишга солиб, бирор ишни бажаришга ҳаракат
қилиши маъносини англатади. Мисол, шаръий масалаларни ечишда
бор имконини ишга солиб ҳаракат қилган йирик
олимлар «мужтаҳид» деб аталган. Улар
шаръий илмларда «жиҳод» қилишган.
Алоҳида таъкидлаб айтиш лозимки, «жиҳод» сўзи луғатда уруш маъносини англатмайди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

Бир йигит онасидан:
«Ўзим учун муносиб аёлни
топишнинг имкони борми?» деб сўради.
Она шундай деди: «Болагинам! Сен муносиб аёл қидирма, балки муносиб эр
бўлишга ҳаракат қил.
Аллоҳ таоло:
«Нопок хотинлар нопок
эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар
учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир», деган»
(Нур сураси, 26-оят).

КЕЧА ВА БУГУН...
....Кеча савобларни кўпайтириш пайида юрардим, бугун кўп гуноҳ қилмасликка ҳаракат қилаяпман.
....Кеча ҳар нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.
....Кеча тенгқурларим билан кўпроқ суҳбат қилардим, бугун кексаларни тинглагим келади.
....Кеча юз йиллар яшайдиган одамдек юрардим, бугун умримнинг сўнгги кунлари ўтаётгандек туюлади.
....Кеча насиҳат қилаверардим, бугун ибрат бўлишга интиламан.
....Кеча кўпларни танқид қилардим, бугун ўшаларни рағбатлантирадиган бўлганман.
....Кеча кўп билишга қизиқардим, бугун борига амал қилишга уринаяпман.
....Кеча кўнгилларни қолдиришдан оғринмасдим, бугун кўнгилларни ололмаётганимдан сиқиламан.
....Кеча хато қилишса жазолардим, бугун тузатишларига имкон бергим келади.
....Кеча бировнинг жонига тегиб ҳазил қилишга рағбатим бор эди, бугун бировнинг шаъни тўкиладиган ҳазилдан нафратланаман.
....Кеча инсонларга ишонардим, бугун юрагимни фақат Раҳмонга очаман.
....Кеча мени унутганларни эслаб ўкинардим, бугун мени эслаб яшайдиганларниям унутиб қўяётгандекман.
....Кеча бўш вақтимда қиладиган ишларнинг режасини қилардим, бугун режадаги ишларимни қилиш учун вақт қидираман.
....Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.
....Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлигини ўйлайман.
....Кеча соғиниб яшашни билардим, бугун соғинтириб узоқлашадиган бўлганман.
....Кеча билганларимни бошқаларга ўргансин деб узатардим, бугун бошқалардан нима ўргансам бўлади деб кузатаман.
....Кеча ранжитишса ўзим ҳисоб- китоб қилиб олардим, бугун ҳаммасини Ҳаққа топшириб кетавераман.
....Кеча кўзларимга Кабани кўрмоқ орзуси тинчлик бермасди, бугун кўнглимга Кабани қуришни дуода сўраяпман.
....Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англаганман!

ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН МАКОНЛАР
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен ва умматимга ер юзининг ҳамма жойи пок ва саждагоҳ қилиб берилди”, - деган ҳадисларига кўра, дуолар қаерда қилинишидан қатъий назар қабул бўлади. Лекин Аллоҳ наздида шундай эътиборли маконлар борки, ҳадисларга асосланган ҳолда, у ерда қилинган дуолар шубҳасиз қабул бўлади, деб айтиш мумкин.
Буларнинг аввалида Каъбаи муаззама туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа ерларда ўқилган намоздан юз минг марта устун эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. (Ибн Можа)
Иккинчи ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган намоздан минг марта устунлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан билдирилган. (Муслим)
Қуйида келтирилган маконларда қилинган дуолар ҳам, иншааллоҳ, қабул қилинади.
1. Қуръон тиловат қилинган жойда.
2. Илм ўқилган жойда.
3. Масжидул Ҳаромда.
4. Масжидул Ақсода.
5. Каъба ёнида.
6. Мулжазам (Каъба эшиги ёни)да.
7. Ҳатим (Каъба ёнидаги ажратилган майдон)да.
8. Рукни Ямоний (Каъбанинг шу номли тарафи)да.
9. Ҳажарул-асвад (Қора тош) ёнида.
10. Мақоми Иброҳимда.
11. Замзам булоғи ёнида.
12. Сафо тоғи устида.
13. Марва тоғи устида.
14. Нур тоғи устида.
15. Савр тоғи устида.
16. Масжидун Набий (мадина)да.
17. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларида.
18. Жаннатул-Бақиъ қабристони ёнида.
19. Уҳуд тоғида.
20. Қубо масжидида.
21. Икки қиблали масжидда.
22. Етти масжидли жой (Ҳандақ)да.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч жойда қилинган дуо рад этилмайди, - деб марҳамат қилганлар:
1. Танҳо жойда қилинган дуо.
2. Душман қаршисида ёлғиз қолган вақт қилинган дуо.
3. Туннинг охирги қисмида қилинган дуо.
Тасуввуф илмида “Хилват дар анжуман” деган ибора мавжуд бўлиб, бу зоҳиран инсонлар билан бирга, лекин ботинан Аллоҳ ила қалби билан бирга бўлишдир. Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, Унинг азамати, қудрати ва марҳаматини ўйлаган, Унинг азобидан қўрқиб, марҳаматидан умидвор бўлиб дуо қилган, қалби ва руҳи билан Аллоҳга юзланган, Аллоҳ учун кўзидан бир томчи бўлса ҳам ёш тўккан инсоннинг дуоси қабул бўлиши билан бирга Аршнинг соясидан бошқа соя топилмайдиган қиёмат куни Аллоҳ уни Аршнинг соясига олишига васила бўлади. (Бухорий).
Каналга уланиш учун

ФОСИҚ ҲАҚИДА ҒИЙБАТ ЙЎҚ
Фосиқ сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади.
Шаръий истилоҳда эса, Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай очиқ-ойдин беҳижолат қиладиган одамга фосиқ, дейилади.
Оиша розияллоҳу анхрдан ривоят қилинади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришга изн сўради. Бас, у зот: “Унга изн беринглар. У ўз уруғининг қандоқ ҳам ёмон биродари ёки уруғининг қандоқ ҳам ёмон ўғли”, дедилар. У кирганда эса, унга мулойим гап айтдилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули! Айтган гапингизни айтдингизу кейин унга мулойим гапирдингиз?” дедим. “Эй Оиша! Одамларнинг ёмони одамлар унинг фаҳшидан қўрқиб тарк қилганларидир”, дедилар”.
Тўртовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Уламоларимизнинг таъкидлашларича, ушбу ҳадиси шарифда номи зикр қилинмай, у ҳақда сўз кетаётган одамнинг исми Махрама ибн Навфал бўлган. Мазкур шахс мунофиқ ва фосиқ одамлардан бўлган. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳакда ўзига эшитдирмасдан мазаммат сўзини айтганлар.
У зот бу билан унинг ёмонлигини бошқаларга билдириб, уларни ундан эҳтиёт бўлишлари чорасини кўрганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдан ёмон одамлар билан уларнинг шарридан сақланиш мақсадида муроса учун мулойим сўзлаш мумкинлиги келиб чиқади.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: ”Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фалончи,
фалончиларни динимиздан бирор нарсани билади, деб, ўйламайман", дедилар”.
Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда зикри келган икки киши ҳам мунофиқлардан бўлганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни улардан огоҳлантириш учун шу гапларни айтганлар.
Айниқса, диний масалада бундоқ маълумотларни одамларга айтиб қўймоқ зарурдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Мужоҳирдан бошқа умматимнинг ҳаммаси авф қилингандир. Бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда, Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам, эй фалончи, кечаси ундоқ қилдим, бундоқ қилдим, демоғидир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда у ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади”, дедилар”.
Икки шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: “Мужоҳир” луғатда жаҳр сўзидан олинган бўлиб, ошкора қилувчи маъносини билдиради.
Шаръий истилоҳда эса, гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга қараганда, ўзи қилган гуноҳни одамларга мақтаниб юради.
Демак, гуноҳни ошкора қилган, ўзидан содир бўлган гуноҳларини гапириб юрадиган мужоҳирларнинг гуноҳи авф бўлмас экан. Ана шундоқ мужоҳирларнинг айбини гапириш ғийбат ҳисобланмас экан.
“Ҳадис ва Ҳаёт, 34-жуз” китобидан.

#солиҳлар_гулшани
ЭЙ ИНСОН, СЕН КУНЛАРДАН ИБОРАТСАН
Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан. Бир кун ўтса, сендан ҳам бир қисм кетади.
(Яъни вақт қилич кабидир, сен уни кесмасанг, у сени кесади. Шундай экан, ҳар кун солиҳ амаллар қилишга улгуриб қолинг. Солиҳ амаллар билан Аллоҳ таолога тоат-ибодатда ўтмаган кунингизни гўё аъзоингиздан бир бўлагидан маҳрум бўлдим деб ҳисобланг. Аъзоларингизга талофат етишидан қандай қўрқсангиз, муҳофаза қилишга уринсангиз, кунларингизнинг ҳам беҳуда ўтиб кетишидан худди шундай қўрқинг ва кунингизни гуноҳ-маъсиятлардан сақланг!)
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

САВДОДА АЛДАМЧИЛИК ҲАРОМДИР
—Савдода одамларнинг кўзини бўяш, алдамчилик каби ишлар ҳам ҳаромдир.
ومر النبي صلى الله عليه وسلم برجل يبيع طعاما، فسأله، : "كيف تبيع؟" فأخبره، فأوحى إليه أن أدخل يدك فيه، وأدخل يديه، فإذا هو مبلول، فقال النبي صلى الله عليه وسلم: "ليس منا من غش". رواه أبو داود و مسلم والترمذي ولفظهما: فقال: "ما هذا، يا صاحب الطعام؟" قال: أصابته السماء يا رسول الله، قال: "أفلا جعلته فوق الطعام كي يراه الناس"، ثم قال: "من غش فليس مني".
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: "Қандай сотяпсан?" деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга: "Кўлингни у(таом)нинг ичига киргиз", деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини киргизсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким алдаса, биздан эмасдир", дедилар".
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Муслим ва Термизийнинг лафзида:
"У зот: "Эй таом эгаси, бу нимаси?!" дедилар. "Ёмғир теккан эди, Эй Аллоҳнинг Расули", деди. "Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди?! Ким алдаса, мендан эмас!" дедилар", дейилган.
Ушбу ҳадиси шарифдаги таом деб номланган ва савдога қўйилган мол буғдой бўлиб, унга осмондан тушган ёмғир тегса, шишиб, оғир бўлиб қолади. Шунинг учун сотувчи ўлчовда ботил йўл билан фойда кўради.
Иккинчидан, ёмғир теккан буғдойни сақлаб бўлмайди.
Шунинг учун бундай махсулотларни айбини айтмай сотиш алдамчилик ҳисобланади.
Ушбу ҳадисдан савдо-сотиқ борасида бир қанча фойдалар олинади:
1. Ислом дини савдо-сотиқ, иқтисодий ишларда ҳам ўз таълимотларига эга экани.
2. Масъул кишилар савдо-сотиқ ишлари шариатга мувофиқ боришини кузатиб туриши лозимлиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўрашлари ва қўлларини солиб, текшириб кўришлари шуни кўрсатади.
3. Савдо молида айб бўлса, уни харидорга айтиб кўрсатиш лозимлиги. Айбини кўриб, билиб туриб олса ўзининг иши.
4. Савдода алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонлик доирасидан чиқариши.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Биздан эмасдир" деганлари "Менинг динимда эмас" деганларидир.
Энди бугунги катта-кичик савдогарларнинг қилаётган ишларига бир назар солайлик.
Савдонинг қайси тури бўлса, ҳаммасида харидорни яхшилаб алдаш услуби ишлаб чиқилган. Сотувчининг нима қилиб бўлса ҳам харидорни алдаб, молини ўтказиб олишдан бошқа ташвиши йўқ.
Бунда кўргазмага яхши, сифатли молни қўйиб, ёмонини тортиб ёки ўлчаб бериш энг осон услуб.
Аввалгиларга ўхшаб, "Ёмғир тегиб қолган эди" дейиш қаёқда, зироат маҳсулотини бозорга олиб чиқиш учун узиб ёки териб олишдан олдин, томиридан сув ичиб, тўйиб олгунича атайлаб сув қўйилади. Маҳсулот тарози босадиган бўлганидан кейингина бозорга олиб чиқилади. Бундай маҳсулотни еган одамнинг эса мазаси қочиши шубҳасиз.
Бозорда шеригининг ширин анорини сўйиб, кўргазмага қўйиб, ўзининг аччиқ анорини пуллайдиганларга жуда кўпчилигимиз алданганмиз.
Озғин қўйнинг оёғидан тешик очиб, насос билан ичига ҳаво пуфлаб шишириб сотишар экан. Ўша қўйни бозордан сотиб олиб келиб, қўйхонага қама қўйиб, бир пиёла чойни ичиб бўлиб қараса, қўйнинг пучайиб ётганидан фиғони фалакка чиққан харидларнинг ҳасратларига шерик бўлганлар ҳам орамизда йўқ эмас.
Қўйингки, бозор ҳеч бир инсон боласининг ақлига сиғмайдиган ҳийла-найранг, алдов, қаллоблик каби иллатларнинг уясига айланган. Ушбу нарсаларни касб қилиб олган алдамчилар ўзини мусулмонман, деб аташга, Муҳуммуд соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиданман, дейишга ҳақлари бормикан?!
Аллоҳ таолодан қўрқиш, алдамчиликни ташлаш керак. Алдамчилик билан топилган мол-дунё ҳаром бўлади, эгасига юқмайди, бошига битган бало бўлади.
Энг асосийси, Аллоҳ таолодан қўрқмаган, алдамчиликни ўзига касб қилиб олган кимса қиёматда шарманда бўлади.
"Бозор ва унга боғлиқ масалалар" китобидан.

ФАРЗАНДИМИЗ ВАЛАДИЗИНО ЭМАСМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓508-CАВОЛ: Тўйдан аввал аёлим билан зино қилиб юрганман. Фарзандимиз тўйдан кейин туғилган. Ўша фарзандимиз бизга ҳалолми? Баъзилар валадизино деяпти?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни яхши билиш керакки, никоҳдан олдин қиз ва йигит гарчи унаштириб қўйилган бўлсада бир бирларига номаҳрам ҳисобланади. Улар бир бирлари билан холи қолиши, учрашиб юриши, зарурат бўлмаса, телефон орқали бўлсада гаплашиб юриши мутлақо ножоиз иш. Бундай ишларга тавба қилиш, истиғфор айтиш лозим бўлади.
Боланинг ҳалол-ҳароми бўлмайди, балки уни дунёга келтирганлар ҳалол ёки ҳаром иш қилган бўлишади. Болада айб йўқ, ҳамма касофат унинг катта маъсият иш қилган ота-онасида!
Саволнинг жавобига келсак, агар бир киши никоҳдан олдин унаштириб қўйилган қиз билан зино қилган бўлса ва никоҳдан олти ой ўтиб бола туғилса унда бу боланинг насаби шу эрдан собит бўлади. Яъни никоҳсиз бўлган яқинлик зино, гуноҳи кабира бўлсада, лекин туғилган бола валади зино дейилмайди. Аммо олти ой ўтмасдан аввал туғилса, боланинг насаби мазкур эрдан собит бўлмайди ва бу бола зинодан туғилган, дейилади. Шундай бўлсада мазкур эр туғилган болани ўзидан эканига иқрор бўлса, боланинг насабини унга нисбат бериш мумкин бўлади. Бу ҳақда “Дуррул Мухтор” китобида шундай дейилади: “Ўзаро зино қилган эркак ва аёл кейинчалик никоҳланса, бирор муддат кутмасдан жинсий яқинлик қилишлари ҳалол бўлади. Туғилган бола ўша эрдан ҳисобланиб, унинг нафақаси мазкур эрнинг зиммасига лозимдир” (3-жуз, 49-бет). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

ИМОМ МОТУРИДИЙ АҚЛНИ НАҚЛДАН УСТУН ҚЎЙГАНМИ?
#ақида
❓509-CАВОЛ: Имом Мотуридий ақида илмида ақлни нақлдан яъни оят ва ҳадислардан устун қўйганми? Бу ҳақдаги гап-сўзлар қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап Имом Мотуридий каби аҳли суннанинг буюк имомига нисбатан катта туҳматдир. Ҳозирда Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳнинг илмий қарашларини нотўғри тушунган баъзи жоҳил кишилар бу буюк имомга нисбатан турли хил бўҳтонларни тўқишмоқда. Мана шу бўҳтонлардан бири – бу уларнинг “Мотуридий ақлни нақл (оят ёки ҳадисда келган нарса)дан устун қўйган”, деган гапларидир.
Аслида Имом Мотуридийга кўра ақл нақлдан устун туриши тугул, ақл билан ҳеч қандай ҳукм собит бўлмаслиги маълум ва машҳурдир. Ақлни нақлдан устун қўйиш, Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ умрлари бўйи қарши курашган, илмий раддиялар ёзган тоифа – мўътазила фирқасига хос амалдир. Шунинг учун уларда қанчадан-қанча нақлий далиллар ақлга тўғри келмагани учун таъвил қилинади ёки қабул қилинмайди. Жумладан, мўтазилалар айни вақтда жаннат ва дўзах яратилмаган, деб биладилар. Аллоҳ таолони дунёда ҳам, охиратда ҳам кўриш ақлан мумкин эмас, дейдилар. Осий киши иқобланиши, итоаткор киши савоб олиши шарт, деб ўйлайдилар ва ҳоказо. Аммо мотуридийлар эса нақл орқали собит бўлган қанчадан-қанча эътиқодий ёхуд фиқҳий ҳукмларни, гарчи ақл англай олмаса-да, айнан нақлга суянганлари сабабли бош устига қабул қилганлар.
Имом Мотуридий “Аллоҳ таолони таниш ақл билан вожиб бўлади” дейдилар. Яъни, фаразан Аллоҳ таоло пайғамбарлар юбормаса, шариат аҳкомларини тушурмаса ҳам одамлар ўз ақллари билан Аллоҳ таолони танишлари вожиб бўлаверади. Лекин Аллоҳ таоло Ўз фазли билан инсонларга пайғамбарлар юбориб, ҳақ йўлни таниш йўлини уларга осон қилди.
Бу борада Имом Мотуридийнинг далиллари шуки, Қуръони каримда осмонлару ерда, қуёш, ой, юлдузлар, тоғу тошлар, дарахтлар ва булардан бошқа қанчадан-қанча буюк Яратувчига ва қудратининг чексизлигига далолат қиладиган аломатлар борлиги баён қилинган. Жумладан:
وَكَأَيِّنْ مِنْ آَيَةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَمُرُّونَ عَلَيْهَا وَهُمْ عَنْهَا مُعْرِضُونَ
яъни: “Осмонлар ва Ерда қанчадан-қанча (Аллоҳ ва унинг сифатларига далолат қилувчи) аломатлар бор. (Лекин) улар ёнидан юз ўгирган ҳолларида (бепарво) ўтиб кетадилар” (Юсуф сураси, 105-оят).
Яъни, улар Аллоҳ таолонинг борлигига далолат қиладиган шунча белги-аломатлар ҳақида тафаккур қилиб имон келтирмайдилар. Агар аломатлардан юз ўгирмасдан уларни тафаккур қилиб кўрганларида, ақл юритиб эътибор берганларида, албатта, имон келтирган бўлардилар. Бу эса инсонда ақл борлигининг ўзи Аллоҳ таолони танишга сабаб эканига далолат қилади.
Аллоҳ таолонинг яратувчилигини, ўта илмли зот эканини мушриклар ҳам эътироф этганлар:
وَلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ الْعَزِيزُ الْعَلِيمُ
яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Қасамки, агар улардан: «Осмонлар ва Ерни ким яратган?», – деб сўрасангиз, албатта: «Уларни Қудратли ва Билимли (Аллоҳ) яратган», – дерлар” (Зухруф сураси, 9-оят).
Яъни, мушриклар ҳам осмонлару ерни азиз ва ўта илмли зот, Аллоҳ таоло яратганини билганлар. Сўнгра жоҳиллик билан Унга бошқани қўшиб ибодат қилганлар. Бу эса Аллоҳ таолони таниш инсон фитратида борлигини, бу фитратни Аллоҳ таоло инсонга қўшиб яратганини, шунга кўра ҳар бир ақл-ҳушли одам Аллоҳ таолони таниши лозимлигини, танимаслиги узр бўлмаслигини билдиради. Бу каби оят ва ҳадисларни кўплаб келтириш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, мотуридий уламоларимизга кўра ақл-ҳушли инсонга еру осмонларнинг Яратувчиси, Аллоҳ таолони танимаслиги узр ҳисобланмайди. Чунки ҳар бир нарса хусусида ақл юритиб қаралса, Аллоҳ таолонинг биру борлигига далолат қилувчи белгилар мавжуд. Бу билан Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ақлни нақлдан устун қўйган бўлмайдилар. Балки айнан нақл орқали Аллоҳни танишда ақлнинг ўрнини кўрсатиб берганлар. Тавфиқ Аллоҳдан.

Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари «юзи»ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг! Дунё ҳаёти зийнатини деб кўзларингиз улардан четламасин! Шунингдек, қалбини Биз зикримиздан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!
(Каҳф сураси 28-оят)

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
"Уч тоифа кишиларга Аллоҳ Таоло қиёмат кунида гапирмайди, назар ҳам солмайди ва уларни покламайди. Бу тоифа одамларга аламли азоб бўлади. Улар: қари зинокор, ёлғончи подшоҳ ва кибрли камбағалдир, деганлар".
Мазкур ҳадисда зикр қилинган сифатларнинг барчаси ҳам ёмон сифатлардир. Бу бошқа оят ва ҳадисларда ҳам алоҳида баён қилинган. Аммо, бу ҳадиснинг аҳамияти шундаки, унда юқорида зикр этилган уч тоифа одамларнинг бошига, ушбу гуноҳларни қилган бошқа кишилардан кўра, даҳшатли азоблар тушиши, Аллоҳнинг улар билан сўзлашиш ва уларни поклашдан маҳрум қилиши баробарида уларнинг аламли азобларга дучор бўлишининг асосий сабаблари алоҳида таъкидланади.
Дўстларингизга ҳам улашинг.

Динда ғулувга кетиш ман этилган
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва
истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан
паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани
тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ
йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан
қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

ЖАННАТ ДАРЁЛАРИ ҚАЕРДАН ОҚИБ ЧИҚАДИ?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким Аллоҳга ва Расулига иймон келтирса, намоз ўқиса, рўза тутса, уни жаннатга киргизиш Аллоҳнинг зиммасида бўлади, у Аллоҳ йўлида ҳижрат қиладими ёки (ҳижрат қилмай)
туғилган юртида қоладими, фарқи йўқ", дедилар.
Саҳобалар: "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
инсонларга бу хушхабарни етказайликми?" деб сўрашди. У зот айтдилар: "Жаннатда юзта даража бор, уни Аллоҳ йўлида жахд қилувчилар учун тайёрлаб қўйган. Ҳар икки даражанинг ораси осмон билан ерча. Бас, агар Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўрангиз. Чунки у жаннатнинг энг олий ва баландидир, унинг шифти — Аллоҳнинг Арши. Ўша ердан жаннат дарёлари оқиб чиқади" (Бухорий ривояти).
Қатода айтади: "Фирдавс — жаннатнинг энг олийи, энг ўртаси, афзали ва энг баландидир".
Баъзилар: "Фирдавс ҳамма жаннатларни ичига олган умумий ном, худди жаҳаннам барча дўзахларнинг умумий номи бўлганидек. Масалан, Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг ав-валида
мўминларнинг сифатларини мақтаб, сўнг: "Ана ўшалар Фирдавсга меросхўр бўладиган ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар", деган. Яна Маъориж сурасида худди шундай
сифат эгаларини: "Ана ўшалар жаннатларда ҳурмат-иззат кўргувчилардир", дейди. Бундан биламизки, Фирдавс битта жаннат эмас, балки бир нечта жаннат экан", дейдилар. Ваҳб ибн Мунаббаҳ ҳам шундай фикрда.
"Жаннат васфи" китобидан.

Усмон (розияллоҳу анҳу) айтдилар:
«Ким беш вақт намозни ЎЗ ВАҚТИДА адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта НЕЪМАТ ила икром қилади:
1. Аллоҳ уни ЯХШИ кўради;
2. Бадани соғлом бўлади;
3. Фаришталар қўриқлайди;
4. Ҳовлисига БАРАКА ёғилади;
5. Юзида солиҳларнинг БЕЛГИсини зоҳир қилиб қўяди;
6. Қалбини "МУЛОЙИМ" қилиб қўяди;
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади;
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради;
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди».