imon.uz
4.62K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТИМИЗ РАВЗАИ МУБОРАКНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИБ, ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМГА ХАЛҚИМИЗНИНГ САЛОМЛАРИНИ ЕТКАЗДИЛАР

🌙 Мадинаи мунаввара
зиёратида бўлиб турган муҳтарам Президентимиз Масжиду Набавийдаги равзаи муборакни зиёрат қилиб, Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга халқимизнинг саломларини йўлладилар.

🔹Зиёрат давомида давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, зиёлилар, ҳукумат вакиллари ва маҳаллий мутасаддилар ҳамроҳлик қилмоқдалар.

🌙 Маълумот ўрнида, Мадинаи мунавварадаги Масжидун Набавийда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида айтилган равза деган жой бор, зиёратга борган кишилар ўша равзада дуою илтижолар қилишга интиладилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор” дедилар (Имом Бухорий).

🌙 Равза — боғ деган маънони билдиради.
Уламолар ҳадисдаги “равза” сўзи ҳақида турли фикрларни айтганлар. Аксарлари, бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат боғига ўхшайди, деб таъриф берганлар.

🤲 Аллоҳ таолодан ушбу жойда қилинган дуолар мустажоб бўлишини сўраймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН
Forwarded from Muslim.uz
🕋 ПРЕЗИДЕНТ УМРА ИБОДАТИГА КИРИШДИ

🌙
Саудия Арабистони Подшоҳлигида расмий ташриф билан бўлиб турган муҳтарам Президентимиз муборак умра амалини адо этишга киришдилар.

🕋 Умра ибодатини бажаришда
давлатимиз раҳбарига муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, зиёлилар, ҳукумат вакиллари ва маҳаллий мутасаддилар ҳамроҳлик қилмоқдалар.

Маълумот ўрнида, инсон ҳаётида бир марта умра қилиши таъкидланган суннат амал ҳисобланади. Умра ибодатини йилнинг хоҳлаган вақтида адо этиш мумкин. “Умра” сўзи “зиёрат қилиш” маъносини англатади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН