imon.uz
4.66K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#ЎМИ_ФАТВОСИ

Закотга оид фотволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
41-ФАТВО

Чорва молларини тижорат нияти билан сотиб олиб, кейинроқ сотиш ниятидан қайтиб, боқишни ният қилса, йил ҳисобини шу кейинги ният қилган кунидан эътиборан бошлайди. Яъни нисобга етган бўлса, уларнинг қийматига эмас, неча бош эканига қараб закот ажратади.

«Оламгирия», «Муҳит».
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
42-ФАТВО

Чорва молларининг турига ва ададига қараб закот белгиланади. Масалан, 25 тага етганча ҳар бир бешта туядан битта қўй, 25 та туяга битта бир ёшдан иккинчи ёшга қадам қўйган тайлоқ (бўталоқ), 36 та туяга икки ёшдан ўтиб, учинчи ёшга қадам қўйган тайлоқ берилади ва ҳоказо. Қўй ва эчкининг 40 тасига бир ёшли битта қўй, 120 тага етгач, иккита қўй ва ҳоказо. Сигир 30 тага етгач, бир ёшлик бузоқ, 40 тага етгач, икки ёшдан уч ёшга қадам қўйган ғунажин ва ҳоказо. Ҳар бир урғочи отдан бир динор ёки нисобга етадиган қийматининг 40 дан бир фоизи берилади. Отлар эркак-урғочи аралаш бўлса, улардан закот берилади. Аммо фақат эркак отлар бўлса, улардан закот берилмайди. Лекин тижорат учун боқаётган бўлса, закот беради.

«Оламгирия», «Мухтасар», «Кофий».

Изоҳ:

Чорва молларининг ададига қараб закот бериш тўғрисида батафсил тўхталмадик. Чунки бу тўғрида таржима қилинган фиқҳ китобларида кенг 
маълумот берилган.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
43-ФАТВО

Эшак, хачир, қоплон, ўргатилган итлардан тижорат учун сақланаётган бўлсагина закот берилади. Туя, сигир, қўй, эчкиларнинг бир ёшга тўлмаган болалари алоҳида боқилаётган бўлса, улардан закот берилмайди. Аммо уларга битта катта ёшлиси қўшилса ҳам, ҳаммаси унга тобе бўлиб қолади ва нисоб учун ҳисобга олинади. Масалан, 39 та қўзи билан битта уч ёшга қадам қўйгани бўлса, бир қўй закотга ажратилади.

«Оламгирия», «Сирожия», «Ҳидоя».
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
44-ФАТВО

Олтин билан кумуш, хоҳ ишлов берилган, тақинчоқ ёки буюм ҳолатига келтирилган, хоҳ ёмби ҳолида, хоҳ табиий қазилма ҳолатида бўлсин, нисобга етса, закот берилаверади. Олтиннинг нисоби – 20 мисқол, яъни, 85 гр. Кумушнинг нисоби – 200 дирҳам. Бир дирҳамнинг вазни – 3,17 гр. Демак, 85 гр олтин нархи закот бериш вақтида неча сўмга тўғри келса, нисоб ўша миқдорда белгиланади.

«Оламгирия», «Хулоса»,

 «ал-Фиқҳул-исломий».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
45-ФАТВО

Олтин билан кумушда қиймати эмас, вазни эътибор қилинади. Масалан, кумушдан ясалган кўзанинг оғирлиги 150 дирҳам, қиймати 200 дирҳам бўлса, закот вожиб бўлмайди. Олтинда ҳам мисқоллар вазни эътиборга олинади.

«Оламгирия», «Шарҳи Канз».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

Закотга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
46-ФАТВО

Олтин ва кумуш бошқа металлар билан аралашган бўлса, аниқлаб кўрилади: агар олтин ва кумуш 50 фоиздан ортиғини ташкил этса, соф олтин ёки соф кумушдек эътибор қилинади. Кам келса, сохта ҳисобланади. Баробар келса, эҳтиёт жиҳатидан закот бериш тавсия этилади.

«Оламгирия», «Хулоса», «Қозихон».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
47-ФАТВО

Олтин билан кумуш аралаш бўлса, қайси бирининг вазни нисобга етса, ўшанисидан закот берилаверади. Кумуши оз, олтини кўп бўлса, ҳаммаси олтин деб баҳоланади.

«Оламгирия», «Табйин».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
48-ФАТВО

Сариқ мис чақалар қанча кўп бўлса ҳам закот берилмайди. Аммо уларни тижоратга ишлатиш ниятида сақлаётган бўлса ва миқдори нисобга етсагина закот беради.

«Оламгирия», «Муҳит», «Шарҳи Виқоя».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
49-ФАТВО

Олтин билан кумушнинг миқдори бир нисобга етгач, иккинчи нисобга етгунга қадар ҳар қирқ дирҳамидан бир дирҳам, тўрт мисқолидан икки қийрот қўшимча закот ажратади. Бу Абу Ҳанифа (р.ҳ.) сўзи. Икки имом ва Шофиъий (р.ҳ.) наздида, нисобдан ортиғидан ҳам қирқдан бир ҳисобида закот қўшиб берилаверади.

«Оламгирия», «Ҳидоя».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
50-ФАТВО

Олтин билан кумушнинг нисоблари комил бўлиши учун бошқа тижорат буюмларининг қиймати ҳам қўшиб ҳисобланади. Кумушнинг нисобини тўлдириш учун олтин унга қўшиб ҳисобланади.

«Оламгирия», «Мухтасар».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

УЙДА ОИЛА АЪЗОЛАР БИЛАН ҲАЙИТ НАМОЗИНИ ЎҚИШ МУМКИНМИ?

📩400-CАВОЛ: Бугунги кунда бутун дунёда пандемия шароити, юртимизда ҳам карантин эълон қилинган. Мана шундай вазиятда ҳайит намоз ўқиладими? Агар бунга рухсат берилмаса, уйда оила аъзолар билан бирга ҳайит намозини ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимиз бўйича ҳайит намозини бирор узр сабабли масжидда катта жамоат билан адо этиш имкони бўлмаганда уни уйда алоҳида жамоат билан ўқиш жоиз эмас. Бу ҳақда уламоларимиз алоҳида таъкидлаб ўтишган. Жумладан ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий манбаи “Баҳрур роиқ” китобда шундай дейилади:
(ولم تقضَ إن فاتت مع الإمام): لأن الصلاة بهذه الصفة لم تعرف قربة إلا بشرائط لا تتم بالمنفرد
яъни: “Имом билан бирга ийд намозини адо этиш имкони бўлмаса уни қазо қилинмайди. Чунки шариатимизда ийд намозини маълум шартларга кўра ўқиш маълум бўлиб, ёлғиз ўқувчи киши учун ушбу шартлар мукаммал бўлмайди”
Ҳайит намози дуруст бўлиши учун ҳайит намозини ўқилишига умумий рухсат (изни омма) бўлиши ва ҳайит намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши ўқиб бериши керак. Ҳайит намозини уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди, натижада намоз дуруст бўлмайди. Бу ҳақида Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
الْإِذْنُ الْعَامُّ وَهُوَ أَنْ تُفْتَحَ أَبْوَابُ الْجَامِعِ وَيُؤْذَنَ لِلنَّاسِ، حَتَّى لَوْ اجْتَمَعَتْ جَمَاعَةٌ فِي الْجَامِعِ وَأَغْلَقُوا الْأَبْوَابَ وَجَمَعُوا لَمْ يَجُزْ
яъни: “Умумий рухсат – жомеъ масжиди очилиб, одамлар киришига рухсат бўлишидир. Ҳатто, агар масжидда бир жамоат йиғилиб, эшикни ёпиб олиб жума (ёки ҳайит) намозини ўқисалар, намозлари дуруст бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби).
Бундан умумий рухсат бўлмаганда, ҳатто бир жамоат масжидга кириб, ўзларича жума ёки ҳайит намозларини ўқисалар ҳам, намозлари дуруст бўлмаслиги маълум бўлмоқда.
Айни пайтда аксар мусулмон юртларининг халқаро ва маҳаллий фатво уюшмалари, уламолари мўмин-мусулмонларнинг жонларини омон сақлаш учун масжидларда йиғилмаслик, хавф ўтиб кетгунча ибодатларни уйда адо этиб туриш қарорига келишган. Бунга етарлича асос борлигини ва масала жиддий эканлигини эслатишган. Жумладан, Германия фатво қўмитаси раиси доктор Холид ҳанафий алоҳида фатво эълон қилиб, унда пандемия пайтида ийд намозини уйда ўқиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаган. Шунингдек, Иордания, Покистон, Ҳиндистонлик уламолар ҳам ушбу фатвони қўллаб-қувватлашган.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, вазият тақазосидан келиб чиқиб, ҳайит намози адо қилинмаса ҳам, байрам шукуҳини сақлаб қолиш учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир суннатларини тирилтириш мақсадга мувофиқдир. Абу Саъид разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم لَا يُصَلِّي قَبْلَ الْعِيدِ شَيْئًا، فَإِذَا رَجَعَ إِلَى مَنْزِلِهِ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ
(رَوَاهُ اِبْنُ مَاجَهْ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ)
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ийд намозидан аввал нафл намоз ўқимасдилар. Қачон уйларига қайтсалар икки ракат намоз ўқирдилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Мўътабар ҳанафий фиқҳий манбаларидан бири “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:
اعْلَمْ أَنَّ صَلَاةَ الْعِيدِ قَائِمَةٌ مَقَامَ الضُّحَى فَإِذَا فَاتَتْ بِعُذْرٍ يُسْتَحَبُّ أَنْ يُصَلِّيَ رَكْعَتَيْنِ أَوْ أَرْبَعًا وَهُوَ أَفْضَلُ
яъни: “Маълум бўлсинки, ҳайит намози Зуҳо намозининг ўрнига қўйилган. Қачонки, ҳайит намози бирор узр сабабли ўқилмай қолса, икки ёки тўрт ракат нафл намоз ўқиш мустаҳаб бўлади. Тўрт ракат ўқиган афзал”.
Хулоса ўрнида айтамизки, ҳозирги шароитда ҳаммамиз иттифоқ бўлиб, шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз, Аллоҳ таолонинг синов-имтиҳонларидан гўзал суратда ўтишга ҳаракат қилишимиз лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

ЗАМ-ЗАМ СУВИ БИЛАН ЧАҚАЛОҚНИ ЮВИНТИРСА БЎЛАДИМИ?

📩 Савол: Ассалому алайкум! Ҳар йили Ҳаж сафарига бориб келганлар ўзлари билан Зам-Зам сувини олиб келишади, ушбу сувга чақалоқни ювинтирса яхши хислатлари бор деб эшитганман. Шу гап ростми?
Олдиндан рахмат.

🔊Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ҳа, шундай. Чунки замзам суви очга таом, беморга эса шифодир. Лекин нажосатлар замзам суви билан ювилмаслиги лозим. Чақалоқни ювинтириб бўлиб, сўнгра унинг устида замзам ёки замзам қўшилган сувни қуйишлик жоиздир. Валлоҳу аълам.
ЎМИ фатво ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

“ҚОРИ АКА” ЁКИ “ҲОЖИ АКА” ДЕЙИШ

📩 САВОЛ: Ассалому алайкум. Қори бўлмаган ёки ҳожи бўлмаган инсонни “қори ака” ёки “ҳожи ака” дейиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар ўша кишида шу сифат йўқ бўлса, ундай хитоб қилмаган маъқул. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

Рўзага доир фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
-
ФАТВО

 Рўзадорлиги эсида йўқ киши бирор овқат еб қўйса ё ичимлик, ёки дори ичиб қўйса, ёхуд жинсий алоқа қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо, шу ишлардан бирортасини қасддан қилса, рўзаси очилади. Кейин у ҳар бир куннинг қазоси билан бирга каффорат сифатида муттасил равишда 60 кун рўза тутиб беради ёки 60 нафар оч киши (мискин) қорнини тўйғазади. Рўзадор аёлини жинсий алоқага мажбурлаган бўлса, ўзи 60 кун каффорат, аёли бир кун қазо рўзасини тутади. Аёли розилик берган бўлса, у ҳам 60 кун каффорат рўзасини тутади.

 «Оламгирия», «Ҳидоя».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
-
ФАТВО

Ғизо учун ейиладиган ёки дори сифатида истеъмол қилинадиган нарсаларни ғизо ва дори нияти билан қасддан истеъмол қилса, ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади. Аммо, мазкур нарсаларни бошқа ният, мақсадда истеъмол қилса, кунига – кун қазо рўзасини тутади. Лекин, каффорат лозим эмас. Ҳайвон гўшти ёки ёғини хомича еса ҳам, рўза очилади.

«Оламгирия», «Хизонатул-муфтин
». 
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

▪️- Саҳарлик вақтида тонг отгунича ейиш, ичиш жоиз. Агар тонг ёришишни бошласа ейиш, ичишни тўхтатади.

▪️- Агар ҳали тонг ёришгани йўқ деган гумон билан бирор нарса еса ёки ичсаю, тонг ёришган бўлса, рўзси дуруст бўлмайди, бу кунни рўзасини кейин қазо қилиб беради, лекин ўша куни қуёш ботгунича емайди ва ичмайди. Каффарот лозим эмас.
Шунингдек рўзадор киши қуёш ботди деган гумон билан ифторлик қилсаю қуёш ботмаган бўлса, рўзсаи бузилади. Ҳайитдан кейин бу кунни рўзасини қазо қилиб тутади. Каффарот лозим эмас.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

Закотга оид фатволар

#ФАТВО
Яшаб турган уйи, кийиб юрган кийимлари, уй жиҳозлари, миниб турилган улов, истеъмол қилинаётган озиқ-овқат, пардоз буюмлари (агар олтин, кумушдан ясалмаган бўлса), гавҳар, маржон, ёқут, зумрад (агар сотиш учун сақланмаётган бўлса), олимнинг фойдаланиб турган китоблари, касб-ҳунар асбоблари каби нарсалардан закот берилмайди. Бўёқчининг идишдаги бўёқлари, тери ошловчининг идишдаги ёғларидан закот берилади. Кирчининг совунларидан закот чиқарилмайди.

«Оламгирия», «Жавҳара», «Кифоя».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ФАТВО
Фиқҳ илми билан шуғулланадиган олимнинг уйидаги китоблари жуда катта маблағга тенг бўлса ҳам, модомики улардан фойдаланиб туришга муҳтож экан, закот бериши вожиб эмас. Лекин зарур бўлмайдиган манбаларининг қиймати нисобга етса, улардан закот бериши вожибдир.

«Оламгирия», «Мабсут».
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ФАТВО
Одамлардан қарздор киши агар бойлигидан қарзига берганда, нисобдан камайиб қоладиган бўлса, унга закот вожиб эмас. Масалан, бировдан бир нисоб миқдорида қарз олган, лекин қўлида беш нисоб миқдорида бойлиги бор. У тўрт нисоб ҳисобидан закот беради. Аммо назр, каффорат, фитр садақаси, ҳаж пули каби Аллоҳнинг ҳақлари ҳам зиммасидаги қарзи ҳисобланади. Лекин бу қарзлар закотга тўсқинлик қилмайди. Яъни, мазкур жойларга сарф қилса, нисобдан камайиб қо­лиш эҳтимоли бўлса ҳам, закот бераверади.

«Оламгирия», «Муҳит».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ФАТВО
Бўйнига олмай юрган қарздорга қарши ҳужжати йўқ одам бир неча йилдан кейин ҳужжатга эга бўлиб қолса ва қарзни ундириб олса, ўтган йиллар учун закот вожиб эмас.

«Оламгирия», «Табйин».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ФАТВО
Қарздор узоқ жойга қочиб кетса, қаралади: агар қарз берган одам уни топиб келишга қодирлигига қарамасдан, ҳаракат қилмаса, закот соқит бўлмайди. Топиб келишга имконияти бўлмаса, ундаги пулдан закот бермайди.

«Оламгирия», «Муҳит».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

Закотга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ФАТВО

Тўлиқ бир йил мажнун (жин теккан, руҳий касалликка учраган) бўлса, закот вожиб эмас. Йилнинг боши ва охирида мажнунлиги кетган бўлса, закот вожиб бўлади. Аммо бир йил беҳуш ётган бойга закот вожиб.

«Оламгирия», «Жавҳара», «ал-Кофий», «Қозихон».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ФАТВО

Гаровга қўйган бойлиги, модомики гаровга олган киши қўлида экан, ундан закот бериш вожиб эмас.

«Оламгирия», «ал-Баҳрур-роиқ».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
 ФАТВО

Яшаб турган уйи, кийиб юрган кийимлари, уй жиҳозлари, миниб турилган улов, истеъмол қилинаётган озиқ-овқат, пардоз буюмлари (агар олтин, кумушдан ясалмаган бўлса), гавҳар, маржон, ёқут, зумрад (агар сотиш учун сақланмаётган бўлса), олимнинг фойдаланиб турган китоблари, касб-ҳунар асбоблари каби нарсалардан закот берилмайди. Бўёқчининг идишдаги бўёқлари, тери ошловчининг идишдаги ёғларидан закот берилади. Кирчининг совунларидан закот чиқарилмайди.

«Оламгирия», «Жавҳара», «Кифоя».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
  ФАТВО

Фиқҳ илми билан шуғулланадиган олимнинг уйидаги китоблари жуда катта маблағга тенг бўлса ҳам, модомики улардан фойдаланиб туришга муҳтож экан, закот бериши вожиб эмас. Лекин зарур бўлмайдиган манбаларининг қиймати нисобга етса, улардан закот бериши вожибдир.

«Оламгирия», «Мабсут».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ФАТВО

Одамлардан қарздор киши агар бойлигидан қарзига берганда, нисобдан камайиб қоладиган бўлса, унга закот вожиб эмас. Масалан, бировдан бир нисоб миқдорида қарз олган, лекин қўлида беш нисоб миқдорида бойлиги бор. У тўрт нисоб ҳисобидан закот беради. Аммо назр, каффорат, фитр садақаси, ҳаж пули каби Аллоҳнинг ҳақ­ла­ри ҳам зиммасидаги қарзи ҳисобланади. Лекин бу қарзлар закотга тўсқинлик қилмайди. Яъни, мазкур жойларга сарф қилса, нисобдан камайиб қолиш эҳтимоли бўлса ҳам, закот бераверади.

«Оламгирия», «Муҳит».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ФАТВО

Бўйнига олмай юрган қарздорга қарши ҳужжати йўқ одам бир неча йилдан кейин ҳужжатга эга бўлиб қолса ва қарзни ундириб олса, ўтган йиллар учун закот вожиб эмас.

«Оламгирия», «Табйин»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

Закотга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ФАТВО

Қарздор узоқ жойга қочиб кетса, қаралади: агар қарз берган одам уни топиб келишга қодирлигига қарамасдан, ҳаракат қилмаса, закот соқит бўлмайди. Топиб келишга имконияти бўлмаса, ундаги пулдан закот бермайди.

«Оламгирия», «Муҳит».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ФАТВО

Закотга йил ҳижрий сана ҳисоби билан ўлчанади (354 кун). Йилнинг боши ва охирида закот нисоби мавжуд бўлиб, ўртасида нисобдан камайиб туриши закотни соқит қилмайди.

«Оламгирия», «Ҳидоя».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ФАТВО

Йил давомида тижорат молларининг жинслари ўзгартириб турилиши закот бериладиган йилнинг ҳам ўзгариб, янгиланиб туришига сабаб бўлмайди. Аммо чорва моллари йил давомида алмаштириб турилса, йил ҳисоби охиргисидан бошлаб эътиборга олинади.

«Оламгирия», «Муҳит».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ФАТВО

Нисоб эгасининг бойлиги йил давомида қайси йўл билан бўлса-да, ортиб борса, ҳаммаси умумий бойлигига қўшилиб, закот ажратилаверади. Масалан, тижоратдан келган фойда, мерос, ҳадя йўли билан тушган маблағлар каби. Аммо бошқа жинсдан бўлган қўй, эчки, туя каби моллар қўшилмайди. Йил тўлиши билан тушган маблағ ва фойдалар янги йил ҳисобидаги нисобга қўшиб, ҳисоб­лаб борилади. Яъни, бир йил тўлмагунча улардан закот берилиши вожиб эмас. Лекин тўлмаган йил ва кейинги бир неча йил ҳисобидан бир нисоб эгаси бўлган одам олдиндан закотларини бериб қўйиши мумкин.

 «Оламгирия», «Жавҳара», «Мухтасар», «Қозихон».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ФАТВО

Бойлиги шариат белгилаб қўйган маълум миқдорга, яъни нисобга етган мусулмон киши ҳижрий-қамарий бир йил ўтиши билан аслий ҳо­жатларидан ортиқча бойлигининг қирқдан бир қисмини, яъни 2,5 фоизини шаръан белгиланган жойларга бериши фарзи айндир. Нисоб 84 гр олтин қийматига баробар маблағдир. Закотни узрсиз кечиктириб бериш гуноҳ саналади. Закотни ажратаётган ёки бераётган пайтда ният қилиш шарт. Демак, шу ажратган ёки бераётган нарсам садақа ёки эҳсон эмас, закотдир, деб ният қилинади. Аммо йилнинг охирига келиб, шу бир йил мобайнида берган садақаларимни закот деб ният қилдим, деса, бу нияти ўтмайди. Бутун бойлигини садақа қилиб юборса, ният шарт эмас. Закотга ҳам ўтаверади.

«Оламгирия», «Мухтасар».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

📩 САВОЛ: Ассалом алайкум! Намозда фотиҳа сурасидан кейин ўқиладиган зам суралар тартиб билан ўқилиши керакми? Яъни, фарз намози билан суннат намозида ўқиладиган зам суралар ўқилиш кетма-кетлиги ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аввалги ракатда ўқилган зам сура билан кейинги ракатда ўқилган зам сура орасида битта сурани қасддан қолдириб кетиш макруҳ ҳисобланса-да, намоз адо топган бўлади. Аммо икки ёки ундан ортиқ сура қолдириб ўқиса, макруҳ бўлмайди. Шунингдек, Фотиҳани ўқиб бўлиб, сўнг беихтиёр, билмаган ҳолда ўртада бир сура қолдириб зам сурани бошлаб юборса, давом эттираверади. Бунинг ҳеч қандай зарари йўқдир. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz