#Солиҳлар_гулшани
Имом Ҳасан Басрий шундай дедилар:
«Эй, ёшлар! Охират талабида бўлинглар. Охиратни талаб қилиб, дунёни ҳам қўлга киритганларни кўп кўрганмиз. Аммо фақат дунёни талаб қилиб, дунё ва охиратни биргаликда қўлга киритганларни кўрмаганмиз».
Имом Байҳақийнинг «Зуҳдул кабир» номли китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

«Мукофотни эрта олиб қўймадикмикан?»
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга таом келтиришган эди, кўзига ёш олиб,
«Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У мендан яхшироқ эди, бироқ кафанликка бир парча матодан бошқа нарса топилмади.
Ҳамза розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У ҳам мендан яхшироқ эди, лекин бир парча мато билангина кафанланди. Биз мукофотимизни шу дунёнинг ўзида олиб қўймадикмикан деб қўрқаман», деди ва йиғлаб юборди.

Халифа Умар ибн Абдулазиз масжидга кирдилар. Масжид қоронғи бўлганидан, ухлаб ётган бир одамни оёқлари билан туртвордилар. Умар қоронғида кўрмасдилар. У одам:
- Бу нимаси? Эшакмисан?- деди.
У киши: Йўқ, Умарман - дедилар.
Шунда халифанинг ҳамроҳлари айтди: Эй амирал-муъминийн, у сизни, эшак, деди.
- Йўқ, у эй эшак, демади. У сўради, мен жавоб қилдим, дедилар.
Умар қандай ҳам нозикфаҳм, ҳалим ва тақводор бўлганлар-а!!
Биз мусулмонларнинг ишимиз ажиб.
Битта Илоҳга ибодат қиламиз. Битта Каъба атрофида тавофда бўламиз. Намозимизда бир қиблага йўналамиз. Масжидда бир сафга сафланамиз. Ҳаммамиз бир нафасда баробар "омийн" деймиз.
Шуларга қарамай ҳаммамизнинг ўзимизга хос исломимиз бор. Бу исломимиз бошқамизникидан фарқланади. Ҳар биримиз исломни ўз услубимизда тушунамиз. Ҳаётда унга ўзимизга тегишли йўсинда муомала қиламиз.
Мустафо Маҳмуд, "Жаннат ва дўзах узра баланд арқон" китобидан

Ҳасан ибн Солиҳ жориясини сотди. Жория янги хонадонга боргач ярим тунда уйғонди. Хонадон аҳлига қарата:
"Эй уй эгалари, намоз.. намоз..", дея нидо қилди. Улар уйғониб: "Бомдодга азон айтилдими?", дея сўрашди.
У: "Нима, сизларда фақат бомдод ўқиладими?", дея сўраганда: "Ҳа", дея жавоб қилишди.
Тонг отгач жория Ҳасаннинг олдиларига бориб шундай деди: "Мени қайтариб олинг. Тун намози ўқимайдиган ёмон кишиларга сотибсиз!".

#солиҳлар_гулшани
Абу Язид Бистомий:
"Биз ушбу илмимизни ҳеч қачон ўлмайдиган, доим Тирик зот- Аллоҳдан олдик", деган эдилар,
"Бу сўзингизга Қуръон ва суннатдан далил борми?" дея сўрашди.
Шунда у зот: "Қуръондаги далилим: "Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради" оятидир.
Бақара сураси, 282-ояти.
Суннатдаги далилим эса: "Ким ўрганган илмига амал қилса, Аллоҳ унга билмаган илмини ҳам ато қилади", ҳадисидир, деб жавоб бердилар. Абу Нуъайм ривояти.

Ҳасан Басрийга:
"Қиёмат куни одамлардан ким кўпроқ дод вой қиладиган киши бўлади?" деб сўралганида, у зот: "У- ризқ неъмат қилиб ато қилинган бўлсаю, у эса ўша ризқни Аллоҳга маъсият, гуноҳ қилиш йўлида ишлатаётган кишидир", деб жавоб бердилар.
Қўл телефонларингизни гуноҳ йўлида ишлатишдан огоҳ бўлинглар!

Солиҳ салафларнинг дурдоналаридан:
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
"Агар гуноҳ содир қилиб юрган кишини кўрсанглар, уни дуоибад ҳам қилманглар, сўкманглар ҳам. Лекин, (гуноҳлардан қутилиши учун) Аллоҳ уни офият қилиши, тузатиши ва поклашини сўранглар", деб айтдилар

Робийъ ибн Сулаймон роҳимаҳуллоҳ бир нарсани жуда секин фаҳмлар эди. Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ битта масалани қирқ мартагача такрорлаб тушунтирар, аммо Робийъ уни тушунмас эди. Хатто (англашга қийналаётганидан) уялиб, илм мажлисини тарк қилган эканлар. Имом Шофеъий эса уни холи бир жойга чақириб, унга дарсни яна такрор ва такрор тушунтирган эдилар, у тушунишни бошлади. Шунда Шофеъий: "Эй Робийъ! Илмни ҳам овқат каби едириб бўлганда, сенга аллақачон едириб юборган бўлардим", дедилар.
Имом Ожурий "Уламолар ахлоқи" номли китобида: "Тушунишда қийналадиган, зеҳни пастроқ шогирдларга нисбатан муаллим ўта сабрли бўлиши керак. Унга қўполлик билан танбеҳ бериб, хижолат қилиб қўймаслиги лозим", дедилар.

Иблис Бор Экан, Ўзимга Ишонмайман
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу сажда қила туриб, зино, ўғрилик, куфр келтириш ва бошқа гуноҳи кабиралардан паноҳ сўрардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудек буюк зотнинг ўта тақводор ва парҳезкор эканларини биладиганлар бу ҳолатдан ажабланиб, ул зотга: «Шу гуноҳларни қилиб қўяман деб ўйлайсизми?» дейишди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Модомики иблис тирик экан, ўзимга ишонмайман. Қалбларни бурувчи Зот хоҳлаган томонга бура олади», дедилар.
©Ҳоний ал-Ҳаж.

ЭЙ ИНСОН, СЕН КУНЛАРДАН ИБОРАТСАН
Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан. Бир кун ўтса, сендан ҳам бир қисм кетади.
(Яъни вақт қилич кабидир, сен уни кесмасанг, у сени кесади. Шундай экан, ҳар кун солиҳ амаллар қилишга улгуриб қолинг. Солиҳ амаллар билан Аллоҳ таолога тоат-ибодатда ўтмаган кунингизни гўё аъзоингиздан бир бўлагидан маҳрум бўлдим деб ҳисобланг. Аъзоларингизга талофат етишидан қандай қўрқсангиз, муҳофаза қилишга уринсангиз, кунларингизнинг ҳам беҳуда ўтиб кетишидан худди шундай қўрқинг ва кунингизни гуноҳ-маъсиятлардан сақланг!)
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

Дўзах аҳлининг орзуси ёдимга тушди
Салом ибн Абу Мутиъдан ривоят қилинади: «Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ифтор қилиш учун бир идишда сув олиб келди. У сувни оғзига яқинлаштирди-ю, бирдан йиғлаб юборди ва шундай деди: «Дўзах аҳлининг орзуси ёдимга тушди: «Дўзах аҳли жаннат аҳлига: «Устимизга сувдан ёки Аллоҳ сизларни ризқлантирган нарсадан тўкинглар», деб нидо қилади. Улар эса: «Аллоҳ буларни кофирларга ҳаром қилган», дейдилар». Шу гапларни эслаб, йиғлаб юбордим»
Дўстларингизга ҳам улашинг:

Нима уни Аллоҳдан тўсиб, алдаб қўйди?
Хаворижлардан бири Ҳасан Басрийнинг мажлисига келар, ёмон гаплар ёки қилиқлар билан беодоблик қилиб, мажлис аҳлига озор етказар эди. Одамлар Ҳасан Басрийга: «Эй Абу Саъид, мана бу одамни амирга айтмайсизми, бизни безовта қилмайдиган қилиб қўярди», дейишди. Ҳасан Басрий уларга жавоб бермай, сукут сақлашни афзал кўрди. Бир куни ҳалиги хавориж яна Ҳасан Басрийнинг мажлисига келиб, ҳар доимгидек беодоблик қила бошлади. Шунда Ҳасан Басрий: «Аллоҳим, унинг бизларга қилган озорини Ўзинг кўриб, билиб турибсан. Ўзинг хоҳлаганингдай, унга кифоя қил!» деб дуоибад қилди.
Бу воқеани ривоят қилган одам айтади: «Ҳасан Басрий шундай деб дуо қилиши билан ҳалиги хавориж турган жойида ерга йиқилди. Уни кўтариб уйига олиб боришганда, жони чиқиб бўлган экан. Ҳасан Басрий ҳар гал ўша одамни эсласа, йиғлар ва: «Нима уни Аллоҳдан тўсиб, алдаб қўйди?» дер эди.
"Солиҳлар гулшани" китобидан