imon.uz
4.81K subscribers
9.7K photos
1.63K videos
22 files
19.9K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Фотолавҳа #Рамазон

Бугун 15-апрель куни Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонали Жабборов хазратлари Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Қўшбармоқ" жоме масжидига ташриф буюриб, йиғилган намозхонларга "Муборак ойнинг энг қадрли кечалари" мавзусида суҳбат қилиб бердилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
“Бу (иш) Аллоҳ учун қийин эмасдир” (Иброҳим сураси, 20-оят).

Агар кўнглингда орзу қилганинг жуда катта кўриниб кетса, ушбу оятни такрорла. Коинотни ва ундаги нарсаларни йўқдан бор қилган Зот сенинг тасаввурингга келтирган нарсани ҳозир қилишдан ожиз эмас.
Дунё ва охиратдаги орзу қилган нарсаларингиз рўёбга чиқаришини Аллоҳдан сўрайман.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Бир нечта сут берадиган сигирларим бор, ўша сигирлардан закот бераманми?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Саодат Аллоҳга қайтишдадир

Ниҳояда зафар топишнинг аломатларидан бири бошланишда Аллоҳ таолога қайтишдир.Ҳар бир нарсанинг аввалида Аллоҳ таолога қайтиш (тавба қилиш) ила, У Зотга суянган ҳолда, У Зотнинг Ўзидангина нажот кутган ҳолда У Зотнинг шариати асосида иш юритилса, унинг оқибати зафар билан тугаши муқаррардир. Бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, «Агар Аллоҳдан бўлса, Ўзи охирига етказади», дейиш лозим бўлади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Кимларга закот берилади?

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Закот бериш кимларга фарз бўлади?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ САФАРЛАРИ МАЗМУНЛИ ЎТМОҚДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари муборак Рамазон ойи давомида мамлакатимиз бўйлаб сафарлар қилиб, вилоятлар, туман-шаҳарлар ҳокимлари ва аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ўтказмоқдалар.

Улуғ ой аввалида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятидан бошланган сафар олис воҳа вилоятларига уланган бўлса, айни кунларда водий вилоятларида давом этмоқда.

Ташрифлар давомида Муфтий ҳазратлари кенг халқ оммаси билан учрашувлар, аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ўтказиш, жоме масжидлардаги таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга мавъизалар қилиш, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш ва кам таъминланган оилалар хонадонларидаги ифторликларда иштирок этиш кабиларга алоҳида урғу қаратмоқдалар.

Шунингдек, масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини қондириш ва мадрасаларда таълим-тарбия жараёнларини такомиллаштириш борасида муҳим тавсияларни бермоқдалар.

ЎМИ Матбуот хизмати
@imonuz