imon.uz
4.45K subscribers
9.2K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши айтадилар: «Бемор бўлиб, ҳушсиз ётганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар. Бас, таҳорат қилдилар ҳамда таҳорат сувларидан менга сепдилар ва мен ҳушимга келдим.
Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Расули, мерос кимга тегади? Менинг меросим «калола»га қолмоқда», дедим. Шунда мерос ояти нозил бўлди».

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган.

Шарҳ: «Калола» бу вафот этган кишининг бола-чақаси ва ота-онаси бўлмай, фақат сингилларининг мерос олишидир. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилинаётган бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мутавозеликлари ва баракалари ҳақида, ҳатто у кишининг таҳоратларидан қолган сувда ҳам хайр-барака борлиги ҳақида сўз бормоқда.
Бемор ҳолда ётган Жобир розияллоҳу анҳуни кўриш учун келишлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан лутфу карам ва ўта мутавозеликдир. У ерда таҳорат қилиб, қолган сувдан беҳуш ётган Жобир розияллоҳу анҳуга сепишлари ҳам шунга далолат қилади. Ундан сўнг беҳуш ётган Жобир розияллоҳу анҳунинг хушларига келишлари эса, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баракаларидандир. Ҳушига келиши билан диннинг қайғусини қилиб, ўлсам меросимни ким олиши керак, деб сўрашлик Жобир розияллоҳу анҳунинг ўта тақводорликларидан дарак беради.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДОЛЗАРБ

ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК

✖️ «Салом» эмас,
«Ассалому алайкум»

✖️ «Раҳмат» эмас,
«Жазакаллaҳу хойрон»

✖️«Ажойиб! Зўр!» эмас,
«МашаАллоҳ»

✖️ «Окей» ёки «яхши» эмас,
«ИншаАллоҳ»

✖️ «Тузук, яхшиман» ўрнига
«Алҳамдулиллаҳ»

✖️ «Вау, вой» ўрнига
«Субҳаналлоҳ»

✖️ "Давай" урнига
"Аллоҳга омонат"

Сўзларини ишлатишга одатланайлик.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра

Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади – дедилар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

У – Аллоҳ, яратувчи, (йўқдан) бор қилувчи, (барча нарсага) сурат (ва шакл) берувчидир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У қудрат ва ҳикмат соҳибидир”.

(Ҳашр сураси 24-оят.)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
АЙБНИ ШАЙТОНГА ТЎНКАМАНГ

"Бошингизга бир фалокат келганида зинҳор:
"Қуриб кетсин шайтон" демангиз. Чунки шундай десангиз, шайтон талтайиб кетади, ўзича ғурурланиб: "Кўрдингизми кучимни, бошингизга бу фалокатни мен солдим, - дейди. Бундай бало-қазога дуч келганингизда "Бисмиллоҳ..."
денг. Шунда шайтон аламидан кичраяди, ҳатто пашшадан-да заиф ҳолга келади".

Имом Аҳмад, Байҳақий, Ҳоким ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Болаларга Қуръон ёдлатиш бўйича тавсиялар

Қисқа сураларни ёд олдиришни нодир ҳолларда уч ёшдан бошланади. Ўртача, беш ёшдан бемалол бошласа бўлади. Олти ёшида мукаммал қори бўлганлар кўп.

Қуръони каримни ёдлатиш бўйича тажрибали устозлар қўллаётган самарали услубга кўра, энг аввал “Фотиҳа” сураси ёдлатилади. Сўнг Китобнинг охиридан “Шарҳ” сурасигача диққат билан, тажвид қоидаларига мувофиқ талабага дарс берилади. Қобилиятига қараб, 4-5 мартагача қайтариб мустаҳкам ёдлатилади.

Талаба зеҳнини синаб кўриш учун қуйидаги сураларни ёдлатиш мумкин: Амма пораси тўлиқ, “Таборак”, “Воқеа”, “Ар Раҳмон”, “Фатҳ”, “Ёсин” суралари.

Мана шу сураларни ёдлаш билан ҳар бир талабанинг зеҳни қай даражадалиги маълум бўлади.

Ёд олинган оятлар ҳар бир сўзи қайси сатрда жойлашганини зеҳнида кўра олиш аъло даражада ёдлаш ҳисобланади.

Қуръон ёдловчи талабага бешта нарса муҳим:

1. Қуръон ёдлашга иштиёқ.

2. Сабр-тоқат.

3. Саъй-ҳаракат.

4. Ота-она ва устоз фидойилиги.

5. Холис Аллоҳ розилиги учун ёдлаш.


Зиёвуддин РАҲИМ,
“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
РИЗҚ ҲАҚИДА КЎНГЛИНГИЗ ХОТИРЖАМ БЎЛСИН!

Ҳар бир банданинг ризқи Аллоҳ тарафидан белгилаб қўйилган. Инсон онаси қорнидалигидаёқ ризқи, қанча умр кўриши тақдир қилинади. Одам боласи дунёга келгач, тақдирига ёзилган насибаси хоҳласа-хоҳламаса-келаверади.
Инсон ҳечам хавотир олмасин, пешонасига битилган ризқ-рўзини охиригача емагунича дунёни тарк этмайди.
Қуръони карим бизни ризқ борасида хотиржам бўлишга чақиради: "Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билади. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда бордир" (Ҳуд сураси, 6-оят).
Ерда, осмонда, сувда, ер остида қимирлаган жонзотлар ризқини етказиш Аллоҳнинг зиммасидадир. Ҳар бир нарса Лавҳул-маҳфузда тақдир этиб ёзиб қўйилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким мусулмон бўлса, етарлича ризқлантирилган, Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатли қилиб қўйган бўлса, аниқ нажот топибди".
Эрталаб уйқудан турганингизда тан-жонингиз соғ, тўрт мучангиз омон, юртингиз тинч, ейишга бир бурда нонингиз бўлса, мана шу бахт эмасми? Аллоҳ сизга ризқ-рўз, саломатлик, хотиржамлик неъматини берибди, шукр қилиб яшанг. Атрофга бир қаранг: дунёда тинчлик-хотиржамликдан бебаҳра одамлар қанча?! Шукрки, Аллоҳ диёримизни тинч, осмонимизни мусаффо, заминимизни баракали қилиб қўйган. Бу неъматларга шукр қилсак, Аллоҳ янаям кўпайтириб беради.
Аллоҳ таоло айтади: "Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Аллоҳ уларга ҳам, сизларга ҳам ризқ беради. У Эшитувчи, Билгувчидир" (Анкабут сураси, 60-оят).
Аллоҳ ҳар бир тирик жоннинг ризқини етказиб туради. Ризқ-рўзини эплаб тополмайдиган, ҳеч вақоси йўқ қанчадан-қанча заиф жонзотлар бор. Аллоҳ уларнинг ҳеч бирини насибасиз қолдирмайди, барчасини ризқлантиради.
Эътибор берсангиз, руҳий безовталик, ҳаловатсизлик кўпинча тирикчилик билан боғлиқ муаммолар сабабидан келиб чиқади. "Энди нима бўлади? Қандай тирикчилик қиламан?" каби саволлар инсон миясида чарх уради, тинчини бузади, оромини ўғирлайди. Аммо мўмин киши учун бундай хавотир бегона. Нега десангиз, у Аллоҳнинг ваъдасига ишонади, ризқ талабида ҳаракат қилади. "Аллоҳ ризқ-насибамни етказади" деган ишонч билан ҳалол меҳнат қилган одамнинг кўнгли хотиржам бўлади. Ҳалолликда гап кўп. Ҳалол ишлаш, ҳалол яшашнинг ҳузур-ҳаловатига ҳеч нарса етмайди.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Қалбни қотишидан ва мухирланишидан сақлайдиган 14 та сабаб

1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

7. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.

8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

10. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

11. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

12. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

13. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

14. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Намознинг фазилати ва унга аҳамият бериб қизиқтирилган ҳадислар жуда ҳам кўп. Лекин уларни иҳота қилиб, тўла англаш бироз мушкул бўлгани сабабли, бу ўринда қисқа ва қизиқарли ҳадисларни келтирамиз:
1. "Аллоҳ инсонларга ўз динларида биринчи фарз қилган нарса – намоздир. Охири қоладигани ҳам намоздир. Аввал ҳисоб-китоб қилинадигани ҳам намоздир".
2. "Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг, Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг, Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг".
3. "Киши билан ширк ва куфр орасидаги фарқ – бу намозни тарк қилишликдир".
(Муслим ривоятлари).
4. "Намоз диннинг устунидир".
5. "Намоз шайтоннинг юзини қорайтиради".
6. "Намоз нурдир".
7. "Сажда изини дўзах ютмоқлигини Аллоҳ ҳаром қилди".
8. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқI» деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Вақтида ўқилган намоз", дедилар.
9. "Бирор банданинг ҳолати Аллоҳ уни саждада кўрганидан кўра маҳбуброқ эмас. Унинг юзи тупроқдалигидаёқ мағфират қилинади".
10. "Банда Раббисига энг яқин бўладиган пайт саждадаги вақтидир".
11. "Жаннатнинг калити намоздир".
12. "Диндаги намознинг ўрни худди жасаддаги бошнинг ўрнига ўхшайди".
13. "Кимки чиройли таҳорат қилиб, сўнгра туриб икки ракат ёки тўрт ракат (ровий шак қилдилар) намоз ўқиса, унда рукуъ ва хушуъларини чиройли қилиб, Аллоҳга истиғфор айтса, унинг гуноҳларини Аллоҳ кечиради".
14. "Кимки беш вақт намозни рукуъ ва саждаларига риоя қилиб, ўз вақтида адо этса ва Аллоҳ томонидан ҳақ эканлигини билса, жаннатга киради. Ёки жаннат вожиб бўлади. Ёки дўзах ҳаром бўлади".
15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қайси амал афзал?" деб сўралганда, у зот: "Аввалги вақтида ўқилган намоз", дедилар.
16. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқ?" дейилганда, у зот: "Вақтида ўқилган намоз", дедилар.
17. "Кимки субҳи намозига борса, иймон байроғи билан борибди. Кимки бозорга борса, шайтон байроғи билан борибди".
18. "Пешиндан олдин ўқилган тўрт ракат намоз саҳарда ўқилганнинг мислидек".
19. "Кимки пешиндан олдин тўрт ракат намоз ўқиса, гўёки кечаси таҳажжуд ўқигандек бўлади".
20. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб, "Эй Муҳаммад, хоҳлаганингизча яшанг, албатта сиз ўлувчисиз. Хоҳлаганингизча амал қилинг, сиз у билан жазоланувчисиз. Хоҳлаган кишингизни яхши кўринг, сиз ундан ажралувчисиз. Билингки, албатта мўминнинг шарафи кечаси қоим бўлиши ва унинг иззати инсонлардан беҳожат бўлишидадир", деди.
21. "Кечаси қоим бўлишни ўзингизга лозим тутинг, чунки у сизлардан олдинги солиҳ кишиларнинг одати ҳамда Раббингизга яқин қилувчидир. Ва хатолар учун каффоратдир. Ва гуноҳлардан маън қилувчидир. Ва жасаддан дардни ҳайдовчидир".

“Фазоилул аъмол” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи»,

(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман)  деб 100 марта айтса, Қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби (100 марта) айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос», дедилар. (Муслим ривояти).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

(Эй, Муҳаммад!) Улар Сиздан тоғлар (қиёматда нима бўлиши) ҳақида сўрасалар, сиз: “Парвардигорим уларни (чанг-тўзон каби) сочиб юборур”, деб айтинг”. (Тоҳа сураси, 105-оят)

Салобатли тоғларни бир лаҳзанинг ўзида чанг-тўзон каби сочиб юборишга қодир бўлган Зот, сизнинг ғам-ташвишларингизни ҳам бир лаҳзада кетказишга қодирдир. Шундай экан, асло умидсиз бўлманг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг

imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз?

Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.

Ўгитлар.
Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади.

* * *
Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради.

* * *
Баъзан, кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади.

* * *
Мен, довюракликдан кўра донишмандлик афзал, деган ўйда эдим. Аммо, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар.

* * *
Эртанги кун билан мақтанма, чунки, у нималарни тақдим этишини билмайсан.

* * *
Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар.

* * *
Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо, бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

ХОТИНИНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТГАН ЭР

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади:

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло охиратда унинг айбини беркитади”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).


Солиҳлардан бир киши аёлини талоқ қилмоқчи бўлибди. “Аёлингда қандай айб бор?” – дейишибди. У: “Ақлли киши ўз аёлининг айбини фош қилмас”, дебди. Уни талоқ қилганидан кейин: “Аёлингда қандай айб бор эди?” дейишибди. У: “Энди у менга бегона, бировнинг аёли билан ишим йўқ”, дебди.


Бир солиҳ кишининг рафиқаси ҳадеб азият бераверадиган аёл экан. Солиҳ киши аёлининг азиятларига сабр қилар, ҳидоят сўраб дуо қиларкан. Аёлининг азиятларига қилган сабри туфайли, кеч кирганда уйида бир нур тараларкан. Аёли вафот этгач, ўша нур ҳам йўқолиб қолибди. Қўшнилари: “Нега уйингиздаги нур йўқолиб қолди?” деб сўрашибди. Шунда у киши: “Нур аёлимнинг яхшилиги сабабли тараларди”, деб хотинининг айбларини беркитибди. Қўшнилари аёлининг каромати туфайли уйда нур таралар экан, деб ўйлашибди...
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадислар

Бурайда розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:

«Қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга: «Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил», дейилади. У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади»

Аҳмад ривояти
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.
«Бирор овқатни еб ҳамд айтган, бирор ичимлик ичиб ҳамд айтган бандасидан Аллоҳ таоло албатта рози бўлади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
УЛФАТЧИЛИК ҲАҚИДА

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки мўминнинг руҳи бир кунлик масофадан туриб ўзаро мулоқотда бўлади. Ўзлари бир-бирини кўрмаса ҳам", дедилар".

Шарҳ: Дарҳақиқат, мўминлар ўзаро муҳаббат қўйсалар, бир-бирларини эсдан чиқармайдилар, доимо биродарларининг ҳақларига дуо қилиб турадилар.
Бошқа-бошқа шаҳарда, бир-биридан узоқда яшаса ҳам, доимо бир-бирларини эслаб, дуода бўлиб турадилар, борган-келганлардан салом айтиб юборадилар, хуллас, улар қалбан, руҳан доимо бирга бўладилар.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
"Баъзан неъматларга ношукрчилик бўлади. Гоҳида қариндошлик алоқалари узилади. Бироқ қалб яқинлиги каби нарсани кўрганимиз йўқ".

Шарҳ: Қалблар яқин бўлиб қолгандан кейин уни ажратиш қийин. Қиёматлик дўст тутинганлар бир умрга улфат бўладилар, Аллоҳнинг наздида дўст бўладилар.

Умайр ибн Исҳоқдан ривоят қилинади:
"Биз ўзимизча одамлар ўртасида биринчи бўлиб улфатчилик кўтарилса керак, деб юрардик".

Шарҳ: Демак, одамлар ўртасида улфатчилик бўлиши яхшилик аломати экан. Улфатчиликнинг кўтарилиши эса қиёмат яқинлашганининг аломатларидан бири экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

Абон ибн Усмон розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонг отганда

«БИСМИЛЛААҲИЛЛАЗИИ ЛАА ЯДУРРУ МАЪАСМИҲИИ ШАЙЪУН ФИЛ АРДИ ВА ЛАА ФИС САМААИ ВА ҲУВАС САМИЪУЛ ЪАЛИИМ»,

деб уч марта айтса кечгача унга тўсатдан бало келмайди. Ким кеч кирганда ушбу дуони уч марта айтса тонгача тўсатдан бало келмайди».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Буни_билиш_керак

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz