imon.uz
4.45K subscribers
9.2K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
ЗУБАЙР ИБН АВВОМ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг оналари
Софийя бинти Абдулмуттолиб бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
аммалари эди. Яъни, Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг аммаларининг ўғли эдилар.Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Қурайш қабиласининг
Асад уруғидан бўлиб, у кишининг кунялари Абу Абдуллоҳ эди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
БАНИ ОДАМНИНГ ТАБАҚАЛАРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ Одамни жамики ердан чангаллаб
олган қабзадан яратди. Бас, бани одам ўша ернинг миқдорича келдилар. Улардан
қизили, оқи, қораси ва уларнинг орасидагилари бор. Осони, қийини, ифлоси,
покизаси ва уларнинг орасидагилари бор», дедилар».
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРАДИГАН БАНДА


Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Axborot_24 #28nov #uzbekiston24
🗣Davlat rahbariga ijtimoiy muhitni mustahkamlash hamda diniy ma’rifatni rivojlantirish borasidagi ishlar haqida axborot berildi

Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

“ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ”


Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАТТО ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ ҲАМ КАСБИ БЎЛГАН

Ҳалол касб қилишга нафақат инсонлар, ҳатто пайғамбарлар ҳам буюрилган. Одам алайҳиссалом новвойлик қилган бўлса, Нуҳ алайҳиссалом савдогарлик бўлган. Иброҳим алайҳиссалом баззоз (газмол сотувчи) эди. Довуд алайҳиссалом совут ясар, Сулаймон алайҳиссалом занбил тўқирди. Идрис алайҳиссалом кийим тикар, Закариё алайҳиссалом эса дурадгор бўлган.
Бундан ташқари, барча пайғамбарлар қўй боққани, чўпон бўлганлиги ҳақида саҳиҳ ривоятлар бор.
Саҳобалар ҳам бирор касбнинг бошини тутишган. Мисол учун, Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) баззоз (газмол сотувчи), Умар (р.а.) терини ошлар, яъни кўнжи эди. Усмон (р.а.) савдогар, Али (р.а.) анҳу котиблик ва мардикорлик қилар эди.
Баҳоуддин Нақшбанд бобомиз бежиз: “Дилинг – Оллоҳда, қўлинг – меҳнатда бўлсин”, демаган. Ҳалол меҳнат, касб-кор киши умрини узун, ризқини бутун қилади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram   |🔵 Facebook
Исломга кириб икки ракатгина намоз ўқиб вафот этган мусулмон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсинМусулмонлар ва румликлар ўртасидаги Ярмук маъракаси бошланишидан олдин румликларнинг Жаржаҳ исмли лашкарбошиси чиқди ва мусулмонларнинг лашкарбошиси Холид ибн Валидни талаб қилди. Холид ибн Валид келди. Жаржаҳ унга: “Эй Холид! Менга фақат тўғри сўзла, ёлғон гапирма! Чунки ҳур араб рост сўзлайди, ёлғон гапирмайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
ҲАР БИР ЖОНИВОРДА АЖР БОР!

Бир киши жуда чанқаб қудуқ бошига етиб борди.
Сув ичиб энди қайтаётган эди. Қараса, бир ит ташналикдан тили осилиб, нам тупроқни ялаб ётган экан. Йўловчи ўйлади: “Бу ҳам менга ўхшаб чанқабди-да!” Яна қайтиб қудуқ бошига борди. Этигини тиши билан тутиб сув тўлдирди. Кейин ўрнидан туриб бориб, итни суғорди. Аллоҳ уни мағфират қилди.
Саҳобалар сўрадилар:
– Эй Аллоҳнинг Расули, бизларга ҳайвонларда ҳам ажр борми?
– Ҳа, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: – Ҳар бир жигарли жониворда ажр бордур.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
Талҳа ибн Баро розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳга муҳаббат қўйиш борасида олий намуна

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин
Бу йигит ёшлигидақ Расулуллоҳга ва ота-онага муҳаббат қўйишнинг олий намунасини кўрсатган. У Исломга кирганини эълон қилиш ва мусулмон ёшлардан бири сифатида Аллоҳ йўлида курашиш истагида Расулуллоҳ билан учрашишга интиқ эди. Бир куни ушбу ниятини амалга оширишни мақсад қилди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
ҚИШ – ИБОДАТ МАВСУМИ

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).
Қиш Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш учун фойдаланиладиган мавсумдир. Салафи солиҳларнинг таъкидлашича, саҳобалар қиш келиши билан хурсанд бўлишар, одамларни ҳам қиш кунларини ғанимат билишга тарғиб этишарди.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Қиш фасли хуш келибди. Унда барака нозил бўлади, кечалар таҳажжуд учун узаяди, кундузлар рўза учун қисқаради”.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳа, мўмининг унумли мавсуми қишдир. Унинг кечаси узун, намоз ўқийди, кундузи қисқа, рўза тутади”, деган.
Убайд ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ қиш фасли келганида: “Эй Қуръон аҳли! Қироатларингиз учун тун узайди, Қуръонни ўқинглар. Рўзаларингиз учун кунлар қисқарди, рўза тутинглар”, дерди.
Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида Омир ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Қишда тутилган рўза салқин ўлжадир”, деб марҳамат қилганлар.
Уламолар “салқин ўлжа”нинг маъноси: “енгил, сабаби рўзадорга қишда ташналик етмайди”, деб шарҳлашган.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Қишдаги қиёмул лайл (яъни намоз ўқиш билан бедор бўлиш), ёзда рўза тутиш билан баробар”, деган.
Умар розийаллоҳу анҳу: “Қиш обидларнинг ўлжасидир”, деган (Абу Наим ривояти).
Солиҳ салафлар қиш фаслининг тунларидан илм талабида фойдаланишган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу тунни уч қисмга тақсимларди: намоз, уйқу ва илм. У зот айтади: “Тунни уч қисмга тақсимладим: учдан бирида намоз ўқийман, учдан бирида ухлайман ва учдан бирида Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларини зикр этаман”.

Дўстларингиз билан улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy