imon.uz
4.61K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Мулохаза

Ё АХМОҚ, Ё МУНОФИҚ...

Бир куни Искандар Зулқарнайн маслаҳатчисига:
- Шу пайтгача сенга қанчадан-қанча инъом-эҳсонлар бердим, аммо менга чин дилдан, садоқат билан хизмат қилганингни кўрмадим, - деди.
Довдираб қолган маслаҳатчи:
- Авф этасиз ҳукмдорим, айбим нимада? - деб сўради.
- Бир мартаям камчилигимни юзимга айтмадинг. Бу қандай садоқат, бу қандай яқинлик?
- Ҳукмдорим, сизда бирорта ҳам камчилик йўқ!
- Янглишяпсан, менда камчилик борлиги аниқ. Чунки бирор инсон айбсиз-нуқсонсиз бўлмайди. Агар мендаги қандайдир хато-камчиликни кўрмаётган бўлсанг, ғирт ахмоқсан! Мабодо кўратуриб айтмаётган бўлсанг, аниқ мунофиқсан! - деди Искандар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Мулохаза

ОВЧИ ВА ҚУШ

Овчи бир куни қуш тутиб олди.
– Мени қўйиб юбор, эвазига сенга учта қимматли маслаҳат бераман, – деди қуш унга.

Қуш биринчи маслаҳатни овчининг қўлида, иккинчисини тол шохига қўнганида, учинчисини эса тепалик устида айтишга ваъда берди.
Овчи рози бўлди ва биринчи маслаҳати нималигини сўради.

– Агар бирор нарсани қаттиқ ардоқласанг-у, йўқотиб қўйсанг, унинг учун афсусланма!

Овчи қўйиб юборган қуш учиб бориб толнинг шохига қўнди ва иккинчи маслаҳатини айтди:

– Ақлга тўғри келмайдиган, исботи бўлмаган гапларга ҳеч қачон ишонма!

Кейин қуш тепалик томон учди ва ўша ердан туриб қичқирди:

– Эҳ омадсиз одам! Мен иккита катта-катта олмосни ютиб юборгандим. Агар мени ўлдирганингда, уларга эга чиқардинг.

Овчи аламидан бошини чангаллаб анча турди.

– Ҳеч бўлмаса, менга учинчи маслаҳатингни айтиб кет, – деди бир оз ўзига келиб.

– Қанақа нодон одамсан, – чирқиради қуш, – биринчи ва иккинчи маслаҳатимни ҳатто ўйлаб ҳам кўрмай, учинчисини сўраяпсан. Мен сенга қўлингдан кетганига ачинмаслик ва ақлга тўғри келмайдиган гапга ишонмаслик кераклигини айтдим. Сен эса ёлғон гапга ишониб, айрилиб қолган нарсангга ачиндинг. Ўзинг ўйла, кичкина қуш қандай қилиб иккита катта олмосни ютиб юбориши мумкин?

Инсонлар ақлли гапларни билишади, аммо амал қилишмайди. Яхши ўгитларни эшитиб таьсирланишади, аммо оз вақт ўтиб худди ҳеч нарса эшитмагандек, бутунлай аксини қилишади. Ўқиган ва эшитган яхши нарсаларингизга амал қилинг, зеро вақти келиб биз амалларимиз учун жавоб берамиз...
Барчамизнинг юзимизни яратганни ўзи ёруғ қилсин....

Фозил кори маърузаларидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Мулохаза #Оила

Фарзандларингизга «Одамлар кўрса уят қилади, бу иш айб ҳисобланади» деб эмас, балки «Бу ҳалол, бу харом, манабу Аллоҳни рози қилади, бу эса Аллоҳни ғазабини келтиради» дея ўргатинг! Токи ёш авлод, сариратида (сиррида) ҳам, ошкора ҳам Аллоҳдангина қўрқиб улғайсинлар, инсонлардан эмас.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Мулохаза

Қанча гуноҳингиз бор?
- 1000 ?
- 10000?
- 100000?
- 10000000?
- Ёки чексизми?

Роббингизни ушбу оятига қулоқ тутинг-а! :

«Эй, ўзларини нафсларига (маъсиятлар билан) исрофгарчилик қилган бандаларим! Раҳматимдан ноумид бўлманг. Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни кечирур. Албатта, У кечиримли, раҳимдил Зотдир»

(Зумар сураси, 53 - оят)

Ва яна ҳадис Қудсийда айтади:

«Эй, бандам! Агар, мени ҳузуримга ширк келтирмаган ҳолингда, Ер қобиғидай гуноҳ билан келсанг (ҳам), Мен сенга, гуноҳингдан ўтиб, Ер қобиғидай мағфират билан йўлиқаман!»

Сизда ҳали ҳам кеч эмас. Энг солиҳ кишилардан бўлиш имкони мавжуд. Шайтон қилиб ўтган гуноҳларингизни ёдга солиб, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишга чорлайди. Сиз, ундан юз ўгиринг ва Роббингиз томон илдамлаб боринг!

Сизда, Осиё онамиздек бўлиш имкони мавжуд!

Сизда, Усмон ибн Аффондек бўлиш имкони мавжуд.

Сизда, Оиша онамиздек бўлиш вазияти мавжуд.

Сизда, Аллоҳнинг энг суйган бандаси бўлиш имкони мавжуд! Нега ноумид бўлсасиз?!!

Роббингиз «Эй, бандам! Ноумид бўлма» деса ҳам, ноумид бўласизми?!!

Аллоҳ таоло сўзини қайтариб олишдан Покдир. Бандаларига «Ноумид бўлманг, Мен сизларни кечираман!» дедими, албатта, кечиради!

Сиз фақат У сайин қадам ташланг!!!

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Мулохаза

Дунё — ортда қолаётган ном-нишонсиз чанг.
Ўлим — юзимдаги ажин, сочдаги оқ ранг.
Ҳаёт — ўзим билан ўзим қилаётган жанг...
Қалбим — қирмизи қизғалдоқ, дўстларим, тегманг!
Гуноҳ — руҳимга илашган сон-саноқсиз занг...
Савоб — лутфинг-ла йўллаган бебаҳо ҳадянг!
Дўзах — йўлингдаги тузоқ — баднафсим, билсанг.
Жаннат — юрагим, Хуршид-о, гар тушса шуъланг!
Ғолиб — қўллари дуога очилган банданг:

«Роббим, Сенсиз беҳиштларда ҳолларимиз танг!»

Ғолиб Баҳром
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Мулохаза

Қанча гуноҳингиз бор?
- 1000 ?
- 10000?
- 100000?
- 10000000?
- Ёки чексизми?

Роббингизни ушбу оятига қулоқ тутинг-а! :

«Эй, ўзларини нафсларига (маъсиятлар билан) исрофгарчилик қилган бандаларим! Раҳматимдан ноумид бўлманг. Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни кечирур. Албатта, У кечиримли, раҳимдил Зотдир»
(Зумар сураси, 53 оят)

Ва яна ҳадис Қудсийда айтади:

«Эй, бандам! Агар, мени ҳузуримга ширк келтирмаган ҳолингда, Ер қобиғидай гуноҳ билан келсанг (ҳам), Мен сенга, гуноҳингдан ўтиб, Ер қобиғидай мағфират билан йўлиқаман!»

Сизда ҳали ҳам кеч эмас. Энг солиҳ кишилардан бўлиш имкони мавжуд. Шайтон қилиб ўтган гуноҳларингизни ёдга солиб, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишга чорлайди. Сиз, ундан юз ўгиринг ва Роббингиз томон илдамлаб боринг!

Сизда, Осиё онамиздек бўлиш имкони мавжуд!

Сизда, Усмон ибн Аффондек бўлиш имкони мавжуд.

Сизда, Оиша онамиздек бўлиш вазияти мавжуд.

Сизда, Аллоҳнинг энг суйган бандаси бўлиш имкони мавжуд! Нега ноумид бўлсасиз?!!

Роббингиз «Эй, бандам! Ноумид бўлма» деса ҳам, ноумид бўласизми?!!

Аллоҳ таоло сўзини қайтариб олишдан Покдир. Бандаларига «Ноумид бўлманг, Мен сизларни кечираман!» дедими, албатта, кечиради!

Сиз фақат У сайин қадам ташланг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#МУЛОХАЗА

Ривоят қилинишича, Аҳнаф ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ уйи томон кетаётган чоғда, бир кимса унга эргашиб, сўка бошлади. У зот уйига яқинлашганича сўкиб келаверди.
Уйи олдига келгач тўхтаб:
"Эй сен, агар сўкишларингдан нимадир қолган бўлса айтиб ол. Чунки, ҳозир мен уйга кириб кетаман. Қишлоғимизнинг йигитлари сенинг сўкишларингни эшитиб қолишса, сенга азиятлар етказиб қўйишидан хавфсираябман", дедилар.

Шайх Муҳаммад Ғазолий.

Улуғлар ҳар доим шариат ғамида бўлишган. Уларга азият бериб, зулм қилаётган кимсани ҳам жоҳиллик тарк қилиши, тўғри йўл топиши, ҳидоятда собит бўлиши ва бировлардан азиятланмаслиги истагида бўлишган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Мулохаза

Абу Ҳанифа кунлардан бирида оғайниларидан бирининг эски кийимда юрганига кўзи тушиб қолди. Одамлар тарқаб иккисидан бошқа ҳеч ким қолмагач, унга:
- Анови жойнамозни кутариб, тагидагини ол, - деди.
У киши жойнамозни кутариб қаpaca, унинг тагида минг динор турган экан.
Абу Ҳанифа унга:
- Шуни олиб ишларингни ёки уст-бошингни янгилаб ол, - деди.
Шунда у киши:
- Мени ким деб ўйлаяпсан? Мен ҳам ўзимга тўқ бойман. Аллоҳ менга ўз хазинасини инъом этган, сенинг пулингга куним қолган эмас.
Шунда Абу Ҳанифа унга:
- Агар Аллоҳ сендан ўз неъматларини аямаган бўлса, унинг асари - аломати қани? Сенга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: "Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ўзи берган неъматлар асарини бандасидан кўришни ҳоҳлайди", деган сўзлари етиб келмаганми? Сен дўстингни ташвишга қуймаслик учун уст-бошингнга қаpaб юришинг керак, - деди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Мулохаза

Қанча гуноҳингиз бор?
- 1000 ?
- 10000?
- 100000?
- 10000000?
- Ёки чексизми?

Роббингизни ушбу оятига қулоқ тутинг-а! :

«Эй, ўзларини нафсларига (маъсиятлар билан) исрофгарчилик қилган бандаларим! Раҳматимдан ноумид бўлманг. Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни кечирур. Албатта, У кечиримли, раҳимдил Зотдир»

(Зумар сураси, 53 - оят)

Ва яна ҳадис Қудсийда айтади:

«Эй, бандам! Агар, мени ҳузуримга ширк келтирмаган ҳолингда, Ер қобиғидай гуноҳ билан келсанг (ҳам), Мен сенга, гуноҳингдан ўтиб, Ер қобиғидай мағфират билан йўлиқаман!»

Сизда ҳали ҳам кеч эмас. Энг солиҳ кишилардан бўлиш имкони мавжуд. Шайтон қилиб ўтган гуноҳларингизни ёдга солиб, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишга чорлайди. Сиз, ундан юз ўгиринг ва Роббингиз томон илдамлаб боринг!

Сизда, Осиё онамиздек бўлиш имкони мавжуд!

Сизда, Усмон ибн Аффондек бўлиш имкони мавжуд.

Сизда, Оиша онамиздек бўлиш вазияти мавжуд.

Сизда, Аллоҳнинг энг суйган бандаси бўлиш имкони мавжуд! Нега ноумид бўлсасиз?!!

Роббингиз «Эй, бандам! Ноумид бўлма» деса ҳам, ноумид бўласизми?!!

Аллоҳ таоло сўзини қайтариб олишдан Покдир. Бандаларига «Ноумид бўлманг, Мен сизларни кечираман!» дедими, албатта, кечиради!

Сиз фақат У сайин қадам ташланг!!!

•Ma'mur Muxtor
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Мулохаза

Ҳазрати Умар даврларида бир бадавлат савдогар бор эди. Бир куни онаси унинг уйига келиб, ночор бўлиб қолгани сабабли молидан ул-бул беришини сўради. Савдогарнинг хотини: "Онангиз камбағал бўлиб қолишимизни истаб қолибдилар, агар ҳар куни нарса сўрайверса, фақир бўлиб қоламиз-ку!", дея эрини онасига саховат кўрсатишдан қайтаради. Онаизор эса йиғлаб уйига йўл олади. Бир гал савдогар тижорат иши билан сафарга чиққанида уни қароқчилар талайди, молларини тортиб олгани етмаганидай, қўлларини ҳам кесишди. Шу ердан ўтиб қолган карвондаги йўловчилар уни уйларига олиб кетишади. Анчадан кейин хабар топиб, кўргани келган қариндошларига савдогар: "Агар онам сўраганини берганимда ва хайру эҳсонлар қилиб турганимда молиб ҳам, қўлим ҳам омон қоларди", деб бўзлаган экан.
Мана, бу ибратли воқеадан ҳар бир инсон ўзларига хулоса чиқариб олаверсинлар.

Молининг кўпайиши ва омонда бўлиши оддий саналган садақа бериш ва хайри-эҳсонли бўлишда экан.