ТАҚВОНИНГ УЧ АЛОМАТИ
Бир куни ҳазрат Довуд (алайҳиссалом) ўғли Сулаймон (алайҳиссалом)га шундай насиҳат қилади: “Эй ўғлим! Кишининг тақво соҳиби эканлиги ундаги қуйидаги уч аломат билан маълум бўлади:
• Аллоҳ таоло тақдирига ёзган синовларга чин ихлос билан таваккул қилиши;
• У зотнинг эҳсон қилган нарсаларига чин кўнгилдан рози бўлиши;
• Роббим юборган машаққатларга сидқидилдан сабр қилиб бардош бериши.
(Байҳақий. Аз-зуҳд ул-кабир)дан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

МЎЪМИН ДОИМ ХАВФУ РАЖОДА БЎЛМОҒИНИНГ БАЁНИ
Кел, эй тан, бўл ҳамиша илтижода,
Давомул-умр бўл хавфу ражода.
Эй банда, ўзингни хослардан билсанг, Аллоҳ таоло ҳазратига сиғингувчи бўл.
Тоату ибодатларингга ишониб, алданиб юрма. Умрингнинг борини қўрқмоқ билан умид орасида ўтказгин.
Кўтарма ҳеч ражову хавфдин рас,
Яқийн билгил куфрудур ҳам амну, ҳам яъс.
Аллоҳнинг ҳос бандасидан бўлсанг, бошингни умид қилиш ва қўрқмоқдан кўтарма.
Аниқ билгилки. Аллоҳнинг азобидан амин бўлмоқ ва раҳматидан умидсиз бўлмоқ куфрдир. Зеро, бу ҳакда “Юсуф” сурасининг 87-оятида аниқ ёзилгандир.
Сани олдингдадур пайдо икки йўл:
Бири ўнг қўл сари борғон, бири сўл.
Олдингда икки йўл бор, бири — ўнг тарафга кетар, жаннат йўлидир. Яна бири сўлга кетар, тамуғдир.
Бечора бандалар бу икки йўлнинг қай бирига чиқарларини билмаслар. Шунинг учун, эй банда, дунёдалик пайтингда ҳамиша хавф билан умид орасида бўлгил.
Сўфи Аллоҳёр
“Рисолаи азиза” китобидан.

#Янгиликлар
🕋 ҲАЖ САФАРИГА ЖЎНАБ КЕТГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗ МАМНУН!
🕌 Шу кунларда бир гуруҳ ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетмоқдалар. Ўзбекистондан Ҳаж амалларини адо этиш ниятида муборак заминга етиб борган фуқароларимиз Мадинаи Мунавварадаги 5 юлдузли Pullman Zamzam ва Crown Plaza меҳмонхоналарига жойлаштирилди.
✅ Жорий йил ҳам зиёратчиларимизга Мадинаи мунавварада замонавий ва барча қулайликларга эга меҳмонхона ўзбекистонлик зиёратчилар хизматида бўлмоқда. Ушбу меҳмонхона Масжиди Набавийнинг шундоққина ёнгинасида жойлашган, зиёратчиларимиз беш маҳал намозларини ушбу табаррук масжидда адо этиш саодатига етишмоқдалар. Айни кунда, зиёратчилар ибодатларини чиройли ва мукаммал адо этишлари учун меҳмонхонада барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. ➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Қуръоннинг ҳар бир ҳарфига савоб берилади
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этадилар:
«Намоз ичида ўқилган Қуръоннинг ҳар бир ҳарфига Aллоҳ минг савоб беради. Намоздан ташқари, намоздан сўнг дарҳол ўқилган Қуръоннинг ҳар ҳарфи учун Aллоҳ юз савоб беради. Намоздан ташқарида (бошқа жойларда) ўқилган Қуръоннинг ҳар ҳарфига Aллоҳ ўн савоб билан мукофотлайди.
Қуръонни лозим бўлганидек тинглаган киши учун Aллоҳ ҳар ҳарфига минг савоб беришни муждалайди. Хатм этган кишининг эса ҳар дуоси қабул бўлади.
Имом Ғаззолий ўгитлари китобидан.

ЖАННАТДА ЕЙИШ, ИЧИШ ВА НИКОҲ ХАҚИҚАТДА БОРЛИГИ,
ИФЛОСЛИК, КАМЧИЛИК ВА УЙҚУНИНГ ЙЎҚЛИГИ ҲАҚИДА
Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳли у ерда (жаннатда) ейди, ичади, туфламайди, бавл қил-майди, ахлат чиқармайди, бурун қоқмайди". "Еган таомлари нима бўлади?" деб сўрашди. У зот:
"Хушбўй кекирик ёки хушбўй тер билан (чиқиб кетади). Уларга тасбеҳ ва ҳамд айтишга илҳом берилади" (Бошқа ривоятда: "тасбеҳ ва такбир айтишга илҳом берилади худди нафас олишга илҳом берилганидек", дейилган.) (Муслим ривояти).
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Мўминга жаннатда жимоъда шунча-шунча қувват берилади", дедилар. "Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), бунга тоқати етадими?" дейишди. У зот: "Юзта қувват берилади", дедилар (Термизий ривояти).
Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Жаннат аҳлидан бўлган кишига ейишда, ичишда, жимоъда ва шаҳватда юз кишининг қуввати берилади". Шунда яҳудий бир киши: "Еган-ичган киши ҳожат ҳам чиқаради", деди. У зот: "Сўнг терисидан хушбўй тер сизиб чиқади, шунда унинг қорни бўшайди", дедилар (Доримий ривояти).
Абдуллоҳ ибн Айюб зикр қилади: Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтдилар: "Биз: "Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), дунёда аёлларимиз билан қўшилганимиз каби жаннатда ҳам қўшиламизми", дедик. У зот: "Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, киши бир кечада юзта келинчак-бокирага қўшилади", дедилар".
Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Жаннат аҳли қачон аёллар билан қўшилса, яна бокира бўлиб қолишади". Бу ҳақда, иншааллоҳ, кейинроқ баён келади.
Абу Қалоба: "Уларга таом ва шароб келтирилади. Бунинг охирида (яъни, еб-ичиб бўлишгач) уларга бир шароб берилади. Уни ҳам ичадилар ва шу сабабли уларнинг қоринлари бўшаб, таналаридан мушкданда хушбўйроқ тер оқиб чиқади", деди ва ушбу оятни ўқиди:
"...Ва Парвардигори уларни ниҳоятда покиза шаробла суғоргандир" (Инсон, 21-оят).
Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатга кирадиган ҳар бир кимсани Аллоҳ етмиш иккита аёлга жуфтлаб қўяди иккитаси ҳури ийнлардан, етмиштаси дўзах аҳлининг меросларидандир. У аёлларнинг ҳар бирида бўшашмайдиган олд томон (фарж) ва эркакларда сусаймайдиган закар бўлади"
(Доримий ривояти).
Ҳишом ибн Холид айтади: "Дўзах аҳлининг мерослари", деган гапдан дўзах аҳли дўзахга кириб, уларнинг жаннатга кирган аёллари жаннатийларга мерос бўлиши тушунилади. Худди Фиръавн дўзахга кириб, хотини Осиё жаннатга мерос бўлгани каби.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
"Жаннат аҳли аёлларини жимоъ қиладими?" деб сўрашди. У зот: "Ҳа, сусаймайдиган закар, бўшашмайдиган фарж ва кесилмайдиган шаҳват билан", дедилар.
Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), жаннат аҳли ухлайдими?" дейишди. У зот: "Йўқ, уйқу ўлимнинг биродаридир. Жаннатда ўлим йўқ", дедилар
(Доруқутий ривояти). Аллоҳ билгувчироқ.
Имом Қуртубий “Жаннат васфи” китобидан.

ТАРВУЗ ҲАҚИДАГИ ҲАДИСЛАР САҲИҲМИ?
Шу кунларда интернетда тарвуз ейиш фазилати ҳамда уни сӯйиш тарзи ҳақида гаплар кӯпайиб қолди. Аммо, муҳтарам ўқувчиларимизга тарвуз ҳақида “ҳадис” деб ривоят қилинган аксар ривоятларнинг ҳадис эмас, шунчаки тўқима чўпчаклар эканлигини эслатиб ўтишимиз даркор. Маълум бўлсинким, тарвуз истеъмол қилишнинг соғлиққа фойдаси, унинг турли фазилатлари, уни экишга тарғиб ҳақидаги барча ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номидан тўқилган уйдирма ривоятлардир.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

ИЙМОН ҲАЛОВАТИ ҲАҚИДА
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса борки, улар кимда бўлса, у иймон ҳаловатини топибди: Аллоҳ ва Унинг Расули унга бошқа ҳамма нарсадан севимли бўлиши; бир кишини яхши кўрса, уни фақатгина Аллоҳ учунгина яхши кўриши; куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши”, дедилар”.
“Саҳиҳул Бухорий” китобидан.

Аллоҳ таоло макондан беҳожат
Ахли сунна вал жамоага кўра Аллоҳ таолонинг бирор жойда ўрин олишдан, бирор тарафда қарор топишдан беҳожат Зот эканини ёдда сақлашимиз лозим. Зеро, барча тарафлар ҳам, барча макон ҳам Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари сирасига киради. Роббимиз Ўзи яратган нарсаларда ўрин олишдан покдир (бунга муҳтож эмас). Қолаверса, бирор жойда қарор топиш, ўрин олиш махлуқотларга хос сифатдир. Аллоҳ таоло эса бундай сифатлардан покдир.

МУСУЛМОНЛАРНИНГ ҲОЖАТЛАРИНИ АДО ЭТИШ
Аллоҳ таоло:
"Яхшилик қилингиз-шоядки, нажот топсангизлар", деб айтган (Ҳаж сураси, 77-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Зулм ҳам қилмайди ва бошқага зулм қилиши учун топшириб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ таоло ҳам унинг ҳожатини чиқаради. Кимки мусулмондан бирор ғамни енгиллатса, Аллоҳ таоло ҳам ундан Қиёмат ғамларини енгиллатади. Кимки мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло ҳам Қиёмат куни унинг айбини ёпади", дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Нававий
"Риёзус-Солиҳийн" китобидан.

Суннатга мувофиқ хонадонга доир зикрлар ва дуоларга эътибор қаратиш
Уйга киришда айтиладиган зикрлар:
Муслим ўз Саҳиҳида ривоят қилган: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сиздан бирингиз байтига киришда ва таомланишда Аллоҳ исмини зикр этса, шайтон ўзининг ҳамтовоқларига “Сизга бу ерда бошпанага жой ва егуликка татигувчи нарса йўқ экан”, дейди. Агарда уйга кираётиб Аллоҳни зикр этмаса, шайтон: “Сизга бу ерда бошпана бор экан”,-дейди, ва агар таомланишда ҳам Аллоҳ исмини зикр этмаса, шайтон: “Сизларга бу ерда бошпана бор, татигувлик таомлар ҳам бор”,- дейди.
Имом Аҳмад (Муснад 3/346) ва Муслим (3/1599) ривоят қилишган.
Абу Довуд ўзининг Сунанида ривоят қилади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки уйидан чиқаётиб “Бисмиллоҳ, таваккалту алалллоҳ, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” деса унга жавобан “Сен ҳаққингда қайғурилади, сен ҳидоят қилиндинг, барча эҳтиёжинг қондирилди ва сен ҳимояландинг”, деб айтилади. Шайтон ундан йироқлашади ва бошқаси унга айтади: ”Ҳидоят қилинган, барча эҳтиёжи қондирилган ва ҳимояланган инсонга нима ҳам қила олардинг?”.
Абу Довуд ва Термизий (Саҳиҳул Жомеъ) ривоят қилишган.
"Мусулмон уйга 40 ўгит" китобидан.

ҒАФЛАТ ВА ҒАМ
Абу Бакр Варроқ қуддиса сирруҳ умр бўйи Хизр алайҳиссалом билан кўришишни орзу қиларди.
Ҳар куни ибрат олиш мақсадида қабристонга бориб келар, бу аснода бир жуз Қуръон ўқирди.
Бир куни шу мақсадда уйидан чиқар экан, бир нуроний унга салом берди. Абу Бакр Варроқ қуддиса сирруҳ алик олди. Нуроний зот:
- Мен билан суҳбат қилишни хоҳлайсанми? – деди.
- Хоҳлайман, -дегач, биргаликда йўлга равона бўлдилар.
Йўл бўйи суҳбат қилиб кетдилар.
Уйга қайтгунча ҳам суҳбатлари давом этди.
Хайрлашиш вақти келгач, Абу Бакр Варроқ қуддиса сирруҳ ҳазратларидан нуроний зот рухсат сўради ва ушбу ҳикматли сўзни айтди: “Умр бўйи кўрмоқчи бўлганинг Хизр менман! Бугун мен билан суҳбат қилдинг, аммо бир жуз Қуръон ўқишдан маҳрум қолдинг!”
Абу Бакр Варроқ қуддиса сирруҳ чуқур ўйга толди ва ўз-ўзига деди: “Хизр билан суҳбатлашишнинг натижаси шу бўлса, ғофил инсонлар билан суҳбат қилишнинг оқибати нима бўларкин?”
Инсон бу қиссадан ҳисса, яъни ибрат олиши лозим. Ғофиллардан узоқ юрмоғи, ҳар ишнинг хайрлисини сўраб, дуо қилмоғи керак. Ғафлатга тушиб: “Фақат шуни хоҳлайман, бошқаси бекор...” – дейишдан олдин ўйлаб кўриш керак, чунки ҳар бир ишнинг хайрли ёки хайрсиз экани фақат Аллоҳга аён.
“Хайрли бўлса бер, эй Роббим! Хайрсиз бўлса, узоқ айла!..” – дейиш энг тўғри йўл. Зеро, Роббимиз “Ғофиллардан бўлма!” ояти орқалибизларни огоҳлантиряпти ва ғофил бўлиб яшашимизни истамаяпти.
Роббимиз барчамизни ғафлатдан узоқ яшаб, Ўзига дўст қулларидан айласин. Омин!
“Тазкиратул авлиё”дан.

НАМОЗ ҚИРОАТИДА СУРАЛАР ТАРТИБИГА ЭЪТИБОР
—Сураларини тартиби бўйича ўқиш вожиб бўлса ҳам, намоз ўқувчи тартиби билан ўқишни тарк қилиши туфайли унга ҳеч нарса лозим бўлмайди. Чунки сураларни тартиби бўйича ўқиш намоз вожибларидан бўлган аслий вожиб эмас.
—Биринчи ракатга қироат қилган сурасидан кейин иккинчи ракатга бир сура ташлаб кейинги сурани қироат қилиш макрух саналади. Шунга кўра агар орада икки ё ундан кўп оятлар бўлса, бир суранинг бошқа-бошқа жойидан ўқиш макруҳ бўлмайди. Аммо заруратсиз бундай қилмаслик афзал.
—Намоз ўқувчи қироатда ўқиётган жойидан бир сура ё бир оятни ташлаб кейингисини ўқиши макруҳ ҳисобланади. Чунки бунда ўша сура ё оятдан ўзини олиб қочиш ва ундан ўзгасини учтун қўяётгандек ваҳм (ҳаёл) юзага келади.
—“Муҳийт” китобида: “Ёлғиз ўқиётган киши нафл намозида бир сурани қасддан қайта ўқиши макруҳ эмас, аммо фарз намозида макруҳ бўлади”, дейилган.
—Иккинчи ракатга биринчи ракатда ўқилган сурадан юқоридаги сурани ўқиш макруҳ бўлади. Чунки бунда саҳобалар ижмоъ қилган тартибни тарк қилиш юзага келади. Аммо бу ҳам қасддан ўқилса макруҳ бўлади, агар унутган ҳолда бўлса макруҳ бўлмайди. Бу масалалар “Фатовои Татархония” китобида баён этилган.
—Насафийнинг “Фатаво” китобида шундай баён қилинган: “Абул Фазл нафл намозда биринчи ракатга “Масад” сурасини, иккинчи ракатга ундан юқорида бўлган “Наср” сурасини қироат қилиш ҳақида сўралганида: “Агар қасддан шундай қилса макруҳ бўлади, деган. Қози, Имом Абу Бакр эса фарз намозда макруҳ бўлади, нафлда макруҳ бўлмайди, деган”.
—Орада иккита сурани ташлаб ўқиш макруҳ саналмайди. Чунки Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллламнинг шом намозида биринча ракатга “Кафирун”, икиинчи ракатга “Ихлос” сураларини зам қилиб ўқиганларини ривоят қилган.
—Биринчи ракатга “Нас” сурасини ўқиган бўлса иккинчи ракатга ҳам шу сурани такрор ўқиш лозим бўлади. Чунки такрор ўқиш тескари ўқишдан кўра енгилроқ ҳисобланади. Баъзи уламолар бундай ҳолатда “Бақара”, “алиф лам мийм”ни ўқисин, деганлар.
“Динимиз аҳкомлари” китобидан.