imon.uz
4.62K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Ҳикоя қилишларича, бир пашша омочга қўшиб ер ҳайдаб юрилган ҳўкизнинг шохига қўнди. Пашша уйига қайтгач, бошқа пашша ундан “қаерда эдинг? деб сўраганди, у: "Ер ҳайдаётган эдик", деди.

Баъзи инсонлар ва масъуллар ҳам шунақа бўлишади. Бошқалар рўёбга чиқарган ва ўзлари бажармаган ишларни ҳам биз амалга оширдик, дея ўзларига нисбатлаб даъво қиладилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Одамлар Қуёшга ҳар қанча эҳтиёжлари бўлмасин (усиз ҳаётлари давом этмайди), у ҳар куни кўздан ғойиб бўлади, ботади. Лекин, қуёш кетиб қолгани, ундан ажралгани учун ҳеч ким аза тутмайди, йиғламайди. Чунки аниқ ишонамиз, биламизки, қуёш эртага яна қайтиб чиқади. Мана шу нарсага "ишонч" дейилади.
Сизлар қуёшни қайтиб чиқишига ишонасизлару, аммо Аллоҳнинг: "Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир"
(Шарҳ сураси, 5 оят)га ишонмайсизлар?!.
(Билиб қўйинглар) Токи, У зотнинг: "Аллоҳ Ўз ишида Ғолибдир"!

(Юсуф сураси, 21 -оят), ваъдасига ишонар эканмиз, Аллоҳнинг кушойиш бериши, машаққатдан нажот бериши аниқдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Тинчликнинг қадрига етиш – мўминнинг сифати

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Кун_ояти

"Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз ўта Карамли (икром кўрсатувчи) Зотдир", (Алақ сураси, 3 -оят).

Ушбу оятнинг тафсирларидан бирида: "Қуръонни ўқинг, (шунда) Роббингиз сизга икром қилади", дейилган.
Бу ўринда Раббоний ҳурмат Қуръон тиловатига боғланиш ила боғланмоқда.
Изоҳ: Демак, Қуръон тиловатида мудом бўлувчи мўмин албатта Раббоний марҳаматга мушарраф бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ким Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини сўраса, аввало Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиб, сўнгра ҳожатини сўрасин. Кейин Пайғамбар алайҳиссаломга яна салавот айтиб, дуосига якун ясасин. Чунки, Аллоҳ таоло икки салавот орасидаги сўралган ҳожатни қабулсиз ташлаб қўйишдан юқори Зотдир.
Абу Сулаймон Дороний роҳимаҳуллоҳ.
Соллаллоҳу алайҳи васаллам!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ҳикоя қилинишича, Лайлининг ишқида “Мажнун” лақабини олган Қайс Лайлининг ити орқасидан эргашиб юрарди. Бир пайт ит намозхонлар олдидан ўтиб кетди. Лайлига етишиш ниятида юрган Қайс ҳам ит ортидан эргашиб, намозхонлар олдидан кесиб ўтди. Вақт ўтиб, Қайс қайтиб ўтаётганида намозхонлар унга: "Эй Қайс, биз намоз ўқиётганимизда олдимиздан бемалол ўтиб кетавердинг", дейишди. У эса: "Ҳали намоз ўқиётганмидинглар? Аллоҳга қасамки, кўрмай қолибман. Аслида, агар сизлар ҳам мен Лайлини севганим каби Аллоҳни севганларингда эди, мени ўтганимни кўрмай қолардинглар", деб жавоб берган экан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 15 февраль куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарсларининг 16-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Нисо" сурасиннинг 102 оятидан 140 оятигача хатм қилинади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Дунёнинг гўзаллиги Аллоҳ билан алоқанинг гўзаллигига кўрадир. Агар гўзал ҳаётни истар экансиз, кўнглингиз тусагандек эмас, балки Роббингиз буюрганидек, хоҳлаганидек ҳаёт кечиринг. Тоатларда сабрли бўлинг, ҳаромлардан тийилишда сабрли бўлинг, тақдирнинг қайғули кунларига сабр қилинг. Токи жаннатга мушарраф бўлиб, у ерда: «(Аллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу жаннатларда) сизларга салом (тинчлик-осойишталик) бўлгай. Охират диёри нақадар яхши!» сўзларини эшитиш насиб бўлгусидир.

(Раъд сураси, 24 -оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Юсуф қиссасининг бошланиши қуйидагича бўлган:

"Албатта шайтон инсон учун очиқ душмандир"
(Юсуф сураси, 5 -оят).

Қиссанинг охири қуйидагича бўлган:
"Шайтон мен билан оға-иниларим орасини бузиб иғво қилганидан кейин, мана, сизларни чўлу саҳродан (Мисрга эсон-омон ҳолингизда) келтирди"
(Юсуф сураси, 100- оят).
Демак шайтон кўнгилсиз ишлар, уруш ва гуноҳ сабабчисидир. Ундан эҳтиёт бўлинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Молни сўйганда гўшт ва терисининг орасига оғиз ё бошқа асбоб билан дам солса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Ҳадис

🗣👂 ҒИЙБАТ ЗИНОДАН ОҒИРРОҚ

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат зинодан оғирроқ», дедилар. «Қандай қилиб?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши зино қилгач, тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Ғийбатчи эса то ўша (ғийбат қилинган) дўсти кечирмагунича кечирилмайди», деб жавоб бердилар.

✍️ «Ад-Дуррул мансур».

🏷 Изоҳ. Бунга сабаб шуки, зино қилишда фақат Раҳмонга мухолафат (қарши чиқиш, исён қилиш) бор. Ғийбатда эса Аллоҳ таолога мухолафат қилиш ҳам, ғийбат қилинган кишига озор бериш ҳам бор. Аллоҳ таолонинг ҳаққи тавба билан кечирилади, лекин банданинг ҳаққи ўша банда кечирмагунича афв этилмайди, яъни қилинган гуноҳ бирор банданинг ҳаққига алоқадор бўлса, ўша банда бу гуноҳни кечирмагунча Аллоҳ таоло ҳам кечирмайди.

Шунинг учун баъзи уламоларнинг мазҳабида ҳаж қилиш билан барча катта-ю кичик гуноҳлар кечирилади, аммо бандалар ҳаққи бундан мустаснодир. Бу ҳам ғийбатнинг гуноҳи зинодан ортиқроқлигини билдиради.

Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳақида шундай марҳамат қилади: «Бу кунда ҳар бир жонга қилган ишининг бадали (мукофот ёки жазоси) берилади. Бу кунда умуман зулм йўқдир». Бу нидони эшитган ғийбатчи ноумидликка тушиб, қилган ишига надомат қилади. «Кошки дунёда одамларни ғийбат қилмаган, айбларини очмаган бўлсам эди», дейди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
"Уларни дўзах устида турғазиб қўйилган пайтларида: Қани энди бизлар (дунёга) қайтарилсак ва Парвардигоримизнинг оятларини ёлғон демай, мўминлардан бўлсак», деганларини кўрсангиз эди"

(Анъом сураси, 27- оят).

Дўзахни (олисдан) кўргандаёқ эзгу амалларни бажариш учун дунёга қайтишни орзулаб қоласиз...
Энди унга киргудек бўлсангизчи?! Аллоҳим, бизга дўзахдан паноҳ бер!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зайниддин домла Эшонқулов:
Барча масъул бўлган муҳим вазифа

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

Гуноҳдан тийилишга сабрим етмаяпти, деб айтишади. Сиз ўша он жаннатда фаришталарнинг ҳар турли эшиклардан кириб: «(Аллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга ва шаҳватлардан тийилишга) сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу жаннатларда) сизларга тинчлик-осойишталик бўлгай. Охират диёри нақадар яхши!»,
(Раъд сураси, 24-оят) дейдиган овозларини эшитишни эсга олинг!

Ўткинчи шаҳват лаззатини ўша кунги (жаннат олдидаги) манзарага алиштириб юборасизми?

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Буюк зотларнинг улуғ дуоси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🔵 ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ 16.02.23

Youtube:
https://youtube.com/live/I7BrWTJ0nDs?feature=share

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

#ОНЛАЙН

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг бир тоифа фаришталари бор. Улар йўлларда айланиб аҳли зикрларни излаб юрадилар. Қачон улар Аллоҳни зикр қилаѐтган қавмни топсалар, «Ўзингиз истаган нарсага келинглар», деб нидо қиладилар. Бас, уларни қанотлари билан ўраб олиб, дунѐ осмони баробар бўлиб турадилар.
Шунда Роббилари Ўзи билиб турса ҳам:
«Бандаларим нима демоқдалар?» дейди.
«Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтмоқдалар ва Сени улуғламоқдалар», дейдилар.
«Улар мени кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, Сени кўрганлари йўқ», дейдилар.
«Агар Мени кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар Сени кўрганларида, яна ҳам қаттиқроқ ибодат қилардилар, Сени яна ҳам қаттиқроқ улуғлардилар ва Сенга яна ҳам қаттиқроқ тасбеҳ айтардилар», дейдилар.
«Мендан нимани сўрамоқдалар?» дейди.
«Сендан жаннатни сўрамоқдалар», дейдилар.
«Улар жаннатни кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, эй Робб, улар уни кўрмаганлар», дейдилар.
«Агар улар уни кўрганларида, қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар уни кўрганларида, унга яна ҳам қаттиқроқ ҳирс қўярдилар, уни яна ҳам қаттиқроқ талаб қилардилар ва унга яна ҳам қаттиқроқ рағбат қилардилар», дейдилар.
«Улар нимадан паноҳ тиламоқдалар?» дейди.
«Дўзахдан», дейдилар.
«Улар уни кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, улар уни кўрмаганлар», дейдилар.
«Агар улар уни кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар уни кўрганларида, ундан яна ҳам қаттиқроқ қочардилар, ундан яна ҳам қаттиқроқ қўрқардилар», дейдилар.
«Мен сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, албатта, уларни мағфират қилдим», дейди.
Шунда фаришталардан бири:
«Уларнинг ичида фалончи бор. У улардан эмас. У ўзининг ҳожати учун келган, холос», дейди.
«Улар ҳаммажлислар. Уларнинг ҳаммажлислари ҳам бадбахт бўлмас», дейди»,
дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Дўстларингизни каналимизга таклиф қилинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
АЁЛИНГИЗНИ КАМЧИЛИГИ САБАБ ЁМОН КЎРМАНГ!

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«МЎМИН МЎМИНАГА (ЭР-ХОТИНИГА) ҒАЗАБ ҚИЛМАСИН, АГАР УНИНГ БИР ХУЛҚИНИ ЁҚТИРМАСА, БОШҚАСИНИ ЁҚТИРАДИ», дедилар».
Имом Муслим ривояти

Шарҳ: Аёллар ҳар тарафлама мукаммал бўлишлиги маҳол бўлган нарсадир. Бирини ҳусни гўзал бўлса, иккинчисини ахлоқи гўзал, учинчисини ахлоқи ўртача аммо эрини хурсанд қиладиган ширин таом пиширишга уста. Ҳар бир аёлни ўзига хос фазилатлари ва камчиликлари бўлади. Ҳар тарафлама мукаммал бўлишлик аёл кишига маҳолдир. Аммо бази эркаклар борки хотинини бази камчиликлари, майда чуйда хатолари сабабидан зулм қилади.

- Эркаклар огоҳ бўлсинким, қиёматда - бировни ҳаққига кирган, ғийбат қилган, зулм қилган инсонлар ҳаққини сўраб келишлигидан қўрқиб хавотирланиб атрофига қараб турган бир вақтда ёнидан бир киши бу ёққа қаранг дейди. Қараса хотини давогар бўлиб турибди. Хотинжон мен эринг эдим қўй энди кечир... деса Хотини ҳа майли деб кетмайди. Ҳаққини мукаммал қилиб савобларидан қилган зулми миқдорича тўлдириб олади.

- Эркак киши кўчада бир кишига зулм қилса ўзига кўринади, лекин хотинига қилаётган зулмлари ўзига сезилмайди. Хотиним, қандай муомала қилсам чидаши керак деб ўйлайди. Уни рози бўлиш бўлмаслиги билан қизиқиб ҳам ўтирмайди. Аммо охиратда қанча кечиришлигини сўраб ёлвориб йиғласа ҳам, хотини у кунда заррача ҳаққидан воз кечмайди. Эр қийналиб топган савобларни хотини олади.

- Ундан кўра эр дунёда хотинига зулм қилишдан сақланса ёки зулм қилиб қўйганда ҳам икки оғиз ширин гапириб қўйса кечириб юборади хотини. Охиратдаги қийинчиликдан эр қутулади. Насиҳатдан фақат ақл юргизадиганлар ибрат олади.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ГУНОҲНИ БЕРКИТИШГА РУХСАТ

Баъзи кишилар гуноҳни беркитишни риё деб ўйлайдилар. Аслида эса ундай эмас. Риё қилмайдиган содиқ банда ўзидан маъсият содир бўлганда уни беркитса, жоиз. Чунки Аллоҳ таоло гуноҳларнинг ошкора қилинишини ёқтимайди ва беркитилишини яхши кўради.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
"Эй Аллоҳнинг Расули, мен шаҳарнинг четида бир аёл билан бирга бўлдим, у билан жинсий алоқа қилмадим-у, бошқасини қилдим. Мана, мен турибман, нима қилсангиз, майли"
, деди. Умар розияллоҳу анҳу унга:
"Аллоҳ сени беркитибди, сен ҳам ўзингни беркитганингда эди..." деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у одамга ҳеч нарса демадилар. У ўрнидан туриб, жўнаб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ортидан бир кишини юбордилар. У бориб, ҳалиги одамни чақирди-да, унга:
"Наҳорнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса эсловчиларга эслатмадир", оятини ўқиб берди.
У ердаги одамлардан бири:
"Эй Аллоҳнинг Набийси, бу унинг ўзига хосми?" деди. У зот:
"Йўқ! Барча одамларга", дедилар".

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим, бир киши келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга (зино жазосига) лойиқ иш қилдим. Уни менга жорий қилинг", деди.
Ул зот ундан у нима эканини сўрамадилар. Намоз вақти бўлди. Ҳалиги одам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлганларидан сўнг, ҳалиги одам ўрнидан туриб:
"Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга лойиқ иш қилдим, менга Аллоҳнинг ҳукмини жорий этинг", деди. Ул зот:
"Биз билан намоз ўқидингми?" дедилар. У:
"Ҳа", деди.
"Батаҳқиқ, Аллоҳ сенинг гуноҳингни мағфират қилди", дедилар у зот".

Бухорий ривоят қилган.
Ҳа, банда гуноҳ қилган бўлса ҳам, қалбида Аллоҳ таоло муҳаббат қилган нарсаларга муҳаббат бўлиши мумкин.
Риёдан қўрқиб тоатни тарк қилишда ҳам ҳолатга қаралади. Агар амалнинг сабаби дунё бўлса, уни тарк қилиш лозим. Чунки бундай амал тоат эмас, маъсиятдир.
Агар амалнинг боиси дин ва холис Аллоҳ таолонинг розилиги бўлса, уни тарк қилиш лозим эмас. Чунки бундай ибодат риёга кирмайди.
Шунингдек, риё дейилишидан қўрқиб, амални тарк қилиш дуруст эмас. Чунки бу шайтоннинг ҳийлаларидандир.

"Руҳий тарбия" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЁМҒИРДАН ФОЙДАЛАНИБ ОЛИНГ!

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Биз осмондан барокатли сув (ёмғир) ёғдирдик …” (Қоф сураси, 9-оят)Ёмғир Аллоҳ таолонинг фазли-раҳмати бўлгани учун ёмғир ёғаётган пайтда қилинган дуонинг ижобат бўлиши умид қилинади. Шундай экан, ёмғир томчилаб турган пайтда ўзимиз учун муҳим бўлган нарсаларни Аллоҳ таолодан сўраб олишимиз мақсадга мувофиқдир:Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки нарса рад қилинмайди; Азон пайтида ҳамда ёмғир ёғиб турган пайтда қилинган дуо (рад қилинмайди), дедилар”.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz