ҚУРБОНЛИК ВА ТАШРИҚ КУНЛАРИ ҲОЖИНИНГ УМРА ҚИЛИШИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳожига арафа кунидан зул-ҳижжанинг ўн учинчи кунигача умра қилиш жоиз эмас. Шунинг учун ҳожи қурбонлик куни ҳаж амалларининг барчасини адо қилиб эҳромдан чиққач, шу куни умра эҳромга кирса ёки ўн учинчи куннинг қуёши ботишидан олдин эҳромга кирса ва умра амалларини адо қилса, қилган умраси дуруст бўлади.
Лекин ўша кунларни ҳаж амаллари учун бўшатиб қўйиш вожибдир. Вожибни тарк қилиб, макруҳи таҳримага қўл ургани туфайли зиммасига қўй ёки эчки қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Фиқҳ ктобларида ёзилишича, "Йилнинг ҳаммасидан умра қилиш жоиз. Лекин, беш кун, яъни арафа ва наҳр куни ҳамда ташриқ кунлари эҳромга кириб умра қилиш макруҳи таҳримийдир. Бу кунларда умра қилидан наҳий қилингани учун. Чунки бу кунлар ҳаж кунлари бўлиб, ҳаж учун тайин қилингандир. Агар шу кунлари эҳромга кирса, эҳромга кириш дуруст бўлгани учун зиммасига умра лозим бўлиб, адо қилмай уни тарк қилиши лозим бўлади. Агар умрасини бекор қилмай охиригача етказса, умраси умра бўлиб, қайтарилган ишга қўл ургани ва вақтни ҳаж учун бўшатмагани учун зиммасига бир қон лозим бўлади".
"Мўминнинг умр сафари" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
мол, қўтос, туя, қўй ва эчкилардан иборатдир. Бу ҳайвонларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик қилинса, бўлаверади. Бошқа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Қурбон ҳайити кунида биз мусулмонларга баъзи вожиб ва суннат амалларни қилишни буюради. Жумладан, арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозигача, яъни 23 вақт намоз мобайнида ҳар бир фарз намоздан кейин ташриқ такбирини айтиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Ташриқ такбири ушбудир:
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Манба @ravza.uz
саҳифасидан
https://t.iss.one/imonuz

Telegram
imon.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz
Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot
Веб-сайт: www.imon.uz
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz
Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot
Веб-сайт: www.imon.uz
Бу кун қилинган дуолар энг афзал дуодир.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.
Маъноси: “Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодирдир” (Имом Термизий ривояти).
Бу кундан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!” (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча мўмин-мусулмонларни жаҳаннам оловидан асра!
Бу куннинг бомдод намозидан бошлаб такбир айтилади. “Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.
Бу кун тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Арафа куни рўзасини тутишни унутманг! Бунда бошқаларга ҳам ўрнак бўлинг.
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇
☪ https://t.iss.one/imonuz

ҚУРБОН БАЙРАМИГА ХОС ИШЛАР.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Қурбон байрами кунлари риоя этилиши зарур бўлган алоҳида одоблар бор:
1. Бу байрам кунлари рўза тутмаслик.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Арафот куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиздир. У кунлар еб-ичиш кунларидир", дедилар".
"Сунан" эгалари ривоят қилганлар.
Мазкур кунларда рўза тутиш ман қилинган. Булар хурсандчилилик, еб-ичиш, ўйин-кулги кунларидир. Шунинг учун ҳам мазкур кунларнинг рўзасини тутишдан қайтарилган.
2. Қурбон ийдида ҳеч нарса емасдан, намозга чиқилади,
Ўша куни биринчи таом сифатида ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса, яхши бўлади.
3. Йўлда овоз чиқариб такбир айтилади.
Уйдан масжидга етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади. "Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд"ни айтиш вожиб. Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳаб ва савоб.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
"Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг" (203-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.
Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳни саноқли кунларда эсланг" дегани "Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин "Аллоҳу акбар" деб такбир айтинг", деганидир".
Бу такбирни айтиш арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг аср вақтигача мустаҳабдир. Жамоат ила адо этилган ҳар фарз намозининг ортидан (айтиш) мисрда муқим бўлган кишига (мустаҳаб), эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун вожибдир.
Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад: "Ташриқ кунларининг охирги асригача", деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса, ҳам муқтадий уни тарк қилмайди. Мазкур такбир бевосита фарз намозидан кейин айтилади. Орага намозни бузадиган амаллар тушмаслиги керак.
4. Байрам намозидан кейин қурбонлик сўйиш.
Зотан, Ийди Қурбон ҳаж ибодатларининг тамом бўлиши муносабати ила ва Аллоҳ йўлида ҳар қандай қурбон беришга тайёрликни изҳор қилиш учун шариатга киритилган байрамдир.
Аллоҳ таоло Кавсар сурасида бундай деган:
"Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй" (1-2-оятлар).
"Ижтимоий одоблар" китобидан.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ТАСАРРУФИДАГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ
Ушбу каналлар орқали Сиз:
✅ Намоз вақтлари;
✅ Саловат ва дуолар;
✅ Қуръони карим тиловати;
✅ Имом-хатибларимиз маърузалари;
✅ Тарбиявий видеолавҳалар;
✅ Ибодат рукнлари;
✅ Савол-жавоблар;
✅ Ислом тарихи;
✅ Ҳикматли сўзлар;
✅ Ибратли ривоят ва ҳикоялар;
✅Диний-маърифий соҳа янгиликлари ва бошқа кўплаб сизни қизиқтирган маълумотлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин!
Муҳаммад ибн Сиррин роҳимаҳуллоҳ айтади: "Албатта, бу илм - диндир. Динингизни кимдан ўрганаётганингизга қаранглар".
Марҳамат, РАСМИЙ - ИШОНЧЛИ - АСОСЛИ каналларга обуна бўлинг!

Бу рўйхат тўлдириб борилади.
Марҳамат, РАСМИЙ - ИШОНЧЛИ - АСОСЛИ каналларга обуна бўлинг!
#КУН_ОЯТИ
وَٱبْتَلُوا۟ ٱلْيَتَٰمَىٰ حَتَّىٰٓ إِذَا بَلَغُوا۟ ٱلنِّكَاحَ فَإِنْ ءَانَسْتُم مِّنْهُمْ رُشْدًا فَٱدْفَعُوٓا۟ إِلَيْهِمْ أَمْوَٰلَهُمْ وَلَا تَأْكُلُوهَآ إِسْرَافًا وَبِدَارًا أَن يَكْبَرُوا۟ وَمَن كَانَ غَنِيًّا فَلْيَسْتَعْفِفْ وَمَن كَانَ فَقِيرًا فَلْيَأْكُلْ بِٱلْمَعْرُوفِ فَإِذَا دَفَعْتُمْ إِلَيْهِمْ أَمْوَٰلَهُمْ فَأَشْهِدُوا۟ عَلَيْهِمْ وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ حَسِيبًا
(Нисо сураси, 6-оят)
Етимларни то никоҳ (ёшига) етгунларича синаб туринглар. Агар уларнинг эси-ҳуши жойида эканини билсангиз, уларга ўз молларини топширинг. У молларни исроф ила ва эгаларининг катта бўлиб қолишидан қўрқиб шошилиб еманг. Бой бўлганлар иффатли бўлсинлар. Ким камбағал бўлса, тўғрилик билан есин. Уларга ўз молларини топшираётганингизда гувоҳлар келтиринг. Ҳисобчиликка Аллоҳнинг ўзи кифоя қилур.

Қурбонликка танланган ҳайвоннинг баркамол бўлиши лозимлиги ҳақидаги ҳадиси шарифлардан иккита ҳикматни мулоҳаза қиламиз.
Биринчи ҳикмат:
Мусулмонларнинг Аллоҳга нисбатан юксак одоблари.
Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади.
Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У зотга фақат тақво етади, холос. Гўшти ва қони етмаса ҳам, қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу нуқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир.
Иккинчи ҳикмат:
Камбағалларнинг кўнгилларини кўтариш. Уларга яроқсиз бўлиб қолган, нуқсонли ҳайвонлар гўштини эмас, энг афзал ҳайвонлар гўштини совға қилиш яхши иш. Бунда камбағалларнинг кўнгиллари кўтарилади. Ўзларини муҳтарам кишилар сифатида ҳис этадилар.
Агар етти кишидан бири ўлиб қолса ва унинг меросхўрлари, қурбонликни унинг ва ўзингизнинг номингиздан сўяверинглар десалар, худди қурбонлик, таматтуъ ва қирон учун сўйилган молга ўхшаб, жоиз бўлади.
Чунки, тарафлар ҳар хил бўлса ҳам, мақсад бир - қурбат ҳосил қилишдир.
Агар улардан бири кофир ёки гўштни ирода қилувчи бўлса, жоиз эмас.
Чунки, кофир қурбатга аҳл эмас. Гўшт исташ эса, қурбатга хилофдир. Баъзиси қурбат бўлмаган нарсанинг, барчаси ҳам қурбат бўлмайди.
Қурбонлик қилувчи ундан ўзи ейди ва кимга хоҳласа егизади ёки ҳиба қилади. Унинг учдан бирини садақа қилиш мандубдир.
Бу ҳукм ҳадиси шарифдан олинган:
Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қурбонлик қилса, учинчи кундан кейин уйидан ундан бирор нарса бўлган ҳолида тонг отдирмасин», дедилар. Келаси йили бўлганда:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, ўтган йили қилганимиздек қилайликми?» дейилди. У зот:
«Енглар! Таомлантиринглар! Сақлаб қўйинглар! У йили одамлар қийинчиликда эдилар. Уларга ёрдам беришингизни хоҳлаган эдим», дедилар».
Бешовлари ривоят қилган.
Ушбу ҳадиси шарифга биноан, уламоларимиз, оддий ҳолатларда Қурбонликнинг гўштини учга бўлиб, бир қисмини егани, иккинчи қисмини камбағалларга бергани, учинчи қисмини сақлаб қўйгани яхши, дейдилар.
Муҳтожлар кўпайганда эса, уларнинг риоясини қилиш зарурдир.
Аҳли аёллик киши уларга кенгчилик бўлиши учун садақа қилишни тарк қилмоғи мандубдир.
Бу ҳукмларнинг ҳаммаси вожиб ва суннат қурбонликларга хосдир. Аммо назр қилинган бўлса, эгаси ўзи ҳам ейиши ва бойларга ҳам едириши мумкин эмас.
Сўйишни яхши билса, ўз қўли билан сўймоғи мандубдир. Бўлмаса, бошқага сўйдиради. Китобийга сўйдириш макруҳдир.
Аммо бошқага сўйдирганда ҳам ўзи ҳозир бўлиши лозимдир. Китобий қурбат аҳли бўлмагани учун унга қурбонликни сўйдириш макруҳ бўлади. Лекин қурбонлик жоиз бўлаверади.
Имом Ал-Ҳоким «Мустадрак»да Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага:
«Бориб қурбонлигингга шоҳид бўл. Унинг биринчи томган қони билан баробар сенинг ўтган гуноҳларинг мағфират қилинур», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг расули! Бу бизга – аҳли байтга хосми ёки мусулмонларга умумийми?» деди Фотима.
«Йўқ. Мусулмонларга умумий», дедилар».
Унинг терисини садақа қилинади ёки доимий манфаатланадиган анжом қилиб олинади.
Пўстакми, мешкобми, хуржунми ёки шунга ўхшаш уйда доимий фойдаланиб турадиган нарса қилиб олиш дуруст.
Агар терини бошқа нарсага алмаштирилса ёки сотилса қийматини садақа қилинади.
Гўшт ҳам бу масалада терига ўхшашдир.
Икки киши адашиб бир бирининг қурбонлигини сўйиб қўйса, бўлаверади. Тўлаб бериш йўқ.
Чунки қўй шундоқ ҳам қурбонликка тайёрлаб қўйилган. Қурбонлик сўйишда бошқанинг ёрдамидан фойдаланишга рухсат бор. Иккиси сўйиб бўлиши билан ўзиникини қайтариб олади. Агар гўштни еб қўйган бўлсалар, бир бирларининг ҳақларини ҳалол қилишади.
Ғасб қилинган қўйни қурбонлик қилса ўтади. Вадийъага қўйилганни қилса ўтмайди. Иккиси ҳам эгасига тўлаб беради.
Имом Зуфар ва қолган уч мазҳабнинг имомлари ғасб қилинган қўйнинг қабул бўлмаслигини айтганлар.
Агар қурбонликка аталган ҳайвон қочиб кетиб ўрнига бошқаси олинган бўлса, кейин аввалгиси ҳам топилиб қолса, иккисини ҳам сўйилади.
@imonuz

#ДУО
АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»
Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.
Термизий ривояти

#Кун_ҳикояси
ЙЎЛДАГИ САБОҚ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...
Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.
Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Ўқиганим бир ҳикоя ёдимга тушди. Ҳиндистон президенти (2002–2007 й.), доктор Абдул Қалам бундай ёзади: «Бола эдим. Онам ишдан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлиб кетди. Онам шоша-пиша кечки овқат тайёрлади. Сўнг ҳижолат билан отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Икки кўзим отам столига қўйилган нонда эди. Кимдир куйганига эътибор берармикан, деб кутиб турдим. Аммо отам индамай овқатланди. Сўнг мени ёнига чақириб, бугунги сабоқларим ҳақида сўради. Ўша куни уларга қайтарган жавобимни эслай олмайман, аммо онамнинг овқатдан кейин отамга нон бироз куйиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида... Отам эса жилмайганча онамнинг қўлларидан тутди: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку, унутдингми?”
Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун кирдим. Баҳонада куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўраб олдим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг ҳам кун бўйи ишлаб, жуда чарчайди. Бир марта куйган нон есам, ҳеч нима бўлмайди. Лекин оғзимдан чиққан ёмон сўздан онангни дили оғрийди. Ахир у ҳаммамиз учун керак. Ҳаёт хатоларимизни тушуниб етишимиз учун баъзан жуда ҳам қисқалик қилади”, деди».
Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтаклайдиган эркаклар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...
Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас,унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор? Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам Аллоҳим ўзи инсоф ва иймон берсин.

Ташриқ такбири
– Арафа, қурбон ҳайити ва ташриқ кунларида беш вақт намоздан сўнгра қандай амал вожиб саналади?
– Арафа куни бомдод намозидан бошлаб учинчи ташриқ кунининг аср намозигача хар бир намознинг фарзини ўқиб салом бергандан сўнг ташриқ такбирини айтиш вожибдир.
– Ташриқ такбири нимадир?
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд».
Яъни, «Аллоҳ таоло хар бир нарсадан улуғроқдир. Аллоҳ таолодан бошқа ибодат қилинадиган маъбуд йўқ. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсадан улуғроқдир ва мақтовлар Аллоҳ таолога махсусдир».
– Ушбу ташриқ такбири имом билан жамоат бўлиб ўқилганда вожиб бўладими ёки танҳо ўқилганда ҳам вожиб бўладими?
– Жамоат билан ўқилганда ҳам, танҳо ўқилганда ҳам вожиб бўлади.

لِّلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِّمَّا تَرَكَ ٱلْوَٰلِدَانِ وَٱلْأَقْرَبُونَ وَلِلنِّسَآءِ نَصِيبٌ مِّمَّا تَرَكَ ٱلْوَٰلِدَانِ وَٱلْأَقْرَبُونَ مِمَّا قَلَّ مِنْهُ أَوْ كَثُرَ نَصِيبًا مَّفْرُوضًا
(Нисо сураси, 7-оят)
Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада эркакларнинг насибаси бор. Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада аёлларнинг насибаси бор. У оз бўлсин, кўп бўлсин–фарз қилинган насибадир.

#ТАБРИК
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Барча мўмин-муслимларни “Ийд ал - адҳа” - Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этамиз. Аллоҳ қилаётган солиҳ амалларимизда собитқадам, имонимизни мустаҳкам, ибодатларимизни бардавом қилсин! Яратган жаннатмакон юртимизга доимий тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, дастурхонларимизга тўкинлик берсин!
imon.uz Матбуот хизмати

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
Қурбон Ҳайит бўлсин муборак!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A

ҚУРБОНЛИКНИНГ ҲИКМАТИ ВА ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА
Ҳақдан келди буюк фармон, жонни қурбон қилгин дея,
Ҳалилуллоҳ бўлди тайёр, сўймоқликга юзта туя,
Йўқ!!! -Ишора бўлди яна, қалб гавҳаринг сўйгин дея,
Иброҳимга (А.С) кўз кўрмаган, буюк синов келмадиму?
Аршу курси титраб кетди, Малоиклар йиғлаб кетди,
Сўймоқ учун жон фарзандин, Ҳалил олиб тоққа кетди,
Қобил фарзанд лаббай дея, азиз жонин фидо этди,
Эй Мўъминлар! -ибрат олинг, тақво шундай бўлмайдиму?
Қалб сирини билган АЛЛОҲ, қабул қилди эҳсонини,
Эҳсон эмас жону дилдан, лаббай деган тақвосини,
Қўйни берди жон ўрнига, хурсанд қилди бандасини,
Бу қулларни олам ичра, АЛЛОҲ азиз қилмадиму?
Бу ҳикматдан ибрат олган, мўминларни азиз қилсин,
Эҳсон қилган ҳар бандани, АЛЛОҲ Ўзи ғамин есин,
Ийд Қурбон айёмида, ҳар бандага имкон берсин,
Имкони бор эй мўъминлар, фурсат келди олмайдиму?
Жиззах шаҳар "Имом Бухорий"
жомеъ масжиди, имом ноиби
Ҳалилов Умиджон Абдулҳаким хожи ўғли.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz

РAСУЛУЛЛОҲ С.А.ВАСАЛЛАМДАН
ФАҚИРЛАРГА ХУШ ҲАБАР
Бисмиллаҳдан бошладим, сизлар учун бир ҳикмат,
Фақирларга башорат, оқл учун бир ибрат.
Ийд Қурбон келганда, Росулуллоҳ чоғланди,
Сўймоқ учун икки қўйнинг, оёқлари боғланди.
Оқибатин билмасдан, аҳли нодон сўзлари,
Керакмиди шу ишлар? Фақир бўлса Ўзлари,
Ҳаловат йўқ тоатда, бизлар дунё ғамида,
Ҳавотирда Мустафо, айтинг кимнинг ғамида.
Кўзни очинг мўъминлар, ҳикматдур ҳар ишлари,
Ўзларин ўйламаслар, умматдур ташвишлари.
Фақирларга ҳушхабар, ҳавас қилар бойлар ҳам,
Йиғлаб ҳавас қилгайдур, юзлаб қўй сўйганлар ҳам.
Асли баён шундадир, Муборак қўллар билан,
Сўйдилар икки қўйни, ихлос муҳаббат билан.
Сўнгра дуо қилдилар: -Хожамсанку ягона,
Битта қўйни ўзимдан, қабул айла Роббана.
Яна дуо қилдилар, Ҳақга нола қилдилар,
Уммат учун чекиб ғам, қалбни вола қилдилар.
Дуо қилар тўкиб ёш, эшитган қилмас бардош,
Кимлар учун қайғурди, англагин эй! Бағритош.
-Қиёмат тонг отгунча, эҳсоним бўлса мақбул,
Барча фақир номидан, бағишладим эт қабул.
Дуо кетди Росулдан, Охир замон бўлгунча,
Навмид бўлманг фақирлар, имкон сўранг ўлгунча.
Мен ҳам фақир ва мискин, лекин қалбим юмшамас,
Тоатларим кўз кўзга, ибодатга ўхшамас.
Я Роббана насиб қил, Ҳабибинг эҳсонидан,
Сўраб ҳаё қиларман, дуойим нуқсонидан.
Раҳматингни чеки йўқ, менда зарра гумон йўқ,
Хос умматин қилмоқга, Сендан бошқа умид йўқ.
Жиззах шаҳар "Имом Бухорий"
жомеъ масжиди, имом ноиби
Ҳалилов Умиджон Абдулҳаким хожи ўғли

Forwarded from Fitrat.uz
Қурбон ҳайити намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hk_Sz2VEIgdGA