imon.uz
4.54K subscribers
10K photos
1.69K videos
22 files
20.2K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТИШ УЧУН “АЁ СОФИЯ” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

🔸 Аввал хабар берганимиздек
, айни дамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг I йиғилишида иштирок этиш учун 🇹🇷 Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибдилар.

Бугун, 15 апрель куни муфтий ҳазратлари Туркий давлатларнинг дин пешволари билан биргаликда жума намозини адо этиш учун қадимий ва бетакрор 🕌 “Аё София” масжидига ташриф буюрадилар.

🟢 Мазкур сафарга оид муҳим янгиликларни ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСТАМБУЛДАГИ МУҲТАШАМ ВА ТАБАРРУК ЖОМЕДА МАВЪИЗА ҚИЛДИЛАР

15 апрель куни шом намози адо этилиб, ифторлик қилингач, Туркий давлатларнинг дин пешволари хуфтон ва таровиҳ намозларини адо этиш учун “Абу Айюб Ансорий” масжидига ташриф буюрдилар.

Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳуфтон ва таровеҳ намозларини ўқиб берди. Шундан сўнг, ушбу муҳташам ва табаррук жомеда йиғилган бир неча ўн минглаб намозхонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Рамазон ойи фазилатлари ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

Мана шундай шукуҳли, дуолар ижобат бўладиган фурсатларда дин пешволари таровиҳ намозларида юртларимиз ҳақига кўплаб дуолар қилдилар. Мусулмонларнинг бирдамлиги янада мустаҳкам бўлишини Аллоҳ таолодан сўрадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz|Telegram|Facebook|Youtube|Jizzaxhanafiy
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.

🔸Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.

Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).

🔹 Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.

🔸Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

#Сафар_ойи #яхшилик #Аллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЮРТГА ҚУТ-БАРАКА БЎЛГАН ХАТМИ ҚУРЪОНЛАР, ҚАЛБЛАРГА СУРУР КИРИТГАН ИФТОРЛИКЛАР ВА МУХЛИС ХАЛҚИМИЗ – ВОҲА САФАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига ташрифи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz

#Қуръон #муфтий #сафар #ифторлик