imon.uz
4.42K subscribers
9.21K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Агар ҳаётингизни тўлалигича филм қилиб ишланса, оила даврасида кўра олармидингиз? Халқимиз орасида-чи?
Агар жавобингиз йўқ бўлса, бу филимни яхшилаб ишланг! Зеро у қиёматда намоиш этилади, уни Одам алайҳиссаломдан то охирги одамгача тамошо қилади!


https://t.iss.one/imonuz
#ДУО
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
▪️Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Тонг отса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма, инний ас`алука ъилман нафиъан, ва ризқон тоййибан, ва ъамалан мутақоббалан»

(Аллоҳим Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман) дер эдилар.

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти.


▪️Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Ким ҳар куни тонг отганда ва кеч кирганда:

«Ҳасбийаллоҳу, лаа илааҳа илла ҳува, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм
»

(Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Роббидир) деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади».
Ибн Сунний ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга имон келтирганларни шармисор қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрар. Улар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан», – дерлар.

Таҳрим сураси 8-оят
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
imon.uz pinned Deleted message
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир», дедилар».
(Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳокимлар ривоят қилишган.)

Шарҳ: Силаи раҳм-қариндогалик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни беради. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:

1. Аҳлнинг муҳаббати.
Ким аҳлининг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

2. Молу мулкнинг кўплиги.
Ким кўп молу мулкка сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

3. Умрнинг зиёдалиги.
Ким умрининг зиёдалигига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ

Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳу: "Дунё учун абадий яшайдигандек ҳаракат қил, Охират учун эса, эртага вафот этадигандек ҳаракат қил!!!".
Яъни, дунёнинг иши борасида: "бугун бўлмаса, эрта борку", деб, хотиржам яшагин. Аммо охират ишини: "бугун бўлиши шарт, эртага қолдиришим мумкин эмас, вафот этиб қолсам, нима бўлади?", деб, эҳтиёткор бўлиб яшагин!

“Ҳикматлар чашмаси”дан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у зот:
«Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздирувчини,
Соч улайдиганни ва улатадиганни,
ҳусн учун тишларининг орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган», деб айтдилар
»
(Имом Бухорий ривоят қилган).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда келтирилишича,
соч уловчи аёл ва соч улатувчи аёл,
игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздирувчи,
оғриқсиз баданига сурат чизувчи лаънатланган.
(Абу Довуд ривояти)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур».

▪️ Сув ичганда «Бисмиллаҳ» десанг, бу ҳам битта яхшилик. ▪️ Ўнг қўлинг билан ичсанг, бу ҳам битта яхшилик.
▪️ Ўтириб ичсанг, бу ҳам битта яхшилик.
▪️Уч нафасда ичсанг, бу ҳам битта яхшилик.
Ичиб бўлгач,
▪️«Алҳамдулиллаҳ» десанг, бу ҳам битта яхшилик.
Мана, бешта яхшилик бўлди. Уни ўнга кўпайтирсак, элликта яхшилик бўлади

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Оғиз ва жинсий аъзолар (орқали қилинган гуноҳ)», деб айтдилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

Фойда: Тақволи ва чиройли хулқли бўлишга тарғиб. Ҳамда куфр, ёлғон ва зинодан огоҳлантириш. Бу ҳадисда тақво билан чиройли хулқнинг ораси жамланди. Чунки тақво, инсон билан Раббиси орасини ислоҳ қилади. Чиройли хулқ эса, инсон билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилади. Ва яна оғиз билан жинсий аъзоларининг ораси жамланди. Чунки, оғиздан куфр калимаси, ғийбат ва чақимчилик каби фаҳш сўзлар содир бўлади. Жинсий аъзодан эса, зино содир бўлади. Бу икки аъзо сақланмаса, ҳар турлик балоларга сабаб бўлиб, дўзах томон олиб бориши мумкин.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ибрат

ЭЪТИРОФ.
АЁЛЛАР УЧУН ИБРАТЛИ


Мен бу ривоятни бир пайтлар бобом раҳматлидан эшитгандим.
Бу воқеа аёлларга дарс берадиган мадрасада бўлиб ўтган. Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
— Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин!- дея уларни билимини синамоқчи бўлди.
Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга:
— Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз!- дейди.
Шунда ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди.
— Отам, онам, турмуш ўртогим, болаларим, ака-укаларим, опа-сингилларим, тоғам, аммам, холам, қўни қўшнилар...,- хуллас йигирмата инсонни мисол қилиб ёзади.
— Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини ўчиргин!- дейди устоз.
Шунда ўша аёл икки кишини бу рўйхатдан ўчиради. Шунда устоз:
— Энди қолганлар ичидан яна тўрт кишини ўчиргин!- дейди.
Шундай қилиб бирма-бир ўчиравериб доскада фақат тўрт кишини исмини қолдиради. Булар: ота, она, турмуш ўртоқ ва фарзандлар...
Шунда бутун синф жимжит бўлиб, бу ҳеч қандай ўйин эмаслигини англаганча ўйланиб қолишади. Шунда устоз:
— Яна икки кишини шу рўйхатингдан ўчир!- дея буйруқ беради.
Шунда ўқувчи аёл қайси бирини ўчиришга иккиланиб турарди. Кўз ёшлари билан ота-онани бу рўйхатдан ўчиради. Ўчиради-ю кўз ёшларини тийиб туролмасдан ўксиб йиғлаб юборади. Буни кузатиб турган бошқа аёллар ҳам хаёлида нималарнидир ўтказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш ўрток(эр) ва фарзанд ёзилган турарди, холос. Шунда устоз:
— Қани, яна бир кишини бу рўйхатдан ўчиргин!- дея буйруқ беради.
Шунда бу аёл янаям қаттиқроқ йиғлай бошлайди. Устоз эса бу ҳолатга парво қилмасдан:
— Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан ўчиргин дедим!- дея гапини такрорлайди.
Шунда аёл доскага яқинлашиб минг бир ўксик йиғи билан ўз фарзандларини бу руйхатдан ўчиради. Доскада эса ёлғиз турмуш ўртоғи (эр) исми қолади. Кейин устоз унга:
— Қани, менга айтчи, ота-онанг сени дунёга келтирди, не-не азоблар билан катта қилди, лекин сен уларни исмларини ўчирдинг. Ва охирида сенга азиз бўлган фарзандингни исмини ҳам ўчирдинг. Охир-оқибат ёлғиз турмуш ўртоғингни (эрни) танладинг. Буни қандай изоҳлайсан? - дея ундан сўради.
Аёл ўқувчи эса кўз ёшларини рўмолига артиб, шундай жавоб берди.

Ота-она - бу Аллоҳнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзандлар эса катта бўлгач уйланишади, турмушга чиқишади. Ва оёққа тургач турли баҳоналар билан мендан узоқлашади. Мен билан бир умр бирга қоладиган инсон бу мени турмуш ўртоғим (эрим) , - дея жавоб берди.
Унинг бундай жавобини ҳеч ким кутмаганди.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ АРАЛАШГАН МОЛ ҲАҚИДА.

Моли шубҳали, яъни ҳалол ва ҳаром аралашган одамнинг зиёфатини ейиш, ҳадясини қабул қилиш жоиздир. Бунда таом ва ҳадя қилинган нарсани ҳалол молдан деб ният қилинади. Ҳаром мол эса эгасига қолаверади. Чунки ҳаром икки шахснинг зиммасида бўлиши мумкин эмас.

(«Фатавий муосира». Ваҳба Зуҳaйлий, 128-бет.)

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

Абу Зуҳайр Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом кечаси ўринларига ётсалар,

«Бисмиллааҳи вазоъту жамбий. Аллоҳуммағфир занбий ва ахсиъ шайтоний ва фукка риҳааний важъалний фин надиййил
аълаа»


(Аллоҳнинг исми ила ёнбошимни қўйдим. Аллоҳим, гуноҳларимни кечир, шайтонимни ҳайда, гаровдаги нарсаларимни халос қил ва мени олий жамоалар (фаришталар) мажлисида қил) дер эдилар.

Абу Довуд ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
БОЙЛИК ВА КАМБАҒАЛЛИК – ИМТИҲОН!

«Сизларни имтиҳон учун ёмонлик ва яхшилик ила синаймиз, сўнг Бизгагина қайтарилурсиз»

(Анбиё сураси, 35 оят).

Аксар одамлар бойликни Аллоҳнинг розилиги белгиси деб ҳисоблашади. Кимнингдир мол дунёси кам бўлса, ўзини бунга лойиқ кўрилмаган деб тушунади. Ваҳоланки улар Аллоҳ бериб имтиҳон қилгани каби, олиб ҳам имтиҳон қилишини унутиб қўйишади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
imon.uz pinned Deleted message
ЖУМА КУНИНИНГ БЕШ ХИСЛАТИ

Абу Лубоба ибн Абдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни кунларнинг саййиди, Аллоҳ таолонинг наздида буюгидир. У кун Қурбон ҳайитидан ҳам, Рамазон ҳайитидан ҳам буюкроқдир. Унда беш хислат бордир:
— Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни жума куни яратди;
— сўнгра шу куни ерга туширди;
— Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни мана шу кунда вафот қилдирди;
— унда бир вақт бор, банда Аллоҳ таолодан нимани сўраса ва ман қилинган, ҳаром қилинган нарсани сўрамаса, унга ўшани беради;
— қиёмат шу куни қоим бўлади, фаришталар, ер, осмон, шамол, тоғлар, денгизлар шу куни (қиёматнинг қоим бўлиб қолишидан) қўрқиб-титраб турадилар", - дедилар".
Аҳмад ривоят қилган.

"Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бир кун келиб ҳамма сени ташлаб кетади. Ўшанда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келиб, сени шафоат қиладилар. Шундай экан, у зотга салавот айтишни унутма!

Соллаллоҳу алайҳи васаллам!


Жума муборак!

https://t.iss.one/imonuz
Ғийбат – оғир гуноҳдир

Ғаразли кимсалар
томонидан ўзгаларга озор беришда тилнинг имконияти катта бўлгани учун унинг
воситасида қилинадиган улкан гуноҳлардан бири ғийбатдир. Ғийбат – шариатда бирор
кишининг ёмон сифатини унинг ўзи йўқлигида, эшитса унга оғир ботадиган, дили
ранжийдиган тарзда баён этишга айтилади. Бунда ғийбат қилувчи хоҳ тили билан
айтсин, хоҳ қалами билан ёзсин, ғийбат қилинган киши мўмин ёки кофир бўлсин
бунинг аҳамияти йўқ.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг қалбида зарра мисқолича кибр бўлса, у жаннатга кирмайди», деганларида, бир киши: «Киши кийими яхши ва пойафзали яхши бўлишини истайди (бу амали ҳам кибр-ҳавога кирадими?)», деганида, у зот: «(Йўқ, бу амали кибр эмас). Албатта, Аллоҳ кўркамдир. Ва кўркамликни яхши кўради. Аслида кибр ҳақ сўзни рад этиб, одамларга паст назар билан қарашдир», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
imon.uz pinned Deleted message