ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ МИЯНИ АЛДАБ ОЗИШ МУМКИН?
Мия — дунёдаги энг худбин аъзо. У дангаса, ноқулайликдан қўрқади ва фақат ўзи ҳақида ўйлайди. Айнан унинг ўжарлиги туфайли оқшомларимизни диванда сериал кўриб, ширинликлар еб ўтказамиз. Бироқ «Лайфхакер»да таъкидланишича, мияни алдаш осон.
1. Кичик идишдан фойдаланинг!
Катта ва кичик ликопчадаги бир хил таом порцияси мия томонидан турлича қабул қилинади. Унча катта бўлмаган идиш тоам кўпдек тасаввур уйғотади ва мия буни хурсандчилик билан қабул қилади. Ошқозонингиз эса фарқни сезмайди. Шундай экан, кичик ликопчалардан фойдаланишни одат қилинг.
2.Санчқини столга қўйинг!
Таомда энг асосийси — онглилик. Биз сокинликда, таом билан бирга-бир ўтириб овқатланишни ёддан чиқардик. Миямиз эса ўз вақтида «тўхта» демайди. Таомни секин ва онгли равишда истеъмол қилишни ўрганинг. Бир порция таомни оғзингизга солиб, санчқини четга олиб қўйинг ва секин чайнанг. Овқатнинг ҳиди ва таъмини, таркибини ҳис қилишга ҳаракат қилинг.
Таомни яхшилаб чайнаб бўлгач, яна санчқини қўлга олишга шошилманг. Ошқозондан мияга сигнал боришини кутинг. Шу тариқа таом истеъмолини нафақат онгли равишда амалга оширасиз, балки ўзингизни ортиқча ейишдан сақлайсиз.
3. Чалғиманг!
Кўпчилик унутиб юборган муҳим қоида: компьютер ёки телевизор қаршисида овқатланманг. Таомдан чалғиганингизда жараён онгсиз равишда кечади ва мия тўқлик ҳиссини назорат қила олмайди. Бундан ташқари, сокин муҳитда таомдан завқланиш ёқимлироқ.
4. Тамадди қилишни режалаштиринг!
Онгли равишда тамадди қилиш нонуштадан кам аҳамиятга эга бўлмаган муҳим жараён. Биз одатда йўл-йўлакай ёки қандайдир ишни бажариш давомида тамадди қиламиз. Бундай одат нимага олиб келишини яхши билсангиз керак — ортиқча вазнга! Таом қабул қилишга доир режа тузинг ва унга тамадди қилиш жараёнларини ҳам қўшинг. Очлик ҳисси пайдо бўлиши билан ўзингизга «Мен албатта тамадди қиламан, фақат белгиланган вақтда», деб айтинг.
5.Кўпроқ сув ичинг!
Биз сувсиз юраверишга ўрганиб қолган эканмиз, организм уни еган таомимиздан ажратиб олишни ўрганган. Бу нимага олиб келишини англаётгандирсиз? Биз кўпинча очлик ҳиссини ташналик билан адаштирамиз. Кейинги сафар енгил очликни ҳис қилганингизда бир пиёла сув ичинг. Шунда ҳам очлик ҳисси тарк этмаса, унда тамадди қилиб олишингиз мумкин.
6. Таомнинг ярмини ўзингиз билан олиб кетинг!
Ресторан ёки кафеда буюртма қилган овқатингизни иккига ажратиб, ярмини ўзингиз билан бирга олиб кетишга одатланинг. Фақат бу ишни овқатга қўл уришдан олдин амалга оширинг, акс ҳолда, ўзингизни тиёлмай қолишингиз мумкин. Официантдан контейнер олиб келишни сўранг ва дарҳол таомингизни ярмини унга солиб қўйинг. Шунда овқатни охиригача емаганингиз учун виждонингиз қийнамайди, организмингиз эса ўзи учун етарли таом билан қаноатланади.
7.Баъзан айёрлик қилиш керак!
Севимли егуликлар ёки ширинликлардан тийилиш жуда қийин. Боз устига, парҳез вақтида организмингиз шусиз ҳам кучли стрессга йўлиқади. Ўзингизга бироз ширинлик ейишга изн беринг, лекин уйда эмас. «Уй-егулик-роҳат» занжирини узиш керак.
Агар музқаймоқ егингиз келса, энг яқин орадаги кафега боринг ва кичик порцияда музқаймоқ олинг. Шунда миянгиз егуликни уй билан боғламайди, сиз эса қай даражада ширинлик егингиз келаётганини бунинг учун кўчага чиқишга тайёр ёки тайёр эмаслигингизга қараб текширишингиз мумкин бўлади.
8. Реал мақсадлар қўйинг!
Соғлиғингизга зиён етказмай, уч ойда 30 кг вазн ташлай олмайсиз. Муваффақиятни кийим ўлчами билан баҳоламанг. Яхшиси зарарли одатлардан қутулиш ва тўғри овқатлана бошлашни, организмингиз учун қайғуришни мақсад қилинг. Бу узоқ ва машаққатли усул. Кенг кўламли мақсадлар ярим йўлда ундан воз кечишга мажбур қилиши мумкин. Шошилманг, кичик қадамлар билан ҳаракат қилинг, орқага қараганингизда эса қанчалик кўп ютуққа эришганингизни англайсиз.
Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

БОМДОД НАМОЗИГА УХЛАБ ҚОЛАЯБСИЗМИ?
Саҳобалар Росулуллоҳ ﷺ га келиб: Биз Бомдоднинг қазо бўлишлигини жуда ёмон кўрамиз. Аммо намоздан ухлаб қолябмиз, уйқу бизга ғолиб бўлябди бомдод намозига туролмаябмиз деб шиқоят қилишди.
Росулуллоҳ ﷺ: Ҳаддидан ошишлик уйқуда эмас уйғоқликдадур дедилар.
(Термизий ривояти)
Шарҳ: Ҳадис қисқа ва маъноли. Ҳеч ким кўп ухлаганлиги учун бомдодга ухлаб қолмайди. Бир инсон ярим кечагача ўтиради ва кеч ётади. Инсон бўлганлиги учун чарчайди ва бомдодга устидан сув қуйилса ҳам туролмайди. Ухлаганлигида эмас уйғоқлигда ҳаддидан ошади.
Вақтлироқ ётиб дам олинг. Бомдодга ухлаб қолмайсиз...

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/

#КУН_ОЯТИ
Эй, Одам авлоди! Шайтон ота-оналарингиз (Одам ва Ҳавво) нинг авратларини ўзларига кўрсатиб (уялтириб) жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Зеро, у ва унинг тўдаси сизлар уларни кўра олмайдиган тарафдан сизларни кўрадилар. Биз шайтонларни имон келтирмайдиганларга дўст қилиб қўйдик.
(Аъроф сураси, 27-оят.)
Дўстларингизга ҳам улашинг

ДАВОЛАНИШ ЖОИЗЛИГИ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Муслимнинг лафзи:
«Ҳар бир дарднинг давоси бордир. Қачон даво дардни топса, Аллоҳ азза ва жалланинг изни ила тузаладир».
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари бутун жаҳон тиббиётининг чексиз равишда ривожланишининг асосидир. Бунда табибларга ҳеч тиним билмай турли дардларга даво излаш даъвати мужассам бўлган.
Бу ҳадиси шариф нафақат табибларга, балки беморларга ҳам катта умид бахш этадиган манба бўлган. Беморлар ҳам Аллоҳ Расулининг гапларидан руҳланиб дардларига даво излашда тиним билмаганлар. Дунё тарихида биринчи марта мусулмонлар дардларни тузаладиган, тузалмайдиган турларга ажратишдан воз кечиб, ҳамма дардларни тузаладиган деб эълон қилганлар.
Уламоларимиз барча табиблар давоси йўқ деб қарор қилган дардга ҳам даво излаш кераклигига ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб келтирганлар. Шундоқ қилиб Ислом соясида дунё тарихида мисли кўрилмаган кенг ва жиддий равишда тиббий изланишлар бошланди. Мусулмонлар ичидан дунё тиббиётининг бобокалонлари етишиб чиқди. Ҳаттоки янги дунё тибни ўз тилида мусулмон уламоларнинг энг кўзга кўринганларидан бири «Ибн Сино»нинг номидан олиб «Медицина» деб атайдиган бўлди.
Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, у зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан. Салом бериб, ўтирдим. У ёқдан, бу ёқдан аъробийлар келишди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, даволанайликми?» дейишди. «Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни қўйган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам қўйган. Фақат биттадан, қариликдан бошқасини», дедилар».
Сунан соҳиблари ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «У зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан», деган жумланинг маъноси устида йиртқич қуш учиб юрганда жим бўлиб қолган баъзи паррандалар каби қимир этмай жим ҳолда ўтиришган экан, деганидир. Бу ҳадиси шарифда ҳам аввалги маъно таъкидланмоқда, фақат қариликнинг давоси йўқлиги қўшиб қўйилмоқда.
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Аёл киши депиляция қилдириши
САВОЛ: Ассалому алайкум! ДЕПИЛЯЦИЯ ҚИЛДИРИШ. Бир китобда ёзилишича эрига ёқиш мақсадида қўли, оёғи, бадани, юзи, ипдек қилмаслик шарти билан қошларини теришда аёлга гуноҳ йўқ. Шуни турмуш ўртоғимга кўрсатсам “йўқ қош териш гуноҳ, гуноҳи менга ёзилади” дедилар. Уларнинг фикрларича Исломда тозалаб юришимиз шарт бўлган жойлардан бошқа тукларга тегиш гуноҳ. Савол 1. Қошларим жуда бетартиб ипдек қилиб эмас тартибга солиш учунгина терсам гуноҳ бўладими?
2. Хозирги кунда кўпгина аёллар (хатто намозхонлар хам) депилятсия қилдириш учун гўзаллик салонларига боришади. Ўзларини оқлаш учун геникологга борасизку дейишади. Аёл кишининг фаржига бошқа аёлнинг қараши уятликку уят, гуноҳ эмасми, бунга динимизда қандай қаралади?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қош териш гуноҳ. Бошқа жойларнинг тукини олиш жоиз. Аслида генекологга бориш ҳам жоиз эмас. Ўта зарурат ўриндагина касаллик учун рухсат берилган. Депиляция касалликка кирмайди, зарурат ҳам ҳисобланмайди. авратларини очиб беришлари ҳаром амал. Буни арзимас нарса деб билиш ўта хатарли бўлиб, куфргача олиб боради. Чунки ҳаром қатъий далил билан собит бўлса уни ҳалол дейиш куфр бўлади. Бу халқимиз ичидаги “Буғдой ўғриси кофир эмас, сомон ўғриси кофир” дейилган гапга ўхшайди. Чунки буғдой ўғриси ўғирлик қилаётганида “Аллоҳим мен ўғирлик қилаяпман Ўзинг кечир” деб ўғирлик қилади. Сомон ўғриси эса “Бу арзимас нарса ўғирликка кирмайди” деб ўзига ўша ўғирликни ҳалол санаб қилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг:

#солиҳлар_гулшани
Дўзах аҳлининг орзуси ёдимга тушди
Салом ибн Абу Мутиъдан ривоят қилинади: «Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ифтор қилиш учун бир идишда сув олиб келди. У сувни оғзига яқинлаштирди-ю, бирдан йиғлаб юборди ва шундай деди: «Дўзах аҳлининг орзуси ёдимга тушди: «Дўзах аҳли жаннат аҳлига: «Устимизга сувдан ёки Аллоҳ сизларни ризқлантирган нарсадан тўкинглар», деб нидо қилади. Улар эса: «Аллоҳ буларни кофирларга ҳаром қилган», дейдилар». Шу гапларни эслаб, йиғлаб юбордим»

Қиёмат куниниинг даҳшатлари
Қуръон қиёмат кунининг барча борлиқни тутиб кетадиган даҳшатларини ҳам баён қилган.
Ўша кунда бутун дунёда тубдан ўзгариш рўй беради.
Қуёшнинг нури йўқолиб, ўз жойидан қўзғалади.
Нурини йўқотган юлдузлар ҳам ҳар тарафга сочилиб кетади.
Улкан тоғлар эса титилиб, ҳавода учиб юради.
Вахший ҳайвонлар ҳам қўрққанларидан бир ерга ғуж бўлиб оладилар.
Денгизу дарёлар тошиб, сувлари бир-бирига аралашиб кетади.
Руҳлар жисмларга қайтиб киради.
Ҳар бир кишининг бу дунёда қилган ишларининг номаи аъмоли ҳисоб учун келтирилади.
Осмон ўз ҳолатини ўзгартириб, низомсиз бир нарсага айланиб қолади.
Дўзахга ўт ёқиб, қаттиқ қиздирилади.
Тақводорлар учун эса жаннат ҳозирлаб қўйилган.
Ҳамма нарсанинг ҳоли ўзгарадиган ушбу кунда ҳар бир шахс ўзининг бу дунёда қилган ишларига қараб мукофот ёки жазо олади.
Яхши ишлар қилган бўлса, жаннатга, ёмон ишлар қилган бўлса, дўзахга йўл олади.
“Иймон” китобидан.
Каналга уланиш учун

АЁЛ КЎНГЛИГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЙЎЛ ТОПИШ МУМКИН?
– Суҳбaтлaшaётгaндa ижoбий сўзлaрни ишлатинг, сaлбийлaридaн сaқлaнинг;
– Аниқ гaпиринг, гaпингизни яxши aнглaб oлгуничa тaкрoрлaнг;
– Аёлингизни чирoйли исмлaр билaн чaқиринг.
– Бўш вaқтингизни aёлингиз билaн суҳбaтлaшишгa сарфланг;
– Унгa яxши янгиликлaрни еткaзинг;
– Энг яxши xoтирaлaрингиз aёлингиз билaн биргa бўлишини ҳaр дoим ёддa сaқлaнг;
– Аёлингиз билaн меъёрни билган ҳолда ҳaзиллaшинг;
– Спoрт ёки бoшқa бирoр нaрсaдa aёлингиз билaн ўзaрo мусoбaқaлaшинг;
– Аёлингизнинг сиз учун муҳим қaрaшлaри тўғрисидa ўз фикрингизни билдиринг;
– Унинг фикрлaрини диққaт билaн ўргaниб чиқинг;
– Ўз фикрлaри билaн сизгa ёрдaм бeргaни учун aёлингизгa миннaтдoрчилик билдиринг;
– Мaъқул тoпмaгaн кишини бориб кўришгa aёлингизни мaжбурлaмaнг;
– Эҳтиёжлaригa етaдигaн дaрaжaдa пул билaн тaъминлaнг;
– Қaердa бўлишингиздaн қaтъи нaзaр aёлингиз билaн xaбaрлaшиб туринг;
– Илoжи бoричa тeзрoқ уйга қaйтишгa ҳaрaкaт қилинг;
– Аёлингизгa ҳaдя oлиб кeлишни унутмaнг;
– Дoим тoзa-пoк бўлинг;
– Аёлингиз учун xушбўйлaнинг;
– Тўшак сирлaрини, aёлингиз муaммoлaрини, бoшқa шaxсий мaълумoтлaрни ўзгалaргa aйтманг;
– Oтa-oнaсини зиёрaт қилишгa аёлингизни oлиб бoринг;
– Aёлингизни келиб кўришга уларни тaклиф этинг;
– Аёлингиз нoмaҳрaм эркaклaрга бемалол aрaлaшиб юришигa йўл қўймaнг;
– Ортиқчa рaшкдaн сaқлaнинг;
– Сизгa нисбaтaн қилгaн xaтoлaрини кeчиринг;
– Энг aввaл бир нeчa мaртa билвoситa, кейин бeвoситa нaсиҳaт қилинг;
– Аёлингизнинг фaқaт кaттa xaтoлaринигинa ҳисoбгa oлиб қўйинг;
– Хaтo қилишидaн қaтъи нaзaр, унинг бaрчa яxшиликлaрини ёддa тутинг;
– Аёлингизни яxши oвқaт қилмaгaни учун тeргaмaнг, чунки Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тaoм ҳaқидa ёмон гапирмaгaнлaр;
– Хaтoсини aйтишдaн oлдин унгa билвoситa билдиришгa ҳaрaкaт қилинг. Тўғридaн-тўғри aйтишдaн кўрa мана шуниси aфзaл;
– Аёлингизга қaттиқ бoтадиган сўзлaрни гапирманг;
– Ғaзaбингиз кeтишини кутинг. Чунки бу, ўзингизни мувoзaнaтдa тутиб туришгa ёрдaм бeрaди.
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.

ҚАЛБ ҚАТТИҚЛИГИ САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ДАВОСИ
Қалб қаттиқлиги сабаблари:
- Аллоҳ кўриб турганини унутиш;
- ғафлатга ботиш;
- Аллоҳни ёд этмаслик;
- орзу-ҳавасга берилиш;
- ҳаром-ҳариш нарсаларни истеъмол қилиш;
- кибр отига миниш, бировни менсимаслик;
- одамларга қўпол муомала қилиш;
- зулм-ситам ўтказиш;
- ўткинчи дунёга берилиш, бойлиги билан мақтаниш, ўлимни, қабрдаги ҳолатни, охиратни унутиш;
- номаҳрамларга ҳирс билан қараш;
- ўзини тергамаслик, орзулар кетидан қувиш;
- динга ҳам, дунёга ҳам фойдасиз сўзларни кўп гапириш;
- намозда хушуъга бепарво бўлиш;
- Аллоҳ ҳаром қилган ишларга журъат этиш, ''Аллоҳ кечирворади!'' деб гуноҳдан тап тортмаслик;
- шубҳали нарсалар атрофида ўралашиб қолиш;
- ҳазиллашишда меъёрни билмаслик;
- кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ухлаш;
- ҳеч қандай сабабсиз ғазабланиш, ўзи учун ўч олиш;
- ёлғон гапириш, ғийбат қилиш;
- ёмон суҳбатдош билан ўтириш;
- ҳасад, ичиқоралик, кўролмаслик, адоват, нафрат;
- вақтни бекор кетказиш, фойдали ишлар билан шуғулланмаслик;
- шаръий илмларга қизиқмаслик;
- ножоиз нарсаларни эшитиш, шариат қайтарган томошаларни кўриш;
- дуога эътиборсизлик.
''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Қалб қаттиқлиги сабаблари:
- Аллоҳ кўриб турганини унутиш;
- ғафлатга ботиш;
- Аллоҳни ёд этмаслик;
- орзу-ҳавасга берилиш;
- ҳаром-ҳариш нарсаларни истеъмол қилиш;
- кибр отига миниш, бировни менсимаслик;
- одамларга қўпол муомала қилиш;
- зулм-ситам ўтказиш;
- ўткинчи дунёга берилиш, бойлиги билан мақтаниш, ўлимни, қабрдаги ҳолатни, охиратни унутиш;
- номаҳрамларга ҳирс билан қараш;
- ўзини тергамаслик, орзулар кетидан қувиш;
- динга ҳам, дунёга ҳам фойдасиз сўзларни кўп гапириш;
- намозда хушуъга бепарво бўлиш;
- Аллоҳ ҳаром қилган ишларга журъат этиш, ''Аллоҳ кечирворади!'' деб гуноҳдан тап тортмаслик;
- шубҳали нарсалар атрофида ўралашиб қолиш;
- ҳазиллашишда меъёрни билмаслик;
- кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ухлаш;
- ҳеч қандай сабабсиз ғазабланиш, ўзи учун ўч олиш;
- ёлғон гапириш, ғийбат қилиш;
- ёмон суҳбатдош билан ўтириш;
- ҳасад, ичиқоралик, кўролмаслик, адоват, нафрат;
- вақтни бекор кетказиш, фойдали ишлар билан шуғулланмаслик;
- шаръий илмларга қизиқмаслик;
- ножоиз нарсаларни эшитиш, шариат қайтарган томошаларни кўриш;
- дуога эътиборсизлик.
''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ
يا أيها الذين آمنوا كونوا قوامين بالقسط شهداء لله ولو على أنفسكم أو الوالدين والأقربين إن يكن غنيا أو فقيرا فالله أولى بهما فلا تتبعوا الهوى أن تعدلوا وإن تلووا أو تعرضوا فإن الله كان بما تعملون خبيرا
(Нисо сураси, 135-оят.)
Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга яқинроқдир. Ҳавои нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг. Агар тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир.
(Демак, гувоҳлик Аллоҳ учун бўлиши керак. Бошқа нарса учун эмас. Бирор шахс учун эмас, қабила учун эмас, ҳизб ёки халқ учун эмас. Ана шундагина адолатли гувоҳлик бўлади. Албатта, одамнинг ўзига қарши гувоҳлик бериши, ота-онаси ёки қариндош-уруғига қарши гувоҳлик бериши осон эмас. Бу иш гапиришга осон, холос. Лекин илоҳий таълимот шуни ирода қилади. Ана шундагина ҳақиқий адолат юзага чиқиши мумкин.)

#КУН_ҲАДИСИ
ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ (МАРТАБА ТАЛАШИБ) ХУСУМАТЛАШИШДИ
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннат ва дўзах (мартаба талашиб) хусуматлашишди. Дўзах: «Менда золимлар, мутакаббирлар бўлади», деди. Жаннат: «Менда заиф ва мискинлар бўлади», деди. Аллоҳ таоло уларнинг ўртасида ҳукм қилди ва: «Эй жаннат, сен Менинг раҳматимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан раҳим қиламан (яъни, сенга уни киргизаман). Эй дўзах, сен Менинг азобимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан азоб бераман (яъни, сенга уни киргизаман). Икковларингизни тўлдириш Менинг зиммамдадир», деди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

#Биласизми
Ислом рукнлари
40 фарз
Исломда 5 фарз бор
Иймонда 7 фарз бор
Намозда 12 фарз бор
Тахоратда 4 фарз бор
Таяммумда 4 фарз бор
Ғуслда 3 фарз бор
Амру маъруфда 1 фарз бор
Нахий мункарда 1 фарз бор
Хайзда 1 фарз бор
Нифосда 1 фарз бор
Илм излашда 1 фарз бор
Исломдаги 5 фарз
1.Иймон
2.Намоз
3.Рўза
4.Закот
5.Хаж
Иймондаги 7 фарз
1.Аллох Таолога иймон келтириш
2.Фаришталарга иймон келтириш
3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш
4.Пайғамбарларига иймон келтириш
5.Қиёмат кунига иймон келтириш
6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш
Намоздаги 12 фарз
Намоздан ташқаридаги 6 фарз
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши
2.Жойи пок бўлиши
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши
4.Қиблани топиши
5.Ният
6.Ўз вақтида ўқиш
Намознинг ичидаги 6 фарз
1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади)
2.Қиёмда туриш
3.Қироат қилиш
4.Руку
5.Сажда
6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш)
Тахоратдаги 4 фарз
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш
3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш
4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш
Таяммумнинг 4 фарзи
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар)
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш
Ғуслдаги 3 фарз
1.Оғизга сув олиб ювиш
2.Бурунга сув олиб ювиш
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш
Амру маъруфда 1 фарз бор
Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш
Нахий мункарда 1 фарз бор
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш
Хайзда 1 фарз бор
Хайз хукмларини билиш.Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун.Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чегараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади)
Хайз кунларида намоз ўқилмайди,рўза тутмайди,жинсий алоқа қилмайди.Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради,рўзасини тутади.Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди.Рўзанинг фазоларини тутади.Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди Мусхафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.
Илм излашда 1 фарз бор
Илм излаш, ўқиш фарз.

#Ҳадисни_қалбга_муҳрла
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни сизнинг
шафоатингиздан энг саодатманд бўладиган ким?» деган экан. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, сенинг ҳадисга ўта қизиқишингдан шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билган эдим. Қиёмат куни менинг шафоатимдан энг саодатманд бўладиган кимса «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни чин қалбдан (ёки нафсидан) ихлос билан айтган одамдир», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

ВАҚТИНИНГ БАРАКАСИНИ ЙЎҚОТГАНЛАР УЧУН ТАВСИЯ
Қадимда ўтган уламолардан бири айтади:
" Қуръондан ўқийдиган вазифам қанча кўпайса вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим ҳатто кунлик вазифам ўн порага етди."
Зиё ал-Мақдисий илм олиш учун сафарга чиқишни истаган вақтда Иброҳим ибн Абдулвоҳид ал-Мақдисий унга йўл кўрсатиб деди:
"Қуръон ўқишни кўпайтир. Қуръонни ташлаб қўйма! Сен истаётган илм, (унга сен) қуръондан ўқиганинг миқдоричасига эришасан. "
Зиё ал-Мақдисий айтади:
"Шунга боқдим ва уни кўп тажриба қилиб кўрдим. Агар қуръонни кўп ўқисам кўп ҳадис эшитиш ва ёзишга муваффақ бўлардим. Агар қуръон ўқимасам ҳеч нарса қилолмас эдим."

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўликлар эшитадими?"
💾 5:5 МБ
⏰ 4:50 дақиқа
Фозилов Ёрқинжон домла
Яқинларингизга ҳам эслатинг
☪ https://t.iss.one/imonuz
💾 5:5 МБ
⏰ 4:50 дақиқа
Фозилов Ёрқинжон домла
Яқинларингизга ҳам эслатинг
☪ https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Салафларга эргашамиз дияётганларнинг ақлидаги чигалликлар.
Солифи салиҳларга эргашганлар мазҳаб уламоларидир
Шайх Салоҳ Абдулҳож Ҳафизаҳуллоҳ
☪ https://t.iss.one/imonuz
Солифи салиҳларга эргашганлар мазҳаб уламоларидир
Шайх Салоҳ Абдулҳож Ҳафизаҳуллоҳ
☪ https://t.iss.one/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ
Парвардигорларининг «юзини» истаб, (турли машаққатларга) сабр қилиб, намозларини баркамол адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати (жаннат) бордир.
(Раъд сураси 22 оят)
Каналимизга қўшилинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Парвардигорларининг «юзини» истаб, (турли машаққатларга) сабр қилиб, намозларини баркамол адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати (жаннат) бордир.
(Раъд сураси 22 оят)
Каналимизга қўшилинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ФАРИШТАЛАР ВАФОТ ЭТАДИЛАРМИ?
Исрофил алайҳиссаллом сурга пуфлаган пайтда Аллоҳ уларнинг вафот этмасликларини хоҳлаган баъзи фаришталардан ташқари ташқари бошқа барча фаришталар вафот этадилар.
Бунга қуйидаги оят далолат қилади:
وَنُفِخَ فِي ٱلصُّورِ فَصَعِقَ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا مَن شَآءَ ٱللَّهُۖ ثُمَّ نُفِخَ فِيهِ
أُخۡرَىٰ فَإِذَا هُمۡ قِيَامٞ يَنظُرُونَ (٦٨)
“Ва сурга пуфланди. Осмонлару ерда ким бўлса қулаб ўлди. Магар Аллоҳ хоҳлаганларгина қолди. Сўнгра унга яна бир бор пуфланди. Бас, тўсатдан улар туриб интизор бўлурлар”
(Зумар сураси, 68-оят).
Имом Мотуридий роҳматуллоҳи алайҳ ушбу оятда келган “Магар Аллоҳ хоҳлаганларгина қолди” сўзини “улар Жаброил, Микоил, Исрофил ва Малакул мавтлардир, валлоҳу аълам”, дея тафсир қилган.
Имом Байҳақий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда мазкур фаришталарнинг ҳам бирма-бир вафот этишлари ҳақида хабар берган.
Ҳар бир қилаётган амалларимизни фаришталарнинг кузатиб ёзиб бораётганларини доимо ёдимизда сақлаб, яхши амалларимизнинг сонлари ва сифатларини ошириб бориш бахтига Аллоҳ таоло барчамизни муваффақ қилсин.
“Динимиз аҳкомлари”