Мени йиғлатган иборалар...
Магистр талабаларига бир савол берилди. "Ота ким?" Жавоблар ҳар хил; чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди.
Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби эди.
Ота...
Сен уни катта оёқ киймини киярдинг, оёқларинг жажжилигидан, қоқилиб кетардинг..
Кўз ойнагини тақиб, ўзингни катталардек ҳис килардинг..
Кийимини кийиб воқор сезардинг..
Машинасини калитини беришини сўрардинг. Ўзингни уни ўрнига қўйиб ўзинг ҳайдаётгандек хаёл қилардинг. Арзимас нарса учун иш вақтида унга қўнғироқ қилардинг. Сенга қалб тўла қувонч билан жавоб берарди. Сен билан иш вақтида гаплашгани учун раҳбаридан гап эшитишини ёки ҳамкасби ишини тезроқ бажариб беришини кутиб турганини ё телефон орқали гаплашиш унга ортиқча харажат бўлиб, яна қийинчилик келтириши билмасдинг.
Яна хотиржамгина:
- Дада, келишингизга менга қулпнай шарбатини олиб келинг, - дердинг.
- Жоним билан болам, онангни қийнамагин -а? - деб жавоб берарди. Уйга иш, ҳавонинг иссиғ -у совуғи, заҳмат билан чарчаб сенинг "буюртма"нгни эсидан чиқиб қолса, келиши билан:
- Дада шарбат қани? - дердинг. Табассум қилиб, чарчоғини ҳам унутиб, сенинг «бемаъни» талабингни жойига келтириш учун чиқиб кетарди.
Бугун эса....
Бугун сен улғайдинг.
Унинг оёқ кийимини киймайсан. Замондан ортда қолган бўлгани учун..
Либослари, нарсалари, ўртоғларингга бир пайтлар мақтанганнинг мошинасидан ирганасан, менсимайсан. Чунки энди сени у нарсалар қизиқтирмайди. Отангни қарашлари эса, сеникига мос келмай қолди.
Оғайниларингдан ўзингча хижолат қилиб, уларнинг олдида отангни қилган ҳаракатлари сени аччиғингни келтиради, асабларингни бузади.
Кечиксанг сендан хавотир олиб қўнғироқ қилса, сенинг юрагинг сиқилади, ўз ҳолингга қўймаганидан нафратланиб кетасан. Агар кўнгли хавотирдан жойига тушмай такрор ва такрор қўнғироқ қилса, унга жавоб қилмай қўяқоласан.
Уйга кеч қайтсанг, масъулиятсизлигинг учун койийди. Сен эса ғазабдан ёнасан. У эса буни билса ҳам оиланинг боши, ҳар бир бошлиқ ўз қўл остиданилардан масъул эканлиги учун тарбиялашдан тўхтамайди.
Унга овозингни кўтарасан, сўзларинг билан қалбини эзасан, унга берган жавобларинг, бақиришларингдан жим бўлиб қолади. Қўрққанлиги учун эмас, балки сени яхши кўргани, сенга мурувват қилганидан.
Кечагина, ёшлик чоғида сени елкасига кўтариб, опичлаб юрарди.
Бугун эса, сени бўйинг уникидан баланд, уни қўлидан ҳам ушлашни хоҳламайсан.
Кечагина гапиришни билмасдинг, чучук тилинг билан гапиришга қиналиб хатолар қилардинг..
Бугун эса, ҳеч ким сенга «жим» дея олмайди.
Қанчалик малол келтирмасин, у сенинг отанг, унутдингми ёки?
Болалигингда сени тентакликларинг, эркалигинг, жинниликларингни кўтарганидек, сен ҳам уни қариган чоғида, беморлигида келтирадиган машаққатларига мамнуниятла бардош бер. Унга марҳаматли бўл.
Сендан бошқалар, отаси йўқлар отасини яна бир бор кўришни орзу қиладилар.
Мендан: «Кимни яхши кўрасиз?» деб сўрашди. Айтдим: «Менга 9 ой интизор бўлган, шодон кутиб олган, моли ва жони (соғлиги) эвазига мени тарбиялаган, «ОДАМ» бўлишим учун кечани кундузга улаган инсонни» дедим.
Отам мен учун тоабад қалбимда энг яхши кўрганим бўлиб қоладилар.
Ҳаммадан узр сурайман-у лекин, шуни биламан, ҳеч ким ОТАга ўхшамайди.
Эй Роббим, вафот этган оталарни кечир. Раҳматинг, жаннатингла қаршила.
Кимнинг отаси ҳаёт бўлса, умрини тоатингда узайтир, ғамларини кетказ, ўзи кутмаган тарафидан ризқлантир, унга Ўз раҳматингни ёғдир, гуноҳларини кечир, жаннатингга кирадиганлардан кил!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

#КУН_ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди”, дедилар”.
Абу Довуд ва Ибн Можа
Дўстларингизга ҳам улашинг

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОИЛАЛАРИ
▪️Оталари: Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.
▪️Оналари: Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.
▪️Боболари: Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.
▪️Амакилари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.
▪️Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.
▪️Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.
▪️Ўғиллари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.
▪️Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.
▪️Куёвлари: Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.
▪️ Набиралари: Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.
Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.
Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.
Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия» асари асосида тайёрланди.

ҚАЛБ ҲИМОЯЧИСИ
Ривоят қилинишича, Одам алайҳиссалом яратилаётган замонларда Азозил (Иблис) барча фаришталарга устоз бўлган экан. Бир куни у ўз қавми билан ҳали жон ато этилмаган Одам алайҳиссаломнинг жасади олдига келибди. У жасад ичига кириш учун Парвардигордан ижозат сўрабди ва бунга рухсат ҳам олибди. У Одам жисмининг ҳамма жойини оралаб-айланиб чиқибди. Жасаддан чиқар экан, уни яратган Холиқнинг қудратига, санъатига қойил қолибди.
У Яратганга: «Ажойиб хилқат яратибсан, мен унинг ҳамма жойини айланиб-кўриб чиқдим», дебди. Шунда Ҳақ таоло унга: «Сен унинг ҳамма жойига кира олганинг йўқ», дебди. Азозил: «Ўша жойини ҳам бир кириб кўрай», деб ёлворибди. Аллоҳ таоло бунга рухсат бермабди. Шу сабабли ўшандан буён шайтон инсон қалбидан ташқари ҳамма томир-ҳужайраларини кезиб, Одам болаларининг ўзи билмаган тарафида туриб, уларни йўлдан оздирар экан. Аллоҳ паноҳида бўлган қалбга киришга ҳамиша пайт пойлар, қалб Парвардигордан узилиб, ғафлатда қолган заҳоти уни эгаллаш пайида бўлар экан.
"Кўҳна дунё ривоятлари"

#Ҳадисни_қалбга_муҳрла
ҚЎЛИ ЁҒ ҲОЛИДА УХЛАГАН КИШИ
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қўлида мойи билан уни ювишдан олдин ухлаб қолиб, кечаси унга бир мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».
Шарҳ:
Демак, уйқудан олдин баданни, хусусан, қўлни турли хил чанг, кир ёки таом қолдиқларидан тозалаш лозим экан.
Баъзи уламолар: «Қўл сув билан ювилса, суннат ҳосил бўлади», деганлар. Ибн Рислон: «Бундай пайтда совун ёки шунга ўхшаш ёғни кетказадиган нарса билан ювиш керак бўлади», деган.
Бу ҳадиси шарифда диний таълимотларга амал қилмасликнинг оқибатида бу дунёнинг ўзида кишига зарар етиши турган гаплиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда.
«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/

#КУН_ОЯТИ
“Ҳар бир жон ўзи қилган яхши ва ёмон амаллари (кўз ўнгида) ҳозир қилинган Кун (қиёмат)да улар (ёмон амаллари) билан унинг ўртаси узоқ масофа бўлишини орзу қилади. Аллоҳ сизларни “Ўзидан” огоҳлантиради. Аллоҳ бандаларга меҳрибондир”.
(Оли Имрон сураси 30-оят.)

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қўйлар орасига иккита оч бўри қўйиб юборилса қандай фасод қилса, кишининг мол-дунё ва шараф-иззатга бўлган ҳирси динига ундан ҳам кўпроқ фасод қилувчидир»,
дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.

ОТА-ОНАГА АЗИЯТ БЕРМАНГ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Она-отага азият берганни Аллоҳ таоло лаънатлайди" (Аҳмад).
“Лаънат” сўзининг луғавий маъноси нафратланиш, дуои бад қилиш, совиш, безиш каби маъноларида келади. Исломий истилоҳда эса Аллоҳнинг раҳаматидан маҳрум қилиш маъносида ишлатилади.
Аллоҳ таоло лаънатлаган кимсани фаришталар ҳам лаънатлайдилар. Ҳадисга эътибор берилса, ота-она томонидан азият берган фарзанди ҳақига ҳеч қандай муносабат, яъни дуоибад, қарғиш каби ҳаракатлар содир этилмаса ҳам Аллоҳ таоло бундай инсонни ота-онаси кўнглини оғритгани учун лаънатлаши маълум қилинмоқда. Демак, фарзанди учун қалби фақат меҳр ва шафқатга тўла бўлган ота-она қалбининг вайрон этилиши Аллоҳнинг қаттиқ жазоси билан қарши олинади экан.
Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлганнинг ёнига малоикалар ҳам бормайдилар. Инсон учун бундан ортиқ хўрлик бўлмайди, Аллоҳнинг ўзи асрасин!
Дўстларингизга ҳам улашинг.

Ўлган одам нима қилганди?
Бир куни ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) қўлларини қулоқларига қўйган вазиятда:
- Ҳа мен шу ердаман! Ҳа, мен шу ердаман, -дея ташқарига чиқди.
У ердагилар:
- Умарга нима бўлди, -деб сўрагач, ҳазрати Умарниниг яқинларидан бири деди:
-У марнинг қўмондонларидан биридан хабар келди. Ислом қўшинидан бири дарёдан ўтолмабди, кема ҳам топилмабди. Қўмондон, “дарёни қанча чуқурлигини билган бир одам топинг”, дебди. Улар эса қария бир кишини келтиришибди. Ҳаво жуда совуқ экан. Қария: “Мен совуқдан қўрқаман”, деса ҳам қўмондон уни мажбурлаб дарёга туширибди. Чол совуққа чидай олмай: “Эй Умар! Умар қаердасан?” дея жон берибди. Ҳазрати Умар вазиятни билгач дарров бир мактуб билан қўмондонни Мадинага келишга буюрибди. Қўмондон келибди. Ҳазрати Умар бир неча кун у одамнинг юзига қарамабди. Кимдандир жаҳли чиқса шундай йўл тутарди. Қўмондонга: “Ўлдирган одаминг нима қилган эди?” дея сўради. Одам, “Эй мўминлар Амири, уни ўлдиришга қасд қилмагандим. Дарёдан ўтиб олиш учун сувнинг чуқурлигини билмоқчи эдим. Устига устак, шу-шу ерларни қамал қилдик, - деди. Унга, ҳазрат Умар шундай жавоб берди: “Мен учун бир мусулмоннинг ҳаёти келтирган барча нарсаларингдан афзалроқдир! Қани, энди кет ва ўлган одамни яқинларига бадалини тўла”.
Юсуф Товаслий “Ҳикматлар хазинаси”
Дўстларингизга улшинг

#Тафаккур_вақти
Шайтоннинг энг ёқимли сўзлари:
— бир мартасида ҳеч нима қилмайди;
— ҳали ёшсиз;
— Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди.
— нафақага чиққандан сўнг;
— замон сизга эмас, сиз замонга мослашинг;
— Аллоҳ кечиради;
— ортиқча ўйлаб, бошингизни қотирманг;
Шайтоннинг сўзларига алданиб, РАҲМОНГА ИСЁН ҚИЛМАЙЛИК!

ОҚСОҚЛИГИМ САБАБИ – ОНАМНИНГ ДУОИБАДИ!
Китобларда ёзилишича, машҳур тафсир олими Замахшарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ўзлари тушунтуришларига кўра, оёқларининг оқсоқланишига оналарининг дуоибадлари сабаб бўлган экан.
“Болалигимда, – деб ҳикоя қилади олим, – бир чумчуқни тутиб олган эдим. Учиб кетмаслиги учун битта оёғини ипга бойладим. Шу маҳал чумчуқ қўлимдан шарт этиб чиқиб, кенг дала томон учиб кетди. Мен эса тезда ипидан тутиб олиб, ўзим томонга қараб торта бошлаган эдим, оёғи танасидан узулиб кетди. Бу ҳолатни кўриб қолган онамнинг аччиғи келди, унинг азоб чекишига жони ачиганидан менга бақириб: “Унинг оёғини узиб юборганинг каби, Худо ҳам сенга жазо берсин …”, деган гаплар оғзиларидан шатта чиқиб кетиб қолди. Орадан анча вақтлар ўтди. Эсимдан ҳам чиқиб кетган экан. Бир куни илм таҳсилига боришимда уловнинг устидан ерга сакраб тушаман деб, оёғим чалиниб кетди. Оёғим қаттиқ шикаст еди, тузалиб кетишига анча вақт кетди, лекин унинг асорати бир умрга қоладиган бўлди. Шу билан оқсоқланадиган бўлиб қолдим”.

Вақтинг кетиб, умринг ўтаётганини кўрсанг ҳам, фойдали ва манфаатли нарса улашмаётган бўлсанг, вақтингда барака йўқлигини кўрсанг, Аллоҳнинг ушбу оятидаги кимсалар қаторига кириб қолишдан эҳтиёт бўл:
«Биз қалбини зикримиздан ғофил қилиб қўйганларга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма»
(Каҳф сураси, 28 оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Вақтинг кетиб, умринг ўтаётганини кўрсанг ҳам, фойдали ва манфаатли нарса улашмаётган бўлсанг, вақтингда барака йўқлигини кўрсанг, Аллоҳнинг ушбу оятидаги кимсалар қаторига кириб қолишдан эҳтиёт бўл:
«Биз қалбини зикримиздан ғофил қилиб қўйганларга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма»
(Каҳф сураси, 28 оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:
“Ким одамларнинг молларини (қарзга) олиб, уни адо этишни ирода қилса, Аллоҳ ундан (ёрдами ила) адо этади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади”, дедилар”.
Бухорий ривоят қилган.

ФОЛБИНДАН ҚОЧИНГ
Имом Табароний Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.):
"Ким фолбиннинг ҳузурига келиб, ундан бирор нарсани сўраса, қирқ кечагача тавбаси тўсилади. Агар фолбиннинг гапига ишонса, кофир бўлади", деганлар.

#ДУО
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ҳар куни тонг отганда ва кеч кирганда:
«Ҳасбийаллоҳу, лаа илааҳа илла ҳува, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм»
(Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Роббидир) деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади».
Ибн Сунний ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ҳар куни тонг отганда ва кеч кирганда:
«Ҳасбийаллоҳу, лаа илааҳа илла ҳува, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм»
(Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Роббидир) деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади».
Ибн Сунний ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ
Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир.
Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар:) «Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин!
(Оли Имрон сураси, 190-191-оят)
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир.
Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар:) «Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин!
(Оли Имрон сураси, 190-191-оят)
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ
ҲАЛОЛ ОЧИҚ-ОЙДИНДИР, ҲАРОМ ҲАМ ОЧИҚ-ОЙДИНДИР
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Уни инсонлардан кўпи билишмайди Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, ҳаромга йўлиқибди. Худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, ундан ўтлаш учун ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди.
Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир.
Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир.
Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир».
Муттафақун алайҳ.
«imon.uz» каналига уланиш

ИККИЮЗЛАМАЧИ ОДАМ
"Иккиюзламчи одам шундай инсонки, уни хурсанд қилсанг, сени ўзингда йўқ яхши сифатлар билан мақтаб, мадҳ қилади. Агар ранжитиб қўйсанг, сени сенда йўқ ёмон сифатлар билан эслаб, ёмонлаб ташлайди."
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ
"Унутманг, бу дунё имтиҳон дунёси! Баъзи инсонлар аслида сизга содиқ эмаслар. Улар сизга бўлган эҳтиёжларига содиқлар. Эҳтиёжлари ўзгариши билан садоқатлари ҳам ўзгаради."
Араб халқ мақоли.

АНИҚЛАШТИРИНГ
Турли хабарлар устма-уст ҳужум қилса ҳам, ишлар машаққат туғдирса ҳам ақлли киши собитқадам ва тиниқ фикрли бўлади.
Ҳаяжонланиб бирданига ловуллаб кетмайди, ҳукм чиқаришга шошилмайди.
Ақлли киши эшитганини текшириб олади, яхшилаб фикр юритади, музокара қилади ва ақлли кишилар билан маслаҳатлашади.
Зеро, ачиган фикр ҳомидан яхшироқдир. «Жазолаб хато қилгандан кўра, кечириб хато қилган яхшироқдир!» , деган гап бежиз эмас.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن جَاءكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَن تُصِيبُوا قَوْماً بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
«Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолларингда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмасликларинг учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўринглар!»
(Ҳужурот сураси, 6-оят.)
«Ўкинма» китобидан.