ДИННИНГ ФОЙДАЛАРИДАН
Динимиз буюрган фарз ибодатлар нафснинг покланиши ҳамда руҳнинг тараққий топиши учун воситадир. Озгина куч-қувват сарфлаб, ортидан кўплаб яхшиликлар қўлга киритилади!
Динимиз ҳаром қилиб, таъқиқлаган нарсалар инсоннинг ақли, хулқи, жони, моли, обрўси ва наслини сақлаш учун ҳаром қилингандир. Қуръони каримда шундай дейилган:
“У (пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда уларнинг юкларини ва устиларидаги кишан (қийинчилик)ларини олиб ташлайди”. (Аъроф сураси, 157-оят).
Шариат бандаларга бирор нарсани ҳаром қилган бўлса, ўрнига ундан-да яхшироқ ва фойдалироқ нарсани ҳалол қилиб берган. Мўмин банда Аллоҳга ибодат қилиши ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан сақланиши сабабли ҳеч нарса йўқотмайди. Аксинча, у бундай амаллари сабабли ҳидоят, ҳақ йўлда истиқомат, яхшиликда собит туриш ва нафсоний истаклардан ғолиб бўлишга эришади. Шунингдек, бунинг натижасида у хотиржам нафс ҳамда сокин ҳаётни қўлга киритади.
Шайх Юсуф Қарзовий
“Ҳикматлар чашмаси”дан
Яқинларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

НАМОЗИНГ ЙЎҚ!
Иш топиш учун дипломингга ёпишасан.
Қиз топиш учун ҳаммани оёққа турғизасан.
Намозга келганда «вақтим йўқ», дейсан. Хўжайндан уяласан, аёлингдан уяласан, қариндошдан уяласан, лекин фаришталардан уялмайсан. Кейин яна
- «Нега менинг муаммоларим кўп?»
- «Нега ишим юришмайди?»
- «Нега пулим ҳеч нарсага етмайди?»
- «Нега руҳиятим чўккан»
- «Нега дуоларим қабул бўлмайди?»
- «Нега фақат менинг бошимга мусибатлар ёғилаверади?» дейсан.
Чунки сенинг «намозинг йўқ»!
Коинотдаги энг катта бало эшик қоқиб турса ҳам сен кераксиз, бефойда нарсаларни муҳокама қиласан. Яна устига-устак «вақтим йўқ», дейсан.
Унутма! Сен Аллоҳга вақт ажратмаганинг учун, Аллоҳ сенга вақт бермаяпти!
Abdulloh Rahim саҳифасидан
Дўстларингизга ҳам улашинг

АМАЛИНГНИ ХОЛИС ҚИЛ
«Эй Одам фарзанди! Эй динор ва дирҳамнинг қуллари! Мен динор ва дирҳамни улар орқали (берган) ризқимни ейишингиз, улар орқали (берган) кийимимни кийишингиз, Менга тасбеҳ айтиб, Мени улуғлашингиз учун яратдим. Кейин сизлар Китобимни олдингизлар ва уни орқага отдингиз. Динору дирҳамларни олдингизлар ва уларни бошингизга кўтардингиз. Уйларингизни баланд этиб, Менинг уйимни пасайтирдингиз. Сизлар на яхши, на озодсиз, балки дунёнинг қулисиз. Сизларга ўхшаганларнинг жамланиши бамисоли таши суваб қўйилган қабрларга ўхшайди. Бу қабрлар ташқарисидан чиройли кўринса-да, ичи хунукдир. Сизлар ҳам ширин тилларингиз, чиройли феълларингиз билан одамларга яхши бўлиб кўринасизлар-у, (аслида) тош қалбларингиз ва расво аҳволингиз билан (улардан) узоқлашасиз.
Эй Одам фарзанди! Амалингни холис қил ва (ҳожатингни фақат) Мендан сўра. Чунки Мен сенга сўровчилар сўраганидан ҳам кўпроғини бераман».
Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/

#КУН_ОЯТИ
Жаҳаннам учун жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини яратганмиз. Уларда қалблар бор, "лекин" улар билан «англамайдилар». Уларда кўзлар бор, "лекин" улар билан «кўрмайдилар». Уларда қулоқлар бор, "лекин" улар билан «эшитмайдилар». Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар "янада" адашганроқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир.
Аъроф сураси 179-оят

#КУН_ҲАДИСИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродарини айбласа, то ўзи ҳам ўша айблаган нарсани қилмагунича вафот этмайди»
Имом Термизий ривояти
(Муъоз (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гап пойлаган одамнинг қулоғига Қиёмат куни эритилган қўрғошин қуйилади»
Табароний ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Мўмин киши мўмина аёлдан нафрат қилмасин. Агар бир хулқини ёмон кўриб қолса, бошқа бир хулқидан мамнун бўлиб қолар»
(Абу Ҳурайра (р.ҳ). дан)

#Хушхабар: 🌙 “Сунани Термизий” ҳадислар тўплами шарҳи илк бор ўзбек тилида нашр этилди
🔸Буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг “Сунани Термизий” ҳадислар тўплами ва унинг шарҳи илк бор ✅ ўзбек тилида китобхонлар эътиборига ҳавола қилинмоқда.
📚Китобда ҳадислар ўқувчиларга тушунарли тарзда шарҳ қилиш билан бирга мавзуга оид кўплаб ихтилофли масалалар ва уларнинг ечими батафсил баён қилинган. Зеро, бугунги замонда Ислом динининг забардаст олимларидан бўлган Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари айтганларидек: “Сунани Термизий асари Пайғамбаримизнинг ҳадислари жамланган ва уларнинг фиқҳий ҳукмларига катта эътибор қаратилган тўплам сифатида ўрганилиши керак”.
✅ Бугунга қадар китобнинг уч жилди нашр қилинди. Қолган қисмлари ҳам тез фурсатда азиз ўқувчиларга тақдим қилинади, иншоаллоҳ.
🤲 Аллоҳ таолодан ушбу китобни халқимиз диний билимини ошириш йўлидаги хизматлар қаторида қабул қилсин!
📞 Мурожаат учун:
+998991013003,
+998946434060,
+998903256414

ХАТО билан ГУНОҲни адаштириб қўйманг!
▪️Бировни қалбини оғритиш хато эмас... ОЗОР..!
▪️Бир инсон хақида аниқ билмай туриб , бошқаларга гапириш хато эмас... ҒИЙБАТ..!
▪️Бировни ҳаёти билан ўйнашиш хато эмас... НОМАРДЛИК..!
▪️Тинимсиз ёлғон гапириш хато эмас... ИШОНЧНИ СИНДИРИШ..!
▪️Ота-Онага бақириш хато эмас... НОНКЎРЛИК..!
▪️Асл туйғулар устидан кулиш хато эмас... ТУБАНЛИК..!
▪️Кўнглимда биттаси, қўйнимда биттаси... дейишлик хато эмас... ХИЁНАТ..!
Дунё яралибдики туйғулар ЭГИЗАК юришади:
МУХАББАТ ~ ХИЁНАТ
САДОҚАТ ~ НАФРАТ
ЯХШИ ~ ЁМОН

ИМОМ КИСАИЙ
Имом Кисоий роҳимаҳуллоҳ қирқ ёшларигача чўпонлик қилиб, қўй боққанлар.
Кунларнинг бирида айланиб юрсалар, бир она фарзандини Қуръон ҳалақасига бориб, у ерда таълим олишга қизиқтирар, фарзанди эса бундан бош тортар эди. Шунда она ўғилчасига қараб: "Эй болажоним, Қуръон ҳалақасига бориб таълим олгин, улғайганингда мана бу чўпонга ўхшаб қўй боқиб юрмайсан!" деди.
Буни эшитган Кисоий "Мен ҳали жоҳилликда зарбулмасал қилинадиган бўлдимми?!" деди-да, бориб қўйларини сотди ва таълим олишга киришди. Натижада араб тили ҳамда Қуръони каримнинг қироат илмларида имом мақомига етди ва илм олиш ҳамда ҳиммати олийликда зарбулмасал қилинадиган бўлди.
Ёшнинг катталиги ўлчов эмас, Саҳобаларнинг кўплари ёши ўтгандан кейин исломни қабул қилганлар ва дунёни ёритадиган чироқларга айландилар.
Ибн Ҳажарнинг "Дур ва жавоҳирлар" китобидан

ҲАЛОВАТ
Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ) айтибдилар:
"Ҳаловатни уч нарсадан қидиринг: намоздан, зикрдан ва Қуръон қироатидан. Агар шу учаласидан ҳаловат топмасангиз, билингки, эшик ёпилибди. Аллоҳни кўп зикр қилиш нифоқдан холилик, ҳавойи нафс асирлигидан озодлик, бандани Раббисининг розилигига, унга тайёрлаб қўйилган неъматларга элтувчи кўприкдир".
Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: " Мени зикр этган кишининг суҳбатдоши бўламан", деб марҳамат қилган.
"Зикрнинг афзали - ла илаҳа иллаллоҳ" (Термизий ривояти).

Қалбни қотишдан ва мухрланишдан сақлайдиган 14 та сабаб
1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.
2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.
3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.
4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.
5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.
6. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.
7. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.
8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.
9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.
10. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.
11. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.
12. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.
13. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.
14. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

#Мулохаза
Абу Ҳанифа кунлардан бирида оғайниларидан бирининг эски кийимда юрганига кўзи тушиб қолди. Одамлар тарқаб иккисидан бошқа ҳеч ким қолмагач, унга:
- Анови жойнамозни кутариб, тагидагини ол, - деди.
У киши жойнамозни кутариб қаpaca, унинг тагида минг динор турган экан.
Абу Ҳанифа унга:
- Шуни олиб ишларингни ёки уст-бошингни янгилаб ол, - деди.
Шунда у киши:
- Мени ким деб ўйлаяпсан? Мен ҳам ўзимга тўқ бойман. Аллоҳ менга ўз хазинасини инъом этган, сенинг пулингга куним қолган эмас.
Шунда Абу Ҳанифа унга:
- Агар Аллоҳ сендан ўз неъматларини аямаган бўлса, унинг асари - аломати қани? Сенга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: "Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ўзи берган неъматлар асарини бандасидан кўришни ҳоҳлайди", деган сўзлари етиб келмаганми? Сен дўстингни ташвишга қуймаслик учун уст-бошингнга қаpaб юришинг керак, - деди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Абу Ҳанифа кунлардан бирида оғайниларидан бирининг эски кийимда юрганига кўзи тушиб қолди. Одамлар тарқаб иккисидан бошқа ҳеч ким қолмагач, унга:
- Анови жойнамозни кутариб, тагидагини ол, - деди.
У киши жойнамозни кутариб қаpaca, унинг тагида минг динор турган экан.
Абу Ҳанифа унга:
- Шуни олиб ишларингни ёки уст-бошингни янгилаб ол, - деди.
Шунда у киши:
- Мени ким деб ўйлаяпсан? Мен ҳам ўзимга тўқ бойман. Аллоҳ менга ўз хазинасини инъом этган, сенинг пулингга куним қолган эмас.
Шунда Абу Ҳанифа унга:
- Агар Аллоҳ сендан ўз неъматларини аямаган бўлса, унинг асари - аломати қани? Сенга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: "Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ўзи берган неъматлар асарини бандасидан кўришни ҳоҳлайди", деган сўзлари етиб келмаганми? Сен дўстингни ташвишга қуймаслик учун уст-бошингнга қаpaб юришинг керак, - деди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор.
1. Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).
2. Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).
3. Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60).
4. Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33).

#ҲАДИС
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Икки хислат борки ундан афзал амал йўқ:
Аллоҳ таолога иймон келтириш ва мусулмонларга манфаат келтириш.
Икки хислат борки ундан ёмон амал йўқ:
Аллоҳ таолога ширк келтириш ва мусулмонларга зарар келтириш" - деганлар.
"Мунаббиҳот" китобидан

Ҳаром луқма ейишнинг икки ҳолати
Бугунги кунда ҳаром луқма икки кўринишда кўзга ташланяпти. Биринчиси, даромади ҳалол йўл билан бўлмайди. Яъни, алдаб-авраб, ёлғон гапириб, қаллоблик қилиб даромад топади. Иккинчиси, тўғриликча даромад қилади, лекин пулини банкга қўйиб, қайтариб олишда рибо аралашган ҳаром пулни олади. Ана шу тарзда ҳалол молини ҳаромга айлантириб қўяди.
Ҳозирги кунда турли миллатларга мансуб ресторанлар очилди. У ерда кишилар зўр иштаҳа билан овқатланяптилар. Улар казо-казо ресторан ва ошхоналарда овқат еганларини мақтаниб гапирмоқдалар. Фалон жойда чипс едик, фалон жойда ажойиб таом тайёрлашар экан ва ҳоказо.
Эй биродар! Сен у ошхонанинг эгасини танийсанми? У одам ҳалол ва ҳаромнинг фарқига борадими? Унга етарлича эътибор қаратадими? Агар ошхона соҳиби бу нарсаларга парво қилмаса, унда биз ҳалол пулимизни бериб ҳаром нарса сотиб олиб тановул қилаётган бўламиз.
"Шарм ва ҳаё” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:

#Солиҳлар_гулшани
ЙИРИНГ ИЧИШДАН ЕНГИЛРОҚ
Абдурраҳмон ибн Язиддан ривоят қилинади: «Ато Хуросоний билан сафарда эдик. У туни билан намоз ўқиб чиқарди. Туннинг учдан бири ёки ярми ўтганда чодиридан туриб, баланд овоз билан бизни чақирар эди: «Эй Абдурраҳмон ибн Язид, эй Язид ибн Язид, Ҳишом ибн Ғоз, эй фалончи ва фалончи! Туринглар, таҳорат қилиб, намоз ўқинглар. Кечалари қоим, кундузлари соим бўлиш йиринг ичишдан, темир парчаларини ейишдан енгилроқ. Шошилинглар, тезроқ бўлинглар, нажот мана шунда!». У шундай деб, яна намозини ўқигани киришар эди.
«Солиҳлар гулшани»

#Савол_жавоб
БИЗНИНГ УЙГА АЗОН ЭШИТИЛМАЙДИ
CАВОЛ:
Бизнинг уйга азон эшитилмайди. Шунга намоздан олдин азон айтишим керакми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сиз намоздан олдин азон айтишингиз керак. Фарз намозларига азон айтиш суннат ҳисобланади. Агар сиз яшаб турган жойга масжид азони эшитилса азон айтмасдан ҳам такбирни ўзи билан намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
БИЗНИНГ УЙГА АЗОН ЭШИТИЛМАЙДИ
CАВОЛ:
Бизнинг уйга азон эшитилмайди. Шунга намоздан олдин азон айтишим керакми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сиз намоздан олдин азон айтишингиз керак. Фарз намозларига азон айтиш суннат ҳисобланади. Агар сиз яшаб турган жойга масжид азони эшитилса азон айтмасдан ҳам такбирни ўзи билан намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ
يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ قَدْ جَآءَكُمُ ٱلرَّسُولُ بِٱلْحَقِّ مِن رَّبِّكُمْ فَـَٔامِنُوا۟ خَيْرًا لَّكُمْ وَإِن تَكْفُرُوا۟ فَإِنَّ لِلَّهِ مَا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمًا
(Нисо сураси, 170-оят.)
Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизларга Роббингиздан ҳақ ила Расул келди. Бас, иймон келтиринг, ўзингизга яхши бўладир. Агар куфр келтирсангиз, Албатта осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи, ҳикматли Зотдир.
(Пайғамбарлик ҳақида, хусусан, охирги Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида насоролар ўзларича нима десалар, деяверсинлар. Яҳудийлар нима десалар, деяверсинлар. Аммо сизлар, эй одамлар – дунёдаги барча одамлар, ҳамма-ҳаммангиз Роббингиздан ҳақ ила келган Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтиринглар.
«Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизларга Роббингиздан ҳақ ила Расул келди. Бас, иймон келтиринг, ўзингизга яхши бўладир».
Бу Пайғамбар сизларга икки дунёнинг саодатини таъмин этувчи мукаммал ва охирги динни келтирди. Агар унга иймон келтирсангиз, у келтирган динга амал қилсангиз, ўзингизга яхши бўлади, эй одамлар! Агар ўзингизга яхшиликни истасангиз, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтиринг.
«Агар куфр келтирсангиз, Албатта осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи, ҳикматли Зотдир».
Агар унга куфр келтирадиган бўлсангиз, ўзингизга зарар қиласиз. Аллоҳга ҳеч нарса бўлмас. Албатта, осмонлару ердаги ҳамма нарсалар унинг мулкидир. У ўз мулкида истаган тасарруфини қилур.)