imon.uz
4.06K subscribers
10.5K photos
1.81K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
(ФОТОЛАВҲАЛАР)
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
👍4
Forwarded from Muslim.uz
🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди.

🔍Танловдаги ижодий ишлар етук уламо ва устозлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат ва холислик асосида кўриб чиқилиб, муносиб номзодлар танланди.

Танловнинг якуний натижалари қуйидагича бўлди:

📑 “Мақолалар” йўналишида:
🥇1-ўрин – Содиқжанов Абдулбосит (“Оламларга раҳмат Пайғамбар”)
🥈2-ўрин – Мирсагатов Рустамжон (“Кечиримли бўлиш – Расулуллоҳдан суннат”)
🥉3-ўрин – Комилова Юлдуз (“Ким сени унингдек яхши кўради”)

🎞📲“Медиа ва инновацион лойиҳалар” йўналишида:
🥇1-ўрин – Юнусова Қурбонбика (“Сийратга саёҳат, сийратни ўрганамиз” каби инновацион лойиҳалар)
🥈2-ўрин – Юнусбеков Аваз (“Расулуллоҳ” номли қисқа видеоролик)
🥉3-ўрин – Музрапов Турғун (“Расулуллоҳнинг суннатлари” ҳақида видеолавҳа)

📚 “Китоблар” йўналишида:

🥇1-ўрин – Мирносир Ҳасанов (“Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам”)
🥈 2-ўрин – Саъдуллоҳ Камолиддин ҳожи (“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти”)
🥉 3-ўрин – Эргашев Ҳасанбой (“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим”)

🕋 “Оламларга раҳмат пайғамбар” номли сийрат танловининг Олий ўринига “Оламларга раҳмат пайғамбар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат” номли китоби ғолиб деб топилди ва Ҳаж йўлланмаси муаллифлар жамоасидан Хонзода Абдулвоҳид қизига тақдим этилди.

Танловнинг номинация ғолиблари:
🔹“Энг ёши улуғ иштирокчи”:
- Олимжон Бўриев
- Аҳмаджон домла Бобомурод
- Атабоев Абдумуталиб

🔹“Энг матонатли иштирокчи”
- Юлдашев Козимжон (кўзлари ожиз)
- Сирожов Истам (I гуруҳ ногирони)

🔸“Энг чиройли безакли китоб”
- Абдукамол Абдужалилов

“Аёллар ҳақидаги сийрат китоби”
- Толиб Низом
- Бобомурод Эрали

🔸“Сийратнинг энг яхши манзумаси”
- Шукурулла Дадашев
- Имомгазарова Мовлуда

🔸“Энг таъсирли видеолавҳа”
- Расходжаeв Акмалходжа Адхамходжаeвич.

🔸“Энг изланувчан муаллиф”
- Валихонтўра Бухорий

🔸“Энг яхши сийрат бадиаси”
- Файзиев Акбаржон

– “Мақолалар”, “Медиа ва инновацион лойиҳалар” ва “Китоблар” йўналиши ғолиблари пул мукофоти билан тақдирланди;

– “Оламларга раҳмат пайғамбар” танлови номинация ғолибларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

🤲 Аллоҳ таоло барчаларига ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
👍12
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍13😢2👎1
Эрнинг аёлига мактуби

Эй рафиқам..Менга, сенинг ширин ва оҳиста шивирлашларингни эшитишни хуш кўрадиган эркак, деб қарагин. Менга, сен хоҳлаган пайтингда пул берадиган пул сарфловчи машина, деб қарама. Менга, то эҳтиёжинг тушадиган вақтгача ташлаб қўядиган бир буюмингдек, қарама.Мендан сенга фақат яхши сўз етишини ва сенла гўзал ишрат қилишни хоҳлашимни мақсад қил.Билгинки, мен «Қорун» эмасман. Қасрлар ва мулкларга эгалик қилмайман.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
👍5👎1
#Ирим ва хурофотларга ишoнманг!

БУЛАРГА
ИШОНСАНГИЗ АДАШАСИЗ!

▪️Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;

▫️Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;

▪️Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;

▫️Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;

▪️Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ;

▫️Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;

▪️Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;

▫️Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;

▪️Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;

▫️Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;

❗️БУНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЮБОРИНГ ВА ХУРОФОТДАН САҚЛАНИШИГА САБАБЧИ БЎЛИНГ!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍9
#Куёвга_мактуб

Уйга салом бериб, табассум билан келинг. Уйдагилар сизнинг келишингиздан севинсин.
Изоҳ:
Салом – Аллоҳнинг исмларидан бири. У саломитлик ва омонлик тилаш ҳисобланади. Айни пайтда дуо ҳамдир. У қаршингиздаги кишига ишонч беради. Мен сизга зиён келтирмийман, сизга яхшиликни соғинаман,дегани бўлади. Шу боис киши уйига кираётганида “Бисмиллаҳир роҳмани роҳийм”, деб, сўнг салом бериши лозим. Агар уйда одам бўлса, улар алик олишади. Мабодо, уйда ҳеч ким бўлмаса, фаришталарга салом берган ҳисобланади. Инсон шундай қилса, уйда шодлик ва хурсандчилик ҳукм суради. Унинг уйга кириб келишидан севинган яқинлари: “Келганингиздан бошимиз кўкка етди. Аллоҳ бахтимизга сизни омон сақласин”, деб қарши оладилар.
Аксинча, саломсиз ва қовоғини солган ҳолда нимадандир жаҳли чиқиб уйга кирган эркакдан хотини ва фарзандлари ўзини олиб қочади. У билан бирор нарса ҳақида гаплашишга қўрқишади. Гарчи, тил билан айтилмаса-да, киши ичида: “қаердан ҳам келди, яхшигина ўтирган эдик. Энди эркин юра олмаймиз. Қанийди янаям кечроқ келса”, деб ўйлаши мумкин.
Хотиржамлик йўқолиб жанжал кўтарилса, бу сўзлар кишининг тилига чиқиши ҳам мумкин. Афсуски, кейин кеч бўлади. Оила аъзобларининг бир-бирига муҳаббати ва ҳурмати йўқолиб, сабри тугайди. Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун эса оддий, аммо ўта аҳамиятли ҳаракатларни амалга ошириш керак. Зеро, салом бериш, табассум қилиш пул билан сотиб олинмайди. Бойнинг ҳам, камбағалнинг ҳам, подшо-ю гадонинг ҳам қўлидан келади.
Хуллас, бу ерда таъкидлаётган жиҳат қуйидагича: сенга қандай муомила қилишларини истасанг, ўзинг бошқаларга шундай муомалада бўл. Ўзингга раво кўрмаган нарсани бошқалар бошига тушишини истама. Ичинг ҳам, ташинг ҳам гўзал бўлсин. Ўзинг ҳам, сўзинг ҳам гўзал бўлсин. Орқангдан “Илоҳим барака топсин“, дейишсин.

“Бахтли оила” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍9
📿 ЭРТАЮ КЕЧ ТАСБЕҲ АЙТ

«Эй Одам фарзанди! Сизларни аввал оз бўлиб, кейин кўпайтириш учун халқ қилмадим. Қўрқинчда Менга ҳамроҳ бўлиш учун ё ожиз бўлиб қолганимда ёрдам сўраш учун ёки манфаат ҳосил қилиш учун ёхуд зарарни даф этиш учун сизларни яратганим йўқ. Балки узоқ вақт Менга ибодат қилиб, кўп шукр келтириб, эртаю кеч Менга тасбеҳ айтишингиз учун сизларни яратдим.

Абу Ҳомид Ғаззолий "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
😢9👍4
Хиёнатгача хиёнатлар

Хиёнат тушунчасиХиёнат—бу сўзнинг умумий маъноси аҳдни бузмоқ, ишончни суиистеъмол қилмоқ, ваъдага вафосизлик кабилар бўлиб, исломийлик юзасидан ҳам, инсонийлик юзасидан ҳам салбий сифат деб қаралади. Инсон ҳаётда ўз обрўси, шаъни, номус ва ориятини сақлаши учун хиёнатнинг ҳар қандай кўча-ю сўқмоқларидан йироқ бўлиши, ундан қаттиқ хазар қилиши лозимдир.Хиёнатнинг яна бир хосроқ тушунчаси бор, яъни аёл кишининг эрига хиёнат қилиши.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
👍2😢1
МАСТ ҚИЛУВЧИ ҲАР ҚАНДАЙ ИЧИМЛИК ҲАРОМДИР

Умар розияллоҳу анҳу айтади: “Аллоҳ таоло Моида сурасининг 90-оятида майни саккизта ўринда ҳаром қилди. Биринчиси, Аллоҳ таоло майни қимор ва бут-санамларга тенглаштирди. Бу иккаласи ҳам ҳаромдир. Иккинчиси, майни шайтоннинг амали, деди. Шубҳасиз, шайтоннинг амали ҳаром бўлгани учун май ҳам мўмин учун ҳаромдир. Учинчиси, “четланингиз”, дейилди. Четланиш буюрилган ҳар қандай амал ҳаромдир. Тўртинчиси, оятда “шояд нажот топсангиз”, дейилди. Нажот топиш фақат ҳаромдан четланиш билан бўлади. Бешинчиси, оятда: “Шайтон май билан қимор (ёрдами)да ўрталарингизга адоват ва нафрат солишни хоҳлайди”, дейилди. Май ичиш дўстлар ўртасида адоват ва нафратни келтириб чиқаради. Адоват ва нафрат ҳаром, ҳаромга сабаб бўлувчи ҳар нарса ҳаромдир. Олтинчиси, оятда: “сизларни Аллоҳнинг зикри ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди”, дейилди. Аллоҳ зикридан ва намоздан тўсиш ҳаромдир. Еттинчиси, май ичиш зинога етаклайди. Зино қатъий ҳаромдир, ҳаромни тақозо қилувчи ҳар бир нарса ҳаромдир. Саккизинчиси, май ичиш ҳар бир ёмонликнинг калитидир. Маст кишига ҳамма ҳаром ишларни, гуноҳ амалларни қилиш осон бўлади. Ким май ичса, шариат бўйича унга саксон дарра урилиши керак. Агар бу дунёда урилмаса, охиратда, албатта, оташдан бўлган қамчи билан инсонлар кўз ўнгида урилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
😢4👍2
Бирор инсон гуноҳ қилганда

Осмон Яратганга нола қилиб
– Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай!

Ер эса:
-Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай!

Денгиз:
-Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай! Дер экан...

Аллоҳ эса:
–Уни тинч қўйинглар! Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз, дер экан....


Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир.
Базида одамлар қўп меҳр берган одамга боғланиб қолиб, яратувчисидан узоқлашади. Одам энг аввало меҳр билан Аллоҳни таниши лозим. Ҳар бир инсоннинг ўз қараши бор, одам қанча бўлса меҳр ҳам ўшанча хилма - хилдир.
Биров меҳрни эркалаш билан берса, биров эса қиммат баҳо совғалар билан меҳрини изҳор этади, яна кимдир ширин сўз билан меҳр беради.


Мехр муҳаббатимизни бир биримиздан дариғ тутмайлик.
Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммизки хатоларни кечирмасак..?

Хатоларни кечиринг..

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍20
Намозда хушуъ

Тийбий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Намоздаги хушуъ дегани - қалбнинг қўрқувда туриши, кўзни сажда ўрнига қаратиш, ҳимматни Унга жамлаш, Ундан ўзга барча нарсадан ибодат вақтида узилиш, четланиш демакдир. Намознинг одобларига риоя этган ҳолда кийимларини тўғрилаш, танаси ва кийимларига овора бўлиб қолиш ўгирилиш, керишиш, эснаш, киприк қоқиш ва бошқа ишларни намозни ичида қилишдан ўзини тутиш ҳам унинг хушуъси ҳисобланади.

Изоҳ: “Хушуъ” сўзи арабча бўлиб, “хокисорлик”, “бош эгиш”, “қўрқиш” маъноларини билдиради. Хушуъ – қалб ҳолати, у нафақат намозда, балки динимиздаги барча ибодатларда хуш кўрилгандир. Намоздаги хушуъ – Аллоҳ таолога риёдан холи бўлиб, ихлос билан ибодат қилиш, унинг ҳузурида ҳокисор бўлиб туриш ва аъзоларнинг итоаткор, сокин бўлиб туришидир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍13