imon.uz
4.45K subscribers
9.32K photos
1.57K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Туяга ўхшаб бир ҳўпламда ичманглар. Лекин икки ва уч хўплам қилиб ичинглар. Ичаётганда: "Бисмиллаҳ", денглар. Ичиб бўлиб: "Алҳамдулиллаҳ", деб айтинглар", дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЖУМА_МАВЪИЗАСИ_ONLINE

"Исломда диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик масаласи"

Жиззах вилояти бош имоми ўринбосари: Ботирхон Рўзиев

Live👉https://www.facebook.com/imonuz/videos/401668127680347/
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ОДАМЛАР МУҲАББАТИНИ ҚОЗОНИШ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қачон Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, Жаброилни чақириб:
"Мен Фалончини яхши кўрдим. Сен ҳам уни яхши кўр
", дейди.
Бас, Жаброил уни яхши кўради ва осмонда нидо қилиб:
"Албатта, Аллоҳ Фалончини яхши кўрадир. Сиз уни яхши кўринг!" дейди.
Шунда аҳли осмон уни яхши кўради. Сўнгра унинг учун ер аҳлида қабул йўлга қўйилади.
Қачон Аллоҳ бир бандани ёмон кўриб қолса, Жаброилни чақириб:
"Мен Фалончини ёмон кўрдим. Сен ҳам уни ёмон кўр", дейди.
Бас, Жаброил уни ёмон кўради ва осмонда нидо қилиб:
"Албатта, Аллоҳ Фалончини ёмон кўрадир. Сиз уни ёмон кўринг!" дейди.
Шунда аҳли осмон уни ёмон кўради. Сўнгра унинг учун ерда ёмон кўриш йўлга қўйилади", дедилар".


Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, Аллоҳ таолонинг муҳаббатини қозонаман деган одам Аллоҳ таолони рози қилишга ҳаракат қилсин. Одамларнинг муҳаббатини қозонаман деган одам ҳам Аллоҳ таолони рози қилишга ҳаракат қилсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
МУСУЛМОН КИШИНИНГ НОХУШ ХАБАРНИ ЕТКАЗИШИ

Тўсатдан содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса ёки дўстинг ёхуд танишингнинг бирор яқини вафот этгани каби ҳолатлар ҳақида хабар етказаётганингда эшитувчига нисбатан ўта мулойим бўл. Мусибатни енгилроқ қабул қиладиган сўзларни ишлат. Бировнинг вафот топганлигини айтмоқчи бўлсанг, унга дабдурустдан «бугун фалончи вафот қилди», деб айтма, балки «Эшитишимча фалончи қаттиқ бетоб бўлиб қолибди. Аҳволи борган сари оғирлашибди. Айтишларича, у қазо қилибди. Аллоҳ раҳматига олсин», дегин.
Бир кишининг вафот этгани ҳақидаги хабарни маълум қилишда унинг аниқ исмини айт. Чунки суҳбатдошингга «Бугун ким вафот қилганини билансанми?» ёки «Бугун бир одам вафот қилибди», деб айтсанг, унинг хаёлига биринчи навбатда ўзининг касал ёки ёши катта ё бўлмаса, ўспирин яқинларидан бири келиб, хавотир олади. Юқоридагига ўхшаш ноўрин саволлар у инсонни баттар эсанкиратиб қўяди. Шу сабабли гапни вафот этган кишининг исми билан бошласанг, эшитувчига анча тушунарли бўлади ва ортиқча қўрқув ҳам пайдо қилмайди. Натижада, хабари берилаётган воқеа ҳеч кимни даҳшатга туширмай, шунчаки нохуш маълумот сифатида қабул қилинади.
Кўнгилсиз ҳодиса ҳақида хабар бермоқчи бўлсанг, бунинг учун муносиб вақтни танла. Ҳаргиз таомланиш вақтида, уйқудан олдин ёки беморлик ҳолатидаги ёхуд қўрқиб турган кишига бу ҳақида сўз очма. Бундай ўринларда ҳикмат ва зийраклик билан иш тутиш энг гўзал ишлардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло йўлбошчинг ва ишларингнинг ҳомийси бўлсин.

"Мусулмоннинг 35 одоби" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

​​​ФАРЗАНД ТАЛАБЛАР УЧУН ҚУРЪОНИЙ ДУО

رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

Робби лаа тазарний фардан ва анта хойру-л-ваарисийн


Маъноси: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, (менга Ўз даргоҳингдан бир меросхўр фарзанд ато эт) Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан».

«Анбиё» сураси, 89-оят.

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.iss.one/imonuz
Гуноҳ қилган киши ўқиши керак бўлган дуолар

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бир банда гуноҳ қилган вақт қалбида қора доғ пайдо бўлади. Агар тавба қилмасдан гуноҳ қилишни давом эттирса, у доғ катталашиб бутун қалбини эгаллаб олади».Бу ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб олган, холос»(«Мутоффифун» сураси, 14-оят).Ҳар бир қилинган гуноҳ инсон қалбида из қолдириб, ёмон оқибатларга олиб келади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
#ДУО

Маъқал ибн Йасор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Тонг отганида ким уч марта:

أَعُوذُ بِاللهِ السَّمِيعِ العَلِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

"Аъузу биллаҳис самийъул ъалийм минаш шайтонир рожийм", деб

Ҳашр сурасидан уч оят ўқиса, Аллоҳ таоло унга кеч киргунича саловот айтиб турадиган етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Агар вафот этса, шаҳид кетади», дедилар.

(Маъноси: «Эшитувчи ва билувчи Аллоҳнинг номи ила лаънатланган шайтондан паноҳ тилайман").

Термизий ва Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Биз барча одамларни ўз китоблари (номаи аъмоли) билан чақирадиган кун (Қиёмат) ни (эслангиз!) Бас, кимгаки китоби ўнг қўлидан берилса, айнан ўшалар ўзларига заррача ноҳақлик қилинмаган ҳолда, китобларини ўқирлар.
Кимки, бу (дунё) да кўр (гумроҳ) экан, бас, у охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озувчидир.


(Исро сураси 71‑72-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон уларга аралашмайдиган ва озорларига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшидир»,
дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бундан одамларнинг озоридан қўрқиб, уларга аралашмай қўйиш дуруст эмаслиги чиқади. Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган одам савоб олади. У ўша аралашиши давомида уларга яхшилик ҳам қилиб юрган бўлади. Одамларга аралашмаган киши эса, кўпчиликка фойда етказишдан бош тортган бўлиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Долзарб_тарқатинг

ТАЪНА ТОШИ...


Олимларининг устидан кулаётган умматни кўрсам, яҳудларни эслайман. Яҳудийлар ҳам ўзларига келган пайғамбарларни инкор қилар, ўлдириб бўлишгач, оҳ, оҳ, у қандай яхши эди-я, деб надомат қилар, янги келган расулни яна шу кўйга солардилар.

Бу уммат илғорларининг айбини очиш, имкон қадар уларни обрўсизлантириш оқибатида шиалик вужудга келган бўлса, кичик доирадаги ҳурматсизликлар ҳам ўша жирканч оқимнинг белгиларидандир.

Эй охирзамон болалари, дин хизматидаги одамнинг айбини билсангиз ҳам яширишга урининг! Яхшилик йўли билан ўзига айтинг! Омма олдида шармисор қилишликка шошилманг! Унга отилган тош замирида динга отилган таъна тоши ҳам турганлигини унутманг!

Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

Фаришталарни чарчатиб қўйдинг

Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж амаллари тугагач, юртига қайтиш олдидан Каъбанинг эшиги олдига келиб, «Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотнинг биз биладиган ва билмайдиган барча мақталадиган сифатлари билан У Зотга ҳамд бўлсин. Аллоҳ таолонинг бизларга ато қилган, биз билган ва биз билмайдиган барча неъматлари учун ҳамд бўлсин», – деди ва юртига қайтиб кетди.
Ўша киши кейинги марта яна ҳаж қилганида кетиш олдидан яна Каъбанинг эшиги олдига бориб, олдин айтган гапларини айтди. Шунда у кишига бир нидо келди: «Сен амалларни ёзувчи фаришталарни чарчатиб юбординг. Улар олдинги ҳажда айтганларингга бериладиган ажру савобни ҳали ёзиб тугатишмаган эди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ

Имом Молик (розияллоҳу анҳу)дан:
Марям ўғли Исо (алайҳиссалом) марҳамат этганлар:
Сиз ўзингизни Тангри ўрнига қўйиб инсонларнинг гуноҳларига боқмангиз! Қул эканингизни билиб, ўз гуноҳларингизга боқингиз!”

“Муватто”

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Долзарб

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшашга уринган эркакларни ва эркакларга ўхшашга уринган аёлларни лаънатладилар".
Тобароний ривояти.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: "Эркак кишига кумуш узук жоизлигига иттифоқ қилинган. Шундан бошқа нарсалар – кумушдан безалган билакузук, тирсакдан юқорига тақиладиган билакузук ва шода тақиш эркакларга ҳаром эканини жумҳур уламолар таъкидлаган, чунки бунда ўзини аёлларга ўхшатиш бор бўлиб, бу эса ҳаром ишдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
БОЛАЛАРГА НИСБАТАН ШАФҚАТЛИ БЎЛИШ

Болаларга нисбатан шафқатли бўлиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «ким ёшларимизга раҳм қилмаса, биздан эмас», деган кўрсатмалари юқорида ҳам ўтди.
Ҳадисларга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида бирор боланинг йиғисини эшитиб қолсалар, намозни мухтасар қилар ва: «Она боласи йиғлаётганини эшитиб паришон бўлмасин», дер эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болаларни қучоқлаб, уларни эркалар ва улар билан юмшоқ муомалада бўлар эдилар. Шундай экан, бу ишларнинг барчаси биз учун суннатдир. Суннатга эргашиш ниятида мазкур ишларни қилиш эса, савобли амалдир.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, "Айт", дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: "Айт", дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: "Айт", дедилар. Мен: "Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?" дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

"Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ", "Қул аъузу бироббиннас" сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади", дедилар".

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Ким яхшилик (савоб) билан келса, бас, унинг учун (ўша савобидан) яхшироқ мукофот бўлиб, улар ўша (қиёмат қойим бўлган) куни даҳшатдан омондадирлар.

(Намл сураси 89-оят.)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Кетиб бораётганимизда у зотга яқинлашиб:
"Эй Аллоҳнинг Расули, менга, мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг", дедим.
"Батаҳқиқ, буюк нарсани сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қилурсан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмассан ҳамда намозни қоим қилурсан. Закотни адо қилурсан. Рамазон (рўзаси) ни тутурсан. Байтни ҳаж қилурсан", дедилар.
Сўнгра: "Сени яхшилик эшикларига далолат қилиб қўяйми? Рўза сақловчидир. Садақа худди сув оловни ўчиргандек, хатоларни ўчиради. Кишининг кечаси ўқиган намози солиҳларнинг шиоридир", дедилар ва "Ёнбошлари ётар жойларидан жафода бўлурлар" оятини тиловат қилдилар. Сўнгра эса: "Сенга ишнинг боши, умуртқа поғонаси ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар берайми?" дедилар.
"Оре, эй Аллоҳнинг Расули", дедим.
"Ишнинг боши Исломдир. Унинг умуртқа поғонаси намоздир. Ўркачининг чўққиси эса, жиҳоддир", дедилар. Сўнгра эса: "Сенга ўшаларнинг ҳаммасига молик бўлган нарсанинг хабарини берайми?" дедилар.
Мен: "Оре, эй Аллоҳнинг Пайғамбари", дедим.
Шунда у зот тилларини тутдилар ва: "Мана буни тийгин!" дедилар.
"Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, биз гапирган нарсамиз учун, албатта, (иқобга) олинамизми?" дедим.
"Онанг азангни тутсин, эй Муоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан (ёки тумшуқлари ила) туширмаса, нима туширар эди!" дедилар".

Имом Термизий ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ИДРОК

Бир куни талабалардан бири: "Мен Аллоҳдан қўрқмайман!» деб қолди. Мен ҳам унга ишонарли жавоб бериш учун: "Қўрқмасликка ҳаққинг бор", деб айтдим. У: "Нима учун?" деган эди, шундай дедим: "Чунки деҳқон ҳосилни йиғишга борганида икки яшар кичик боласини ҳам ўзи билан бирга олади. Ўша болакайнинг олдидан баҳайбат илон ўтса ҳам болакай қўрқмайди, чунки унда идрок ҳисси йўқ. Демак, идроки йўқ кимса қўрқмайди. Аммо идроки бор одам энг кўп қўрқадиган бўлади. Масалан, бактериялар борлигидан, юқумли ва ҳалокатга олиб борувчи касалликлардан хабардор доктор бирор нарсани тозаламай туриб (дезинфекция қилмай туриб) емайди. Жоҳил кимса эса еб, ундан таъсирланмайди ҳам".

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Имом Ғаззолий шундай деган эканлар:

"Банда вафот этганида унда уч сифат қолади:
1. Қалб мусаффолиги, яъни дунёнинг ифлосликларидан покиза бўлиши.
2. Аллоҳ зикри билан ҳамроҳ бўлиши.
3. Аллоҳга муҳаббати.
– Қалб поклигига дунё шаҳватларидан тийилиш орқали эришилади.
– Зикрга ҳамроҳ бўлиш учун уни кўпайтириш керак бўлади.
– Аллоҳнинг муҳаббатига Уни ҳақиқий маърифат билан таниш орқали эришилади. Аллоҳнинг маърифати эса бардавом зикр билан қўлга киритилади".


Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz