imon.uz
4.58K subscribers
9.15K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Ривоят

ИХЛОС САБАБЛИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳасан ибн Алидан ривоят қилинади: «Одамлар Аллоҳга ширк келтириб, бир дарахтга сиғинишар эди. Бир киши ўша дарахтнинг олдига келиб:
– Бу дарахтни албатта кесиб ташлайман, – деди.
У Аллоҳ розилиги учун ғазабга миниб, дарахтни кесишга киришди. Шайтон унга инсон суратида кўринди ва ундан:
– Нима хоҳлайсан? – деб сўради. Бояги киши:
– Аллоҳга ширк келтирилиб сиғинилаётган мана бу да-рахтни кесиб ташлашни истайман, – деди. Шунда шайтон:
– Ахир ўзинг унга сиғинмаяпсан-ку, бошқаларнинг унга сиғинганининг сенга зарари ҳам йўқ-ку! – деди.
– Мен уни барибир кесиб ташлайман, – деди ҳалиги киши. Шунда шайтон унга:
– Сенга бу ишдан кўра яхшироқ нарсани айтайми? Да-рахтни кесмай қолдирсанг, ҳар куни эрталаб ёстиғинг тагида икки динордан пул топасан, – деди. Ўша одам:
– Менга бунча пулни ким беради? – деб сўради. Шайтон:
– Мен бераман, – деди.
Бояги киши уйига қайтди ва эрталаб ёстиғи тагидан икки динор пулни топди. Кейинги куни эрталаб эса пул йўқ. У дарахтни кесиш учун ғазаб билан ўрнидан турди. Энди шайтон унга ўз қиёфасида кўриниб:
– Нима хоҳлайсан? – деди. У киши айтди:
– Одамлар сиғинаётган бир дарахтни кесиб ташла-моқчиман.
Шайтон унга:
– Ёлғон айтасан, энди уни кесиб ташлай олмайсан.
У киши дарахтни кесишга киришди. Шунда шайтон уни кўтариб, ерга бир урди ва бўға бошлади. Кишининг ўлишига сал қолди. Сўнгар шайтон ундан:
– Менинг кимлигимни билишни хоҳлайсанми? – деб сўради. Унга ўзининг шайтон эканини айтди ва:
– Биринчи марта Аллоҳ учун ғазаб қилганингда сени тўхтатиб қолиш имконига эга эмасдим. Сени икки динор билан алдадим ва дарахни кесишдан воз кечдинг. Эртасига икки динордан маҳрум бўлганингда, энди пул дардида ғазабга кирдинг. Мана энди мен сенга ҳукмимни ўтказаман, – деди».

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РИВОЯТ

САХОВАТДА ГАП КЎП

Воқид ибн Муҳаммад Воқидий бундай дейди: «Отам-нинг айтишича, зиммасидаги қарзи кўпайиб, тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етганида ўз арзи-ҳолини бир ва-раққа битиб, халифа Маъмуннинг ҳузурига чиққан экан. Халифа аризани ўқиб кўриб, орқа тарафига бундай деб ёзиб қўйибди: «Сенда саховат ва ҳаё хислатлари жамлан-ган. Саховатинг қўлингдаги бор нарсанинг кетишига сабаб бўлди. Ҳаё эса аҳволингни бизга маълум қилишдан тўсди. Сенга юз минг дирҳам беришларини буюрдим. Агар сенинг хусусингда фикрим тўғри бўлса, бундан кейин ҳам қўлинг янада очиқ бўлаверсин. Агар адашган бўлсам, у ҳолда сенга ўз сўзингни эслатиб қўйишга ижозат бер! Ёдингдами, отам Ҳорун ар-Рашиднинг саройида қозилик мансабида турганингда менга Анас ибн Моликдан бир ҳадисни айтиб берган эдинг. Ўша ҳадисда айтилишича, Пайғамбар алайҳиссалом Зубайр ибн Аввомга бундай деганлар: «Эй Зубайр, билки, барча бандалар ризқларининг калити Аршда бўлиб, Аллоҳ таоло ҳар бир бандага қилган харажатига қараб ризқ беради. Кўп харажат қилганга кўп беради, оз харажат қилганга кам беради». Яна ўзинг мендан кўра яхшироқ билувчисан». Шунда отам: «Аллоҳга қасамки, халифанинг мен билан ҳадис музокара қилиши унинг менга юз минг дирҳам ҳадя қилишидан яхшироқдир», деган эканлар».

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ривоят

«АЛЛОҲНИНГ ЛУТФИ»

Ривоят этилишича, бир мажусий Иброҳим Халилуллоҳдан меҳмон қилишини сўради. У киши уни меҳмон қилмадилар ва:
▪️ «Агар иймонга келсанг, сени албатта меҳмон қиламан», дедилар.

▪️Шу онда Аллоҳ таоло у кишига ваҳий юбориб, шуни билдирди:
▪️ «Эй Иброҳим! Мен тўқсон йилдан бери унинг кофирлигига қарамай, таом бериб келаман».

▪️Шунда Иброҳим алайҳиссалом дарҳол ўша мажусийнинг орқасидан бориб, тўхтатди, ортига қайтарди ва бўлган воқеадан хабардор этди. Мажусий Аллоҳ таолонинг лутфидан таажжубга тушди ва мусулмон бўлди.


«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ривоят

ҚЎЛИ ЁҒ ҲОЛИДА УХЛАГАН КИШИ

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қўлида мойи билан уни ювишдан олдин ухлаб қолиб, кечаси унга бир мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».

Шарҳ:
Демак, уйқудан олдин баданни, хусусан, қўлни турли хил чанг, кир ёки таом қолдиқларидан тозалаш лозим экан.

Баъзи уламолар: «Қўл сув билан ювилса, суннат ҳосил бўлади», деганлар. Ибн Рислон: «Бундай пайтда совун ёки шунга ўхшаш ёғни кетказадиган нарса билан ювиш керак бўлади», деган.
Бу ҳадиси шарифда диний таълимотларга амал қилмасликнинг оқибатида бу дунёнинг ўзида кишига зарар етиши турган гаплиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда.

«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ривоят

ҲУЖЖАТНИНГ КУЧИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Хаворижлардан (тўғри йўлдаги мусулмонлардан ажраб чиққанлардан) бир нечаси масжидда ўтирган имом Абу Ҳанифанинг олдига қилич яланғочлаб кириб:
– Эй Абу Ҳанифа, сендан икки масала сўраймиз: жавоб бер-санг бердинг, акс ҳолда сени ўлдирамиз, – дейишди. Имом Аъзам:
– Қиличларингизни қинига солинглар, кўзим тушиб қолса, хаёлим бўлинади, – деди. Улар бунга жавобан шунд-ай дейишди:
– Қанақасига қинига соларканмиз, ахир биз буни бўй-нингга уриш билан савоб умид қиляпмиз-ку!
Имом Абу Ҳанифа шундай деди:
– Ундай бўлса, сўрайверинглар.
– Ташқарида иккита жаноза турибди: бири ароқхўр, маст ҳолда ўлган. Иккинчиси зинодан ҳомиладор бўлган аёлники, у туғиш пайтида тавба қилмай ўлган. Улар мўминми ё кофирми?
Имом Аъзам улардан сўради:
– Улар қайси тоифадан, яҳудийларданми?
– Йўқ!
– Насороларданми?
– Йўқ!
– Мажусийларданми?
– Йўқ!
– Бўлмаса, улар кимлардан?
– Мусулмонлардан...
– Мана, саволга ўзингиз жавоб бердингиз.
– Хўп, энди иккинчи масалага келсак: улар жаннатда бўлишадими ёки дўзахда? – сўрашди хаворижлар.
Имом Абу Ҳанифа шундай жавоб берди:
– Мен булар тўғрисида Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг булардан ҳам ёмон киши ҳақида айтган сўзларини келти-раман: «Ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий-итоатсиз бўлса, Сен албатта кечирувчи, раҳмли Зотдир-сан!» Яна сизларга Ийсо алайҳиссаломнинг сўзларини кел-тираман: «Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бан-даларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, Сен албатта қудрат ва ҳикмат эгасисан!»
Бу жавоблардан кейин хаворижлар бошларини эгиб чиқиб кетишди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
«ОТА-ОНА ОРТИДАН НИМА ҚИЛИНАДИ?»

#Ривоят

Бани Саламадан бир киши келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган яхшиликлардан бирор яхшилик қолдими?» деди.
«Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар воситаси ила қилинадиган силаи раҳмни қилиш ва уларнинг дўстларини икром қилиш», дедилар».
(Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган.)

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда фарзанд ўз ота-онасига қиладиган яхшилик уларнинг вафотларидан кейин ҳам давом этиши лозимлиги баён қилинмоқда .

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РИВОЯТ

САХОВАТДА ГАП КЎП

Воқид ибн Муҳаммад Воқидий бундай дейди: «Отам-нинг айтишича, зиммасидаги қарзи кўпайиб, тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етганида ўз арзи-ҳолини бир ва-раққа битиб, халифа Маъмуннинг ҳузурига чиққан экан. Халифа аризани ўқиб кўриб, орқа тарафига бундай деб ёзиб қўйибди: «Сенда саховат ва ҳаё хислатлари жамлан-ган. Саховатинг қўлингдаги бор нарсанинг кетишига сабаб бўлди. Ҳаё эса аҳволингни бизга маълум қилишдан тўсди. Сенга юз минг дирҳам беришларини буюрдим. Агар сенинг хусусингда фикрим тўғри бўлса, бундан кейин ҳам қўлинг янада очиқ бўлаверсин. Агар адашган бўлсам, у ҳолда сенга ўз сўзингни эслатиб қўйишга ижозат бер! Ёдингдами, отам Ҳорун ар-Рашиднинг саройида қозилик мансабида турганингда менга Анас ибн Моликдан бир ҳадисни айтиб берган эдинг. Ўша ҳадисда айтилишича, Пайғамбар алайҳиссалом Зубайр ибн Аввомга бундай деганлар: «Эй Зубайр, билки, барча бандалар ризқларининг калити Аршда бўлиб, Аллоҳ таоло ҳар бир бандага қилган харажатига қараб ризқ беради. Кўп харажат қилганга кўп беради, оз харажат қилганга кам беради». Яна ўзинг мендан кўра яхшироқ билувчисан». Шунда отам: «Аллоҳга қасамки, халифанинг мен билан ҳадис музокара қилиши унинг менга юз минг дирҳам ҳадя қилишидан яхшироқдир», деган эканлар».

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
@imonuz_kanal #Ривоят

ҲАҚ ЙЎЛНИНГ МАШАҚҚАТИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади-лар: «Набий алайҳиссалом Байтуллоҳда намоз ўқиётган эдилар. Мушрикларнинг раҳбари Абу Жаҳл ва унинг шери-клари Каъбанинг атрофида ўтиришарди. Бир кун олдин туя сўйилган эди. Шунда Абу Жаҳл шерикларига: «Қай би-рингиз туянинг ичак-чавоғини келтириб, сажда қилаётга-нида Муҳаммаднинг устига ташлай оласиз?» деди. Шунда қавмнинг энг бадбахти туриб, Набий алайҳиссалом сажда қилаётганларида устиларига ҳалигини ағдарди. Сўнг муш-риклар у зотни масхара қилиб кулишди. Мен ҳаммасини кўриб турардим. Агар қодир бўлганимда, Набий алайҳис-саломнинг устиларидан ичак-чавоқларни олиб ташлар-дим. У зот ҳамон саждада эдилар, чунки бошларини кўтара олмасдилар.

Кимдир бўлган воқеани у зотнинг қизлари Фотимага етказибди. У ҳали ёшгина қизча эди. Келиб, ҳалиги нарсаларни Расулуллоҳнинг елкаларидан олиб ташлади ва мушрикларни қарғади. У зот алайҳиссалом намозларини тугатганларидан кейин овозларини кўтариб шундай дуоибад қилдилар: «Аллоҳим, Қурайшни Ўзингга ҳавола қилдим!» Шунда мушриклар Расулуллоҳнинг дуоларини эшитиб, бирдан кулгидан тўхташди. У зотнинг дуоларидан қўрқиб кетишган эди. Сарвари олам дуода давом этдилар: «Аллоҳим, мана бу Абу Жаҳл, Утба, Шайба, Валид ибн Утба, Уқба ва Умайя ибн Халафлар Сенга ҳавола!». Муҳаммадни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, Набий алайҳиссалом дуоибад қилганларнинг ҳаммаси Бадр жангида ўлдирилганини кўрдим».

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ривоят

ИХЛОС САБАБЛИ

Ҳасан ибн Алидан ривоят қилинади: «Одамлар Аллоҳга ширк келтириб, бир дарахтга сиғинишар эди. Бир киши ўша дарахтнинг олдига келиб:
– Бу дарахтни албатта кесиб ташлайман, – деди.
У Аллоҳ розилиги учун ғазабга миниб, дарахтни кесишга киришди. Шайтон унга инсон суратида кўринди ва ундан:
– Нима хоҳлайсан? – деб сўради. Бояги киши:
– Аллоҳга ширк келтирилиб сиғинилаётган мана бу да-рахтни кесиб ташлашни истайман, – деди. Шунда шайтон:
– Ахир ўзинг унга сиғинмаяпсан-ку, бошқаларнинг унга сиғинганининг сенга зарари ҳам йўқ-ку! – деди.
– Мен уни барибир кесиб ташлайман, – деди ҳалиги киши. Шунда шайтон унга:
– Сенга бу ишдан кўра яхшироқ нарсани айтайми? Да-рахтни кесмай қолдирсанг, ҳар куни эрталаб ёстиғинг тагида икки динордан пул топасан, – деди. Ўша одам:
– Менга бунча пулни ким беради? – деб сўради. Шайтон:
– Мен бераман, – деди.
Бояги киши уйига қайтди ва эрталаб ёстиғи тагидан икки динор пулни топди. Кейинги куни эрталаб эса пул йўқ. У дарахтни кесиш учун ғазаб билан ўрнидан турди. Энди шайтон унга ўз қиёфасида кўриниб:
– Нима хоҳлайсан? – деди. У киши айтди:
– Одамлар сиғинаётган бир дарахтни кесиб ташла-моқчиман.
Шайтон унга:
– Ёлғон айтасан, энди уни кесиб ташлай олмайсан.
У киши дарахтни кесишга киришди. Шунда шайтон уни кўтариб, ерга бир урди ва бўға бошлади. Кишининг ўлишига сал қолди. Сўнгар шайтон ундан:
– Менинг кимлигимни билишни хоҳлайсанми? – деб сўради. Унга ўзининг шайтон эканини айтди ва:
– Биринчи марта Аллоҳ учун ғазаб қилганингда сени тўхтатиб қолиш имконига эга эмасдим. Сени икки динор билан алдадим ва дарахни кесишдан воз кечдинг. Эртасига икки динордан маҳрум бўлганингда, энди пул дардида ғазабга кирдинг. Мана энди мен сенга ҳукмимни ўтказаман, – деди».

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ривоят

«АЛЛОҲНИНГ ЛУТФИ»

Ривоят этилишича, бир мажусий Иброҳим Халилуллоҳдан меҳмон қилишини сўради. У киши уни меҳмон қилмадилар ва:
▪️ «Агар иймонга келсанг, сени албатта меҳмон қиламан», дедилар.

▪️Шу онда Аллоҳ таоло у кишига ваҳий юбориб, шуни билдирди:
▪️ «Эй Иброҳим! Мен тўқсон йилдан бери унинг кофирлигига қарамай, таом бериб келаман».

▪️Шунда Иброҳим алайҳиссалом дарҳол ўша мажусийнинг орқасидан бориб, тўхтатди, ортига қайтарди ва бўлган воқеадан хабардор этди. Мажусий Аллоҳ таолонинг лутфидан таажжубга тушди ва мусулмон бўлди.

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ривоят

Ҳайит куни мўминлар амири, умавий халифаларидан бири Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига мусулмонлар табриклагани киришди. Катта ёшлилар табрикдан кейин у ердан чиқиб кетгач ёш болалар ҳам киришди. Уларнинг орасида Умар ибн Абдулазизнинг ўғли ҳам бор эди. У эски ва жулдур кийим кийиб олган эди. Бошқа аъёнларнинг болалари эса янги ва чиройли кийим кийиб олишган эди. Умар ибн Абдулазиз бундан йиғига тушди. Шунда ўғиллари у кишининг ҳузурларига келиб: “Эй отажон! Нима нарса сизни бошингизни эгиб, йиғлатди?" деди. Шунда Умар: “Эй ўғлим, ҳеч нарса бўлмади. Фақат бошқа аъёнларнинг фарзандлари янги ва чиройли кийим кийганида сиз мана бу эски кийимда туриб қалбингиз синиб, ўксиб қолмадими, деб қайғурдим холос”, дедилар. Шунда фарзанд отасига: “Эй отажон! Аллоҳни таниб, осий бўлган ва ота онасига оққ бўлган фарзанднинг кийими йўқлигидан қалби синади. Аллоҳга қасам, мен ундайлардан эмасман, ҳайит байрами Аллоҳга итоат қиладиганлар учундир”, деди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ривоят

«АЛЛОҲНИНГ ЛУТФИ»

Ривоят этилишича, бир мажусий Иброҳим Халилуллоҳдан меҳмон қилишини сўради. У киши уни меҳмон қилмадилар ва:
▪️ «Агар иймонга келсанг, сени албатта меҳмон қиламан», дедилар.

▪️Шу онда Аллоҳ таоло у кишига ваҳий юбориб, шуни билдирди:
▪️ «Эй Иброҳим! Мен тўқсон йилдан бери унинг кофирлигига қарамай, таом бериб келаман».

▪️Шунда Иброҳим алайҳиссалом дарҳол ўша мажусийнинг орқасидан бориб, тўхтатди, ортига қайтарди ва бўлган воқеадан хабардор этди. Мажусий Аллоҳ таолонинг лутфидан таажжубга тушди ва мусулмон бўлди.

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ривоят

ҚЎЛИ ЁҒ ҲОЛИДА УХЛАГАН КИШИ

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қўлида мойи билан уни ювишдан олдин ухлаб қолиб, кечаси унга бир мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».

Шарҳ:
Демак, уйқудан олдин баданни, хусусан, қўлни турли хил чанг, кир ёки таом қолдиқларидан тозалаш лозим экан.

Баъзи уламолар: «Қўл сув билан ювилса, суннат ҳосил бўлади», деганлар. Ибн Рислон: «Бундай пайтда совун ёки шунга ўхшаш ёғни кетказадиган нарса билан ювиш керак бўлади», деган.
Бу ҳадиси шарифда диний таълимотларга амал қилмасликнинг оқибатида бу дунёнинг ўзида кишига зарар етиши турган гаплиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда.

«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ривоят

Ривоят қилинишича, кунларнинг бирида Иброҳим ибн Адҳам шундай дедилар:
“Агар бандалар Аллоҳга нисбатан муҳаббат, яхши кўришни (нечоғли улуғ даража эканини) билишганида эди, унинг сабабидан ейиш, ичиш, кийиниш ва ҳаваслари камайиб кетар эди. Шунинг учун ҳам фаришталар Аллоҳга қаттиқ муҳаббат қўйишганидан Унинг ибодатила шу даражада машғул бўлишадики, хатто улардан айримлари Аллоҳ дунёни яратганидан бери фақат рукуъда, саждада ва қиёмдадурлар... Аллоҳ ибодатида шу қадар машғулликларидан ҳанузгача ўнгу сўлга ўгирилиб ҳам қарашмаган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
«ЭРКАКЛАР УЗУК ТАҚАДИМИ?»

#Ривоят

Осс ибн Воил Саҳмийдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида тилла узук бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юзларини ўгириб олдилар.
Ҳалиги киши у зотнинг ёқтирмаганларини сезгач, бориб, узугини ташлади ва темир узук тақиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У зот:
«Бу ёмонроқ. Бу аҳли дўзахнинг зийнати», дедилар.
У киши уни ҳам ташлаб юбориб, кумуш узук тақди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам индамадилар».

Шарҳ:
Демак, шариатимизда эркакларга кумуш узук тақишга рухсат берилган экан. Аввалги иккисига - тилла ва темир узук тақишга рухсат йўқ экан. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишига тилла ва темир узук таққан пайтида илтифот қилмадилар. Ул зот шариат ҳукмини тушунтирганларида эса, у одам шариатга лойиқ иш қилди, шунда қабул қилдилар.

«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
«ОТА-ОНА ОРТИДАН НИМА ҚИЛИНАДИ?»

#Ривоят

Бани Саламадан бир киши келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган яхшиликлардан бирор яхшилик қолдими?» деди.
«Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар воситаси ила қилинадиган силаи раҳмни қилиш ва уларнинг дўстларини икром қилиш», дедилар».
(Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган.)

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда фарзанд ўз ота-онасига қиладиган яхшилик уларнинг вафотларидан кейин ҳам давом этиши лозимлиги баён қилинмоқда .

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🔻«...ЛЕКИН ФАРЗАНД ҚАЛБГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАДИ»🔻

#Ривоят

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир куни:
«Аллоҳга қасам! Ер юзида мен учун Умардан маҳбуброқ одам йўқ! - деди. Кейин чиқиб, қайтиб кирди ва: - Нима деб қасам ичдим, ҳой қизим?» деди.
Мен нима деганини айтиб бердим. Шунда у: «(Умар) мен учун азиз! Лекин фарзанд қалбга яқинроқ бўлади», деди».

Шарҳ:
Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розиҳаллоҳу анҳу ўзларининг энг яқин дўстлари Умар розияллоҳу анҳуга бўлган муносабатларини билдириш мақсадида Аллоҳ таолонинг исми ила қасам ичиб, ҳазрати Умар ўзлари учун одамларнинг энг маҳбуби эканини айтиб, ташқарига чиқдилар ва айтган иборалари ноаниқ чиққанини эслаб, ортга қайтдилар. Бу гапни эшитган қизлари - Оиша онамиздан аниқлаб олиш учун ўзлари нима деб қасам ичганларини сўрадилар. Сўнгра хатоларини тўғрилаб: «(Умар) мен учун азиз! Лекин фарзанд қалбга яқинроқ бўлади», дедилар.
Яъни «Ер юзида мен учун Умардан азизроқ одам йўқ», дедилар. Ҳар бир ота учун бошқалардан кўра фарзанди қалбига яқинроқ бўлади. Ота учун одамлар ичида энг яқини фарзанд бўлади.
Албатта, бу гапда Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васалламни истисно қилганлар.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Ривоят

🔻«ОТА-ОНА ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА»🔻

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» дейишди.
«Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг», дедилар».


Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.

2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.

3. Ота-онаси бўлса туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экани.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇


Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook