ҲОЗИР ЖАВОБ БОЛАКАЙ
Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар:
«Қабристоннинг ёнида бойнинг боласи билан камбағалнинг фарзанди тупроқ ўйнаб ўтиришган экан. Иккаласининг ҳам отаси ўлиб, шу ерга дафн этилган экан. Бойнинг боласи дебди:
— Отангнинг қабрини қара, 1-2 та тошдан бошқа нарсаси йўқ. Менинг отамни қабрини қарагин. Устига мармарлар қўйилган.
Камбағалнинг боласи жавоб берибди:
— Сенинг отанг бу мустаҳкам жойлардан тургунча, менинг отам жаннатга кириб бўлади.»
Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!👇
@imonuz

ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР
Макҳул шундай деган: “Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, фаришталар унинг ҳақига кечгача салавот айтиб туради ”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни Ҳуд сурасини қироат қилинглар”, деб айтганлар .
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна шундай деганлар: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, у билан икки жума орасини ёритадиган нур порлайди ”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Ким жума куни Ёсин ҳамда Соффот сурасини ўқиб, кейин Аллоҳдан (ҳожатлари раво этилишини) сўраса, тилаганини беради”, дейилган .
Абдуллоҳ ибн Исодан ривоят қилинади: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолида – ўқиса, тонг отганида гуноҳлари кечирилган бўлади ”.
Демак, жума куни Оли Имрон, Ҳуд, Каҳф, Ёсин, Соффот, Духон сураларини ўқиш тавсия этилади.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A

#ЖУМА_ФАЗИЛАТИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Жума кунининг фазилати ҳамда у кундаги солиҳ амаларни кўпайтириш!!!»
فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانْتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِنْ فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيرًا لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
“Намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинглар ва нажот топишингиз, муваффақият қозонишингиз учун Аллоҳни кўп зикр қилинглар — кўп ёдланглар“.
(Жумъа сураси 10-ояти карима).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам: «Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Чунки жума куни Одам яратилган ва жаннатга киритилган ҳамда жума куни у ердан чиқарилган», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам : «Кимки чиройли таҳорат қилиб, кейин масжидга келиб, ваъзга жим қулоқ тутиб турса, икки жума ўртасидаги ва яна уч кунни қўшиб, ҳаммаси бўлиб, ўн кун ичидаги гуноҳи кечирилади. Кимки хутба пайтида майда тошларни ушласа, бефойда (лағв) ишни бажарибди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам : «Жумадан жумагача, Рамазондан Рамазонгача беш вақт намоз шу вақт орасида бўлиб ўтган кичик гуноҳларга каффоратдир. Агар кабира (улкан) гуноҳлардан сақланилган бўлса», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва Ибн Умардан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Икковлари Расулуллоҳнинг саллоллоҳу алайҳи вассаллам минбарда туриб айтган қуйидаги сўзларини эшитдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам: «Қавмлар жумани тарк қилишдан тўхташсин. Бўлмаса Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр уриб қўяди. Сўнгра ғофиллардан бўлиб қоладилар», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Ибн Умардан разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалам : «Агар сизлардан бирингиз жума намозига келса, ювиниб (ғусл қилиб) келсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам: «Жума куни ювиниш (ғусл қилиш) ҳар бир балоғатга етган кишига таъкидланган буйруқдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Самурадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам : «Кимки жума куни таҳорат қилиб, (жума намозига) келса, яхши. Агар ювиниб, (ғусл қилса) афзалдир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Салмондан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам : «Киши жума куни ювиниб, имкони борича тозаланиб, хушбўй ёғлардан, атирлардан суртиб, кейин масжидга борса, у ерда икки киши орасидан суқилиб ўтмаса, насиб қилганича намоз ўқиса, имом хутбада ваъз қилаётганда жим туриб эшитса, ўша жума билан кейинги жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам: «Кимки жума куни худди жунубликдан ювингани каби ғусл қилиб, кейин масжидга борса, гўёки бир туяни қурбонлик қилибди. Кимки иккинчи соатда, яъни иккинчи бўлиб масжидга борса, гўё бир сигирни қурбонлик қилибди. Кимки учинчи соатда масжидга келса, гўё шохли бир қўчқорни қурбонлик қилибди. Кимки тўртинчи соатда масжидга келса, гўё товуқни қурбонлик қилибди. Кимки бешинчи соатда масжидга келса, гўё бир тухумни эҳсон қилиб, Аллоҳга қурбат (яқинлашиш) ҳосил қилибди. Агар имом хутба айтиш учун жойидан чиқса, фаришталар зикр эшитиш учун ҳозир бўлишади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Фойда: Жума намозига эртароқ боришнинг фазилати ва унга тарғиб ҳақида сўз боряпти. Қанчалик эрта борса, савоби шунчалик кўп бўлади. Ва жума куни фаришталар ҳозир бўлиб, хотиржамлик, раҳмат олиб келишади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Forwarded from Удалённый аккаунт
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити уч кун нишонланади – президент фармони
Ҳужжатда 2017 йил 28 декабрдаги президент Фармонида назарда тутилган 2018 йил 24 август кундаги дам олиш куни 22 август чоршанба кунига кўчирилиши белгиланган
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2018 йил 21-23 август кунлари Ўзбекистонда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
Фармонда 2017 йил 28 декабрдаги Фармонида назарда тутилган 2018 йил 24 август кундаги дам олиш куни 22 август чоршанба кунига кўчирилиши белгиланган.
Қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчиришга оид мазкур Фармонда шунингдек 25 август шанбадаги дам олиш кунини 23 август пайшанба кунига кўчирилиши белгиланган эди.
Шунга кўра, 2018 йил 21–23 август кунлари 5 кун ишлайдиганлар учун, 21-22 август кунлари 6 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни ҳисобланади.
Манба: ProToday матбуот хизмати.
Ҳужжатда 2017 йил 28 декабрдаги президент Фармонида назарда тутилган 2018 йил 24 август кундаги дам олиш куни 22 август чоршанба кунига кўчирилиши белгиланган
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2018 йил 21-23 август кунлари Ўзбекистонда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
Фармонда 2017 йил 28 декабрдаги Фармонида назарда тутилган 2018 йил 24 август кундаги дам олиш куни 22 август чоршанба кунига кўчирилиши белгиланган.
Қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчиришга оид мазкур Фармонда шунингдек 25 август шанбадаги дам олиш кунини 23 август пайшанба кунига кўчирилиши белгиланган эди.
Шунга кўра, 2018 йил 21–23 август кунлари 5 кун ишлайдиганлар учун, 21-22 август кунлари 6 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни ҳисобланади.
Манба: ProToday матбуот хизмати.
ҲОЗИР ЖАВОБ БОЛАКАЙ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар:
«Қабристоннинг ёнида бойнинг боласи билан камбағалнинг фарзанди тупроқ ўйнаб ўтиришган экан. Иккаласининг ҳам отаси ўлиб, шу ерга дафн этилган экан. Бойнинг боласи дебди:
— Отангнинг қабрини қара, 1-2 та тошдан бошқа нарсаси йўқ. Менинг отамни қабрини қарагин. Устига мармарлар қўйилган.
Камбағалнинг боласи жавоб берибди:
— Сенинг отанг бу мустаҳкам жойлардан тургунча, менинг отам жаннатга кириб бўлади.»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар:
«Қабристоннинг ёнида бойнинг боласи билан камбағалнинг фарзанди тупроқ ўйнаб ўтиришган экан. Иккаласининг ҳам отаси ўлиб, шу ерга дафн этилган экан. Бойнинг боласи дебди:
— Отангнинг қабрини қара, 1-2 та тошдан бошқа нарсаси йўқ. Менинг отамни қабрини қарагин. Устига мармарлар қўйилган.
Камбағалнинг боласи жавоб берибди:
— Сенинг отанг бу мустаҳкам жойлардан тургунча, менинг отам жаннатга кириб бўлади.»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ота-она хурмати
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бир йигит Расулуллоҳга (с.а.в.) шикоят қилиб дедики:
-Отам қариб, жуда бевош бўлиб кетганлар. Ақлдан озганларми, деб қўрқаман. Уйимга келиб, қўлларига нима илинса, шуни олиб чиқиб кетаверадилар.
Сарвари коинот (с.а.в.) отани чақиртирдилар. Ҳузурларига келган қари, бечораҳол, уст-бошлари хароб одамдан: «Ўғлингнинг гаплари тўғрими?» - деб сўрадилар.
-Ҳа, тўғри, - деди чол. - Мен ўғлимни ўзим тарбия этганман. Онаси барвақт вафот этган эди. Ўзим емай - ўғлимга едирдим, ўзим киймай - ўғлимга кийдирдим. Қариганимда боқар, деб умид қилдим. Аммо у бераҳм чиқди. Мендан хабар олмайди. Ўзим уйига келиб, қўлимга илинган нарсани олиб чиқиб сотаманда пулига овқат олиб ейман. Ё Расулаллоҳ! Шу ишим дурустми ё дуруст эмасми?
Отанинг бу гапларини эшитиб Расулуллоҳ (с.а.в.) ўғилнинг елкасидан маҳкам ушладилар-да, дедилар: «Топган нарсаларинг, ҳатто сенинг ўзинг ҳам отангнинг мулкидир. Агар топган мулкинг етмаса, отанг сенинг ўзингни сотиб пулини емоқликка ҳаққи бор. Сен ўйламагинки, топган мулкларимга ўзим моликману отамнинг унга алоқаси йўқ, деб. Ҳаммасига отанг эгадир!»
Яна шу мавзуда бир ҳадис:
Бир қиз онасидан шикоят қилди:
-Онамнинг ақллари ўзларида эмас. Уйимга келиб тўполон қиладилар, тинчлик бермайдилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) онани чақиртирдилар. Ғоят қари, бечораҳол она дедики: «Ё Расулаллоҳ(с.а.в.)! Сабр қилайин десам, қизим хабар олмайди. Ҳатто болаларини юбормайди. Ёлғиз ўзим пашшаларга ем бўлиб ётаман. На ўлиб қутуламан, на роҳат кўраман. Қизимнинг бепарволиги шунчалик.
Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар:
-Тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соат сени қорнида тарбия этган ким? Ўлим жари ёқасига келиб сени туққан ким? Сени икки йил эмизган ким? Сени балоғатга етказиб узатган ким? Шу онанг! Агар шу онангни рози қилмасанг, жаннат сенга ҳаром! Тавба қилсанг - қилдинг, йўқса ярим мулкингни олиб бераман.
Қиз тавба қилди...

#Эслатма
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳар бир мусулмоннинг ҳар куни қилиши керак бўлган, лекин баъзида унутиб қўяётган (баъзи) вазифалари:
▪️Бугун Қуръон ўқидингизми?
▪️Бугун салавот айтдингизми?
▪️Аллоҳга тақво қиляпмизми?
▪️Бугун Аллоҳ учун нима қилдик?
▪️Бугун фарз ибодатларни вақтида бажардикми?
▪️Бугун нафл ибодат қилдикми?
▪️Бугун зикр қилдингизми?
▪️Бугун қайси суннатни тирилтирдик?
▪️Бугун қайси гуноҳни тарк қилдик?
▪️Бугун янги илм олдикми?
▪️Бугун қандай яхшилик қилдик?
▪️Бугун ота-онамиздан дуо олдикми?

#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун шанба,
ҳафтанинг олтинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
август ойининг 18-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
зул-хиджа ойининг
7-куни
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇
☪ https://t.iss.one/imonuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун шанба,
ҳафтанинг олтинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
август ойининг 18-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
зул-хиджа ойининг
7-куни
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇
☪ https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ
وَءَاتُوا۟ ٱلنِّسَآءَ صَدُقَٰتِهِنَّ نِحْلَةً فَإِن طِبْنَ لَكُمْ عَن شَىْءٍ مِّنْهُ نَفْسًا فَكُلُوهُ هَنِيٓـًٔا مَّرِيٓـًٔا
(Нисо сураси, 4-оят.)
Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
وَءَاتُوا۟ ٱلنِّسَآءَ صَدُقَٰتِهِنَّ نِحْلَةً فَإِن طِبْنَ لَكُمْ عَن شَىْءٍ مِّنْهُ نَفْسًا فَكُلُوهُ هَنِيٓـًٔا مَّرِيٓـًٔا
(Нисо сураси, 4-оят.)
Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
7 саволга 7 жавоб: Қурбон ҳайити
1-савол: Қизим учун ақиқа қилмоқчи эдим. Қурбон ҳайити куни ҳам қурбонликка, ҳам ақиқага ният қилиб қўй сўйсам бўладими?
Жавоб: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилинг. Қурбонлик қодир кишиларга вожиб амал, ақиқа қилиш мустаҳаб амал. Қурбонлик қилишда ақиқани қўшиб ният қилиш мумкин. Чунки, бир жинсдаги катта амал ўзининг жинсидаги кичик амални ўз ичига олади.
2-савол: Автомобили бор лекин пули нисобга етмаган инсонга қурбонлик қилиш вожиб бўладими? Машина ҳам нисоб ҳисобланадими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Инсон ҳожати учун миниб турган машинаси нисобга кирмайди. Ёлғиз машинаси бўлиб, бошқа нисоб миқдорида маблағи бўлмаса, қурбонлик вожиб бўлмайди. Эҳтиёждан ортиқ машина олиб қўйилган бўлса, қурбонликнинг нисобига киради ва қурбонлик вожиб бўлади.
3-савол: Мен савдогарчилик қиламан ва нисобдан ошган пулим бор шунга қурбонлик сўйишим керакми? Закотни бу йил чиқарган эдим, лекин қурбонлик ҳакида маълумотга эга эмасман. Илтимос, кимларга фарзлигини ва қандай сўйилишини тушунтириб беринг. Уйда эркак киши бўлмаса акамни чақириб ва қассоб чақириб сўйсам бўладими?
Жавоб: Ҳа, нисобга етадиган миқдордаги маблағга эга киши қурбонлик қилиши вожибдир. Сиз акангизни чақириб қурбонлик қилишингиз жоиз. Қурбонлик учун сўйиладиган жонлиқ айб ва нуқсонлардан саломат бўлиши керак. Қурбонлик гўштидан бир қисмини тарқатиб, бир қисмини сақлаб қўйиб, яна бир қисмини эса қавму-қариндош, қўни-қўшниларга пишириб едириш мустаҳаб амалдир.
4-савол: Мени саволим шуки, Рамазон ҳайити билан Қурбон ҳайити орасидаги фарқ қанча?
Жабов: Рамазон ҳайити шаввол ойининг биринчи куни, Қурбон ҳайити эса зулҳижжа ойининг ўнинчи кунидир. Шунга кўра буларнинг ўрталарида чамаси етмиш кунга яқин бўлади.
5-савол: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилмоқчи эдик, жумада имом домла оиласи катта бўлса гўштни ярмини ўзига олиб қолса бўлади деди. Шу тўғрими? Умуман оила катта бўлса ҳаммасини олиб қолсаям бўладими?
Жавоб: Қурбонлик қилувчи инсон Аллоҳ таолонинг розилиги учун қурбонликка яроқли ҳайвонни сўйиш билан ибодат ҳосил бўлади. Унинг гўштидан фойдаланиш иккинчи масала ҳисобланади. Шунга кўра, сиз сўрагандек катта оилалар қурбонлик гўштининг ҳаммасини ўз оилалари учун олиб қолиши жоиз. Шунингдек қурбонлик қилувчи ҳайт кунида гўштнинг ҳаммасини муҳтож инсонларга тарқатиши ҳам жоиз. Аммо, мустаҳаб амал яъни, шу ўринда энг афзали қурбонлик гўштини уч қисмга бўлиб, бир қисмини тарқатиш, бир қисми ўз оиласи учун олиб қолиш ва яна бир қисмини қариндош-уруғ ва яқинлар билан пиширган ҳолда баҳам кўриш бўлади.
6-савол: Мени кўлимда нисобига етган пулим бўлса Қурбонлик хам қиламанми? Мен Россияда ишлайман у ерда насроний қўшниларим ҳам бор. Агар Қурбонлик менгаям вожиб бўлса, ўша насроний қўшниларимга Қурбонликдан берсам бўладими?
Жавоб: Қурбонлик ибодатида қурбонликка яроқли ҳайвонни сўйиш эътиборли. Ҳайвоннинг қони ерга тушиши билан ибодат ҳосил бўлади. Қўшниларларга бериш эҳсон. Бошқа диндаги қўшниларга берса ҳам бўлади.
7-савол: Қурбонликка мол олдик. 4та одам бўлиб бўладими ё тоқ бўлиши керакми?
Жавоб: Қурбонликка сўйиладиган молда етти кишигача шерик бўлиш мумкин. Бунда шериклар сони тоқ ёки жуфт бўлиши шарт эмас. Муҳими шерикларнинг барчаси қурбонликни ният қилиши керак. Агар уларнинг бирортаси гўшт ниятида шерик бўлса қолганларнинг ҳам қурбонлиги қабул бўлмайди.
ЎМИ фатво ҳайъати
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/imonuz

Telegram
imon.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz
Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot
Веб-сайт: www.imon.uz
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz
Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot
Веб-сайт: www.imon.uz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун якшанба,
ҳафтанинг еттинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
август ойининг 19-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
зул-хиджа ойининг
8-куни
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇
☪ https://t.iss.one/imonuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун якшанба,
ҳафтанинг еттинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
август ойининг 19-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
зул-хиджа ойининг
8-куни
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇
☪ https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ
وَلَا تُؤْتُوا۟ ٱلسُّفَهَآءَ أَمْوَٰلَكُمُ ٱلَّتِى جَعَلَ ٱللَّهُ لَكُمْ قِيَٰمًا وَٱرْزُقُوهُمْ فِيهَا وَٱكْسُوهُمْ وَقُولُوا۟ لَهُمْ قَوْلًا مَّعْرُوفًا
(Нисо сураси, 5-оят.)
Аллоҳ (ҳаётингизни) тургизиш (воситаси) қилган молларингизни эси пастларга берманг. Уларни ўша моллардан ризқлантиринг, кийинтиринг ва уларга яхши сўзлар айтинг.