imon.uz
4.61K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Талоқ ҳақида икки хил қараш

«Талоқ» сўзи луғатда «моддий ва маънавий тугунни ечиш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, махсус лафз ила никоҳни кетказиш ёки унинг ҳалоллигини нуқсонга учратиш «талоқ» дейилади. «Махсус лафз»дан мурод, «талоқ» ёки унинг маъносини англатувчи лафзлардир.«Никоҳни кетказиш» эса, никоҳ ақдини ечиб, орадаги маънавий боғланишни йўқотиш, деганидир. Бу ҳолат «уч талоқ» ила юзага келиб, ундан сўнг талоқ қилинган аёл ўзини талоқ қилган шахсга ҳалол бўлмай қолади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Жаннат барча маҳрумликларга эваз бўла олади

Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳнинг «Мухтасару тарихи Димашқ» асарида келади:«Абдуллоҳ ибн Зиёд вафот қилганида унинг хотини Ҳинд:«Унинг юзини кўриш учун қиёматга муштоқман!», деган эди.Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ унинг гапини шарҳлаб: «Муҳаббат ва шавқ ҳақида айтилган гапларнинг энг балоғатлиси мана шу жумладир!», деган.Мен айтаманки:Дунёда чеккан заҳматларимиз учун энг яхши тасаллий жаннатдадир. Жаннатда ҳаёт бизни кўришдан маҳрум қилган юзлардан тўямиз.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 “ВАҚФ” ФОНДИ 10 МИНГГА ЯҚИН УСТ-БОШ ВА ЗАРУР ЖИҲОЗЛАРНИ ТУРКИЯГА ЖЎНАТДИ

Шу йил 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ташаббуси
билан турк халқи бошига тушган кулфатда кўмак бериш учун ҳимматлиларни жалб этган ҳолда энг зарур нарсаларни Туркияга гуманитар ёрдам тўплаш марказига топширди...
➡️ БАТАФСИЛ

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати
vaqf.uz | https://t.iss.one/vaqfuz

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу ҳайратланган воқеа

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ИБОДАТНИНГ КЎПЛИГИГА ТАКАББУРЛИК ҚИЛИШ

Бир солиҳ ёш йигит тушида обиднинг жаҳаннамга, подшоҳнинг эса жаннатга киритилганини кўриб, одамлардан бунинг сабабини сўрабди. Одамлар айтишича, обид ниҳоятда кўп ибодат қилар, лекин унинг бир айби бор эди. У подшоҳлар билан кўп гаплашар, яъни қалбида дунё муҳаббати ғолиб эди. Шу иши уни жаҳаннамга олиб борди. Подшоҳ эса золим эди. Лекин унинг ақидаси жуда яхши бўлиб, дарвешларга муҳаббати бор эди. Унинг шу иши Аллоҳ таолога ёқиб, уни кечирди ва жаннатга киритди.

Хулосаи калом шуки, нажот топиш фақат зоҳирий ибодатга боғлиқ эмас. Чунки Гоҳида ҳол ва муомала тескари бўлиб қолади. Агар бир одам ҳамиша қўлида тасбеҳ ушлаб, ямоқ кийимларни кийиб юрса, бу унинг жаннатий эканлигини билдирмайди. Барча ёмонликлардан сақланган, тоқати етгунча каттаю кичик гуноҳлардан парҳез қилган одамгина жаннатга эришиши мумкин.

Саъдий раҳимаҳуллоҳ “Гулистон”да айтади:

Далқат ба чи кор ояду тасбеҳу мураққа, Худро зи амалҳоя никўҳида барий дор.

Таржимаси: Не фойда етар сенга чакмон, тасбеҳ, ямоқдан? - Сен ўзни мудом пок тут ёмон феълу гуноҳдан.

Насрий баёни: Сенинг жунли чопонинг, тасбеҳинг ва ямоқли кўйлагинг нима фойда беради? Сен ўзингни ёмон ишлардан соф тутгин, яъни мана шу сенга фойда беради.

Худди шундай, бир одамнинг ҳамиша гуноҳ қилиши унинг бутунлай ёмонлигини билдирмайди. Унинг кичкинагина бир ибодати Аллоҳ таолога ёқиши ва шу сабабли унинг гуноҳларини кечириб юбориши мумкин. Шундай экан, ибодат сабабли ўзини яхши ва бошқаларни ёмон деб санаб, ғийбат қилиш ҳаддан ташқари ярамас ва ёмон ишдир.


"Ғийбат ўзи нима?" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Иброҳим Адҳамга савол бердиларким, «Не учун дуоларимиз қабул бўлмас?» деб.

«Ҳақни билиб, амрларини тутмасангиз, пайғамбарнинг суннатларини бажармасангиз, Қуръон ўқиб, амал қилмасангиз, Холиқимизнинг неъматларини еб, шукр қилмасангаз, жаннатни билганингиз ҳолда талаб этмасангиз, жаҳаннамдан қурқмасангиз, Унинг ҳукми билан ўлим бор деб, ҳозирланмасангиз, она ва отангизнинг жасадларини ўз қўлингиз билан қабрга қўйган ҳолда, ибрат олмасангаз, бундай қабоҳатлар билан дуо қабул бўлурми?!» деб жавоб берди.

Фаридуддин Аттор,"Тазкиратул-авлиё"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
РИЗҚ ИСТАНГ, БИРОҚ КЎЗИ ОЧ БЎЛМАНГ

Аллоҳ ер остидаги қурт-қумарсқаларни ҳам ризқини беради.
“Ерда ўрмаловчи бирон (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса” (Ҳуд сураси 6-оят).
Қушларнинг ризқини ҳам У беради. Қуш инидан доимо қорни оч ҳолатда чиқиб, қорни тўқ ҳолатда қайтади.
Осмонлар ва ернинг Робби сувдаги балиқни ҳам Ўзи ризқлантиради.
(Ўзгаларга) едириб, Ўзи емайдиган – Аллоҳдан ўзгани дўст тутайинми?!” Анъом сураси 14-оят.
Сиз ризқ топишда қурт-қумурсқа, қуш ёки балиқдан салоҳиятлироқсиз. Шу сабабли ҳам ўз ризқингизга ташвиш чекманг.
Аллоҳ таолонинг узоқлашгани туфайли фақирлик ғам-алами етиб, юрак-бағрларини ўртаб юрган кўп одамларни кўрдим. Улар бой, ризқи кенг, саломат, офиятда ва яхшиликларда яшар эдилар. Сўнгра Аллоҳнинг тоатидан юз ўгирдилар, намозга парвосиз бўлдилар, умуман гуноҳларни қила бошладилар. Бас, Аллоҳ улардан саломатликни, кенг ризқни тортиб олди ва уларни фақирлик, қайғу билан балолади. Уларнинг боши кун сайин омадсизлик, ғам-алам, бало ва муаммолардан чиқмай қолди.
“Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, (кофир бўлса) бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш (қабр азоби) бўлиши муқаррар” (Тоҳа сураси, 124-оят);
“Бу (жазолар сабаби) Аллоҳнинг бир қавмга инъом этган неъматини, то улар ўзларидаги нарсани (муносабатни ёмон ҳолатга) ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи бўлмаганидандир” (Анфол сураси, 53-оят);
(Эй инсонлар!) Сизларга не мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса (гуноҳ) сабаблидир. Яна У кўп (гуноҳлар)ни афв этиб туради (акс ҳолда мусибат бундан ҳам кўп бўлар эди)” (Шўро сураси, 30-оят);
“Албатта, агар улар (тўғри) йўлда устувор турганларида, албатта, Биз уларни сероб қилган бўлар эдик” (Жин сураси, 16-оят).

“Ўкинма” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбиясига аввало ота-она масъулдир – Убайдуллоҳ домла Абдуллаев

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#оят

"Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида сўраласизлар"

(Такасур сураси, 8 -оят).

Мужоҳид ушбу оятнинг тафсирида: "Дунёда тотган ҳар бир лаззатдан сўраласизлар", деб айтганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Одамларни устидан кулиш, масхаралаш орқали ўзингни кучли ва севиклиман деб ўйлама! Масхаралаш кўпгина ҳақлардан сени тўсиб қўяди. Оқибатда эса заиф ва (одамлар наздида) ёқимсиз кимсага айланасан.
Аллоҳ таоло бу ҳақда:
"Сизлар эса уларни масхара қилдингиз, ҳатто улар(нинг устидан кулиш) сизларга Менинг зикримни унуттирди. Сизлар улардан кулар эдингиз"
(Мўминун сураси, 110 -оят), деб айтган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Бидъатни тарқатманг!

Бидъатни тарқатманг!Аллоҳ таолога У Зотнинг Ўзига хос ва мос беадад ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга дуруду саловотлар бўлсин!Ассалому алайкум, каналимизнинг муҳтарам мухлислари!Авваламбор, динимиз ҳукмларини, шариат аҳкомларини оз-оздан бўлса ҳам, ўрганиб бораман деб, ушбу камтарона меҳнатимиз – ахборот каналимизга қўшилган экансиз, Аллоҳ таолодан олаётган илмларингизга баракот ато этишини, билганларингизга амал қилиш бахтини насиб этишини сўраймиз.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
#Муҳаббат

Муҳаббат ҳақида айтилган энг гўзал сўзлар ушбу оятда мужассамдир: "Иброҳим алайҳиссалом: "Эй ота, ҳақиқатан, мен (кофир ҳолда яшаб ўтганинг сабабли Охират диёрида) сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўст-яқин бўлиб қолишингдан қўрқурман", дедилар.
(Марям сураси, 45-оят).

Ҳақиқий муҳаббат севган кишингизни дўзахга тушишидан хавфсирашингиз, у учун куйинишингиздир. Шуни унутмангки, охиратингизга эътиборли бўлмаган киши, сиз учун қайғурмайди, сиз учун эътиборли эмасдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#фарзандтарбияси

👉 Фарзандингизга
«деворга чизма» деманг!
«Қоғозга чизгин, девор ё музлаткич ёки доскага илиб қўямиз»
денг!

👉 Фарзандингизга
«Хонангни қара, ивирсиб ётибди, тозалаб қўй!» деманг!
«Болам, сен тартиб ва озодаликни яхши кўрасанку, йиғиштир, истасанг биргалашиб қиламиз!»
денг!

👉 Фарзандингизга
«Бўлди, ўйинни бас қил! Дарсларингни қил! Ўйиндан кўра муҳимроқ!» деманг!
«Агар дарсларингни тайёрласанг бирга ўйнаймиз ёки сен хоҳлаган иш билан шуғулланамиз!»
денг!

👉 Фарзандингизга
«Тур, бор! Тишларингни тозала! Нима доим мен айтишим шартми? Ақлинг етмидими?» деманг!
«Болажоним, сендан жуда хурсандман. Сенга айтмасам ҳам доим тишларингни ювасан!»
денг.

👉 Фарзандингизга
«Ҳа деб шоколад евурма, тишларинг қорийиб чириб тушади» деманг!
«Сен тишларингни ўз вақтида тозалаб, соғлиғингга аҳамият берганинг, ақлли, тушунган бола эканлининг учун кунига бир марта ейишингга рухсат бераман!»
денг.

👉 Фарзандингизга
«Тур, намозингни ўқи, бенамоз бўлсанг, жаҳаннамга равона бўласан!» деманг!
«Жаннатда ҳам бирга бўлишимиз учун кел, бирга намоз ўқиймиз»
денг!

👉 Фарзандингизга
«Сенга нечи марта айтганман, чап томонинг билан ётма-а-а, деб» деманг!
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўнг томонимиз билан ётишни ўргатганлар»
денг!

👉 Сиз айтадиган ҳар бир лафз, иш - ҳаракатингизнинг таъсири фарзандингизда намоён бўлади. Билингки болангиз сиз ва суратингизнинг аксидир!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Кун_ояти

"Албатта (Қиёмат) Соати келгувчидир. У ҳақда шак-шубҳа йўқдир. Лекин кўп одамлар (унинг келишига) иймон келтирмаслар"

(Ғофир сураси, 59 -оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Унутилган_суннатлар

Бир кунда неча марта овқатланасиз?!
Ҳар овқат еб бўлгач гуноҳларингиз кечирилишини истайсизми?

Муоз ибн Анасдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким таом егач, “Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувва”, деса, ўтган гуноҳлари кечирилади.
(Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ривоят қилишган). 

Дуонинг мазмуни: “Ўзимнинг куч-қувватимсиз менга ушбу таомни едирган ва уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.

Сиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашинг, у зотнинг суҳбатларига (жаннатларда) эришиш ила саодатга эришасиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
"Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У Зотни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва У Зотдан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни Қабул қилгувчи бўлган Зотдир" (Наср сураси, 3 -оят).

Аллоҳ таоло бу ерда тасбеҳ ва истиғфорнинг орасини жамлади.
Агар истиғфор гуноҳларни ўчирувчи бўлса, тасбеҳ эса Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб, Унга комилликни нисбат беришдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
"То қачон улардан бирига ўлим келганида: "Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам", деб қолур. Йўқ, (у асло ҳаётга қайтарилмас). Дарҳақиқат, бу (ҳар бир жон бераётган кимсанинг) айтадиган сўзидир. Уларнинг ортида то қайта тириладиган Кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлур".

(Мўъминун сураси, 99 -100- оятлар).

Солиҳ амалларни бажаришга бўлган барча интилишларингизни надомат они келмасидан аввал амалга оширишга ҳаракат қилинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Ҳадис

☝️ МЎМИН КИШИНИНГ СИФАТЛАРИ


📗 Расули акрам (ﷺ) айтдилар: «Мўмин ўзига раво кўрган нарсасини биродарига ҳам раво кўради».
✍️ (Анас розияллоҳу анҳу ривояти).

***

📗 Пайғамбар (ﷺ) дедилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши меҳмонини сийласин».
✍️ (Муттафақун алайҳ).

***

📗 Расули акрам (ﷺ) дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисининг ҳурматини жойига қўйсин».
✍️ (Муттафақун алайҳ).

***

📗 Пайғамбар (ﷺ) яна дедилар: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хайрни гапирсин ёки жим бўлсин».
✍️(Муттафақун алайҳ).

***

📗 Пайғамбар (ﷺ) мўминларнинг сифати гўзал хулқ эканини зикр қилиб, дейдилар: «Иймони энг комил мўмин хулқи гўзалидир».
✍️
(Ибн Можа ривояти).

***

📗 Пайғамбар (ﷺ) дедилар: «Агар камгап, босиқ мўмин кишини кўрсангиз, унга яқинлашинг. Чунки у ҳикмат сочади».
✍️ (Ибн Можа ривояти).

***

📗 Расули акрам (ﷺ) дедилар: «Ким яхши амалидан хурсанд бўлиб, ёмон амалидан хафа бўлса, у мўминдир».
✍️ (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).

***

📗 Пайғамбар (ﷺ) дедилар: «Биродарига озор етказадиган назар билан ишора қилиш мўмин кишига ҳалол эмас».
✍️ (Ибн Муборак ривояти).

Манба: Абу Ҳомид Ғаззолий | "ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Яқинда Биз уларни ўзлари билмайдиган — сезмайдиган томондан аста-секин (ҳалокатга дучор қилажакмиз)!”
Қалам сураси, 44-оят.

Имом Суфён Саврий: "”Истидрождаги, (яъни, арқони узун ташлаб қўйилган) кимсалар ҳар гал хато содир қилишса, биз уларга неъмат бергаймиз ва уларга истиғфор айтишни унуттириб қўйгаймиз", деб тафсир қилганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ҳасан ал Басрий роҳимаҳуллоҳ гуноҳкорлар ҳақида гапириб: "Улар Аллоҳнинг буйруқларини менсишмади ва гуноҳ содир этишди, осийлик қилишди. Аллоҳнинг буйруқларини эъзозлашганида эди, (Аллоҳ) уларни гуноҳ қилишдан сақлаб қўйган бўларди", дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz