imon.uz
4.41K subscribers
9.37K photos
1.58K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Яҳё Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Мўминнинг иши ажабланарли, ҳайратомуздир. Ҳамма иши унга яхшилик келтираверади. Бу мўминларга хос бўлиб, улардан бошқаларда ундай эмас. Агар унга хурсанд қилувчи нарса етса, шукр қилади. Бу у учун яхшидир. Агар зарар берувчи нарса етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхши бўлади”, дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бир Шайхга савол бердилар:

Ижтимоий тармоқларда масалан: фейсбук, телеграм, инстаграм ва ҳоказоларда профилларимизни қандай ҳолатда фойдаланишимиз керак? Ўзи умуман профил очсак бўладими?

Шайх жавоб берди:

Профил очсангиз бўлади, фақат ундан Расулуллоҳга кўрсатсангиз уялиб қолмайдиган ҳолатда фойдаланиш керак!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ФИРЪАВН ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТ

1981 йилда Франсуа Меттеран президент бўлгач, Франция Мисрдан Фиръавннинг мўмиёланган жасадини тадқиқ қилишни илтимос қилди. Тадқиқотда тиббиёт ва археология соҳасида илмий изланишлар олиб борувчи кўплаб олимлар иштирок этишди. Тадқиқотга бошчилик қилиш ва жарроҳларга раҳбар бўлиш Морис Букайга ишониб топширилди, унинг асосий вазифаси эса Фиръавн қандай ҳалок бўлганини аниқлашдан иборат эди.

Рамзес II нинг жасади бошқа мўмиёланган жасадлардан фарқ қилиб турарди. Тадқиқотчиларга бир ҳолат жуда кутилмаган бўлди: улар мўмиёлар қатламини ечиб олишаётганда жасаднинг чап қўли юқорига кўтарилиб кетди, худдики уни мўмиёлаётган пайтларида куч билан бу ҳолатга келтирганга ўхшарди.

Тадқиқот натижалари профессор Морисга шуни кўрсатдики, Фиръавн чўкиб ўлган эди, чунки унинг рентген суратларида танадаги туз қолдиқлари ва кўплаб суяк синиқлари бор эди, бироқ терида бирор бир жароҳат кўринмасди. Бу эса сув оғирлиги натижасида суяклар синганидан далолат қиларди. Бу барча далиллар Фиръавн сувга чўкиб ўлган заҳоти денгиздан олиб чиқилганини билдирарди.

Профессор Морис тадқиқот ўтказиб бўлингач, газеталарнинг сарлавҳалари нималар деб жар солишини тасаввур қилиб турган бир пайтда, улардан бири «Шошилманг, месье Морис, мусулмонлар XIV аср олдин Фиръавннинг чўкиб ўлганини билишарди», деди. Профессор бу сўзларга мутлақо бепарволик билан қаради, чунки у ўта замонавий тиббий аппаратлар ва тадқиқот техникасисиз буни айтишнинг имкони йўқлигига қаттиқ ишонарди.

Шунга қарамай, бу сўзлар Морис Букайнинг хаёлига қаттиқ ўрнашиб қолди. У туни билан Фиръавн жасади олдида ўтириб чиқиб, бирорта мусулмон давлатга бориш ва у ерда олимлар билан айни мавзуда суҳбатлашиш, уларнинг бу борада фикрларини ўрганиш керак деган фикрга келади. У худди шундай қилди ҳам, бир киши унга Қуръонни очиб, Аллоҳнинг қуйидаги оятларини ўқиб бермагунча, у бунга ишонмаган эди:

«Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар». (Юнус, 92)

Бу сўзлар профессор Морис Букайни ниҳоятда таажжубга солди ва ўрнидан туриб, бироз гандиракладию, йиғилганлар ичида «Мен Исломга кирдим ва Қуръонга иймон келтирдим» деди.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ВАҚТИМ ЙЎҚ”

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Замон яқинлашмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Бир йил бир ойдек, бир ой бир ҳафтадек, бир ҳафта бир кундек, бир кун бир соатдек, бир соат гўё хурмо барги ёнгунча (муддатдек) бўлиб қолади” (Ушбу ҳадисни имом Аҳмад ривоят қилган).

Қиёмат яқинлашгани сари вақтдан барака кетаверади. Кўп одамлар ўша озгина вақтни ҳам ўткинчи ҳою ҳаваслар, фойдасиз ишлар билан ўтказиб юборадилар. Агар биз вақт қадрига етсак, уни керакли ишларга сарфласак, Яратган Эгам умримизга барака беради.
Бугунги тезкор замонда вақтнинг ҳар дақиқасини қадрлаш, ҳаёт мазмунини англаб, умр дафтарини эзгу ишлар ила безаш ҳар бир ақлли инсоннинг бурчидир. Зеро, вақтига ҳоким бўла олган инсон уни ўзи истаган тарзда бошқаради, яхши амаллар билан бахтли ҳаёт учун замин ҳозирлайди. Вақт қадрига этмаганлар “вақтим йўқ” деб зорланиб юраверади. Умр эса бир жойда тўхтаб турмайди, ғизиллаб ўтаверади.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#руҳият

▪️ Оқил хато қилса, афсусланади.
Аҳмоқ хато қилса, сафсата сотади.

▪️ Ҳасан Басрийга:
«Фалончи сизни ёмонлади» - дейишди.
«Заҳматсиз келган ажр қандай яхши» дедилар.

▪️ Ким сизни ўз ҳаётида истаса, сизни қандай муҳофаза қилишни мукаммал даражада билади.

▪️ Бировни урсангиз, оғриғини ўша лаҳзанинг ўзида ҳис қилади. Лекин, агар сўз билан жароҳат етказсангиз, оғриғи бир умрлик бўлади.

◾️ Сизга етишиш учун ҳаракат қилмайдиган инсонга сиз ҳам интилманг. Сиз сабаб ўз кибрини енга олмаган шахс учун дунёга уруш эълон қилманг!

▪️ Узр сўраш бу - сиз хатокорсиз дегани эмас. Бу сизнинг бошқалар билан боғлаб турган ришталарни қадрлашингиздан дарак.

▪️ Туғилган кун - байрам, торт, шаъм, ҳадя дегани эмас. У бидъат бўлибгина қолмай, динда йўқ нарса. У Ҳақ сизга умрингиз ўтаётгани, ўлим сари одимлаётганингиздан огоҳлантиришидир.

▪️ Ҳамма сизни «Бўлди, энди тамомсан» деганида кўрсатган шижоатингиз ҳақиқийсидир.

▪️ Болалигимизда мактабда ўргангандик. Ичи донлардан холи бўшоқ қаддини тик тутади. Ичи донга тўла бошоқ бош эгиб туради.

▪️ Ақллиларгина тавозеъли бўлади.
Нодонлар кибрга берилади.

▪️ Меннинг бировни тушунишим қийин эмас. Фақат саноқли инсонлар билан ўзимни хотиржам сезаман.

▪️ Сукут бу жавоб қайтаришдан ожизликни билдирмайди. Унинг икки маъноси бор:

📌 Бекорчи, паст нарсалардан устун бўлиш;
📌 Гапириш фойда бермаслигига ақлнинг етиши.

▪️ Олдингиздаги ёши улуғ кимсанинг сўзларига сукут сақлашингиз - эҳтиром;
сиз учун азиз инсон сиздан кўра бошқаларнинг хислатини ортиқ кўриб гапиришига сукутингиз - умид;
кимдир сизга оғриқ етказиб гапиришига сукут қилишингиз кучдир.

▪️ Чиройли сабр, чиройли кечириш, чиройли тарк этиш орасидаги фарқ:
- Чиройли тарк этиш - азаят бермасдан тарк этиш;
- Чиройли кечириш - маломат қилмасдан кечириш;
- Чиройли сабр қилиш - нолимасдан, шикоят қилмасдан сабр қилиш.

▪️ Ким ҳаракат, жидду - жаҳд ва сабр қилса, Аллоҳ кенг ризқ, улкан ютуқ бериш билан уни ҳайратда қолдиради. Бу - Аллоҳнинг қонуни.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Азоб

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу энг бой саҳобалардан бири бўлган. У зот моли ва жони ила Аллоҳ йўлида хизмат қилди.

Бир куни у рўза тутди. Кечқурун ифторликка хизматкори таом олиб келди. Абдурраҳмон таомга тикилиб туриб деди: «Мусъаб ибн Умайр мендан яхши эди. У Уҳудда қатл қилинди. Уни ўрашга етарли кафан топа олмадик. Бошини ўрасак оёғи очилиб қолди. Оёғини ўрасак боши очилиб қолди. Сўнгра Аллоҳ бизга неъматларини тўкиб ташлади. Савобларимиз шу дунёда берилдими деб қўрқаяпман».

Сўнгра Абдурраҳмон ибн Авф ҳўнграб йиғлади ва таомни емади.

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Маккада Ислом келишидан олдин энг бойвачча йигитлардан эди. Ҳеч ким ишлата олмайдиган мушкларни сепиб юрар эди. Оиласининг эркатойи эди. Мусулмон бўлганидан кейин оиласи уни ҳамма нарсадан маҳрум қилди. Аллоҳ ва Расулининг севгиси у зотни фақирга айлантирди. У зотни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага мураббий қилиб юбордилар. У ўзининг ҳикмати ва гўзал мавъизалари ила Мадина аҳлининг кўнглидан жой топди. Мадинада жуда кўп кишилар унинг хизмати ила исломга кирди. Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар. Мусъаб келиб қолди. Саҳобалар Мусъабнинг аввалги тўкин-сочинликда юрган пайтларини эсладилар. Ҳозирдаги ҳоли уларнинг қалбларини эзиб ташлади. У эски, ямоқ солинган кўйлак кийиб олган эди. Барчалари йиғлаб бошлари эгилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мусъабни кўриб муборак лабларида табассум пайдо бўлди. Кўзлари шодликдан яшнади.

Сўнгра дедилар: "Мен Мусъабни Маккада кўрганман. Ўша пайтда Маккада ота-онаси томонидан ундан кўра неъматга кўмилганроқ йигит йўқ эди. У буларнинг барчасини Аллоҳ ва Расулининг севгиси учун тарк қилди".

У зот Уҳуд жангида шаҳид бўлди.


© Абдулқодир ПОЛВОНОВ
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Биз барча одамларни ўз китоблари (номаи аъмоли) билан чақирадиган кун (Қиёмат) ни (эслангиз!) Бас, кимгаки китоби ўнг қўлидан берилса, айнан ўшалар ўзларига заррача ноҳақлик қилинмаган ҳолда, китобларини ўқирлар.
Кимки, бу (дунё) да кўр (гумроҳ) экан, бас, у охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озувчидир.

(Исро сураси 71‑72-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ биноларни баланд қиладиган ва даражаларни кўтарадиган нарсанинг хабарини берайми?” – дедилар.
“Ҳа, ё Расулаллоҳ”, дейишди. “Сенга жоҳиллик қилганга ҳалимлик қиласан, ва орани узганга силаи раҳм қиласан”,- дедилар”
.

Тобароний ривояти

(Дўстларингизга ҳам улашинг)
ОДИЛ ҲУКМ

Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир саҳройи кишидан (аъробийдан) от сотиб олди, уни миниб, йўлга чиқди. Бироқ бир оз йўл юриб-юрмай, от оқсай бошлади. Изига қайтиб:
– Пулимни қайтариб бер, отингни ол, оқсоқ экан, – деди у аъробийга.
– Йўқ, эй мўминлар амири, мен уни сотганимда соппа-соғ эди, – деб рози бўлмади аъробий. Шунда Умар розияллоҳу анҳу масалани ажрим қилиб берадиган ҳакам излаб қолди.
Икковлон Шурайҳ ибн Ҳорис Киндийнинг ҳузурига бориб, арз қилишди. Аъробийнинг гапларини диққат билан эшитган Шурайҳ:
– Сотиб олган пайтингизда от соғлом эдими? – деб сўради ҳазрати Умардан.
– Ҳа, – деб жавоб берди халифа.
– Ундай бўлса, сотиб олган молингиз сизникидир ёки қандай ҳолатда сотиб олган бўлсангиз, шу ҳолича қайтариб беринг, – деди қози Шурайҳ.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу Шурайҳга тикилиб қаради ва:
– Бор гап шуми? Фикр нақадар қатъий, ҳукм нақадар одил. Куфага боргин, сени қозиларга бошлиқ этиб тайинлайман, – деди.

"Кўҳна Дўнё ривоятлари" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЖУФТИНГДАН НОЛИМА!

«Чўлга чиқдим. У ерда ғоят гўзал аёлни кўрдим, эри жуда ёқимсиз эди.»

«Бунга қандай рози бўлдинг? » дедим.
Аёл менга «Жим! Бундай гапирма, ҳар ҳолда эрим, Оллоҳга хуш келгувчи бир иш қилгандирки, мукофот сифатида мени унга берди. Мен Оллоҳ рози бўлмайдиган бир иш қилгандирманки, жазо сифатида уни менга бергандир. Оллоҳ рози бўлганига мен рози бўлмайинми?».
Мен жим бўлдим!...

Ҳа, баъзан эшитиб турамиз
«Нега менга бундай хотин учради?»
«Эрим менга мос эмасди».


Жуфти ҳалолимиздан нолиганда ўйлаб кўрайликчи, биз ўзимиз аслида киммиз?!

( Асмоий )
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАММА ҚИЛАЯПТИ-КУ?

Бир кишига насиҳат қилсанг, у сенга: «Ҳозир кўпчилик шундай қиляпти ку?», «ҳамма хатода битта сен тўғри бўлиб қолдингми», «кўп қатори бўл, чуқур кетма» деса, унга қуйидагича жавоб бер:

📌«Қуръони каримдан «Одамларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг,

«Одамларнинг кўпчилиги билмайди», (Юсуф 21)

«Одамларнинг кўпчилиги шукр қилмайди», (Юсуф 38)

«Одамларнинг кўпчилиги иймон келтирмайди»(Ҳуд 17)
деган оятларни топасан.

📌«Уларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг,

«Уларнинг кўпчилиги фосиқлардир»,(Тавба 8)

«Уларнинг кўпчилиги юз ўгирганлардир» (Анбиё 24)

«Уларнинг кўпчилиги ақлсиздирлар», (Моида 103)

«Уларнинг кўпчилиги ҳақни ёмон кўрувчилардир»
(Мўминун 70)

«Уларнинг кўпчилиги гумонга эргашадилар холос» (Юнус 36)
деган оятларни топасан. Билгинки ҳақдан тойилганлар ҳар замонда кўп бўлган.

📌Кел дўстим, яхшиси Аллоҳ таоло зикр қилган мана бу озчиликлардан бўлақол:

«Бандаларимнинг шукр қилувчилари оздир» (Сабаъ 13)

«У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди» (Ҳуд 40)

«…жаннатлардадир. Аввалгилардан кўпчилик, охиргилардан озчилик» (Воқеъа 13)

Аллоҳ таоло бизу сизни Қуръонда зикр қилган озчилик инсонлардан қилсин. Амийн.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИШОНМАСЛИК ЖАВОБГАРЛИКДАН ҚУТҚАРАДИМИ?

Баъзи кишилар “мен Жаннатга ҳам, дўзахга ҳам, ҳисоб китобга ҳам ишонмайман. Ўламан, тамом, тупроққа қоришиб кетаман” деб ўзларини-ўзлари ишонтирмоқчи ва шу билан қилаётган гуноҳ амалларининг жазосидан қутилмоқчи бўладилар. Гўёки, ишонмаса жазоланмайдигандек...

Уларга қиёсан мисол келтирамиз. Айтайлик, чўлда ўсган илмсиз кишига: “мана бу симга яқинлашманг, унда “ток” бор, тегсангиз ўлдиради”, деб огоҳлантирсак. У эса “ишонмайман, бу ҳаммаси қуруқ гап, сафсата, ўлдирадиган бўлса кўзга кўринарди-да!” деб, бориб симни қўли билан ушласа нима бўлади? – Ўша заҳотиёқ ўлади! Унинг ишонмаганлиги уни ўлимдан қутқара олмайди! Ишонмайдиган кишининг ҳам аҳволи худди шундай бўлади.

Энг қизиғи шундаки, ДАҲРИЙ (атеист, Худога ишонмайдиган) нинг ХУДОГА ИШОНМАСЛИГИ ФАҚАТ ТИЛИДА...
Ҳа – ҳа, ҳар қандай “Худога ишонмайман
” дейдиган даҳрийнинг гаплари фақат тилининг учида. Улар аслида Худога ишонади, фақат буни ўзи ҳам билмайди...
Ишонмайсизми? Уларнинг хоҳлаган бирига “Агар эртага уйинг ёниб, унинг ичида фарзандларинг куйиб кетса нима қиласан?” деб савол беринг... Нима деб жавоб беради? Уларнинг биринчи сонияда, ўйламасдан айтадиган гапи: “Йўғ-е, ХУДО АСРАСИН!” дейди...
Ҳа, афсуски, бундай кишилар Худога ишонишини тушуниб етиши учун бошига оғир кулфат тушиши керак, акс ҳолда уларга панд-насиҳат фойда бермайди...

ХУЛОСА: Эй, инсонлар! Бошимизга оғир кун келишини кутмайлик...

Илҳом ҚАҲҲОРОВ
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​​​​​Бир зот шундай деган экан:
«Тавба қилишимга шундай воқеа сабаб бўлган: мен Каъбада тавоф пайтида бир хотинга тегажоғлик қилдим. Аёл менга ўгирилиб қаради да , «Бу ерга дунёнинг бир чеккасидан хатоларимизни ювгани келганмиз. Энди сен бу хатоингни яна қаерда ювасан?» деди».

АЁЛ- шайтондир, агар бузсанг,
Гар ислоҳ қилсанг – Малак...

https://t.iss.one/imonuz
#Ҳадис

«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Атрингиз Французский, оёқ кийимингиз Итальянский, мошинангиз Германский, соатингиз Швейцарский бўлиши мумкин аммо, аёлингиз муслима, солиҳа бўлмас экан - бу ҳаётнинг на таъмини ва на лаззатини топасиз.

https://t.iss.one/imonuz
​​АЛЛОҲНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИДАГИ МЎЖИЗАЛАРИ

#Қизиқарли_фактлар

1. Одам мияси сиғими 4 терабайтдан кўпроқ.
2. Чақалоқ 7 ойликкача бир вақтнинг ўзида ҳам сутни ютиб, ҳам нафас ола билади.
3. Одам бош чаноғи 29 хил суяклардан иборат.
4. Миядаги асаб пулси соатига 274 км тезликда ҳаракатланади.
5. Бизнинг миямиз бир кунда ҳосил қиладиган электр импулси дунёдаги жами телефонлар ҳосил қиладиган импулслардан бир баробар кўпроқни ташкил этади.
6. Инсон юраги ҳаёти давомида 182 миллион литр қонни ўзидан ўтказади.
7. Чарльз Осборн деган одамни 68 йил тўхтовсиз хиқичоқ тутган экан.
8. Одамнинг ўнг қўли чапига нисбатан 9 йил кўпроқ яшай олади.
9. Инсон ўзи кўрадиган тушларнинг 99 фоизини эрталабоқ унутади.
10. Инсон организмидаги қон томирларнинг жами узунлиги 100 минг километрга тенг.
11. Баҳорда нафас олиш даражамиз куздагига нисбатан 1, 5 баробар юқорироқ бўлади.
12. Одам тана ҳароратининг 80 фоизи бошдан чиқади.
13. Одам дунёдаги чалқанча ётиб ухлай оладиган ягона жонзотдир.
14. 4 яшар бола бир кунда ўртача 450 марта ота-онаси ёки яқинларига савол беради.
15. Киндикнинг илмий атамаси умбиликусдир.
16. Чапақайлар дунё аҳолисининг атиги 7 фоизини ташкил этади.
17. Олма ва банан ҳиди озишда ёрдам беради.
18. Агар одам бошидаги сочларнинг бир умрлик узунлиги ҳисобланса, 725 километрга етади.
19. Одам организмида яшовчи бактерияларнинг соф вазни 2 килограммга тенг.
20. Организмдаги кальцийнинг 99 фоизи тишларимиздан жой олган.
21. Агар организмимиздаги жами темир моддасини бир жойга тўпласак, соатнинг жажжигина винтини ясашгагина етади.
22. Акса уришга мажбур этувчи вирусларнинг 100 хил тури бор.
23. Ҳаёти давомида одам териси 1000 марта янгиланади.
24. Қўлдаги бармоқларда тирноқ оёқдаги бармоқларга нисбатан 4 карра тезроқ ўсади.
25. Одам организмидаги мушакларнинг энг бақуввати тили ҳисобланади.
26. Одам юрагининг ҳажми ўз мушти билан баробар, вазни эса 220-260 граммга тенг.
27. Ўрта яшар одамлар бир кунда 23000 марта нафас олиб чиқаради.
28. Кўзларимиз 10 миллионтагача рангни таний олади.
29. Самолётда учиш жараёнида одам сочи ердагига нисбатан икки карра тезроқ ўса бошлайди.
30. Одам суяги пўлатга нисбатан беш карра мустаҳкамроқдир.


📖 فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

"БАС, РОББИНГИЗНИНГ ҚАЙСИ НЕЪМАТЛАРИНИ ЁЛҒОН ДЕЯ ОЛУРСИЗ?!"
(ар-Роҳман сураси)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун (жаннатда) остиларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир. Ризқ этилган мевалардан ҳар гал тановул қилганларида: «Бу илгари биз еган меваларнинг худди ўзи-ку?!» – дейдилар. Зеро, уларга (сурати) бир-бирига ўхшаш мевалар берилган эди. Яна улар учун у ерда покиза хотинлар бордир ва улар у ерда абадий қолувчилардир

(Бақара сураси 25-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар
».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

https://telegram.me/imonuz