ЖАННАТ АҲЛИНИНГ БУ ДУНЁДАГИ СИФАТЛАРИ
Ибн Ваҳб Ибн Зайддан ривоят қилади: "Аллоҳ таоло жаннат аҳлини бу дунёда қўрқувчи, маҳзун, кўп йиғлайдиган, мушфиқ, шунинг оқибатида охиратда неъматланган ва шод бўладилар, деб васф этган. Аллоҳ таолонинг шундай сўзи бор:
"Ҳақиқатан, бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли оиламиз орасида (бўлган
чоғимизда охиратда Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик" (Ват-тур, 26).
Дўзах аҳлини эса, бу дунёда хурсандчилик ва шодлик билан сифатлаган:
"Дарвоқеъ, у (ҳаёти дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди. Албатта, у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига) қайтмаслигига ишонар эди" (Иншиқоқ, 13-14)".
Жаннат аҳлининг бу дунёдаги васфига юқоридаги хабар кифоя қилади.
"Жаннат васфи". Имом Қуртубий
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Рўза китоби (давоми)
Ойни кўриш1-
Осмон
булут ёки тутун ёки чанг бўлган вақтида битта адолатли шахс мен Рамазон ойини
кўрдим, деб хабар қилса унинг сўзи қабул қилинади. У шахс эркак бўлсин ёки аёл
бўлсин барибирдир. Шарти шуки адолатли шахс бўлиши керак. 2-
Ҳайитнинг
ойи борасида осмон булутли ёки чанг ёки тутун бўлса битта кишининг гувоҳлиги
қабул қилинмайди. Иккита адолатли эркак киши ёки битта адолатли эркак ва иккита
адолатли аёл бўлиши керак.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муаллими_соний
52-дарс: Шарҳ сураси
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
52-дарс: Шарҳ сураси
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
СОЛИҲ ФАРЗАНД ҚОЛДИРГАН КИШИНИНГ САВОБИ УЗИЛМАЙДИ
Ортидан солиҳ фарзанд қолдириш ҳам жуда эзгу иш. Мусулмон оламида фарзанд ўстиришдан асосий мақсадлардан бири шу эканини олдин ҳам айтиб ўтдик. Афсуски, кейинги даврда кишилар ўз ортларидан дуо қиладиган солиҳ фарзанд қолишига эътибор бермай қўйдилар. Исломий тарбия ўз аҳамиятини йўқотди. Натижада кишиларнинг ортидан дуо қиладиган солиҳ фарзанд эмас, лаънат келтирадиган нобакор фарзанд қоладиган бўлди. Ҳозирда калимаи шаҳодатни ҳам айта олмайдиган, дину диёнатдан бехабар, умрида пешонаси сажда кўрмаган, бошқа ибодатларни қилишни хаёлига ҳам келтирмайдиган, дунёдаги ҳамма ёмонликлардан тап тортмайдиган кимсаларни ота-онасининг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд дея оламизми? Бундай фарзандлар ҳеч қачон ўз ота-оналари ортидан савоб юбора олмайдилар, аксинча, лаънат, қарғиш келтирадилар.
Шунинг учун ҳар бир фарзанд солиҳ бўлмай, ота-онасининг ҳаққига дуо қилмай юрган бўлса, дарҳол ўзини ўнглаб олиши керак. Дину диёнатли бўлиб, ибодат қилиб, намозларидан, бошқа ибодат ва яхши амалларидан кейин ота-оналари ҳаққига дуо қила олиш даражасига кўтарилиши лозим. Ана шунда Аллоҳ таоло ҳузурида бандалик бурчини, ота-она ҳузурида фарзандлик бурчини адо этган бўлади.
Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандларига исломий тарбия беришга алоҳида эътибор қаратишлари керак. Ана шундагина ортларидан дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд қолдиришлари мумкин. Ана шундагина ўлгандан кейин ҳам савоби кесилмайдиган амал қолдирган бўладилар.
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Дўстларингизга улашинг:

Ё АҲМОҚСАН, Ё МУНОФИҚ...!
Бир куни Искандар Зулқарнайн маслаҳатчисига:
- Шу пайтгача сенга қанчадан-қанча инъом-эҳсонлар бердим, аммо менга чин дилдан, садоқат билан хизмат қилганингни кўрмадим -деди.
Довдираб қолган маслаҳатчи:
- Афв этасиз ҳукмдорим, айбим нимада? - деб сўради.
- Бир марта ҳам камчилигимни юзимга айтмадинг. Бу қандай садоқат, бу қандай яқинлик?
- Ҳукмдорим, сизда бирорта ҳам камчилик йўқ!
- Янглишяпсан, менда камчилик борлиги аниқ. Чунки бирор инсон айбсиз-нуқсонсиз бўлмайди. Агар мендаги қандайдир хато-камчиликни кўрмаётган бўлсанг, ғирт аҳмоқсан! Мабодо кўратуриб айтмаётган бўлсанг, аниқ мунофиқсан! - деди Искандар.
"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

АҲАМИЯТСИЗ ШУБҲА:
Бир худосиз, кофир одамнинг мусулмон кишилардан сўраган бир саволини ўқиб колдим.
"Бир лаҳзада бир киши Америкада, яна бири Хитойда вафот қиладиган бўлса, ўлим фариштаси қандай қилиб уларнинг жонини бир лаҳзада олади?.."
Жавоб шулки, биринчидан, фаришта билан ер куррамизнинг нисбати, худди бир кишини минглаб чумолилар бор жойга нисбатига тенг ёки ичида миллионлаб бактериялари бор косанинг нисбатига тенг. Балки, фаришталардан биргинасининг бизга нисбати ундан ҳам каттароқдир. Ер куррамиз унинг кафтида, худди бир кишининг кўлида бир дона уруғ тургандек нисбатга эга.
Бу биринчиси.
Иккинчидан, ўлим фариштасининг жонни қабз қилишда ёрдамчилари бор.
Аллох таоло айтади:
"Бирорталарингизга ўлим келган пайтда, уни элчи (фаришта)ларимиз эринмай (ўз вақтида) вафот эттирурлар."
(Анъом сураси, 61-оят)
Шайх Али Тантовий
📚"Исломни умумий таништириш" китобидан.

АСАБИЙЛИКДАН
САҚЛАНИНГ!
Барча хасталиклар асабийлашишдан пайдо бўлади. Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсулт) келиб чиқишига сабаб бўлади.
Табассумнинг фойдаси
Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда калций моддаси етишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. Юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди.
Табиат қўйнида дам олинг
Мунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак.
Яхшиликка интилиб яшанг!
Озуқага бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарликларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.
ИШОНИНГ, ҲАММАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА
Барчамизнинг яккаш орзуимиз - фарзандларимиз биздан-да ақлли, фаросатли, ҳаётда қоқилмайдиган, омадли бўлиб етишишидир. Бу орзулар амалга ошиши учун аввало уйдаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришимиз керак. Болаларни руҳий тушкунлик, ишончсизлик ҳиссидан қўришнинг бир чораси ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан қувонишга, бўлиб ўтган ҳар бир воқеага ижобий фикр билдиришга ўргатишдир. Ота-онанинг ўзига, ҳаётга ишончи, албатта фарзандларида ҳам акс этади.
Кичкинтойингизни эрталаб чиққан қуёшдан, ойиси пиширган кулчадан, олган “беш” баҳосидан чин дилдан хурсанд бўлишга ўргатинг. Боланинг ҳаётдан завқ оладиган хушчақчақ инсон ёки одамови бўлиб улғайиши айнан ота-онанинг дунёқарашига боғлиқлигини унутмайлик.
Киши умидсизликка берилса, қаттиқ сиқилса, қондаги адреналин ва кортизол миқдори кескин ошади. Адреналин қон босимини кўтаради, қоннинг тез қуюлишига ҳам шу “жиззаки” гормон сабабчи. Кортизол эса танада ёғ қатламини ҳосил қилишда қатнашади. Бу хавфли жуфтлик юрак хасталикларининг ривожланишига қулай замин яратади.
Вақтингизни беҳуда сиқилишлар ва алдамчи ҳаёллар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Бунинг фойдаси йўқ. Ҳадеб ўтган воқеаларни, омадсизликларни эсламанг!
Эртанги муаммолардан хавотирга тушмаслик учун бугундан ҳаракат қилинг. Яъни, бугун режалаштирган ҳар бир ишнинг уддасидан чиқинг. Шундагина руҳий зўриқишлардан сақланиб, келажакдаги режаларга ишонч билан қарай оласиз.
Каналга уланиш !👇

ҲИЛМ.
Ривоят қилинишича, Умар ибн Абдулазиз кечаси қоронғуда масжидга киради. Оёғи масжид ичида ётган бир кишига ногоҳ тегиб кетади. Афтидан у кишининг ётадиган уйи бўлмаган бўлса керакки масжидда тунаган. Ана шу фуқаро ўша пайтда энг улкан давлатнинг халифасига бақирди:
- Нима гап? Нима қилаяпсан? Эшакмисан?
Халифа Умар раҳимаҳуллоҳ ўта босиқлик билан деди:
- Йўқ, мен Умарман!
Халифа билан келган ҳамроҳи аччиқланиб деди:
-Эй мўъминлар амири, у сизни "эшак" деди.
Умар раҳимаҳуллоҳ деди:
- Йўқ, у мени "эшак" демади, балки "эшакмисан" деб сўради. Мен эса унга Умар эканимни айтдим!
Умар ибн Абдулазиз.
Ўз асрида ер юзидаги энг катта, шарқда Хитойгача ва ғарбда Франциягача бўлган юртнинг ҳокими эди у. Аллоҳ Умар ибн Абдулазизни ўз раҳматига олсин!
Хулоса сиздан.

Vidolashuv haji
Tasadduq Yo Rosulalloh
#СИЙРАТ №50 Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ
"Видолашув ҳажи"
🗣 Нуриддин Холиқназаров
☪ https://t.iss.one/imonuz
Росулаллоҳ
"Видолашув ҳажи"
🗣 Нуриддин Холиқназаров
☪ https://t.iss.one/imonuz
So'ngi buyuk vasiyat
Tasadduq Yo Rosulalloh
#СИЙРАТ №51 Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ
"Сўнги буюк васият"
🗣 Нуриддин Холиқназаров
☪ https://t.iss.one/imonuz
Росулаллоҳ
"Сўнги буюк васият"
🗣 Нуриддин Холиқназаров
☪ https://t.iss.one/imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
27-май Ўзбекистон учун намоз вақтлари!
⏰ Тонг 03:18
⏰ Қуёш 04:55
⏰ Пешин 12:20
⏰ Аср 17:31
⏰ Шом 19:46
⏰ Ҳуфтон 21:23
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар!
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

#КУН_ОЯТИ
Улар ундан (Исломдан) қайтарадилар ва ундан (ўзлари ҳам) узоқлашадилар. Сезмаган ҳолларида фақат ўзларинигина ҳалок қиладилар. Дўзах узра тўхтатиб қўйилганда, «Оҳ, кошки эди (дунёга) қайтарилсак, Раббимиз оятларини ёлғонга чиқармайдиган мўминлардан бўлсак», – деганларини кўрганингизда эди!
(Анъом сураси 26-27 оятлар)
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Улар ундан (Исломдан) қайтарадилар ва ундан (ўзлари ҳам) узоқлашадилар. Сезмаган ҳолларида фақат ўзларинигина ҳалок қиладилар. Дўзах узра тўхтатиб қўйилганда, «Оҳ, кошки эди (дунёга) қайтарилсак, Раббимиз оятларини ёлғонга чиқармайдиган мўминлардан бўлсак», – деганларини кўрганингизда эди!
(Анъом сураси 26-27 оятлар)
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲИСОБ
Мусулмон инсон қиёматда бу дунёда қилган амалларининг зарра миқдоричаси ҳам қолмай ҳисоб қилинишига ва ўша ҳисоб асосида мукофот ёки жазо берилишига жазм ила эътиқод қилмоғи керак.
Аллоҳ таоло “Залзала” сурасида бу ҳақиқатни қуйидагича баён қилади: “Ўша Куни одамлар, уларга (номаи) аъмолларини кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар. Бас, кимки дунёда зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (Қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўрар” (6-8 оятлар).
Яъни, қиёмат куни одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, мўминлар алоҳида, кофирлар алоҳида жойларидан қўзғаладилар. Кейин бу дунёда қилган ишларига яраша мукофот ёки жазо оладилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг.

#Ҳикматли_дунё
Ким мол-дунёсига суянса, моли камайиб борур!
Ким мансабига суянса, хор бўлур!
Ким ақлига суянса, ақли заиф бўлур!
Ким илмига суянса, адашур!
Ким одамларга суянса, малол кўрилур!
Аммо ким Аллоҳга суянса, камаймас, хор бўлмас, ақли заифлашмас, адашмас ва малол ҳам кўрилмас!
Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ким мол-дунёсига суянса, моли камайиб борур!
Ким мансабига суянса, хор бўлур!
Ким ақлига суянса, ақли заиф бўлур!
Ким илмига суянса, адашур!
Ким одамларга суянса, малол кўрилур!
Аммо ким Аллоҳга суянса, камаймас, хор бўлмас, ақли заифлашмас, адашмас ва малол ҳам кўрилмас!
Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия №51
Мусо алайҳиссалом Хизр алайҳиссаломдан нимани ўрганмоқчи бўлди?! Дин фақат юзаки тушунчалардан иборатми?
MubashshirAhmad саҳифасидан
☪ https://t.iss.one/imonuz
Мусо алайҳиссалом Хизр алайҳиссаломдан нимани ўрганмоқчи бўлди?! Дин фақат юзаки тушунчалардан иборатми?
MubashshirAhmad саҳифасидан
☪ https://t.iss.one/imonuz
ДОНО КИШИНИНГ ҒИЙБАТЧИГА МУНОСАБАТИ
Бир киши Хазрати Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб:
- Фалончи сизни ҳақорат қилди,- деди.
- Ўзининг китоби, уни хоҳлаган нарса билан тўлдирсин,-дедилар.
ХУЛОСА: Доно кишилар бўлаётган ҳар бир яхши ва ёмон иш, аслида яхшиликка эканлигини биладилар. Агар унинг орқасидан биров ҳақорат қилса, ёмон гапирса – бу ғийбат, агар ёлғон гап айтса – бу туҳмат! Иккала ҳолатда ҳам ўша ғийбатчи ёки туҳматчининг “китоби”га (яъни амаллар дафтарига) шу гуноҳи котиб фаришталар томонидан ёзиб қўйилади. У зот “ўзининг китоби, уни хоҳлаган нарса билан тўлдирсин” деганда шуни назарда тутгандилар.
Энди у киши Қиёмат куни ушбу зот олдида қилган ғийбати (ёки туҳмати) учун жавоб беради (жазоланади). У кунда ҳисоб-китоб мол-дунё билан эмас, балки гуноҳ ва савоблар билан қилинади. Гуноҳкорнинг савоблари ғийбат қилинган кишига олиб берилади, агар савоблари етмаса, ғийбат қилинган одамнинг гуноҳлари ғийбатчига юклатилади ва у шу гуноҳлар учун ҳам жазоланади.
Шундай экан, кимдир сизни ғийбат қилса хафа бўлманг, бу сиз учун охиратда яхши захира бўлади. Ўзингиз ҳам тилингизни ғийбатдан тийинг, акс ҳолда тўплаган савобларингиз сиз ғийбат қилган кишига ўтиб кетади.
Илҳом Қаҳҳоров

ДУОЛАРИМИЗ НЕГА ҚАБУЛ БЎЛМАЯПТИ?
Бир куни Иброҳим ибн Адҳамдан сўрашди:
-Доим дуо қиламиз, лекин нега қабул бўлмаяпти?
-Қуйидаги сабабларга кўра қабул бўлмайди,-дея Иброҳим ибн Адҳам сабабларни санай кетдилар:
-Аллоҳ таолони тан оласиз, лекин амрларини адо этмайсиз.
-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни биласиз, бироқ унинг насиҳатларига қулоқ солмайсиз.
-Қуръони Каримни ўқийсиз, аммо унга амал қилмайсиз.
-Роббим ато қилган неъматларни ейсиз, лекин шукр қилишни билмайсиз.
-Дўзахни биласиз, лекин ундан қўрқиб хатолардан сақланмайсиз.
-Шайтон сизга душманлигини биласиз, аммо сиз унга душман бўла олмайсиз.
-Ўлим бор дейсиз, лекин унга ҳозирланмайсиз.
-Ота-онангизни ўз қўлингиз билан қабрга қўясиз, шундан ҳам ибрат олмайсиз.
-Ўз хатоларингизни тўғирлаш ўрнига бошқалардан хато ахтарасиз.
Шундай экан нима учун дуоларингиз қабул бўлиши лозим?
(Фаридиддин Аттор. Тазкират-ул авлиё. 159-бет)
Каналга уланиш

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЕТМИШ КУН: чоралар, тарғиботлар, хайриялар ва дуолар
2020 йилда бутун жаҳонни чулғаб олган коронавирус пандемияси 34 миллион аҳолига эга бўлган Ўзбекистонда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида анча юмшоқ кечмоқда.Юртимизда етмиш кундан зиёд давом этаётган карантин даврида коронавирус инфекциясига қарши амалга оширилган ишлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда. 25 майга келиб касалликдан бутунлай соғайганлар сони 2607 нафарга етди. Бу эса вирусдан зарарланиш билан боғлиқ жами 3215 ҳолатнинг 80 фоизидан кўпини ташкил этди.