imon.uz
4.45K subscribers
9.32K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Савол
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📩 Савол: касаллиги қайталаниб қолиш хавфи бўлса, рўза тутмаса бўладими?

💬 Жавоб: мусулмон, моҳир, ҳозиқ табиб маслаҳат берса, рўзасани кечиктириб, қазосини тутиши лозим бўлади. Касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса ҳам шундай (яъни рўзани очса бўлади). Бунда зиммасига қазо вожиб бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📩 Савол: касаллиги қайталаниб қолиш хавфи бўлса, рўза тутмаса бўладими?

💬 Жавоб: мусулмон, моҳир, ҳозиқ табиб маслаҳат берса, рўзасани кечиктириб, қазосини тутиши лозим бўлади. Касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса ҳам шундай (яъни рўзани очса бўлади). Бунда зиммасига қазо вожиб бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Аёл киши депиляция қилдириши

САВОЛ: Ассалому алайкум! ДЕПИЛЯЦИЯ ҚИЛДИРИШ. Бир китобда ёзилишича эрига ёқиш мақсадида қўли, оёғи, бадани, юзи, ипдек қилмаслик шарти билан қошларини теришда аёлга гуноҳ йўқ. Шуни турмуш ўртоғимга кўрсатсам “йўқ қош териш гуноҳ, гуноҳи менга ёзилади” дедилар. Уларнинг фикрларича Исломда тозалаб юришимиз шарт бўлган жойлардан бошқа тукларга тегиш гуноҳ. Савол 1. Қошларим жуда бетартиб ипдек қилиб эмас тартибга солиш учунгина терсам гуноҳ бўладими?

2. Хозирги кунда кўпгина аёллар (хатто намозхонлар хам) депилятсия қилдириш учун гўзаллик салонларига боришади. Ўзларини оқлаш учун геникологга борасизку дейишади. Аёл кишининг фаржига бошқа аёлнинг қараши уятликку уят, гуноҳ эмасми, бунга динимизда қандай қаралади?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қош териш гуноҳ. Бошқа жойларнинг тукини олиш жоиз. Аслида генекологга бориш ҳам жоиз эмас. Ўта зарурат ўриндагина касаллик учун рухсат берилган. Депиляция касалликка кирмайди, зарурат ҳам ҳисобланмайди. авратларини очиб беришлари ҳаром амал. Буни арзимас нарса деб билиш ўта хатарли бўлиб, куфргача олиб боради. Чунки ҳаром қатъий далил билан собит бўлса уни ҳалол дейиш куфр бўлади. Бу халқимиз ичидаги “Буғдой ўғриси кофир эмас, сомон ўғриси кофир” дейилган гапга ўхшайди. Чунки буғдой ўғриси ўғирлик қилаётганида “Аллоҳим мен ўғирлик қилаяпман Ўзинг кечир” деб ўғирлик қилади. Сомон ўғриси эса “Бу арзимас нарса ўғирликка кирмайди” деб ўзига ўша ўғирликни ҳалол санаб қилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол_Жавоб

CАВОЛ:
Ёлғиз одам намоз учун иқомат айтгандан сўнг эшик таққилаб қолди. Эшикни очиб келиб, намозни бошлайверадими ё қайтадан иқомат айтиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда иқоматни қайтадан айтилади. Имом Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ бу мавзуда шундай деганлар:

فروع: صلى السنة بعد الاقامة أو حضر الامام بعدها لا يعيدها ,بزازية وينبغي إن طال الفصل
أو وجد ما يعد قاطعا كأكل أن تعاد

"Иқомат айтгандан кейин суннатни ўқиса ёки иқоматдан кейин имом келиб қолса, иқоматни қайта айтилмайди.
Агар иқомат айтилган вақт билан фарз намоз ораси чўзилиб кетса ёки ейишга ўхшаш намозни бузадиган амал аралашиб қолса, иқоматни қайта айтиш керак бўлади". ("Дуррул Мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ

"Қизиқарли савол-жавоблар"
Сажда оятларига тегишли нозик жиҳатлар, илм толиблари фазилатлари,аҳли салафлар ва ҳозирги салафларни фарқи ҳақида ва бошқа саволларга жавоблар.

https://t.iss.one/imonuz
#Савол_жавоб
ПЕШИН НАМОЗИНИНГ АВВАЛГИ СУННАТИНИ ЎҚИМАСДАН ИМОМЛИККА ЎТСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ:
Имом Пешин намозини аввалги тўрт ракъат суннатини ўқимасдан туриб имомликка ўтса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Пешиндан аввалги тўрт ракъат суннат имомга ҳам муқтадийларга ҳам бир ҳилда суннати муаккада ҳисобланади. Агар бирор сабаб билан имом суннатни ўқий олмаган бўлса, муқтадийлар имом суннатни ўқиб олгунча кутиб турсалар яхши бўлади. Мободо имом тўғридан тўғри жамоатга имомликка ўтиб бериб кейин қолдирган тўрт ракъат суннатни ўқиса ҳам намоз кароҳиятсиз жоиз бўлади. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

ان النبي صلي الله عليه وسلم كان اذا لم يصل اربعا قبل الظهر صلاهن بعدها

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни тўрт ракъат суннатини ўқимаган бўлсалар фарздан кейин ўқиб олардилар". Ушбу ҳадисдан юқоридаги саволга жавоб олишимиз мумкин. Чунки, асри саодатда табийки Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам имом бўлар эдилар. Имом Термизий ривояти. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/imonuz
#Савол_жавоб
БИЗНИНГ УЙГА АЗОН ЭШИТИЛМАЙДИ

CАВОЛ:
Бизнинг уйга азон эшитилмайди. Шунга намоздан олдин азон айтишим керакми?


ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сиз намоздан олдин азон айтишингиз керак. Фарз намозларига азон айтиш суннат ҳисобланади. Агар сиз яшаб турган жойга масжид азони эшитилса азон айтмасдан ҳам такбирни ўзи билан намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол_жавоб
ОМОНАТ МАБЛАҒИГА XИЁНАТ ҚИЛИБ ҚЎЙДИМ?

CАВОЛ:
Мен бир инсоннинг омонатга қўйган маблағига ҳиёнат қилиб қўйдим. У инсон менга «Сендан норозиман, Қиёматда учрашамиз, қалбимга қаттиқ озор бердинг» деб айтгани учун ҳаловатим йўқ. Бир китобда дил оғриғига Яратган аралашмаслиги ҳақида ёзилган экан. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаётда биз бир-биримиз билан турли молиявий ва турли олди-берди масалаларида муомалада бўламиз. Бундай ҳолатда биз ҳаромдан сақланишимиз, ўзганинг ҳаққини паймол қилмаслигимиз, омонатларга тажовуз қилмаслигимиз лозимдир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмон киши ўзганинг ҳаққидан ҳазар қилиши кераклигини таъкидлаб, шундай деганлар:

"اَلاَ اِنَّ اللهَ حَرُمَ عَلَيْكُمْ دِمَائَكُمْ وَاَمْوَالَكُمْ" (رواه الإمام البخاري)

яъни: "Огоҳ бўлинглар, албатта Аллоҳ таоло жонларингиз ва молларингизни бир бирингизга ҳаром қилди" (Имом Бухорий ривояти).

Қиёмат куни то ҳақ эгаси кечмагунча, Аллоҳ таоло ҳам банданинг ҳаққини кечирмайди. Шунинг учун Сиз ўша инсонни ҳаққини адо қилиб, бу дунёнинг ўзида розилиги олишга астойдил ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол_жавоб
ЖОЙНАМОЗ БЎЛМАГАНДА

CАВОЛ:
Ёнимда жойнамозим йўқ лекин кийимим бор эди. Ояқни тагига соламанми ёки бошни саждага қўядиган жойгами? Оёқни остига солсам сажда қиладиган жойга етмиди, сажда қиладиган жойга солсам оёқни остига етмайди.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёқ тагига солинади. Чунки қиёмда туриб кўп фарзлар адо этилади. Масалан қиём, қироъат, рукуъ кабилар. Фақат сажда қиладиган жойда нажосат бўлмаслигига диққат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол_жавоб
ТИРНОҚ ЎСТИРИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ:
Намоз ўқиётган одам тирноғини ўстириши мумкунми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир
Роҳманир Роҳим.
Тирноқ ўстириб юриш – суннатга хилоф, макруҳ амалдир.

Тирноқ олиб юриш - фитрий суннат, яъни, пок табиатга уйғун ишлардандир. Буни замонавий тилда шахсий гигиена, дейилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар:

“Беш нарса соф фитратдандир: хатна қилиш, қовуқ (туклари)ни қириш; қўлтиқ (туклари)ни юлиш, тирноқларни олиш, мўйлабни қирқиш” (Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Тирноқларни ҳар ҳафта, буни иложи топилмаса, 15 кунда, буни ҳам иложи бўлмаса, 40 кундан ошмасдан олиб юриш суннат. 40 кундан ошиб кетса, макруҳ бўлади.

Ҳозирда тирноғини ўстириб юришга қизиқадиганлар йўқ эмас, балки маълум маънода урфга айлантиришга ҳаракатлар бор. Лекин соф инсон табиатига зид бўлган нарса ҳеч қачон безак бўла олмайди, барибир уни жирканч саналаверади. Гўзалликни покликдан излаш керак. Одам йиртқич эмаски узун тирноқларга муҳтож бўлса...
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЗИНО БЎЛМАЙДИМИ?

#Савол
Эрим билан яшамаётганимга 5 ой бўляпти. Лекин жавобингни бердим, талоқсан демаган. Қонуний ажрим бўлмаган. Бошқа оила қилсам, никоҳлансам зино бўлмайдими?

Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эридан талоғини олмасдан туриб бошқасига турмушга чиқа олмайди. Аввал эридан талоқ олиб, сўнг идда ўтиради ва иддадан кейин бошқа кишига турмушга чиқиши мумкин. Акс ҳолда никоҳ боғланмайди ва ўзаро алоқалари зино бўлади. Валлоҳу аълам!

ЎМИ фатво ҳайъати

Яқинларингизга ҳам улашинг👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz