imon.uz
4.44K subscribers
9.35K photos
1.57K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Раййон_эшиги #Рамазон
РАМАЗОН ИФОРИ

Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, y яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза бошлайди...
Юсуф алайҳиссаломнинг oталари фарзандларини қаттиқ соғинганларидан: «Мен Юсуфнинг ҳидини сезяпман», деган эканлар.
Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми?
Рамазоннинг ифорини сезяпмизми?
Кўпчилик Рамазон баракали ой, тунлари ҳам, кунлари ҳам узоқ давом этади, деб ўйлайди.
Аммо унутманг, биродар, Рамазон ойи ҳам бошқа ойлар каби 30 кундан иборат! Ҳар бир куни ҳам бошқа кунлар каби 24 соат! Рамазон ойида ҳам бошқа ойлар каби тўрт ҳафта бор, яъни Рамазон ҳам бошқа ойлар каби тез ўтиб кетади.

"Рамазон соғинчи" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон
1️⃣ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ- ЖАВОБЛАР (Биринчи қисм)

Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?
💬 Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содикдан то қуёш ботгунча хеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.

Савол:
Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?
💬 Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.

Савол:
Саҳарликнинг охирги вақти қачон?
💬 Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.

Савол:
Халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарликқ қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?
💬 Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек хакикий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва кора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруг ёки қоронғилигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.

Савол:
Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?
💬 Жавоб: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас самийъул алийм»
(Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан), дер эдилар».
Дорақутний ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқок кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар»
Байҳақий ривоят қилган.

Савол: Нималар билан ифторлик қилиш суннат?
💬 Жавоб: Пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса оддий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир.
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар. Табароний ривоят қилган.

Савол: Масжидда ифторлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида шом намозини масжидда жамоат билан ўқийман деб келганлар масжид ичида ифторликни қилишса бўлади. Лекин икки нарсанинг риояси қилинса, яхши бўлади:
а) Киришдан аввал имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бироз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат беришган (Масжид ичида еб-ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ иш қилишдан сақланган бўладилар. Қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);
б) Масжидни покиза сақлаш.
Шунингдек, аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорининг «Миркотул мафотиҳ» китобидаги «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Раййон_эшиги #Рамазон

РАМАЗОН – РОББИМИЗНИНГ БИЗЛАРГА ЮБОРГАН ҚАДРЛИ МЕҲМОНИДИР!

Меҳмонни чиройли кутиб олиб, ҳурматини жойига қўйган банда муҳаққақ афар қучгувчидир...
Рамазон бизларнинг тайёргарлигимизни, уни қандай қарши олиб, нималар тақдим этганимизни Яратганга етказгувчи элчидир. Шундай экан, уни иззат-икром қилайлик! Биздан мамнун бўлган меҳмонгина тақво аталмиш ҳадясини туҳфа этади...
Аксинча бўлса-чи?! Меҳмонига бепарво бўлиб, уни хурсанд қила олмаган, бошқа ишлар билан овора бўлганлар аниқ ютқазади. Натижада Роббининг унга сийлаб юборган меҳмони норози бўлади ва совғасини ўзи билан қайтариб олиб кетади. Энг ачинарлиси эса у бундай инсонлардан ўз Роббига шикоят қилади...
Кимки Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини эъзозласин, ҳурматини бажо келтирсин!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон
#Рўза_китоби 4️⃣
31) Рўзани бузмайдиган амаллар нималар?
1. Рўзадорлигини унутган ҳолда емоқ, ичмоқ ва жимоъ қилмоқ. Рамазон рўзаси бўладими, бошқа рўза бўладими фарқи–йўқ.
2. Назар солиш ёки фикр қилиш сабабли маний чиқиши.
3. Кўзга дори томизиш ёки сурма қўйиш.
4. Қон олдириш.
5. Мисвок қилиш, гарчи мисвок сув билан ҳўлланган бўлса ҳам (суви ҳалқумдан ўтиб кетмаслик шарти билан).
6. Оғиз ва бурунни чаймоқ (муболаға қилмаслик шарти билан).
7. Ғусл қилмоқ.
8. Ғийбат қилмоқ, ёлғон сўзламоқ, чақимчилик қилмоқ, таомланишни ният қилмоқ.
9. Тутун, чанг ва чивин кабилар рўзадорнинг ихтиёрисиз оғзига кириши рўзани очмайди. Агар рўзадорнинг ўзи хушбўй тутатқични ёки тутунни ўз ихтиёри билан, рўзадорлигини ёдда тутган ҳолда оғиз ёки бурун орқали ичига тортса, рўзаси очилади.
10. Қон ёки дорини ютмаган ҳолда тишини суғурса. Агар қон ёки дорини ютса, рўзаси очилади.
11. Сийдик йўлига сув ёки ёғ томизиш. Анҳорга шўнғишлик сабабли қулоққа сув кирмоғи. Қулоққа чўп тиқмоқ. Қулоқ кирини чиқариш. Лекин бу ишларни барчасини тарк қилиш афзалдир.
12. Балғамни ютиш, буруннинг сувини ичига тортиб, димоғдан тушганлиги учун уни ютиш. Лекин балғам ва бурун суви чиқинди бўлгани учун, у иккисини ташлаш афзалдир.
13. Ўз кучи билан, қистаб келган қусуқ. Ўз кучи билан қайтган қусуқ, оғиз тўла бўлса ҳам. Саҳиҳ қавлга кўра: оғиз тўладиган миқдордан оз қусуқни ўзини мажбурлаб қусиш рўзани очмайди. Агар қусган қусуғини қайтарса, гарчи нўхат миқдорича бўлса ҳам рўзани бузади. Аслида қусуқ масаласида оғиз тўлиши эътиборга олинган. Оғизни тўлдирса, рўзани очади. Каффорат йўқдир. Агар қусуқ ўз кучи билан қайтса, оз бўлса ҳам кўп бўлса ҳам рўзани бўзмайди.
14. Тиш орасидаги нўхатдан кичикроқ нарсани емоқ. Чунки усўлак ҳукмида бўлади.
15. Жунуб бўлиш.
16. Эҳтилом бўлиш. Агарчи кундуз куни уйқунинг орасида бўлса ҳам рўзани бузмайди.
17. Беҳушлик ва тутқаноқ: агар рўзадор бирор сабаб билан беҳуш бўлса ёки бемор бўлиб, бирор дақиқа тутқаноқ бўлса, рўзадорлигича қолади. Гарчи беҳушлиги қуёш ботишидан кейингача чўзилса ҳам.
18. Аёлларга хос тиббий кўрикдан ўтиш рўзани бузмайди. Гарчи у кўрикда аёл бачадонига текширув ускунаси ишлатилса ҳам. Аммо бачадон ичига ёки фаржнинг ичига ҳуқна орқали дори (жўнатиш) рўзани бузади.
19. Тиббий игна (шприц) мушак ёки тери остига урилса. Агар дори моддаси муолажа учун бўлса, қувватлантириш ёки озуқа учун бўлмаса рўзани бўзмайди. Оғиз очгандан кейин олиш афзал.

32) Рўзанинг макруҳлари нималар?
1. Зарурат бўлмаган таомни тотиб кўриш.
2. Тош парчаси ёки пул парчасига ўхшаган оғизда ўрнашмайдиган нарсани чайнаш.
3. Сўлакни тўплаб, уни инсонларни олдида ютиш.
4. Рўзадорни заифлаштирадиган бирор ишни қилиш (оғир ишларни қилиш ва машаққатли ишларни бажариш).
5. Рўзани очиш хавфи бўлса, ўпиш ва қучоқлаш.

33) Рўзадорга нималар макруҳ эмас?
1. Сузиш, ювиниш ва сув билан салқинланиш.
2. Оғизни чайиш, бурунни чайиш гарчи таҳоратдан бошқа пайт бўлса ҳам, лекин муболағасиз чайиш лозим. Оғизни чайқагандан қолган сувнинг намлигини ютишлик зарар қилмайди. Оғизни чайқагандан кейин намликнинг асарини кетказиш учун туфлаш шарт эмас.
3. Кун давомида қўл ёки тиш чотка билан мисвок қилиш.
4. Хушбўйланиш ёки сурма қўйиш.
5. Онанинг ёш боласи учун таомни чайнаб бериши, шунингдек, сутни эҳтиёткорлик билан татиб кўриши.
6. Ўзини тута оладиган киши учун ўпиш ва енгил қучоқлашнинг зарари йўқ.

34) Рўзанинг суннат ва одоблари нима?
1. Саҳарлик қилиш.
2. Қуёш ботгандан кейин тезда ифторлик қилиш, ифторни шом намозидан кейингача кечиктириб юбормаслик.
3. Ифтор вақтида дуо қилиш.
4. Таровеҳ намозини ўқиш.
5. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш, гарчи хурмо ва сув билан бўлса ҳам. Яқин қариндош ва мискинлардан бошлаш.
6. Яқин қариндош ва мискинларга кўп садақа қилиш.
7. Тоат ибодатда ғайрат қилиш. (Хусусан, охирги 10 кунликда)
8. Рўза тутувчи ўз нафсини назорат қилиши ва ибодатда ва Аллоҳ таолога яқин ҳолатдалигини ҳис қилиши. Ёмонликлардан ўзини тийиб, гўзал хулқлар билан зийнатланиши.
9. Сабр килиш, рўзадан қийналганини билдирмаслик ва ёқимсиз сузлардан сакланиш (рўза қийин деган сўзларга ўхшаш гапларни сўзламайди)

imon.uz     👉 | @imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон
БУЮК МУСОБАҚА...

Мусулмонлар катта мусобақани бошлаганлар, бу – натижаси охиратда эълон қилинадиган мусобақа!
Рўза тутган мусулмон борки мусобақа қатнашчисидир. Мукофот эса Аллоҳ таолонинг раҳмати... Розилиги... Жаннат...
Мусобақанинг битта шарти тақво, қўшимча шартлари жуда кўп: рўза, Қуръон тиловати, таровиҳ намози, ота-онага яхшилик, истиғфор, дуо, таҳажжуд, эҳсон, ифторлик қилиб бериш ва ҳоказо...
Мусобақа бир ой давом этади. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг, энг олий мукофот сизники бўлиши мумкин!!!

"Рамазон соғинчи" китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон

РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

Қуйидаги амаллар рўзанинг мустаҳабларидир:

1. Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш.

2. Қуёш ботиши билан шом намозини ўқишдан олдин дарҳол оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.

3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар билан дуо қилиш.

4. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.

5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.

6. Тил ҳамда аъзоларни ортиқча гап-сўз ва амаллардан тийиш.

7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш нарсаларни тарк қилиш.

8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.

9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

«Мўминнинг қалқони» китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон
1️⃣ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ- ЖАВОБЛАР (Биринчи қисм)

Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?
💬 Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содикдан то қуёш ботгунча хеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.

Савол:
Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?
💬 Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.

Савол:
Саҳарликнинг охирги вақти қачон?
💬 Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.

Савол:
Халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарликқ қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?
💬 Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек хакикий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва кора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруг ёки қоронғилигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.

Савол:
Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?
💬 Жавоб: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас самийъул алийм»
(Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан), дер эдилар».
Дорақутний ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқок кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар»
Байҳақий ривоят қилган.

Савол: Нималар билан ифторлик қилиш суннат?
💬 Жавоб: Пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса оддий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир.
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар. Табароний ривоят қилган.

Савол: Масжидда ифторлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида шом намозини масжидда жамоат билан ўқийман деб келганлар масжид ичида ифторликни қилишса бўлади. Лекин икки нарсанинг риояси қилинса, яхши бўлади:
а) Киришдан аввал имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бироз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат беришган (Масжид ичида еб-ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ иш қилишдан сақланган бўладилар. Қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);
б) Масжидни покиза сақлаш.
Шунингдек, аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорининг «Миркотул мафотиҳ» китобидаги «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Рамазонга_тайёрмисиз?
🌙РАМАЗОН ОЙИ КЕЛАЁТГАНИДАН ХУРСАНД БЎЛИНГ.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойи келса, бахтиёр ва хурсанд бўлиб кетар эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойи келди. Рамазон ойи Аллоҳ рўза тутишни фарз қилган раҳмат ойидир. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилади”, дер эдилар.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобийлари, тобеийлар бу ой келишини интизорлик билан кутишар эди.

⚡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Раййон_эшиги #Рамазон

2️⃣ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ- ЖАВОБЛАР (иккинчи қисм)

Савол: Аввал оғиз очиладими ёки шом ўқиладими?
💬 Жавоб: Оғиз очиб, шом намози ўқилади, сўнг таом ейишга ўтирилади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғиз очишни шошилтириш ва шомни кечиктирмаслик ҳақидаги ҳадисларига амал қилинган бўлади.
Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Масруқ билан бирга Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кирдик. Масрук унга: «Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васалламнинг саҳобаларидан яхшиликка интилувчи икки киши бор, бири шомни ҳам, ифторликни ҳам тезлаштиради, бошқаси шомни ҳам, ифторликни ҳам кечиктиради», деди. Оиша: «Шом билан ифторни шошилтирадиган ким?» деб сўради. У: «Абдуллоҳ», деди. Шунда у «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилар эдилар», деди (Муслим ривоят қилган).

Савол: Саҳарлик ва ифторлик вақтга қараб белгиланадими ёки қуёш ҳаракатига қарабми?
💬 Жавоб: Саҳарлик ва ифторликни тайин қилиш субҳи содиқ кирган-кирмагани ва куёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқдир. Бир киши субҳи содиқ киришидан бир соат аввал саҳарликни самолётда қиламан, деган ниятда осмонга кўтарилса ва у ерда субҳи содиқ кирганига гувоҳ бўлса, саҳарлик қилмасдан рўза тутиши керак. Агар самолётда учиб кетаётганда субҳи содиқ кирганини кўриб, саҳарлик қилган бўлсаю, ерга кўнганда ҳали субҳи содиқ кирмагани маълум бўлса, яна еб-ичиши мумкин бўлади. Бир киши ифторликка оз вақт қолганда осмонга кўтарилса ва ҳали қуёш ботмаганига гувоҳ бўлса, қуёш ботмагунча ифторлик қилмайди. Лекин ерда оғзини очгандан кейин осмонга кўтарилганда қуёшни қайта кўрса, рўзаси дуруст бўлади, аммо қуёш ботгунча емай-ичмай туради.

Савол:
Бир шаҳарда бўлатуриб баландликда турган киши билан ерда турган кишининг рўзасини очиш вақтида фарқ бўладими?
💬 Жавоб: Рўзани очиш-очмаслик қуёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқ. Тақвимларда ёзилган вақтлар фақат ердаги кишилар учундир. Шунинг учун баланд уйларда яшовчилар ёки минора, тоғ каби баланд жойда турганлар пастдаги кишилар билан бир хил вақтда оғиз очишмайди, балки турган жойларида куёш ботганига гувоҳ бўлсаларгина оғиз очишади. Самолётда кетаётганлар ҳам соатга қараб эмас, балки қуёшнинг ботганига қараб оғиз очадилар. Минора каби баланд жойда турган одам қуёш ботганини кўрмай туриб ифторлик қилмайди. Лекин шу шаҳар аҳли учун қуёш ботган заҳоти ифторлик қилиш жоиз бўлади. Саҳарлик қилиш ва бомдод намозини ўқишда субҳи содиқ киришига қараш ҳам худди шундай йўл тутилади.

Савол:
Халқ орасида олов теккан нарса билан оғиз очиб бўлмайди, деган фикрлар бор. Бу тўғрими?
💬 Жавоб: Бу нотўғри фикр.

Савол:
Баъзилар қуёш ботди деса, бошқалар ботмади деса, қуёш ботди деган сўзни инобатга олиб, рўзасини очиб юборган киши қуёш ботмаганини билиб қолса, каффорат лозим бўладими?
Жавоб: Қазо лозим бўлади, каффорат эмас.

Савол:
Саҳарлик вақти тугай деб қолган пайтда жунуб ҳолатда уйғонган киши аввал саҳарлик қиладими ёки ғусл қиладими?
💬 Жавоб: Саҳарлик вақти оз қолган бўлса, оғиз-бурунни яхшилаб чайиб, саҳарлик қилади. Субҳи содиқ кирганидан кейин ғусл қилаверади. Жунуб ҳолатда рўзани бошлаш рўзага футур етказмайди.

«Мўминнинг қалқони» китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон

РЎЗА БУЗИЛГАНДА ҚАЗОСИНИ ТУТИШ ВОЖИБ БЎЛИШИ ҲАМДА ҚАЗОСИ ҲАМ, КАФФОРАТИ ҲАМ ВОЖИБ БЎЛИШИ ҲАҚИДА

Савол: Қандай амаллар рўзани бузади?
Жавоб:
Аёлини ўпгани ёки ушлагани учун маний чиқса; тош, темир ёки данак ютиб юборса; фаржига ёки бошқа жойга жимоъ қилганда маний чиқса; ҳуқна (клизма) қилса; тамаки ҳидласа; бурнига ёки қулоғига дори томизса; қориннинг ичкарисигача ёхуд буруннинг ичкарисига – димоғигача етиб борган жароҳатлар ҳўл (суюқ) дори, яъни малҳам билан даволанганда намлик ичкарига етиб борса; субҳ вақти ҳали кирмади деб ўйлаб, саҳарлик қилаверса, лекин тонг вақти кирган бўлса; қуёш ботди деб ўйлаб, ифтор қилса, лекин қуёш ботмаган бўлса, рўза бузилади ва шу куннинг қазосини тутиш вожиб бўлади, лекин каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: Пешоб йўлига дори томилса, рўза бузиладими?
Жавоб:
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ва Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ бузилмайди дейишган, Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ бузилади деган.

Савол: Беихтиёр ёки ўзини мажбурлаб қайт қилса, рўза бузиладими?
Жавоб:
Қайт ўзи келса, рўза бузилмайди, лекин қасддан оғзини тўлдириб ўзини қайт қилдирса, қазосини тутиш керак.

Савол: Қазо билан бирга каффоратни ҳам тутиш қачон вожиб бўлади?
Жавоб:
Фаржга ёки орқага қасддан жимоъ қилса; озуқа ёхуд даво бўладиган нарсани ичса ёки еса, рўза бузилади. Бу куннинг қазоси ҳам тутилади, каффорати ҳам вожиб бўлади.

Савол: Рўзанинг каффорати нима?
Жавоб:
Бир қул озод қилиш; бунинг имкони бўлмаса, икки ой узлуксиз рўза тутиш (бу икки ой Рамазон ойига ва рўза тутиш макруҳ бўлган кунларга тўғри келмаслиги керак).
(Бунинг ҳам имкони бўлмаса, олтмишта мискинга таом бериш).
(
Рамазонда фарз рўзани тутади ва қайтарилган кунлар – икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кун байрам кунлари ҳисоблангани учун рўза тутилмайди).

Савол: Рамазон рўзасидан бошқа рўзани бузганда ҳам каффорат бериладими?
Жавоб:
Рамазон рўзасидан бошқа рўзалар фарз бўлмагани учун улар бузилганда каффорат берилмайди.

"Рамазон соғинчи" китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар!

#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ

Тошкентдан  бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

11-март душанба кунги тақвим
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(05:23 --- 18:28)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби,  холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
https://t.iss.one/imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон
🌱 МУҲТАРАМА МУСЛИМА ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗГА ХУШХАБАР! 🌱

Кўпчилик муслима опа-сингилларимизни Рамазонда бир ўй ташвишга солади. Турмуш ўртоғи, қайнона-қайнотаси, умуман, яқинларининг хизматини қилиб, одатий уй юмушлари билан овора бўлиб, Қуръон тиловатига кам вақт ажратаётганларидан ёки нафл ибодатларни ўзлари хоҳлаганчалик адо эта олмаётганларидан сиқилишади.
Сўзсиз, эрнинг, ота-онанинг кўнглини олиш, уларга хизмат қилиш, чиройли муомалада бўлиш, фарзандларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг тарбияси билан машғул бўлиш ҳам савоб жиҳатдан кам бўлмаган ибодат саналади. Фақатки, бунда Аллоҳ таолонинг розилиги мақсад қилинган, шу ниятда ҳаракат қилинган бўлса...
Зеро, Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси аёл вафот этсаю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради», деганлар», дейилади (Ибн Можа, Термизий ривояти).
Яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: «Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг истаган эшигидан кир!» дейилади» (Имом Табароний ривояти).
Эътибор беринг-а, ҳурматли муслима опа-сингиллар! Сизларга хушхабар берилмоқда! Модомики холис ният-ла, Аллоҳнинг розилигини истаб, яқинларингизнинг хизматида шай турар экансиз, сизларга мужда бўлсин!
Яратганнинг ризолиги йўлидаги ушбу ибодатларингизни хурсандчилик билан адо этинг, асло ташвишланманг!
Ҳурматли мўмин биродарлар, оила посбонлари бўлмиш беклар, шу ўринда, сизларга ҳам яна бир масъулият тушади. Аёлларимиз ҳар икки ибодатларини (Қуръон тиловати, нафл намозлар ва оила хизмати) баробар амалга ошира олишлари кўп жиҳатдан сизларга ҳам боғлиқ. Уларга Рамазонни кўнгилдагидай ўтказишлари учун ёрдам берайлик, шарт-шароитларини яхшилайлик, қулайликлар, енгилликлар қилиб берайлик! Шу тарзда, иншааллоҳ, биз ҳам ибодатнинг савобига эришамиз!
Аллоҳ таоло оилаларимизга саодат, тотувлик, меҳр-шафқат берсин, Рамазонни гўзал тарзда ўтказишимизни насиб айласин!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА

Таровеҳ намозини Рамазон ойида хуфтан намозидан сўнг Бомдод намозигача ўқиш баъзилар мустаҳаб деган бўлса-да, аслида, суннати муаккададир. Уни эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўқишларига бутун аҳли суннат вал-жамоатнинг уламолари иттифоқдирлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари таровеҳни ўқиганлар. Бу умрларининг охирги йилидаги Рамазон эди. Кейин ўқимай қўйганликларига узр ҳам айтганлар:

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Оиша онамиз розияллоуҳ анҳодан ривоят қиладилар: Пайғамбар алайҳиссалом масжидда одамлар билан қўшилиб, намоз (таровеҳ) ўқидилар. Сўнг эртаси куни яна ўқидилар. Одамлар кўпайиб кетди. Кейин учинчи кеча одамлар жамъ бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқмадилар. Эрталаб бўлганда, ул зот: “Мени сиз билан чиқиб намоз ўқишдан фақат сизларга бу фарз бўлиб қолишдан қўрқув манъ қилди”, дедилар.

Асҳоби сунан (Термизий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжа) Абу Зар ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларига қараганда, ўша вақтда таровеҳ намози қироат чўзилганлиги ҳисобига одамлар саҳарлик қилолмай қолишдан қўрқиб ҳам қолишган эканлар.

Ана шундай сабабларга кўра Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам таровеҳ намозини ўқимай қўйдилар.

Лекин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доим уни ўқишга одамларни тарғиб қилар эдилар. Ул зоти шариф бундай деганлар: “Кимки Рамазон кечаларида иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”. (Асҳоби сунан Абу Ҳурайра р.а.дан қилган ривояти).

Имом Термизий Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганлар:

“Ўзингизга кечалари қойим бўлишни лозим тутинг. Зеро, у сиздан олдинги солиҳ зотларнинг одатидир. У Парвардигорингизга сизни яқинлаштирадиган, ёмонликлар учун каффорат бўладиган, гуноҳлардан қайтарадиган амалдир”

Имом Нававий: "Рамазон тунларининг қиёми бу – Таровеҳ намозидир", деб айтган.

«Рўзаи Рамазон (савол-жавоблар)» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Яқинларингизга
ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍶 ҚАЙНАТИЛГАН СУВ БИЛАН ОҒИЗ ОЧИШ МУМКИНМИ?

Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РЎЗАДОР СЎЛАГИНИ ЮТСА, РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

Абдулатиф домла Турсунов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024

Дўстларингизга
ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz