imon.uz
4.43K subscribers
9.37K photos
1.58K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
КИМ ЁЛҒИЗ?

Абдуллоҳ ибн Муборак розияллоҳу анҳу ҳеч уйидан чиқмай ёлғиз ўтирарди.
- Ёлғизликдан сиқилмайсизми? – дея ундан сўрашганида шундай жавоб қилди:
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва дўстлари билан бирга эканман, нега ёлғиз бўлайин?
Ибн Муборак Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва дўстлари билан биргаман деганида Қуръон тиловат қилиш, ҳадисларни ўқиш ва зикр билан машғул бўлишини назарда тутган экан.

Байҳақий. “Аз-зуҳд-ул кабир”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ОЯТНИ_ҚАЛБИНГА_МУҲУРЛА

"То қабрларни зиёрат қилмагунингизча (қабрга киргунингизча мол-дунё) тўплаб кўпайтириш сизларни (Аллоҳга тоат-ибодат қилишдан) машғул қилди!"

(Такасур сураси, 1 2 оятлар).

Оқил зот ушбу зиёратга тайёр турмоғи лозим, чунки қабр – жаннат боғларидан бири ёки дўзах чуқурларидан бири бўлиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» (1-фасл, 1-қисм)

#Видео
#Мультфилм
«
@imonuz» каналига уланиш

https://t.iss.one/imonuz
#ДУО

Жаннатнинг саккиз эшиги кимлар учун очилишини биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким яхшилаб, гўзал таҳорат қилса, сўнгра "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ. Аллоҳумма, ижъалний минат-тавваабийна важъалний минал-мутатоҳҳирийн"

деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради", дедилар".

Маъноси: "Гувоҳлик бераманки, ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирлар. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин!".

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Бирор нарса ҳақида: "Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман", дея кўрманг! Илло, "Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)" (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни "иншоаллоҳ", денг) ва: "Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса", денг!

(Қаҳф сураси 23-24-оят.)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

БЕМОР КЎРГАНИ БОРГАН КИШИНИНГ УЙДАГИ НАРСАЛАРГА НАЗАР СОЛИШИ МАКРУҲЛИГИ

Абдуллоҳ ибн Абулҳузайлдан ривоят қилинади:
"Абдуллоҳ ибн Масъуд бир касални кўргани кирди. У билан бир неча киши бор эди. Уйда аёл киши ҳам бор эди. Келганлардан бири ўша аёлга қарай бошлади. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд унга: "Кўзинг ўйилиб тушса, ўзингга яхши бўларди", деди".

Шарҳ: Аслида назарни номаҳрамлардан ва бировнинг уйидаги нарсалардан сақлаш ҳар доим ҳам керак. Бироқ касал кўргани келган одам назарини аёл кишига қаратиши динимизда айниқса қатъий ман қилинган экан. Шунинг учун ҳам улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳалиги одамга оғир гап айтганлар.
Умуман, бировнинг уйига кирган одам, айниқса, беморни кўргани кирган одам турли нарсаларга қарайвермаслиги керак. Бундай қилиш беодоблик ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЖАННАТГА НИМА ОЛИБ КИРАДИ?

Сени нима жаннатга киритишини билмайсан!
Эҳтимол, кўз ёшингдир? Балки табассуминг, ширин
сўзингдир? Ёки садақанг, тиловат қилган оятинг,
тасбеҳингдир? Балки соғлом қалбингдир?
Олий ҳиммат соҳиблари ўзларида ана шу сифатларнинг
барчасини мужассам қиладилар…

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки хил таомланишдан қайтардилар: маст қилувчи ичимлик қўйилган дастурхонда ўтиришдан ва қорнига ётиб олиб ейишдан».

Абу Довуд ривоят қилган.

Яқинларингизга ҳам улашинг
ИККИЮЗЛАМАЧИ ОДАМ

"Иккиюзламчи одам шундай инсонки, уни хурсанд қилсанг, сени ўзингда йўқ яхши сифатлар билан мақтаб, мадҳ қилади. Агар ранжитиб қўйсанг, сени сенда йўқ ёмон сифатлар билан эслаб, ёмонлаб ташлайди."

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

"Унутманг, бу дунё имтиҳон дунёси! Баъзи инсонлар аслида сизга содиқ эмаслар. Улар сизга бўлган эҳтиёжларига содиқлар. Эҳтиёжлари ўзгариши билан садоқатлари ҳам ўзгаради."

Араб халқ мақоли.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳикматли_дунё

ЗУЛМ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ!

Имоми Ҳофиз Шамсуддин Заҳабий ўзининг "Гуноҳи кабиралар" китобдан қуйидаги ривоятни келтирган.
Бир киши ҳикоя қилади: «Қўли елкасидан кесилган бир кишини кўрдим. У: «Мени кўрган ҳар бир инсон бирон кишига зулм қилмасин», деб нидо қиларди. Унга яқинлашиб: «Эй биродар, нима бўлди?» деб сўрадим. У:

«Fаройиб ҳодиса, – деб бошидан ўтганини сўзлаб берди. – Мен золимларнинг ёрдамчиларидан эдим. Бир куни каттакон балиқ тутган балиқчини кўриб қолдим ва унинг олдига келиб балиғини беришини сўрадим. У эса бу балиқ пулига оиласига у-бу нарса олиб боришини айтиб, бепулга бермаслигини тушунтирди. Мен эса унга нисбатан куч ишлатиб, балиқни тортиб олдим.

Балиқни кўтариб уйга келаётганимда, ҳали жони узилмаган жонивор қўлимни тишлаб олди. Уйимга келиб, балиқни ташлаганимдан сўнг бармоғим зирқираб оғрий бошлади. Оғриқнинг қаттиқлигидан ухлай олмадим. Қўлим шишиб кетди. Тонг отгач, табибга бориб, оғриқдан шикоят қилдим. У бармоғимни кўриб: «Бу қорасон (суяк чириши) касалининг бошланиши. Бармоғингни кесиб ташлаш керак. Акс ҳолда қўлингдан айриласан», деди. Бармоғимни кесиб ташладим. Сўнгра қўлим оғрий бошлади. Оғриқнинг зўрлигидан кўзимга уйқу келмади. «Кафтингни кесиб ташла», дейишди. Кафтимни ҳам кесиб ташлашга мажбур бўлдим. Кейин бу дард тирсакка ўтди, кўриб турибсизки, тирсакдан ҳам маҳрум бўлдим. Бутунлай қўлимни кесиб ташлаганларидан сўнг баъзилар бунинг сабабини сўрай бошлашди.

Мен балиқ воқеасини ҳикоя қилиб берганимдан сўнг, улар: «Олдинроқ бориб, балиқчига узрингни айтганингда, эҳтимол бирон-бир аъзоинг кесилмасди, ҳалиям кеч эмас, бориб кечирим сўра, акс ҳолда баданингга ўтиб кетмасин!» деб маслаҳат солишди. Мен балиқчини излаб топдим. Оёқларига йиқилиб, йиғлаб ўпа кетдим. «Саййидим, Аллоҳ ҳаққи, мени кечиринг», деб ёлвора бошладим. У: «Сиз кимсиз?» деб сўради. «Мен балиғингизни тортиб олган кишиман», деб бўлган воқеани айтиб бердим.

Қўлимни кўриб йиғлаб юборди. «Эй биродар, бошингизга шундай балолар тушибди. Мингдан минг розиман», деди. «Саййидим, Аллоҳ ҳаққи айтинг-чи, балиғингизни олиб қўйганимда мени дуоибад қилганмидингиз?» деб сўраган эдим: «Ҳа, «Эй Аллоҳим, бу банданг кучлилиги сабабли менга ризқ қилиб берган нарсангни зўравонлик қилиб тортиб олди. Бас, менга шу банданг устида Ўз қудратингни кўрсат», деб дуоибад қилган эдим», деди. «Саййидим, мана Аллоҳ менинг устимда Ўз қудратини кўрсатди. Мен энди золимларга хизматчи бўлганимдан Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим. Иншааллоҳ, тирик эканман, золимларнинг эшигига қадам босмайман ва уларнинг ёрдамчиларидан бўлмайман. Тафвиқ Аллоҳдандир», дедим».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» (1-фасл, 2-қисм)

#Видео
#Мультфилм
«@imonuz» каналига уланиш

https://t.iss.one/imonuz
#ИБРАТ

БИР ШОҚОЛНИНГ БЎЁҚ ИДИШИГА ТУШИБ КЕТИБ, ШОҚОЛЛАРНИНГ БОШЛИҒИ БЎЛИБ ҚОЛГАНИ ҲАҚИДА

Бир кун бир шоқол нимадир бўлиб каттакон буёқ идишига тушиб кетди. Чиққанида вужуди ранг-баранг бўлиб қолган эди. Тоғларга чиқиши билан уни кўрган шоқоллар ҳайратланиб, уни илоҳий бир қудрат эгаси деб ўйлаб, уни ўзларига етакчи, раҳнамо қилиб жўнатилган деб билдилар.

Ҳақиқатни билган бир шоқол:
— Дўстим! Бу жирканч рангларинг билан сафдошларингни алдама! Риёкорлик қиляпсан! — десада, шоқол алдоқчилигини қўймади. Хақиқатни айтган шоқол билан душман бўлди.

Алдамчи шоқол қирга чиққанда, унинг жунларини бошқа шоқоллар ўпар, оёқларига йиқиларди. Шунда бирдан ҳаво айниб, шиддатли момоқалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиб юборди. Водийлар селларга тўлди. Барча шоқоллар жиққа ҳўл бўлишди. Алдамчи шоқол ҳам жиққа ҳўл бўлиб, буёқлари оқиб кетди. Риёкорлиги ошкор бўлиб, ҳақиқат ошкор бўлди.

Эй, инсон! Қиссадан ҳисса: бу дунёда жуда кўп шоқолтабиат кимсалар борки, улар ўзларини устун кўрсатиб, софдил кишиларга йўлбошчилик қилишади. Лекин риёкорликлари бир кун келиб очилиб қолгач, уларнинг асл башаралари кўринади. Агар одам ана шу шоқол каби иш тутса, у албатта шарманда бўлади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
HUMAZA surasi - Orif Abduvahobov org
<unknown>
ҲУМАЗА СУРАСИ

Абдуваҳобов Ориф қироати

САБО МАҚОМИ ЙЎНАЛИШИДА

#Audio

Улашинг ⤵️
https://t.iss.one/imonuz
#ДУО

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким менга тонг отганида ўнта ва кеч кирганида ўнта салавот айтса, Қиёмат куни шафоатимга эришади", дедилар.
Имом Табароний ривояти.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд».

(Маъноси: “Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан”).
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz

👇👇👇👇👇👇
Тонги зикрлар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори
"Ким менга тонг отганида ўнта ва кеч кирганида ўнта салавот айтса, Қиёмат куни шафоатимга эришади", дедилар.

Имом Табароний ривояти.

https://t.iss.one/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Эй, имон келтирганлар! На савдо-сотиқ, на ошна-оғайничилик ва на шафоат (қилиш) бўлмайдиган кун (қиёмат) келишидан олдин сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан (шу дунёда) эҳсон қилингиз! Кофирлар эса, улар (ўзларига) жабр қилувчилардир.

(Бақара сураси 254-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

"Насабларингизни ўрганинг! Зеро, силаи раҳм аҳлга муҳаббат, мол-дунёнинг кўпайиши ва умрнинг зиёда бўлишига сабабдир”

Термизий ривояти

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲИКМАТЛАР

• Шикоятни кўпайтирсанг, ташвиш келади. «Алҳамдулиллаҳ»ни кўпайтирсанг, бахт-саодат келади.

• Энг яхши дўст шуки, сенда бирор яхшилик кўрса ҳаммага айтади, бирор айб кўрса яширади, дунё сенга кулиб боқса ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса ташлаб кетмайди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz