imon.uz
4.59K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
АРАФА КУНИ ЖУМА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, УНДА РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?
#арафа_рўзаси #рўза

945-CАВОЛ: Бу йил Арафа жума кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳга кўра, жума куни рўза тутиш макруҳ эмас. Саҳобалардан Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг жума куни ёлғиз ўзида рўза тутишни одат қилганлари бунга далил бўлади.

Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳанафий уламоларимиз жума куни рўза тутишни мустаҳаб санашган. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

وَمِنْهُ صَوْمُ يَوْمِ السَّبْتِ بِانْفِرَادٍ لِلتَّشَبُّهِ بِالْيَهُودِ بِخِلَافِ صَوْمِ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَإِنَّ صَوْمَهُ بِانْفِرَادِهِ مُسْتَحَبٌّ عِنْدَ الْعَامَّةِ كَالِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَكَرِهَ الْكُلَّ بَعْضُهُمْ

“Шанба куни ёлғиз ўзида рўза тутишда яҳудийларга ўзини ўхшатиш бўлгани учун макруҳдир. Лекин Жума куни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ эмас. Чунки жума куни рўза тутиш кўпчилик уламоларимизга кўра худди душанба ва пайшанба куни каби мустаҳаб саналган. Баъзи уламолар ҳар иккисини ҳам макруҳ деган” (“Баҳрур роиқ” китоби).

Имом Абу Юсуф раҳмаҳуллоҳ ва айрим мутааххир (кейинги) уламоларимиз жума куни ёлғиз рўза тутишдан қайтарилган ҳадисларни инобатга олиб, ушбу кунни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ, деганлар.

Лекин ушбу муҳтарам уламоларимизга кўра ҳам ҳар ойнинг аввалида, ўртасида ёки охирида рўза тутишни, нафл рўзаларни тутишни ўзига одат қилиб олган одам ўша кунлар жума кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Чунки улар далил қилган ҳадиси шарифнинг матнида ушбу истисно келтириб ўтилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"لا تخصوا ليلة الجمعة بقيام من بين الليالي ولا تخصوا يوم الجمعة بصيام من بين الأيام إلا أن يكون في صوم يصومه أحدكم" رواه مسلم

Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодатга хослаб олманглар. Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар. Лекин бирортангизнинг (доим) тутиб юрган рўзаси бўлса, мустасно”.

Ҳанафий уламоларимизда Аллома Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “Лекин бирортангизнинг доим тутиб юрган рўзаси бўлса, бундан мустасно” дея истисно қилинганидан жума кунидан аввал ёки кейин қўшиб рўза тутган бўлса ёки ойдин кечаларда тутиб юрган кунлари мувофиқ келиб қолса ёхуд Арафа кунининг рўзаси каби муайян куннинг рўзаси жумага тўғри келиб қолса, унинг ёлғиз ўзини рўзасини тутиш жоиз экани келиб чиқади” (“Умдатул қорий” китоби, 17-жуз, 109-бет).

Хулоса шуки, Арафа куни рўзаси жума кунига тўғри келиб қолса ҳам, унинг ёлғиз ўзида рўза тутиш мустаҳаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from Muslim.uz
❗️#Ғафлатда_қолманг!
Эртага арафа куни:
Рўза тутишни унутманг!
Эртага, 8 июль жума куни зулҳижжа ойининг 9-куни –
арафа кунидир.

☪️ Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

❇️ Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:15
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

‼️ Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! 🔄 Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

#Арафа
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
❗️#Ғафлатда_қолманг!
Эртага арафа куни:
Рўза тутишни унутманг!
Эртага, 27 июль сешанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни –
арафа кунидир.

☪️ Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

❇️ Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05
🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

‼️ Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! 🔄 Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

#Арафа
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @imonuz