imon.uz
4.81K subscribers
9.7K photos
1.63K videos
22 files
19.9K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Фотолавҳа #Рамазон

Бугун 11-апрель куни Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Саид Мухаммад" жоме масжидига ташриф буюриб, йиғилган намозхонларга "Шукроналик" мавзусида суҳбат қилиб бердилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸ЖАННАТ ЭШИГИ (8-қисм)

🎙Муфтий Нуриддин домла
🌙 #ЖАННАТ_СИЗГА_МУБОРАК!

Муфтий ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги каналлари ⬇️
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Буюк онадан воқеликдаги қисса

Ўғлини бомдод намозига уйғотган эди, у уйғонмади... Жамоат намози тугаганидан кейин ҳам уйғотган эди, яна тура қолмади... Шундан сўнг она ўз ишида давом этиб, фарзандини университетга уйғотмади.
Эрталаб тўққиз яримда уни университетда имтиҳони бор эди.
Ўғил соат тўққиз яримда уйғонгач онасига телефон қилиб: “Онажон! Ахир имтиҳоним бор эдику, нима учун уйғотмадингиз? деган эди, онаси:
“Ўғлим! Охиратга тааллуқли имтиҳонда йиқилганингни кўриб, дунё имтиҳонидаги муваффақиятингни менга қизиғи қолмади”, деб жавоб берди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Аёл кишида қуйидаги нарсалар мавжуд бўлиши нақадар гўзал!
– Илм толибаси;
– Яхшилик тарқатувчи ва суннат билимдони;
– Аллоҳ таолога тақвода бўлувчи;
– Роббисидан хавфда бўлувчи;
– Тилини (ғийбат ва чақимчиликдан) тийувчи;
– Аллоҳ кузатиб турганини билиб, тили ҳалокатга тушириб қўйишидан хавфда бўлувчи аёлдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Гоҳида бир инсон мансаб, мол-дунё ёки машҳурликда ўзиб кетса, унга ҳавас қиламиз. Лекин кимдир намоздаги биринчи сафга биздан ўзса ёки Қуръон ёдлашда ўзиб кетса ҳавас қилмаймиз.
Бунинг сабаби аниқ ва равшан – дунёга ошиқлик ва охиратни унутиш.
“Йўқ, сизлар, ҳаёти дунёни устун қўюрсизлар! Ҳолбуки, Охират яхшироқ ва боқийроқдир” (Аъло сураси, 17-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Тарихдаги энг кучли узр

Абу Зарр розияллоҳу анҳу Билол ибн Рабоҳга: “Эй қора хотиннинг ўғли, мени босиб олдинг!” дегандилар, Билол ғазаб қилган ҳолда ўрниларидан туриб: “Аллоҳга қасам, мен бу ишни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман”, дедилар. Бу хабар етказилганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди ва: “Эй Абу Зарр! Онасини айбладингми? Сенда жоҳилият одатлари бор экан”, дедилар. Абу Зарр йиғладилар ва: “Эй Аллоҳнинг расули, менга истиғфор айтинг”, дедиларда масжиддан йиғлаган ҳолда чиқиб кетдилар. Кейин Билолнинг олдига келиб, юзларини тупроққа қўйдиларда: “Аллоҳга қасам, то оёғинг билан юзимни эзғиламагунингча бошимни кўтармайман. Сен олийжаноб кишисан, мен эса пасткашман”, дедилар. Билол ҳам йиғлаб унга яқинлашдиларда, унинг юзидан ўпдилар. Сўнгра: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ учун бир марта бўлса ҳам сажда қилган юзни оёғим билан босмайман”, дедилар. Кейин икковлари ўринларидан туриб, бир-бирларини қучоқлаб, йиғида давом этишди.
Бизлар бугунги кунда бир-биримизга ёмонлик қилиб қўйсак кечирасиз дейишга ҳам ботина олмаймиз.
Узр сўраш юқори маданият ҳамда олий фазилатли хулқлардандир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
“(Пайғамбарга ёрдам қилмасангиз ҳам Аллоҳнинг Ўзи унга ёрдам қилур). Ва уни сизлар кўрмаган лашкарлар (яъни, фаришталар) билан қўллаб-қувватлайди”. (Тавба сураси, 40-оят)

Эҳтимол, Аллоҳнинг раҳмати сизга яқиндир, сиз эса уни кўрмаслигингиз, ҳис этмаслигингиз мумкин. Агар сиз уни кўрмаётган бўлсангиз, Аллоҳнинг раҳмати ва лутфу-карами йўқ деганини англатмайди. Аллоҳим, раҳматинг билан бизга раҳм қил!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ассалому алайкум!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман
! 🤲

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Бир неча йилга олдиндан закот бериш мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Узоқ муддатли қарзи бор одам закот берадими?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#закот

Киши кимга закот бериши мумкин эмас?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ризқ масаласи

Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламолари таърифида: «Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берган ва улар манфаат олган дунёвий ва ухровий ҳар бир нарса ризқдир».Аллоҳ таоло оқил ва оқил бўлмаган, катта ёки кичик ҳар бир инсонга, ҳар бир ҳайвонга берган ва улар манфаатланадиган емиш, ичимлик, кийим ва маскан уларнинг ризқидир. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг уларни яхшиликка муваффақ қилиши, тоатларга йўллаб қўйиши ҳам ризқдир.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
“(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Сизларга булардан яхшироқ нарса ҳақида хабар берайми? Тақводор кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида улар абадий қоладиган, тагларидан дарё оқиб турувчи жаннатлар, покиза жуфтлар ва Аллоҳнинг ризолиги бор. Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир” (Оли Имрон сураси, 15-оят).
Абу Жаъфар: “Аллоҳнинг розилиги ҳар қандай иш ва ҳар қандай орзу ва ҳатто жаннатдан ҳам улуғдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Муҳаббатнинг даражалари

Муҳаббатнинг ўнта даражаси бордир: Биринчиси: Алоқа – у қалбни маҳбубга боғлайди. Иккинчиси: Ирода – у қалбнинг маҳбубга мойил бўлиши ва уни талаб қилишидир. Учинчиси: Қуйилиш – у қалбнинг маҳбубга қуйилиши ва соҳиби уни эплай олмай қолишидир. Бу худди сув қияликдан қуйилишига ўхшайди. Тўртинчиси: Ғаром – у қалбдан ажралмай, маҳкам ўрнашган муҳаббат. Шунингдек, қарздорни ҳам «ғорим» дейилади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Кўп қаватли уйда яшайдиганлар катта ҳовлиси бор, хоналари кўп бўлган уйда яшашни орзу қиладилар. Агар кўп хонали ҳовлига эга бўлсалар, ҳашаматли қасрда яшашни орзу қиладилар. Агар қасрга эга бўлсалар, яна ва яна зиёдароғини орзу қилаверадилар. Аммо жаннатда яшайдиганлар:
“Улар, у жойларда мангу қолурлар, (бошқа бирон жойга) кўчишни истамаслар” (Каҳф сураси, 108-оят).
Шундай экан орзуингни жаннатга қаратгинда, амални бошла. Уни гуноҳларга тавба қилишдан бошла!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ота-она томонидан фарзандни кўп танқид қилавериши улғайганида уни жамият ичида қўрқоқ ва чўчийдиган қилиб қўяди. Ким фарзандини хато қилмайдиган тарбия қилса, у ҳаёт тажрибаларини ўргана олмайди.

Ўғил ва қизларингизни хатодан қўрқадиган эмас, балки хатога ечим топадиган қилиб тарбияланглар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#ТАЪЗИЯ
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги Зомин тумани "Пешағорий" жоме масжиди имом хатиби Эргашов Акрамжон домланинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин! Охиратлари обод бўлсин! Ота она фарзандлари ва барча яқинларига чиройли сабр берсин!

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz