imon.uz
4.47K subscribers
9.31K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Савол-жавоблар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳурматли иштирокчилар навбатдаги саволларимиз билан танишинг, билимингизни синаб кўринг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
1⃣ савол. Ваҳийни ёзувчи котиблар ҳақида, уларнинг ададлари ҳақида қисқача айтинг.

2⃣ савол. Жаброил алайҳиссаломни Расулуллоҳ сав неча бор ўз ҳайьатида кўрганлар. Қандай сифатлаганлар?

3⃣ савол. Ғариб сўзи қандай маънони англатади?

4⃣ савол. Турли ранглар номи билан аталувчи денгизларни сананг.

5⃣ савол. Ҳудуди энг катта мусулмон мамлакатини айтинг
.

-Илмга муҳаббатли каналимизнинг барча аъзоларидан миннатдормиз. Илм-дунё ва охират саодатидир.

Жавобларингизни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин.
@imon_uz_savol_javoblar

Жавобларни кечки дастурларимизда эълон қиламиз, бизни кузатиб боринг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг:

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#ДУО

Уммат ҳаққига дуо
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Аллоҳумма барик лиумматий фий букуриҳа.

Маъноси:
Ё Аллоҳ, умматимга тонгларида барака эҳсон қил”.
Шарҳ:
Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятларига кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) доимо эрта турар ва эрта турган умматлари ҳаққига: “Ё Аллоҳ, умматимга тонгларида барака эҳсон қил”, деб дуо қилардилар. Ҳамиша бирон ерга нарса юбормоқчи бўлсалар, эрта юбориш одати шарифлари эди. Асҳоби киром ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу муборак дуоларига етишиш учун дўконларига, далаларига эрта кетардилар. Саҳобалар бу муборак дуонинг баракаси билан буюк файзу баракотларга эришганлар. Ундан кейинги даврларда ҳам бутун мусулмонлар эрта турар ва ҳар эрта турмоғи ва ишларига эрта уринмоғи керак. Шу ҳолда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу дуолари баракасига эришади.
Байт:
Раҳмат ёғдир мамлакатга,
Бизни ғарқ қилгин неъматга.
Барака бергин, Ё Аллоҳ,
Эрта турувчи умматга!

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ВАҚТИ КЕЛМАГАН ЭРТАНИ ҚЎЙИНГ!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
"Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг". Ҳодисалардан олдинлаб кетманг. Нима, ҳомиласи ҳали етилмаган болани туғдириб ёки пишмаган мевани узиб оласизми? Ахир эртага дегани йўқ нарса, унинг ҳақиқати йўқ. Борлиги йўқ, таъми ҳам, ранги ҳам йўқ. Шундай экан, нима учун ҳали келмаган куннинг ҳали йўқ мусибатларини ўйлаб эзиламиз, хавфсираймиз ва ҳали юз бермаган ҳодисаларга аҳамият берамиз? У ҳали юз берадими, йўқми, билмаймизку? Юз берса ҳам, балки хурсандчилик ва шодлик бўлар?!
Муҳими, у ҳали ғайб оламидадир. Ҳали-бери ерда содир бўлмаган.
Демак, келмасидан олдин кўприк қуриб, ундан ўтишнинг ҳожати йўқ.
Имкони ҳам йўқ. Ким билади, балки кўприкка етиб келмай тўхтаб қолармиз. Ёки етиб бормасимиздан олдин кўприк қулаб тушар, эҳтимол кўприкка етиб ҳам борармиз, соғ-омон ўтиб ҳам олармиз.
Келажак ҳақида фикр юритиш учун зеҳнга кенг имкониятлар бериб, ғайбга тааллуқли китобларни варақлаш, кейин содир бўлиши эҳтимоли бор нарсаларга безовталаниш шаръан оқланмайди ҳам. Чунки булар оддий орзу-ҳаваслар бўлиб, ақл уни айблайди. Бу нарса соя билан олишув кабидир. Кўпинча келажакда очлик-яланғочлик, беморлик, камбағаллик ва мусибатлар содир бўлади деб қўрқитилди. Бунақа ишлар шайтон мактабининг ўқув дастурларидир. "Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фахш ишларга ундайди. Аллоҳ эса сизларга Ўзидан мағфират ва фазл бойлик ваъда қилади. Аллоҳ карами кенг ва билимдон зотдир".
Кўп йиғлоқилар эртага оч қолиши, бир йилдан кейин касалга чалиниши ёки дунё юз йилдан сўнг тамом бўлиб қолиши... кабилардан қўрқади. Умри бошқанинг изнида бўлган одам йўқликдан гаров олиши асло мумкин эмас. Қачон ўлишини билмайдиган кимса ҳақиқати йўқ, ҳали келмаган нарса ила машғул бўлиши ҳам жоиз эмас. То етиб келгунича эртани тарк этинг. Хабарлари ҳақида сўраб ўтирманг, бостириб келувчи машаққатларини ўйламанг. Чунки сиз бугунингиз билан бандсиз.
Ажабланиш керак бўлса, ғамни қарзга олиб нақдга айлантирган, сўнг ҳали қуёши чиқмаган, нури кўринмаган кунда уни насияга тўлайдиган кишилардан ажабланинг. Беҳуда ўйланаверишдан ўзингизни тийинг.

"Ўкинма" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Насиҳат қилинг, шарманда қилманг!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Ким ўз дўстига махфий ваъз қилса, унга насиҳат қилган ва уни зийнатлаган бўлади. Ким ўз дўстига ошкора ваъз қилса, уни шарманда қилган ва айблаган бўлади».

Имоми Шофеъий раҳимаҳуллоҳ ушбу сўзлари билан насиҳат билан шарманда қилишнинг ва самимий муносабат билан дашном беришнинг орасидаги фарқни баён қилиб бердилар.

Дарҳақиқат, дин насиҳатдир (самимиятдир). Лекин унинг риоя қилиш керак бўлган одоблари ва билиш лозим бўлган ҳудудлари бор.

Энг аввало, насиҳат қилмоқчи бўлган киши кўрсатма беришда ниятини холис қилмоғи лозим. Зеро, ҳар бир насиҳат бир хил эмас. Ҳар бир насиҳатгўй ҳам самимий ва омонатдор эмас. Шунингдек, ҳар бир насиҳат қилинган киши ўзига йўналтирилган кўрсатмани тўғри қабул қилиб муваффақият қозонавермайди.

Батафсил:
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7498-nasi-at-iling-sharmanda-ilmang
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
18.04.2018 даги савол-жавобларнинг натижалари
👇👇👇
#Савол-жавоблар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
1️⃣ савол. Витрнинг маъноси нима?

2️⃣ савол. Қуддус шаҳри ҳақида Қурьони каримда маълумот борми?

3️⃣ савол. Нуруддин Занкий ким бўлган?

4️⃣ савол. Дажжолга ишора бўлиб келган оятни топинг.

5️⃣ савол. Подшоҳлик қилган пайғамбарларни айтинг.


1️⃣ жавоб. Витрнинг луғавий маъноси тоқ, деганидир. Аммо витрнинг ҳукмида мазҳаб имомлари ихтилоф қилишган. Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги “Албатта Аллоҳ сизларга бир намозни зиёда қилди, ўша намоз витрдир” сўзларига асосланиб вожиб, дейилган.
Демак, Ҳанафий мазҳабида витр намози вожиб, бошқа мазҳаблар эса вожиб эмас, дейишган. Чунки Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда фарз ва вожиб тушунчалари бир маънони, яъни Ҳанафий мазҳабидаги фарз маъносини англатади. Шунинг учун беш вақт намоз фарзлиги ҳақидаги далил ва ҳужжатларни келтириб, уч мазҳаб вакиллари витрни ҳам вожиб, десак олти вақт намоз бўлиб қолади, деган фикрга боришган. Ҳанафий мазҳабимизда эса, фарз билан суннатнинг орасида вожиб борлиги ва витр намози ҳақидаги далиллар фарздан кучсиз, суннатдан кучли бўлгани учун вожиб, дейдилар.

2️⃣ жавоб. Бақара сураси 259-оят. أَوْ كَالَّذِي مَرَّ عَلَىٰ قَرْيَةٍ وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَىٰ عُرُوشِهَا
Ёки шифтлари устига қулаган қишлоқдан ўтган кишига ўхшашни кўрмадингми?
Аъроф 161-оят. Исро 7-оятда Қуддус шаҳри ҳақида айтилган. (Жалолайн, Қуртубий, Замахшарий...).

3️⃣ жавоб. Нуриддин Маҳмуд Занкий (1118-1174 ). Ироқнинг Мосул шаҳрида туғилган. Адолатли, тақволи халифа бўлган. Ул зот ҳақида тарихчилар жуда ажойиб маълумотларни ёзиб қолдирганлар. Салбчиларга қарши қаттиқ курашган. Унинг ҳаракатлари ва шижоатидан ўрнак олган ва тасирланган Салоҳиддин Айюбий (1137-1193м) яқин шарқ мамлакатларини салбчилардан мутлақ тозалаган.

4️⃣ жавоб. Улар фаришталар келишини, ё Роббингнинг келишини ёки Роббингнинг баъзи оятлари келишини кутмоқдалар, холос. Роббингнинг баъзи оятлари келган кунида ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермас. Сен: «Кутаверинглар, биз ҳам кутгувчилармиз», деб айт. Анъом 158-оят.
«Роббингнинг баъзи оятлари»дан мурод–лол қолдирувчи мўъжизалар. «Роббингнинг келиши»–қиёмат кунининг қоим бўлиши; «Роббингнинг баъзи оятлари»–қиёмат аломатлари, демакдир. Аҳли сунна вал жамоа уломаларининг муфассир уламолари мана шу оятда дажжолнинг чиқишига ишора бор деб таъвил қиладилар.

5️⃣ жавоб. Довуд алайҳиссалом 100 йил яшаб, 40 йил подшоҳлик қилганлар.
Сулаймон алайҳиссалом 52 йил яшаганлар. 12 ёшларида оталаридан подшоҳлик қолади. Тахтга ўтирдилар. 40 йил бошқардилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Саволларнинг барчасига тўғри жавоб берган 1 та профил эгаси

1️⃣ Shavkat qori aka

Саволларнинг тўрттасига тўғри жавоб берган 4 та профил эгаси

1️⃣ Ўринов Улуғбек
2️⃣ Farrux Usmon
3️⃣ Sanjar Turdiyev
4⃣ Komila Muhammadaliyevna
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Ҳар ойнинг охирида энг кўп тўғри жавобларни йўллаган иштирокчилар мукофотланадилар.

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!


☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг👇👇👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
АГАР БИР БУРДА НОН, БИР ҚУЛТУМ СУВ ВА УСТ-БОШИНГ ҚОЛГАН БЎЛСА, ХАФА БЎЛМА
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб, 21 кун қолиб кетди. Қайтганидан одамлар ундан бу воқеадан қандай хулоса чиқардинг, деб сўрашди. Шунда у: "Бу азоб-машаққатдан олган дарсим, сабоғим шу бўлдики, ичишга яроқли озгина чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, кишига нолимоқнинг ҳеч кераги йўқлигини англаб етдим", деб жавоб берди.
Худойим ҳар не берса, қил қаноат,
Юракни қилма миннатдин жароҳат.
Бу меҳнат бирла топсанг парча нон,
Кишининг миннатидан улдур осон.
Сўфи Оллоёр
Донишмандлардан бири: "Ҳаётнинг барчаси бир луқма таом ва қултум сувдир. Қолгани ортиқча нарсадир", деди.
Жонсон Свифт айтди: "Дунёдаги энг доно табиблар тинч-осойишта, бахавотир ўтириб озгина таом тановул қилиш киши учун энг яхши шифодир", дейишган.
Менинг фикримча, семизлик сурункали касаллик бўлиб, қорин қўйиш эса кишини беҳаловат қилиб қўяди. Осойишталик эса қалбга ёқимли бўлиб, руҳга хурсандлик бағишлайди.
Шод бўлиш нақд хурсандчилик бўлиб, у руҳ ва вужуд учун фойдали озуқа ҳамдир.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ассалому алейкум оллох ишларизга ривож берсин мени саволим бор фарз ёки нафл намозларда икро сурасини сажда оятигача укиса буладими ёки охиригача укиш керакми?

Жавоб
Ва алайкум ассалом. Иккиси ҳам бўлади.Сажда оятини ўзини ёлғиз қолдирмасдан орқа ёки олдидан бирор оятни қолдириш мақсадга мувофиқдир.

ЎМИ фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•


imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ассалому Алайкум диндошим ва юртдошим сизларга котта ташаккурларимни исхор килган холда шуни сорамокчи эдимки Бир инсон тик турган холда пешоб чикарса бу гунох саналади дейишди бу гап канчалик тогри мусилмон эркак тик турган холда хожат чикариши кай тартибда болади саволим тогри озгина ноорин лекин шу саволнинг жавобин сиздан кутиб коламан рахмат.

Жавоб
Ва алайкум ассалом. Эркак кишинг туриб бавл қилиши макруҳдир. Тик туриб бавл қилиш нажосатни кийимга ёки баданга тарқалишига сабаб бўлади. Бу борада қуйидаги ҳадис ворид бўлган: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита қабр ёнидан ўтдилар ва: “Улар азобланаяптилар. Улар катта гуноҳдан азобланмаяптилар. Уларнинг бири чақимчилик қиларди. Иккинчиси сийдикдан сақланмас эди”, дедилар. Шунингдек, очиқ жойларда тик туриб бавл қилиш авратни кўпроқ очилишига сабаб бўлади.

ЎМИ фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•


imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
assalamu alaykum ustozlar savolim shuki men 8 oy oldin tish soldirganman men bilme soldirvolibman solishdan oldin tahorat olish kere ekan shu togrimi ? endi men nima qile maslahat berin

Жавоб
Ва алайкум ассалом. Тиш солдираётганда таҳоратли бўлиш шарт қилинмайди,балки фақат жанобатдан пок бўлиш кифоя қилади.

ЎМИ фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•


imon.uz 👉 | @imonuz
#ФАТВО
Намозга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
165-ФАТВО

Пешиннинг фарзини якка ҳолда бошлаганда жа­моат барпо бўлиб қолса, қаралади: агар биринчи ракатда бўлиб, ҳали сажда қилмаган бўлса, намозини келган жойида тўхтатиб, имомга иқтидо қилади. Агар сажда қилган бўлса, яна бир ракат қў­шиб тугатиб, сўнгра жамоатга қўшилади.

Шуни билиб қўйиш керакки, жамоатга такбир (иқомат) айтилган пайтда пешиннинг фарзи­ни эн­ди бошлаган одам дарров намозини кесмас­лиги лозим. Балки, имом келиб «Таҳрима так­бири»ни айтгунга қадар икки ракатни тугатиб қўйиши лозим.

«Оламгирия», «Ҳидоя».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

166-ФАТВО

Пешин фарзидан уч ракатни якка ҳолда ўқи­ганидан кейин жамоат барпо бўлиб қолса, албат­та, тўртинчи ракатни ҳам ўқиб, сўнгра имомга нафл нияти билан иқтидо қилади. Фақат аср намозидан кейин бундай қилинмайди.

Аммо учинчи ракат саждасини қилмаган бўл­са, ё дарҳол ўтириб салом бериб тугатади, ёки тик турган жойида «Таҳрима такбири»ни айтиб, имом­га иқтидо қилади. Тик турган ҳолда салом бер­майди. Лекин баъзи фуқаҳолар бир томонига салом беради, деб таъкидлаганлари нақл қи­линган.

«Оламгирия», «Табйин», «Муҳит».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

167-ФАТВО

Бомдоднинг икки ракат суннатини ўқимаган одам имомни фарз намозида топса, қарайди: агар суннатни ўқигач, фарздан бир ракатга улгурадиган бўлса, сафдан узоқроқ жойда суннатни ўқиб, сўнгра имомга иқтидо қилади. Чамасида бир ракатга ҳам улгурмайдиган бўлса, суннатни тарк этиб, фарзни ўқиш билан кифояланади. Суннатининг қазоси ўқилмайди. Унинг қазоси фақат фарзи билан бирга тарк этилган тақдирдагина ўқилади. Бошқа суннатлар қазоси асло ўқилмайди.

«Мухтасар», «Оламгирия», «Ҳидоя».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

168-ФАТВО

Уламолар кеч келиб имомга иқтидо қилган киши «Таҳрима такбири»ни ай­тиб бўлгунича имом рукуга кетса, у имомдан ке­йинроқ руку қилса ҳам, шу ракатни топган бў­­ла­ди, деб ижмо қилишган. Аммо имом рукудан бошини кўтарган пайт­да («қавма»да) иқтидо қилган бўлса, шу ракатни топмаган саналади.

«Оламгирия», «ал-Баҳрур-роиқ».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•


imon.uz 👉 | @imonuz
23. MASKAN ODOBLARI
@imonuz
#Ислом_одоблари

📖 "Ижтимоий одоблар"

«МАСКАН ОДОБЛАРИ»


📝 Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф

imon.uz @imonuz
#ҲИКМАТ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дунё уч кундир:
Кеча: биз уни яшаб бўлдик, энди у қайтиб келмайди;
Бугун: биз уни яшаяпмиз, бироқ у узоқ давом этмайди;
Эрта: биз унда қаерда бўлишимизни билмаймиз.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈


imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲИКМАТ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бирор кун истаган нарсангни қўлга кирита олмасанг, буни
омадсизлик дема!
«Аллоҳ менга бундан ҳам афзалини истабди», дегин.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲИКМАТ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Аллоҳга сизларга бирор нарса ато этиши учун ибодат
қилманглар, балки сизлардан рози бўлиши учун ибодат
қилинглар. У Зот сизлардан рози бўлиб қолса, ато этган
нарсалари билан сизларни ҳайрон лол қилади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈


imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Бугун жума,
ҳафтанинг бешинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
апрель ойининг 20-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Шаъбон ойининг
4-куни
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!


☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг!👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#КУН_ОЯТИ

وَ لَا یَاۡمُرَکُمۡ اَنۡ تَتَّخِذُوا الۡمَلٰٓئِکَۃَ وَ النَّبِیّٖنَ اَرۡبَابًا ؕ اَیَاۡمُرُکُمۡ بِالۡکُفۡرِ بَعۡدَ اِذۡ اَنۡتُمۡ مُّسۡلِمُوۡنَ ﴿٪۸۰﴾
(Оли Имрон сураси, 80-оят.)
У сизларни фаришталар ва набийларни Робб қилиб олишингизга буюрмас. У мусулмон бўлганингиздан Робб қилиб олишингизга буюрмас. У мусулмон бўлганингиздан кейин сизни куфрга буюрармиди?!
Шунингдек, Пайғамбар ҳеч қачон одамларга фаришталар ва Пайғамбарларни худо қилиб олинглар, деб амр қилмайди:
"У сизларни фаришталар ва набийларни Робб қилиб олишингизга буюрмас".
Чунки у Аллоҳ, фаришта ва Пайғамбар орасидаги фарқни энг яхши тушунадиган одамдир. Пайғамбарнинг вазифаси одамларни Аллоҳга иймон келтиришга, фаришталарга иймон келтиришга ва, шунингдек, Пайғамбарларга иймон келтиришга буюришдир. Одамларни мусулмон қилишдир. Асл вазифаси шулардан иборат бўлса-ю:
"У мусулмон бўлганингиздан кейин сизни куфрга буюрармиди?!"
Демак, ҳалиги гуруҳнинг даъвоси ёлғон. Улар фақат мусулмонлар орасида шак-шубҳа тарқатиш учун турли гапларни тўқиб чиқарадилар, холос.
Аввалги оятларда аҳли китобларнинг хиёнат қилиб Аллоҳнинг китобини ўзгартирганликлари, китобдан бўлмаган нарсани китобдан, деб айтганлари, Пайғамбарларга ҳам хиёнат қилганликлари айтиб ўтилди. Кейинги оятларда Пайғамбарлар ҳаммалари бир силсила эканликлари, ҳаммаларидан Аллоҳ бир-бирларига иймон келтиришга аҳду паймон олганлиги, ҳамма Пайғамбарларга бирдек иймон келтириш зарурлиги, Ислом Аллоҳ қабул қиладиган ягона дин эканлиги баён этилган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Оли Имрон сураси, 80-оят
@imonuz
#КУН_ОЯТИ

Оли Имрон сураси, 80 оят.


imon.uz 👉 | @imonuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Абу Ҳурайра ривоят қиладилар:

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу жума куни хутба айтиб турган эдилар, масжидга бир киши кириб келди. Шунда Умар унга: «Нега намозга кеч қолдингиз?»-дедилар. У киши: «Азонни эшитдиму, таҳорат олиб келавердим», - деди. Умар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Ҳар бирингиз жумага ғусл қилиб боринг!» деганларини эшитмаганмисиз?” –дедилар”.

Имом ал-Бухорийнинг
"Ал-жомеъ ас-саҳиҳ" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈
•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Азизлар

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Азизлар

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A