imon.uz
4.58K subscribers
9.15K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#КУН_ОЯТИ

«Уларнинг қалбини (иймон билан) қувватлантирдик. Шунда улар (золим қаршисида) туриб, шундай дейишди: «Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзга бирон «илоҳ»га ҳаргиз дуо қилмаймиз. Акс ҳолда, ноҳақ (сўзни) айтган бўлурмиз»
(Каҳф сураси, 14 оят)
Оятда аввал «туриб» деб, сўнг «дейишди» дейилган. Демак, олий ҳиммат соҳибларининг амаллари сўзларидан олдин бўлар экан!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

وَإِن تَعْجَبْ فَعَجَبٌ قَوْلُهُمْ أَئِذَا كُنَّا تُرَابًا أَئِنَّا لَفِي خَلْقٍ جَدِيدٍ أُوْلَئِكَ الَّذِينَ كَفَرُواْ بِرَبِّهِمْ وَأُوْلَئِكَ الأَغْلاَلُ فِي أَعْنَاقِهِمْ وَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدونَ
(Раъд сураси, 5-оят.)

(Эй Муҳаммад), ажабланаётган бўлсангиз, уларнинг “Тупроққа айланиб кетсак ҳам янгитдан яратилармидик?”дейишлари янада ажиброқдир. Ана шулар Парвардигорларига куфр келтирганлардир. Ана шуларнинг бўйинларида кишанлар бўлади, ана шулар дўзах аҳлларидир ва унда абадий қолишади.

Яъни, эй Пайғамбарим, сиз ана шу бир-бирига ўхшамаган дарахтларни, осмондан ёғдирилган ёғин баракотидан ям-яшил бўлиб яшнаб ту-ган экинзорларни кўриб, ажабланаётган, ҳайратга тушаётган бўлсангиз, анави сизга итоатсизлик ва исён қилаётган қавмларнинг “Вафот этганимиздан сўнг танамиз тупроққа қоришиб кетгач, Аллоҳ бизни яна тирилтирармиди?” дейишлари янада ажабланарли эмасми? Ахир, улар Парвардигорингизнинг қақраб ётган ерда экин ўстириб қўйганини, бир хил ранг ва кўринишдаги дарахтлардан турфа рангли, турлича мазали, ҳар хил кўринишдаги беҳисоб меваларни пайдо қилганини кўришмайдими? Аллоҳ таоло инсонлар яшаб турган ушбу дунёда уларнинг шундоққина кўз ўнгиларида беҳисоб мўъжизаларни, ҳайратланарли далил-исботларни кўрсатиб қўйган бўлса-да, бу саркаш инсонлар Парвардигорларига иймон келтиришдан бош тортиб юришибди. Охират кунига, ўлгандан кейин қайта тирилишга ишонмайдиган нодон кимсалар ҳақиқатан иймонсизлардир. Улар куфр келтиришгани учун қиёмат куни бўйниларига оғир кишанлар урилган ҳолда дўзах сари ҳайдаб кетилади ва улар ўша ерда абадий азоб-қийноқлар ичра қолиб кетишади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

Кимки Аллоҳга юзма-юз бўлишдан умидвор бўлса, бас, Аллоҳнинг (белгилаган) фурсати, албатта, келувчидир. У Самеъ (эшитувчи) ва Алим (билимдон зот) дир.

(Анкабут сураси 5-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

"Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз ўта Карамли (икром кўрсатувчи) Зотдир",
(Алақ сураси, 3 -оят).

Ушбу оятнинг тафсирларидан бирида: "Қуръонни ўқинг, (шунда) Роббингиз сизга икром қилади", дейилган.
Бу ўринда Раббоний ҳурмат Қуръон тиловатига боғланиш ила боғланмоқда.
Изоҳ: Демак, Қуръон тиловатида мудом бўлувчи мўмин албатта Раббоний марҳаматга мушарраф бўлади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

Сабр ҳам руҳий озуқадир, лекин унинг ҳам тугаши бор. Шу боис, сабр матонатли бўлиш учун хушуъли намоздан ёрдам олишга буюрилганмиз. Хушуъли намоз сабрни узайтириб, уни кучайтиради.
وَاسْتَعِينُواْ بِالصَّبْرِ وَالصَّلاَةِ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلاَّ عَلَى الْخَاشِعِينَ

«Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Чунки у нафси синиқлардан бошқаларга жуда оғир ишдир»
(Бақара сураси, 45 оят).

(Биз «ёрдам сўранг» деб таржима қилган ибора араб тилида «истаъийнуу» деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашдир. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидек, салбий маънода, яъни нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб индамай, ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги матонатдир. Энг катта сабр – ҳавою нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг буюрганини қилишдаги саботдир)
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

Аллоҳ таоло, мўминлар учун жаннатда тўрт хил анҳор бўлиши ҳақида ваъда қилди

"Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли-сифати (будир):
(1) "Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, (2) таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, (3) ичгувчилар учун лаззатли (яъни, бадтаъм ва ақлдан оздиргувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, (4) мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир"

(Муҳаммад сураси, 15 оят).

Аллоҳ сизу ва бизни жаннат ва унинг анҳорлари билан ризқлантирсин, етказсин!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلْمَوْتَ وَٱلْحَيَوٰةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْغَفُورُ

У ўлим ва ҳаётини сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратгандир. У азиз ва ўта мағфиратлидир.

(Мулк сураси, 2-оят)

(Ўлимни эслаган одам унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

ٱلَّذِينَ يَتَرَبَّصُونَ بِكُمْ فَإِن كَانَ لَكُمْ فَتْحٌ مِّنَ ٱللَّهِ قَالُوٓا۟ أَلَمْ نَكُن مَّعَكُمْ وَإِن كَانَ لِلْكَٰفِرِينَ نَصِيبٌ قَالُوٓا۟ أَلَمْ نَسْتَحْوِذْ عَلَيْكُمْ وَنَمْنَعْكُم مِّنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ فَٱللَّهُ يَحْكُمُ بَيْنَكُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ وَلَن يَجْعَلَ ٱللَّهُ لِلْكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

(Нисо сураси, 141-оят.)

Улар сизларни кузатиб турарлар. Сизларга Аллоҳ томонидан фатҳ бўлса: «Сизлар билан бирга эмасмидик?!» дерлар. Агар кофирларга насиба бўлса: «Сизларга устун келиб, мўминлардан ҳимоя қилмадикми?» дерлар. Аллоҳ қиёмат куни улар орасида ҳукм қилур. Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас.

(Мунофиқ ҳар доим мунофиқлигини қилади. Иймон масаласидаки иккиёқламалик қилгандан кейин, бошқа масалаларда бундан баттар бўлади. Улар доимо иймон ва куфр, мўминлар ва кофирлар орасида тарозининг палласи қаёққа оғишини кузатиб турадилар.)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

Агар Аллоҳ сендан рози бўлса, сени ҳаромдан буриб қўяди.
Агар Аллоҳ сени яхши кўрса, ҳаромни сендан буриб қўяди.
"Ундан ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни, уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик)".

(Юсуф сураси, 24 оят).

Агар ҳаром нарса хонадонингга кираётганини кўрсанг ёки ҳаромни қўлинг, кўзинг ва тилинг билан излаётган бўлсанг, демак ҳаётингни бир тафтиш қилишинг лозимдир.
Солиҳ салафлардан бири: "Одамлар Аллоҳнинг азобини енгил санаб гуноҳ қиладилар. Агар уларни Аллоҳ яхши кўрганида эди, албатта гуноҳ қилишдан сақлаб қолган бўлар эди", деб айтган.
Аллоҳим! Бизни ҳаромга йўлиқишдан ва ҳаромни бизга рўпара келишидан сақлагин!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

АСЛО УМИДНИ УЗМАНГ!!!

Марям онамиз ўз қорнида бир пайғамбарни кўтариб турганини билмагани учун: “Қани эди, мана шундан (туғишдан) олдин ўлсам ва бутунлай унутилиб кетсам эди”, деганлар. (Марям сураси, 23-оят)

Ҳа, сизни қайғуга ботирган баъзи ғам-ташвишлар гоҳо яширин равишда ўзи билан шундай ажойиботларни олиб келади-ки, кўриб ҳайратда қоласиз. Шунинг учун ғам-ташвиш узоқ давом этиб қолса ҳам асло умидни узманг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz