imon.uz
4.42K subscribers
9.21K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#КУН_ҲИКМАТИ

Садақа улашинг.

Жуда оз бўлса ҳам,
кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат
куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.

Шайх Муҳаммад Арийфий

https://t.iss.one/imonuz
#Кун_ҳикмати

МИХНИНГ ҲАМ ЎЗ ЎРНИ БОР

Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди. У жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди. Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди.

Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “Ҳамма қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам.
Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”
, деб турган жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди.

Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди.
Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди. Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди.

Қиссадан хисса шуки, ҳаётда ҳам мумкин бизни биров илғар, биров илғамас, биров билар, биров билмас, лекин ҳар бир инсонни бу ҳаётда ўз ўрни бор, у шу жамиятни муҳим бир бўлаги ҳисобланади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_ҳикмати

​ҲИСОБИ ҚИЛИНАДИ

Ҳазрати Мусо алайхиссалом Парвардигорга мурожаат қилиб шундай дедилар:
– Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!
Парвардигор айтди:
– Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир - деди.
Ҳазрати Мусо алайхиссалом тоққа чиқиб, ғорга кирдилар. Қарасалар, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Ҳазрати Мусо алайхиссалом:
– Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? – деб сўрадилар. Шунда Парвардигор:
– Эй Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, – деди.

ҲА АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ ҲАТТО ҲАР БИР ОЛГАН НАФАСИМИЗНИ ҲАМ , ҲИСОБ КИТОБ ҚИЛАДИГАН КУН БОР!

ҲЕЧ БИР ИНСОН БИР БИРИГА ЗУЛМ ҚИЛИШГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ! ҲИСОБ КИТОБ ҚИЛГУВЧИ АЛЛОҲ БОР!
ИН ША АЛЛОҲ

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Аллоҳ валийларидан биридан сўралди:
- Мард инсон деганда кимни тушунилади?
- Уйдан бозорга бориб қайтиб келгач, "Кимни кўрдинг?", дейилса, "Онам, опам, синглим, қизим, набирамни кўрдим. Бошқаларни кўрмадим", деб айтувчини.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_ҳикмати

Эй ўғлим! Сен то ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини ва ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, ҳеч қачон иймон ҳақиқати таъмини топа олмассан.

Убода ибн Сотим розияллоҳу анҳу
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ

Ҳаёси, саховати йўқ одам ҳаётдан кўра ўлимга лойиқроқ.
(Қимматроқ ва оддийроқ) икки кийимдан қай бирини кийиш ва (ширинроқ ва бемазароқ) икки таомдан қай бирини ейишга эътиборсиз бўлмагунча, эр кишининг мардлиги мукаммал бўлмайди. (Яъни, мард одам овқат танламайди, дейилмоқчи)

«Унваанул байаан» китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ

ҚУРЪОН ЎҚИШ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳикоя қилинишича, бир киши қуръонни ёдлай олмасада такрор ўқийверар экан.
Кунларнинг бирида кичик ўғли унга:
-Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиз нима фойда?! - дея саволга тутди.
Отаси:
-Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун хосланган бўш саватга сув тўлдириб олиб келсанг айтиб бераман, -деди.
-Тўлдириш мумкин эмас-ку?! - деди ўғил.
-Сен ҳаракат қилиб кўр, -деди.
Ўғил саватни анҳорга ботириб сув олди-да отасини олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Етиб келгунича бўшаб қолди.
-Фойдаси йўқ, -деди.
-Сен яна ҳаракат қилиб кўргин, -деди.
Икки, уч, тўрт ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб:
-Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас, -деди.
-Саватда бирон ўзгариш сездингми? -деб сўради отаси.
Ўғил шунда пайқаб:
-Ҳа, отажон. Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир
эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди, -деб жавоб қилди.
Шунда ота:
-Ҳа, ўғлим. Худди шундай. Ҳаётидунё ишлари ҳам қалбимизни
кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръон эса анҳор сувидек ёдлай олмасангда, ўқийверишлик - уни тозалаб, ювиб туради, - деди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ

Садақа улашинг.

Жуда оз бўлса ҳам,
кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат
куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.

Шайх Муҳаммад Арийфий
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ

Имом Молик (розияллоҳу анҳу)дан:
Марям ўғли Исо (алайҳиссалом) марҳамат этганлар:
Сиз ўзингизни Тангри ўрнига қўйиб инсонларнинг гуноҳларига боқмангиз! Қул эканингизни билиб, ўз гуноҳларингизга боқингиз!”

“Муватто”

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ

Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳу: "Дунё учун абадий яшайдигандек ҳаракат қил, Охират учун эса, эртага вафот этадигандек ҳаракат қил!!!".
Яъни, дунёнинг иши борасида: "бугун бўлмаса, эрта борку", деб, хотиржам яшагин. Аммо охират ишини: "бугун бўлиши шарт, эртага қолдиришим мумкин эмас, вафот этиб қолсам, нима бўлади?", деб, эҳтиёткор бўлиб яшагин!

“Ҳикматлар чашмаси”дан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ

Аллоҳ валийларидан биридан сўралди:
- Мард инсон деганда кимни тушунилади?
- Уйдан бозорга бориб қайтиб келгач, "Кимни кўрдинг?", дейилса, "Онам, опам, синглим, қизим, набирамни кўрдим. Бошқаларни кўрмадим", деб айтувчини.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ

Садақа улашинг.

Жуда оз бўлса ҳам,
кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат
куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.

Шайх Муҳаммад Арийфий

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ

Ҳаёси, саховати йўқ одам ҳаётдан кўра ўлимга лойиқроқ.
(Қимматроқ ва оддийроқ) икки кийимдан қай бирини кийиш ва (ширинроқ ва бемазароқ) икки таомдан қай бирини ейишга эътиборсиз бўлмагунча, эр кишининг мардлиги мукаммал бўлмайди. (Яъни, мард одам овқат танламайди, дейилмоқчи)

«Унваанул байаан» китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_ҳикмати

​ҲИСОБИ ҚИЛИНАДИ

Ҳазрати Мусо алайхиссалом Парвардигорга мурожаат қилиб шундай дедилар:
– Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!
Парвардигор айтди:
– Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир - деди.
Ҳазрати Мусо алайхиссалом тоққа чиқиб, ғорга кирдилар. Қарасалар, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Ҳазрати Мусо алайхиссалом:
– Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? – деб сўрадилар. Шунда Парвардигор:
– Эй Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, – деди.

ҲА АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ ҲАТТО ҲАР БИР ОЛГАН НАФАСИМИЗНИ ҲАМ , ҲИСОБ КИТОБ ҚИЛАДИГАН КУН БОР!

ҲЕЧ БИР ИНСОН БИР БИРИГА ЗУЛМ ҚИЛИШГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ! ҲИСОБ КИТОБ ҚИЛГУВЧИ АЛЛОҲ БОР!
ИН ША АЛЛОҲ

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун ҳикмати

Онанг.... У зот ўқимишли бўладими ёки ўқимишли эмас, оми бўладими, ҳаётда муваффақиятсизликка дуч келган чоғингда сен учун энг “афзал йўлбошчи” ва дунёдаги “охирги умид ва ишонч” бўлиб қолаверади.

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ

Агар саодатни хоҳласанг, ибодатни лозим тут.
– Агар жаннат истасанг, Қуръон ва ҳадисни маҳкам тут.
– Агар иззат-шарафни хоҳласанг, Аллоҳ учун ўзни паст олиш, хорликни лозим тут.
– Агар бой бўлишни истасанг, закот чиқаришни лозим тут.
– Агар шифо топишни хоҳласанг, асал истеъмол қилишни йўлга қўй.
- Агар ҳурматли бўлишни истасанг, илм изла.
–Агар буларнинг барчасини қўлга киритишни хоҳласанг, Аллоҳ билан бирга бўлгин, бошқа нарсага эътибор берма.