ОДАМЛАР СИЗГА ҚИЛГАН МУОМАЛАСИДАН ҚАЙҒУРМАНГ, УЛАРНИНГ ХОЛИҚ БИЛАН БЎЛГАН МУОМАЛАСИГА ҚАРАНГ
Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ "Зуҳд" деб номланган китобларида Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларини келтирадилар: "Эй Одам боласи, сенинг ишларинг қизиқ: сени Мен яратдим, Мендан бошқага ибодат қилдинг; сенга Мен ризқ бердим, ўзгага шукр қилдинг; Мен сендан беҳожат ҳолимда сени севинтирмоқчи бўламан, сен эса Менга муҳтож ҳолингда Менга ёмон кўриниш ҳаракатидасан; яхшиликларим сенга тушган сари сен томондан Менга ёмонликлар кўтарилади!"
Ҳазрат Исо алайҳиссаломнинг сийратларида зикр қилинишича, у зот ўттиз нафар беморни даволаб, жуда кўп кўзи ожизни тузатдилар, улар эса у зотнинг душманига айланишди.
"Ўкинма" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Фарзандларингизни уч хислатда тарбияланглар: Пайғамбарингизни яхши кўриш, у зотнинг хонадони аҳлларига муҳаббатли бўлиш ва Қуръон қироат қилишни. Чунки Қуръон ҳомиллари (уни ёд олиб, доим ўқиб юрувчилар) соя йўқ кунда Аллоҳнинг соясида пайғамбар ва соф кишилар (чин дўстлар) билан бирга бўлишади.
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу)дан. Дайламий ривояти).
☪ https://telegram.me/imonuz

Қалбни қотишдан ва мухрланишдан сақлайдиган 14 та сабаб
1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.
2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.
3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.
4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.
5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.
6. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.
7. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.
8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.
9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.
10. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.
11. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.
12. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.
13. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.
14. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

#ҲИКМАТ
Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:
– Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.
Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.
Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.
Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.
Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.
Сўрадилар: – Қайси нарсанинг охири аччиқ?
Айтди: – Шошқалоқликнинг.
Сўрадилар: – Қайси дард бедаво?
Айтди: – Тентаклик.

ФОСИҚЛИККА ОИД ҲУКМЛАР
1. Фосиқлик ҳаром. Ундан наҳйи қилинган, яъни у Ислом динида буткул тақиқланган. Фосиқ шахс гуноҳкор бўлади, фисқига қараб жазога тортилади ва таъзир берилади.
2. Ҳанбалий мазҳаби бўйича, фосиқ имом бўлиб намозга ўтиши мумкин эмас.
3. Фосиқ ҳадис ривоят қилиш ҳаққига эга эмас.
4. Фосиқнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.
5. Фосиқнинг фатвоси қабул қилинмайди.
6. Фосиқ кимса болани ўз қарамоғига олиши мумкин эмас.
7. Фосиқ кимса шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари бўйича, никоҳда валий бўла олмайди.
8. Фосиқни фисқи учун ўзига яқин олиб бўлмайди.
9. Фосиқни ғийбат қилиш жоиздир.
10. Фосиқнинг тавбаси, агар барча шартларни юзага чиқарса, қабул бўлади.

Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун?- дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди?- деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?!- деди.
«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят)
☪ https://t.iss.one/imonuz

#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
25-май Ўзбекистон учун намоз вақтлари!
⏰ Тонг 03:20
⏰ Қуёш 04:56
⏰ Пешин 12:20
⏰ Аср 17:30
⏰ Шом 19:44
⏰ Ҳуфтон 21:20
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар!
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

#КУН_ҲАДИСИ
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Намоз ўқиѐтган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда бошида Аллоҳга ҳамду сано айтдим ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтдим ва ўзимга дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Дўстларингизни каналимизга

АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИ КИМЛАР?
Аллоҳнинг дўстлари бир неча сифатлари билан ажралиб туради:
• Азонни шавқу завқ ила кутиб олади.
• Такбири таҳримага интилади.
• Равзага ўтиришни одат қилади.
• Қалблари саломат бўлади.
• Суннатни зоҳир қилади.
• Зикрни кўпайтиради.
• Ҳалол ризқ учун машаққат чекади.
• Фойдасиз нарсаларни тарк этади.
• Етарли ризққа рози бўлади.
• Китоб ва суннатни ўрганади.
• Очиқ чеҳрали бўлади.
• Мусулмонларнинг мусибатига ҳамдард бўлади.
• Хилоф ишларни қилмайди.
• Қийинчиликларга сабр қилади.
• Буюрилган ишларни бажаради.
Туғёнга кетадиган даражада бой ёки ўта фақир ҳам бўлмасдан, балки ўзига етарли даражада яшашда ўртача бўлади. Етарли деган миқдор яшайдиган уй, солиҳа хотин, чиройли улов ва эҳтиёж миқдорича маблағдир.
“Ўкинма” китобидан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия №49
Ҳаётда ким билан бирга бўлиш керак?!
MubashshirAhmad саҳифасидан
☪ https://t.iss.one/imonuz
Ҳаётда ким билан бирга бўлиш керак?!
MubashshirAhmad саҳифасидан
☪ https://t.iss.one/imonuz
ЗУЛМНИНГ ОҚИБАТИ.
Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди. У ерда бузуқчилик қилди. Унинг хотини, фарзандлари бор эди. У сафардан бемор бўлиб қайтди. Хотинига айтишга хижолат қилди. Чунки у хотинига хиёнат қилган эди. У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди. Шифо топгунича беҳисоб пули кетди. Ўзининг дўстига шундай дейди:
"Аллоҳга қасамки, шу гуноҳимни эсласам қалбим ёнади".
"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди.

Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.

Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.

Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".
Бир йигит хотини билан тортишиб уни қаттиқ урди. Хотини қаттиқ жароҳатланди. Аммо ҳеч қаерга шикоят қила олмади. Фарзандлари тақдиридан хавотирланди.
Эр иккинчи хотинга уйланишга қарор қилди. Никоҳдан олдин дўстлари уни ҳаммомга олиб боришди. Ярим соатдан сўнг у ҳаммомда жон берди. Ташхис инфаркт.

Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари уёқдан-буёққа юришни яхши кўрар эди. Унинг аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.

Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг хўжайин" деса кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.

Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Аллоҳга қасамки, зулмнинг интиқомини Аллоҳ албатта олади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 |@imonuz

ҚАНОАТ!
Қаноат ақлли одамларнинг фазилатидир. Аммо қаноат қилиш ризқ қидириш ва касб билан шуғулланишдан тийилиш дегани эмас. Балки касб туфайли топган нарсасига шукр қилиш ва ортиқчасига интилмасликдир. Қаноатли одам доимо зиёфат ичида ва завқу сафо орасида юрган кабидир. Чунки қаноат йўлини тутган одам ҳар нарсага қайғу, ғам чекавермайди. “Фалончи уни олибди, пистончи буни олибди, мен ҳам олишим керак, нега унда бўлади, менда бўлмайди” деб жонини койитавермайди.
Муҳаммад Ҳусайн.

Хушхабар: Янги мадраса очилди
Муҳтарам Президентимиз томонидан барча соҳалар қатори диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса диний таълим тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар юртимиз мўмин-мусулмонлари учун катта туҳфа бўлмоқди, десак муболаға бўлмайди.Давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

ЖАННАТДАГИ БАРЧА ДАРАХТЛАРНИНГ ТАНАСИ ОЛТИНДАН ЭКАНИ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатдаги барча дарахтларнинг танаси олтиндандир".
(Термизий ривояти).
Жаннатдаги хурмо дарахти, унинг меваси ва яхшиси ҳақида Ибн Аббос айтадилар: "Жаннат хурмосининг танаси зумраддан, новдаси қизил олтиндандир, барг-япроқлари жаннат аҳли учун ёпинчиқ, уларнинг зеб-зийнату безаклари ҳам хурмонинг новда ва баргларидан. Меваси кўзадай, челақдай бўлиб, сутдан оқ, асалдан ширин ва ёғдан мулойимдир, унда данак бўлмайди".
(Ибн Муборак ривояти).
Ибн Зайд ҳадис айтади: Бир киши: "Эй Расулуллоҳ (с.а.в.), жаннатда хурмо борми, чунки мен хурмони яхши кўраман?" деди. "Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ундаги хурмонинг танаси олтиндан, пастки қисми ҳам олтиндан, шохлари ҳам олтиндан, япроқлари бутун олам безакларидан гўзал, ғужумлари ҳам олтиндан, поялари ҳам олтиндан, мевалари кўзадан катта, ёғдан юмшоқ ва асалдан лаззатлироқдир", дедилар у зот.
(Ибн Ваҳб ривояти).
Абул Фараж ибн Жавзий Жарир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлимдан ўртаси ковак тахтани олиб: "Эй Жарир, агар жаннатда бу каби тахтани қидирсанг ҳам, топа олмайсан", дедилар. "Мен: "У ерда хурмо ва дарахт йўқми?" дедим. У зот: "Бор, унинг танаси дур ва олтиндан, юқорисида меваси бор", дедилар".
Имом Қуртубий
"Жаннат васфи" китобидан.

НОДОННИНГ ТОПГАН БАҲОНАСИ
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳнинг бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатларидан. Йигит:
-Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши кўраман. Лекин баъзи намозхонларни кўргач, намоздан нафратланиб кетаман... Мактабимизда бир йигит бор. Беш маҳал намозини ўқийди. Лекин ўзи ёлғончи, такаббур бола, омонатдор эмас. У тўғри йўлдан оғиб кетган,- деди. Шунда мен:
-Шунинг учун намоз ўқимайсанми?- десам, «Ҳа», деди. Мен:
-Унда нима учун овқат еяпсан?- дедим.
-Нима учун емай?!- деди у ҳайрон бўлиб. Мен:
-Чунки овқат еяётганлар ичида ҳам ўғри, хулқи бузуқ ва такаббурлари бор,- дедим.
-Бор бўлса нима бўпти? Ахир организмнинг яшаши учун овқатланиш керак-ку!- деди. Мен:
-Худди шунга ўхшаб, руҳнинг яшаши учун ҳам намоз керак! У ёлғончи бўлса, бунинг намоз ўқимаслигингга нима алоқаси бор?- дедим.
Изоҳ: Шундай гапларни айтиб юрувчи кишилар, аслида, ўзининг дангасалигини, гуноҳлар ичида юрганлигини оқлаш учун баҳона қилади, холос.
Ҳар бир банда ўз амали учун ўзи жавоб беради, шунинг учун бошқаларни баҳона қилмай, Аллоҳнинг буюрган ибодатларини бажараверайлик. Қиёмат куни “мен фалончи намозхон ёмонлиги учун Аллоҳнинг буйруғига беписандлик қилдим, бажармадим” дея олмаймиз, қолаверса, бундай бемаъни гаплар инобатга олинмайди, баҳона қилувчи эса жазоланади.
Дўстларингизга ҳам улашинг

O'g'illari Ibrohim vafotlari
Tasadduq Yo Rosulalloh
#СИЙРАТ №48 Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ
"Расулуллоҳ (с.а.в) ўғиллари вафоти"
🗣 Нуриддин Холиқназаров
☪ https://t.iss.one/imonuz
Росулаллоҳ
"Расулуллоҳ (с.а.в) ўғиллари вафоти"
🗣 Нуриддин Холиқназаров
☪ https://t.iss.one/imonuz
Yolg'onchi Musaylama
Tasadduq Yo Rosulalloh
#СИЙРАТ №49 Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ
"Ёлғончи Мусайлама"
🗣 Нуриддин Холиқназаров
☪ https://t.iss.one/imonuz
Росулаллоҳ
"Ёлғончи Мусайлама"
🗣 Нуриддин Холиқназаров
☪ https://t.iss.one/imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
26-май Ўзбекистон учун намоз вақтлари!
⏰ Тонг 03:19
⏰ Қуёш 04:55
⏰ Пешин 12:20
⏰ Аср 17:31
⏰ Шом 19:45
⏰ Ҳуфтон 21:21
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар!
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇
☪ https://t.iss.one/imonuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
26-май Ўзбекистон учун намоз вақтлари!
⏰ Тонг 03:19
⏰ Қуёш 04:55
⏰ Пешин 12:20
⏰ Аср 17:31
⏰ Шом 19:45
⏰ Ҳуфтон 21:21
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар!
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇
☪ https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ
Ҳамд оламларнинг Рабби – Аллоҳгаким, (У) Mеҳрибон, Раҳмли ва жазо (ва мукофот) кунининг (қиёмат кунининг) эгасидир. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз. Бизни шундай тўғри йўлга йўллагинки, у Сен инъом этган зотларнинг йўли (ҳидоят йўли) бўлсин, ғазабга учраган ва адашганларнинг эмас!
Фотиҳа сураси 1-7-оятлар