imon.uz
4.62K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Биласизми?

«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

⚪️ Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.


🔻1. ТАВБА🔻

فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
«Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».

(Марям сураси, 59-60-оятлар).


🔻2. ЯХШИ АМАЛЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».

(Ҳуд сураси, 114-оят).

⚪️ Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.


🔻3. МУСИБАТЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».

Икки шайх ривоят қилганлар.

«Сунний ақийдалар» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Биласизми?

Мадинаи Мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларида 4 та эшик бўлиб, уларнинг ўз номлари бор.

1. Жанубий эшик - Товба эшиги

2. Шимолий эшик - Таҳажжуд эшиги

3. Шарқий эшик - Фотима эшиги

4. Ғарбий эшик - Набий эшиги ёки элчилар эшиги деб номланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Биласизми!
ТИЛ СУЯГИ

Фақат биргина суяк бошқа суяк билан боғланмаган

📌 Одам тили — шиллиқ парда билан қопланган мускулдан иборат. Овқатни чайнаш, ютиш ва гапиришда қатнашади. Тил 3 қисм: тор қисми — тил учи, бирмунча кенг ва қалинроқ қисми — тил негизи (илдизи), бу 2 қисм ўртаси — тил танасига бўлинади. Тилнинг асосий қисмини чин ва скелет мускуллари ташкил этади. Чин мускуллар узунасига, кўндаланг ва вертикал йўналишда. Тилни суякларга бириктирадиган скелет мускуллари эса жуфт энгактил, энгактил ости ва бигизсимон ўсиқ мускулларидан иборат бўлиб, Тилнинг осон ҳаракат қилишига ёрдам беради.

📌 Инсон скелетидаги барча суяклар ҳам бир-бирига боғланган эмас. Булардан бири — тилости суягидир. Ушбу суяк одамларга гапириш, нафас олиш ва ютинишда хизмат қилади.
Тилости суягини синиши жуда кам ҳолларда учрайди ва ўлимдан кейинги текширувда тилости суягининг синиқ ҳолда топилиши марҳум бўғилганини ёки осилганини англатиши мумкин.

هَـٰذَا خَلۡقُ ٱللَّهِ فَأَرُونِی مَاذَا خَلَقَ ٱلَّذِینَ مِن دُونِهِۦۚ بَلِ ٱلظَّـٰلِمُونَ فِی ضَلَـٰلࣲ مُّبِینࣲ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатингчи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси 11-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#БИЛАСИЗМИ!
САМОЛЁТ ТЕХНОЛОГИЯСИ

«Сулаймонга эса шиддат билан эсувчи шамолни (бўйсундириб), унинг амри билан Биз муборак қилган замин (Шом) сари эсадиган (қилиб қўйдик). Биз барча нарсани билувчидирмиз».
(«Анбиё» сураси, 81-оят)

Юқоридаги оятда зикр этилганидек, Аллоҳ шамолни Сулаймон Пайғамбар (а.с.)нинг амрига бўйсундириб қўйди ва унга шамолдан транспорт воситаси сифатида фойдаланишга имкон яратди. Бу ерда назарда тутилаётган нарса шамол энергиясидан худди Сулаймон Пайғамбар (а.с.) давридаги каби, келажак технологиялари учун фойдаланиш мумкинлиги эҳтимолдан холи эмас.

«Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик (масофани босиб ўтадиган) шамолни (бўйин сундирдик)...» («Сабаъ» сураси, 12-оят)

«Эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик (масофани босиб ўтадиган», деган жумла бизнинг диққатимизни Сулаймон Пайғамбар (а.с.) эҳтимол самолётга ўхшаш технологиядан фойдаланиб, турли ҳудудлар орасида тез ҳаракат қилганлиги ёки узоқ масофаларни тезликда босиб ўта оладиган, шамол қуввати билан ишловчи транспорт воситаси яратганлигига қаратаётган бўлиши мумкин. (Аллоҳ ҳаммадан кўп билгувчидир.)

Шундай экан, бу оятлар бизга замонавий самолёт технологияси ҳақида ишора қилаётган бўлиши табиий.

«Қуръондаги башоратлар» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#БИЛАСИЗМИ?

Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).

Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.

Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.

Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.

Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).

Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.

Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).

Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.

Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).

Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.

Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)Идрис (алайҳиссалом).

Манбалар асосида Исомиддин Аҳроров тайёрлади

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Биласизми?

«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

🟢 Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.


✅️ 1. ТАВБА🔻

فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
«Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».

(Марям сураси, 59-60-оятлар).


✅️ 2. ЯХШИ АМАЛЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».

(Ҳуд сураси, 114-оят).

⚪️ Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.


✅️ 3. МУСИБАТЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».

Икки шайх ривоят қилганлар.

«Сунний ақийдалар» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#биласизми

Бармоқ учлари бетакрордир

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилади:

"Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг суякларини жамлай олмас деб ўйлардим? Аксинча, унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз" (1-4-оятлар).

Шу ерда мулоҳаза қилинади: хўш, нима учун инсоннинг бошқа аъзолари эмас, айнан бармоқ учи? Бунинг сабаби шуки, инсоннинг бошқа аъзолари - кўзи, бурними ёки бошқа аъзоларми, иккинчи бир инсонникига ўхшаши мумкин. Бармоқ учлари эса такрорланмас, ҳеч кимники бошқа бировникига ўхшамас экан.
Демак, Аллоҳ дунёда ўтган барча инсонларнинг сон-саноқсиз бармоқ ларини ҳам қиёмат куни дунёда қандай бўлса, шундай ҳолда келтира олишини таъкидламоқда.

"Илмий мўъжизалар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Биласизми
Қуръоний хулқлар:

1. Содиқлик ва ростгўйлик.
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (иймонида) содиқ бўлган зотлар билан бирга бўлинглар!» (Тавба сураси, 119-оят).

2. Омонатдорлик.
«Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгасига топширишга, одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради» (Нисо сураси, 58-оят).

3. Тавозуълик.
«Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст
тутинг
(яъни уларга хуш хулқ билан камтарона
муомалада бўлинг) (Шуаро сураси, 215-оят).

4. Афв.
«Уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади» (Моида сураси, 13-оят).

5. Мулойимлик.
«Фиръавннинг олдига боринглар, чунки у (ўзини илоҳ
деб) ҳаддидан ошди. Унга юмшоқ гапиринглар, шояд
панд-насиҳат олса ёки
(Менинг қаҳримдан) қўрқса»
(Тоҳа сураси, 43-44-оятлар).

6. Шукр.
«Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, шукр қилсангиз, албатта зиёда қилурман. Куфр келтирсангиз, Менинг азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг» (Иброҳим
сураси, 7-оят).

7. Сабр қилиш.
«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинглар. Сабр билан ғолиб келинглар» (Оли Имрон сураси, 200-оят).

8. Истиқоматда бўлиш.
«Сен ва сен билан бирга тавба қилганлар мустақим туринглар, туғёнга кетманглар. Чунки У Зот нима қилаётганингизни кўриб турадир» (Ҳуд сураси, 112-оят).

9. Раҳмдиллик.
«Улар (яъни ота она) учун меҳрибонлик билан хорлик
қанотингни паст тут, хокисор бўл ва: «Роббим,
(улар)
мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», дегин!

10. Софдиллик.
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: Роббимиз! Бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан ғашлик пайдо қилмагин. Роббимиз! Сен Меҳрибонсан, Раҳмлисан» (Ҳашр сураси, 10-оят).

11. Ҳаё.
«Аллоҳ уни кўриб туришини билмайдими?!» (Алақ сураси, 14-оят).

Манба: "Ҳикматлар" китоби.


Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook