imon.uz
4.59K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Онанинг ўғлига мактуби

Бир мажаллада онанинг ўғлига ёзган мактубига кўзим тушганди. Ўқиб жуда таъсирлангандим. Қисқа бўлсада сермазмун ёзилган бу мактуб онаи зорнинг ўз ўғли орқали дунёдаги барча ўғилларга айтилган дил сўзлари гўё. Ўқинг ва тафаккур қилинг. Ғанимат бўлиб турган ота – онангизни ҳаётлик чоғида қадрига етинг. Она ўғлига васият қилиб, мактуб ёзди:* * * Суюкли фарзандим!Кунлар келиб мени ишларимда мантиқсиз, қариган ҳолда топарсан.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
“Сўзи сизни тўғри йўлга далолат қилмайдиган, амали эса Аллоҳ таоло томон йўналтирмайдиган киши билан дўст бўлманг!”.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУНЁ ВА ОХИРАТДА САОДАТЛИ БЎЛИШНИНГ ЙЎЛИ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ихлос Аллоҳ билан банда ўртасидаги сирдир. Фаришта қаердан билади ёзай деса, шайтон қаердан хабар топади бузай деса.

Жунайди Бағдодий (қ.с.)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ҳар қандай қўрқинч сизга ташвиш келтиради. Аммо, Аллоҳдан қўрқиш эса, борлиқдаги энг буюк мукофотга эриштиради.

وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ جَنَّتَانِ
“Парвардигори (ҳузурида) туришдан (сўралишдан) қўрққан киши учун икки жаннат (боғи) бордир"

Ар-Раҳмон сураси, 46-оят.

Имом Шаъровий

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИННИ САҚЛАШ ИККИ ЖИҲАТ БИЛАН АМАЛГА ОШАДИ!

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
ТАРБИЯ

Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Фирқаланиш таърифи

“إفتراق” (ифтироқ) нинг луғавий маъноси:Араб тилидаги “إفتراق” (ифтироқун) калимаси – “ажралиш”, “бўлиниш” маъносида бўлиб, “жам бўлиш”, “бирлашиш” маъносининг тескариси, антонимидир. Қуръонда бу ҳақда шундай дейилади:وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعًا وَلاَ تَفَرَّقُواْ«Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланглар, ажралманглар (бўлинманглар)…» (Оли Имрон-103).Яъни, бирлашганингиздан сўнг ажралманглар, дейилмоқда.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
ИШҚ

Бир кун Исо пайғамбар боғ суғораётган бир навқирон йигитга дуч келади. Йигит Исога: «Раббимдан менга бир зарра севги сўраб бер», - деб арз қилади. Исо: «Аллоҳдан бир зарра севги сўраб берсам, сен унга бардош беролмайсан», – деганида, йигит: «У ҳолда зарранинг ярмини берсин!» - деб ялинади. Исо: «Ё Раббим, бу навқирон йигитга зарранинг ярмисича севгингдан ато эт!» - дейди ва ўтиб кетади. Бир муддат
кейин яна айни шу ерга келганида, у ўша навқирон йигитни суриштиради. Одамлар уни ақлдан озиб қолди ва тоққа чиқиб кетди, дейишади. Исо ўша ёшни ўзига кўрсатишини сўраб, Аллоҳга илтижо қилади ва уни тоғда бир қоя устида самога термилганча ўтирган ҳолда топади. Салом беради, лекин йигит алик олмайди. Шунда мен Исоман, дея садо беради у зот (алайҳиссалом). Вале Аллоҳ ваҳий орқали Исога буюрадики: «Эй Исо, қалбида зарранинг ярмисича менинг севгим бўлган кимса инсонларнинг сўзини қандай эшитсин?! Иззатим ва жалолим ҳаққи айтаманки, агар бу йигитни арра билан арраласанг ҳам сезмайди».

«Мукошафатул қулуб» китобидан.

Сиз ҳам ошиқмисиз?...

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#БИЛАСИЗМИ?

Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).

Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.

Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.

Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.

Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).

Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.

Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).

Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.

Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).

Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.

Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)Идрис (алайҳиссалом).

Манбалар асосида Исомиддин Аҳроров тайёрлади

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ НУФУЗЛИ КОНФЕРЕНЦИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР

Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.

🌐 Халқаро конференцияда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ қилиб, бугунги таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ахборот замонидаги ғоявий хуружлар Ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар келиб чиқаётгани, мана шундай муаммоларга ечим топишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта экани, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим эканини Муфтий ҳазратлари изоҳладилар. Шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини ҳам қўшимча қилдилар.

📃Муфтий ҳазратлари мана шундай муаммоларга ечим топишда Ислом илм-маърифатга асосланган мўътадил дин эканини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканини баён этдилар. Бундан ташқари, Интернет ва рақамли ахборот воситалари орқали адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм, мазҳабсизлик, такфир ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини алоҳида қайд этдилар.

📊 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳасидаги ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани, жумладан, жаҳолатга қарши кураш ишлари жадал олиб борилаётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази самарали фаолият олиб бораётгани кабиларга алоҳида урғу қаратдилар.

🔸Мазкур араб тилида қилинган нутқ ва барча учун долзарб аҳамиятга эга бўлган таклифлар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Сизларга қиёмат кунида умматимнинг энг афзали кимлигини билдирайми?”. «Ҳа, ё Расулуллоҳ!” дейишди саҳобалар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улар Қуръон ўқувчилардир. Қиёмат кунида Аллоҳ: “Эй Жаброил! Ким Қуръон ўқиган бўлса, турсин, деб нидо қил”, дейди. Жаброил алайҳиссалом уч марта нидо қилади. Шунда улар саф­-саф бўлиб, Аллоҳ ҳузурида турадилар. Аллоҳ уларга: “Ўқинглар ва овозларингни кўтаринглар”, дейди. Улардан ҳар бири Аллоҳ Қуръонидан илҳомлантирганича ўқийди. Ким ўқиса, овози, оҳанги, хушуъси, тадаббурига кўра даражаси кўтарилади. Сўнгра Аллоҳ: “Эй аҳлим! Дунёда ким сизларга яхшилик қилганини биласизларми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. Шунда Аллоҳ айтади: “Маҳшарга боринглар! Ким уларни таниса, ўзи билан бирга жаннатга олиб кирсин!”» дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Савол_жавоб
БОМДОДНИ ҚАЗО ҚИЛГАН КИШИ

Савол: Бомдодни қазо қилганга қандай ваъидлар келган?
Жавоб:
Бомдод намози энг фазилатли, кишининг мўминлигига далолат қилувчи муҳим намозлардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бомдод билан хуфтон намозини мунофиқларга оғир бўлган намоз деб атаганлар. Кимда-ким ўзидан мунофиқликни узоқ қилмоқчи бўлса, мунофиқликнинг бошқа белгиларидан узоқлашиши билан бир қаторда бомдод ва хуфтон намози учун жамоатга чиқишга дангасаликни ташласин, биринчилар қатори, биринчи сафга келиб ўтирсин.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир куни бомдод намозини ўқиб, баъзи кишиларни сўрадилар: фалончи келдими? Йўқ, дейишди. Фалончи-чи? дедилар. Йўқ, дейишди. Шунда: "Бу икки намоз (хуфтон ва бомдод) мунофиқларга энг оғир бўлган намоз. Агар бундаги савобни билганларида эди, эмаклаб бўлса ҳам келган бўлардилар" дедилар.

Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: "Агар бировни бомдод ва хуфтон намозида топмай қолсак, унга ёмон гумон қилар эдик (яъни, мунофиқ бўлиб қолдимикан, деб ўйлаб қолардик)".

Хулоса, бу икки намозни, умуман фарз намозларни қазо қилиш, бунга сабаб қилиб ё ухлаб қолишни ёки бошқа бўлмағур важларни кўрсатиш чин мўминнинг, ҳақиқий мусулмоннинг иши эмас, балки бундай қилиш мунофиқлик белгиларидан биридир. Қиёматда бундай қилганларга қаттиқ азоб ваъда қилинган.

Саҳиҳайнда келган узун ҳадислардан бирида (бир неча ҳикоялар билан бирга) пайғамбаримиз бир киши олдидан ўтганини ҳикоя қиладилар. У киши қўлидаги катта тош билан яни бир кишининг бошига урар, боши пачоқ бўлиб эзилиб кетар, тош эса юмалаб кетарди. Тошни олиб келгунча яна унинг боши ўз ҳолига қайтар, тошни олиб келган одам яна уни аввалгидек урар, бош янчилиб, тош яна аввалгидек юмалаб кетар эди. Бу ҳол тинмай такрорланарди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаброилдан бунинг кимлигини сўраганларида, Жаброил: "Бу одам Қуръонни олиб, уни ташлайдиган (амал қилмайдиган), фарз намозларидан ухлаб қоладиган кишидир" деди.
🤲 Оллоҳ таоло барчамизнинг гуноҳларимизни кечсин, намозга маҳкам қилсин, бепарволикдан Ўзи асрасин. Омин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ТАВБАГА ШОШИЛ!

«Эй Одам фарзанди!
Мен сизларни бефойда ва беҳудага яратганим йўқ. Мен ғофил эмасман, (ҳолингиздан) хабардорман. Менинг розилигим учун ёқтирмаётган нарсангизга ҳам сабр қил(ишни ўрган)магунча ҳузуримдаги нарса (жаннат)га эришолмайсиз. Тоатимга сабр қилишингиз маъсиятимга сабр қилишдан, гуноҳни тарк қилишингиз дўзах оловидан (қўрқиб) Мендан узр сўрашингиздан, дунё азоби охират азобидан енгилроқдир.

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратнинг Қоҳира шаҳридаги “Фатво ва учинчи минг йиллик муаммолари” номли халқаро анжумандаги нутқлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz