imon.uz
4.66K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй, тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Кимки уларнинг камчилигини қидирса, Аллоҳ таоло унинг ўзини камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади», дедилар.

Абу Довуд ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Унутилган суннатлардан бири

«Агар мусулмон биродаринг билан тортишсанг ёки хусуматлашсанг икки ракъат намоз каффоротдир».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: «Ҳар бир тортишув ва хусумат учун икки ракъат намоз каффоротдир», деб айтганлар.

Табароний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким тўшагига ётаётиб тунда уйғониб таҳажжуд намозини ўқишни ният қилсаю, уйқу ғолиб келиб то тонг отгунча ухлаб қолса, унга ният қилган нарсаси ёзилади. Уйқуси эса Роббиси томонидан унинг учун садақа деб ёзилади».

Ибн Можа ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бошини имомдан олдин кўтарадиган одам Аллоҳ бошини эшакнинг бошига айлантириб қўйишидан қўрқмайдими?» дедилар».

Имом Муслим ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Умома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Албатта чап елкадаги котиб фаришта гуноҳ қилган хатокор мусулмон банданинг устидан қаламини (амалини ёзишдан) олти соат кўтариб туради. Агар надомат чекса ва у гуноҳидан Аллоҳга истиғфор айтса ёзмасдан қолдиради. Ёки бўлмаса, битта гуноҳ сифатида битиб қўяди”.

Имом Байҳақийнинг «Шуъабил иймон»даги ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким мусулмон биродарининг ҳожатини раво қилиш учун юриб, унга тўғри маслаҳат берса, Аллоҳ у билан дўзах ўртасида еттита хандақ қилади. Ҳар бир хандақ ораси ер ва осмон орасича”, – дедилар».
Абу Нуъайм ва Ибн Абу Дунё ривояти.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарига тўйганича таом берса, сероб бўлганича суғорса, Аллоҳ таоло у билан дўзах ўртасида еттита хандақ қўяди. Ҳар хандақлар ораси беш юз йиллик масофадир”, – дедилар». Табароний ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳнинг бандаларига озор берманг, уларни айбламанг, айб нуқсонларини очишга ҳаракат қилманг. Чунки, ким мусулмон биродарини айбини қидирса, Аллоҳ ҳам унинг айбини қидириб, ҳатто ўз уйида ҳам шарманда қилиб қўяверади", дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.
рўёбга чиқаверади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

‌ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат 3 нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради:

1) Садақаи жория, яъни манфаати етадиган йўлда қилинган садақа, эҳсон.

1) Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар.

3) Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши”, — деб айтдилар.

(Имом Муслим ривояти)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Ибн Умардан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир биродарининг ҳожатини раво қилса, мен қиёмат куни унинг тарозиси олдида тураман. Агар савоблари оғир келса, нажот топди. Агар тарозиси енгил келса, уни ўзим шафоат қиламан”, – дедилар».
Абу Нуъайм ривояти.

Ҳасан ибн Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси банда мусулмон биродарини иши тушганда ёрдамсиз қолдирса, Аллоҳ таоло уни гуноҳкор ва ажр олмайдиганлар билан имтиҳон қилиб қўяди”, – дедилар».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Оғиз ва жинсий аъзолар (орқали қилинган гуноҳ)», деб айтдилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

Фойда: Тақволи ва чиройли хулқли бўлишга тарғиб. Ҳамда куфр, ёлғон ва зинодан огоҳлантириш. Бу ҳадисда тақво билан чиройли хулқни орасини жамланди. Чунки тақво, инсон билан Раббиси орасини ислоҳ қилади. Чиройли хулқ эса, инсон билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилади. Ва яна оғиз билан жинсий аъзоларини орасини жамланди. Чунки, оғиздан куфр калимаси, ғийбат ва чақимчилик каби фаҳш сўзлар содир бўлади. Жинсий аъзодан эса, зино содир бўлади. Бу икки аъзо сақланмаса, ҳар турлик балоларга сабаб бўлиб, дўзах томон олиб бориши мумкин.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz