Истиғфорларнинг улуғи
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Нима учун “Саййидул истиғфор” (Истиғфорларнинг улуғи) дейилади?-Аллоҳим, Сен парвардигоримсан- рубубият тавҳиди.-Сендан бошқа илоҳ йўқ- улуҳият тавҳиди. -Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман – убудият тавҳиди. -Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман – вафо.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 ЭНГ ГЎЗАЛ САДАҚА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐 imon.uz 🎬 YouTube |🚀 | Telegram |🔵 Facebook
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДУОСИ ҚАБУЛ ЗОТ
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ мени
дуоси қабул бўладиганлардан қилсин», дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй Саъд, таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган
бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот билан қасамки, бир одам ҳаром луқмани
қорнига ташласа, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 БОЙЛИКДА - ШУКР, КАМБАҒАЛЛИКДА - САБР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐 imon.uz 🎬 YouTube |🚀 | Telegram |🔵 Facebook
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭЙ ОДАМЛАР, ЭШИТИНГ!
Эй одамлар, албатта Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Эй одамлар эшитинглар! Бу сўзнинг маъносини тушунинглар. Эй одамлар, уйғонинглар! Эй одамлар, ақл-ҳушингизни йиғиб олинглар!
«Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, дунё ҳаёти сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин» (Фотир сураси 5-оят).
Мен эътибор бериб, дунё ҳаёти ҳақиқатдан ҳам ғурурга кетказиш диёри эканлигини билдим. Аллоҳнинг каломи ва унинг насиҳатларини эшитган вақтингизда, дунёга қараб у сиз билан қандай муносабатда бўлаётганини кўриб, кейин унинг лаззатларидан тотганингизда, албатта унинг аччиқларини ҳам тотасиз. Ана шу вақтда Аллоҳ азза ва жалланинг насиҳатлари билан биргалашиб иш олиб борасиз ва унинг кўрсатмалари билан амалий муносабатда бўласиз. Сиз бундан кўзингизни олиб қочманг. Чунки сиз Унга муҳтожсиз. Сиз дунёга осилиб, унга муҳаббат билан боғланиб қолманг. Унда сиз ўзингиз кўриб турган воқелик ҳақида Аллоҳ таоло айтган сўзнинг ҳақиқати билан аралашиб кетган бўласиз. У сизга дунё таъмидан аччиғини ҳам тоттиради. У сизга унинг қайғу ва аламларини баён қилиб, қайғуларидан ҳам тоттиради. У сизга бу ишларни Унинг ушбу сўзига қайтиб, фақат Ўзигагина мурожаат этишингиз учун қилди. У ўз каломида айтган:
(«Билингки, албатта, бу дунё ҳаёти ўйин, кўнгил эрмаги ва зеб-зийнатдан, ўзаро фахрланишдан, мол-мулкни ва бола-чақани кўпайтиришдан иборатдир. Худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир. Кейинроқ бу ўсимликлар қурийдир ва сарғайганини кўрасан. У сўнгра хас-чўпга айланиб кетадир. Охиратда эса қаттиқ азоб бор, Аллоҳдан мағфират ва розилик бор. Бу дунё ҳаёти ғурурга кетгазувчи матодан ўзга ҳеч нарса эмас. (Яъни, бу дунё ҳаёти шундай бир ёмғирга ўхшайдики, у ёққандан сўнг чиққан наботот деҳқонларни ҳайратга солади, завқлантиради. Аслида эса бу ҳол ўткинчидир. Яъни, ўсимликлар тезда қурийди, ранги сарғаяди ва қуриб, қовжираб, уқаланиб кетади. Ҳа, бу дунё ҳаёти ҳам шу каби алдамчидир. Шу билангина овуниб қолмаслиги керак. Чунки охиратда кофирларга қаттиқ азоб, мўминларга эса Аллоҳнинг мағфирати ва розилиги бор» (Ҳадид сураси 20-оят).
Аллоҳга қасамки, бу тўғри сўздир. Мен ҳам ундан тотиб, унинг шундай эканлигини кўрдим. Сиз ҳам ўзингизни ушб оятлар билан ҳамоҳанг эканлигингизни кўрасиз.
Имом Бутий
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook

АЛЛОҲНИНГ ЙЎЛИДА БИРИНЧИ ЎҚ ОТГАН КИШИ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳижратларидан
кейин жойлашиб, дастлаб қилиниши лозим бўлган ишларни ҳам саранжомлаб
олганларидан сўнг керакли жойларга турли топшириқлар ила сарийя – қуролли гуруҳлар
юбора бошладилар. Ана ўша сарийяларнинг энг биринчиси сафида Саъд ибн Абу Ваққос
ҳам бор эдилар.Ўша сарийя ҳақида Саъд ибн Абу Ваққоснинг ўзлари
Имом Бухорий қилган ривоятда, қуйидагиларни айтадилар:«Албатта, араблардан Аллоҳнинг йўлида биринчи
ўқ отган одам менман!»Бу тарихий ҳодиса қуйидагича содир бўлган
эди.

"Мен Қуръони Каримнинг икки муқоваси орасида бўлган барча оятларни ўқидим. 90 та жойда Аллоҳ, кишининг ризқига кафил бўлганини кўрдим. Фақат битта жойда Шайтон инсонни фақирликдан қўрқитиши мумкинлигини кўрдим. Ҳаётда эса инсонларни, ваъдасини унитиб, Шайтоннинг битта ёлғонига ишониб қолганлигини кўрдим".
Ҳасан Басрий
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
Ҳасан Басрий
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲСОН ВА САХОВАТ
“Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз” (Наҳл сураси, 90-оят).
Эҳсон олижаноб зотларнинг шиорлари, меҳрибонлик нишонаси ва ҳар бир нарсанинг сир- асроридан хабардор Зот – Аллоҳ таоло томонидангина ато этилажак илоҳий илҳомдур. Ҳақ таоло уни Ўз фазли ва карами ила вужудлардан шақоватни ўчириш, кўнгли яримларнинг бошларини силаш, инсонлар гина-адоват ва нафратларсиз, ака-укадек аҳил яшашлари учун қалблар тубига жойлаб қўйгандир.
Ислом дини таълимотларида эҳсонга тарғиб қилинади. Бу ҳақда кўплаб оятлар ва ҳадислар собит бўлган. Аллоҳ таоло садақа билан яхшиликка буюриб, инсонлар орасини ислоҳ қилишни бундай марҳамат қилган:
“Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор. Ким ўша ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берамиз” (Нисо сураси, 114-оят).
Фақир ва муҳтожларга нафақа қилишни мўминларнинг энг машҳур ва бошқалардан ажратиб тургувчи асосий сифатларидан қилиб қўйди.
Бу ҳақда Анфол сурасида баён қилган:
“Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, имонларини зиёда қилгувчи ва Раббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир. Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир” (2–4-оятлар).
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга хабар қилганларидек, садақанинг ози ҳам, ҳатто яримта хурмо бўлса ҳам, дўзах азобидан ҳимоя бўлгай.
Шубҳасизки, бу ҳадиси шарифда гарчи назаримизда арзимас бўлса-да, садақа қилишликка ва эҳсон соҳибининг улкан ажрлар олишига тарғиб бор. Яъни айтдиларки:
“Агар яримта хурмо билан бўлса ҳам, дўзахдан сақланиб қолинг”.
Ва яна айтдилар:
“Сув оловни ўчирган каби садақа хатоларни ўчирур”.
Шу сабабдандурки, Ислом асрида эҳсон ва садақа соҳиблари кўпайиб кетди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, садақа ва эҳсон миннат ва мақтанчоқлик билан бўлса, қабул бўлмагай.
Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг асҳоблари ҳаётларидан латофатли ҳикояларни келтиришини лозим топдик.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Заҳар нима?
Бир донишманддан:
– Заҳар нима? – деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:
– Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон.

ҲАЛОЛ КАСБ БАРАКА КАЛИТИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсинДинимиз бизларни аввало ҳалол касб билан пул топишга, уларни Аллоҳ розилиги учун ўз ўрнига исроф қилмасдан ишлатишга буюради. وَآتِ ذَا الْقُرْبَى حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَلَا تُبَذِّرْ تَبْذِيرًا Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Исро сураси 26 – оят .

ФАҚИРЛИКДАН ҚЎРҚМАНГ!
Расули акрам хайру эҳсон қилишликда энг саховатли зот эдилар. Онамиз Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо тўққиз минг дирҳам берган эди, ҳаммасини тақсимлаб юбордилар. Бирор нарса сўраб келган одамнинг бирортасини ҳам қуруқ қайтармасдан борини бериб юбордилар. Ҳамма нарса тугаганидан кейин яна бир киши келиб сўради.
– Менда ҳеч нарса йўқ, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, – лекин хоҳлаган нарсангни менинг номимдан сотиб олавер. Биз уни адо қилиб қўямиз.
Умар розияллоҳу анҳу:
– Аллоҳ қодир бўлмаган ишингизга буюрмайди-ку? – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга унинг бу сўзи ёқмади. Буни сезган ансорий сўз қўшди:
– Эй Аллоҳнинг Расули, инфоқ қилаверинг! Фақирликдан қўрқманг, зеро Арш Соҳиби бор! Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилдилар ва:
– Мен шунга буюрилганман, – дедилар.