#ФАТВО
Намозга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
185-ФАТВО
Фотиҳа сурасидан олдин «Аттаҳийёт»ни ўқиб қўйса, саҳв саждаси қилмайди. Фотиҳадан кейин ўқиб қўйса, қилади. Зеро, зам сура ўқиш ўрнига бошқа нарса ўқиш билан вожиб амални кечиктирган бўлади. Фотиҳадан олдин эса, сано ўқиладиган маҳалдир. Лекин фарз намозининг учинчи, тўртинчи ракатларида «Аттаҳийёт»ни ўқиб қўйса, саҳв саждаси қилмайди.
«Оламгирия», «Табйин», «Муҳит».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
186-ФАТВО
«Аттаҳийёт»дан кейин Фотиҳа сурасини ўқиб қўйса, саҳв саждаси қилмайди. «Аттаҳийёт» ўрнига Фотиҳа сурасини ўқиб қўйса, сажда қилади. Аввал Фотиҳа сурасини қироат қилиб, кейин «Аттаҳийёт»ни ўқиса ҳам, барибир, саҳв саждаси қилади. Бу Абу Ҳанифадан (р.ҳ.) қилинган ривоятдир.
«Оламгирия»,
«Воқеотун-Нотифий».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
187-ФАТВО
Биринчи қаъдада «Аттаҳийёт»ни такроран ўқиб қўйса, саҳв саждаси қилади. Зеро, бунда рукн, яъни қиём таъхир бўлди (кечиктирилди). Охирги қаъдада такроран ўқиб қўйса, саҳв саждаси қилмайди. Зеро, бу мақом намознинг охири бўлиб, намозхон хоҳишига кўра, ҳар қанча салавот ва дуо ўқиб, сўнгра ўз ихтиёри билан намоздан чиқадиган маҳалдир.
«Оламгирия», «Табйин», «Музмарот».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
188-ФАТВО
«Аттаҳийёт» ўқишни унутиб, салом бергандан кейин эсига келса, дарҳол ўқиб, саҳв саждаси қилади. Бу Абу Ҳанифа билан Абу Юсуфнинг (р.ҳ.) сўзларидир.
«Оламгирия», «Муҳит».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

189-ФАТВО
Қиёмга туриши керак пайтда ўтириб олса ёки аксинча, ўтириши лозим ҳолда туриб кетса, саҳв саждаси қилиш вожиб бўлади. Бунда эсига тушган пайтда ерга ёки қиёмга яқин экани эътиборга олинади. Масалан, қаъдага ўтиришни унутиб, қиёмга тураётганида эсига тушса, қарайди: агар ерга яқин бўлса, ўтиради ва намоз охирида саҳв саждаси қилади. Борди-ю, қиёмга яқин бўлса, туради ва бунда ҳам саҳв саждаси қилади.
Уламолар ерга яқин ёки узоқ бўлишни инсоннинг белидан пастки қисмига нисбатан белгилаганлар. Масалан, пастки қисми оёқлари билан тик ҳолатда турган бўлса, қиёмга, акс ҳолда, ерга яқин, деб ҳисоблаганлар.
Бир ривоятда айтилишича, икки тиззаси узра турганида эсига келса, қайтиб ўтиради ва охирида саҳв саждаси қилади. Бунда ҳар икки қаъда баробардир. Абу Юсуфдан (р.ҳ.) қилинган ривоятга кўра, икки тизза ердан кўтарилмаган бўлса, қайтиб ўтираверади, саҳв саждаси қилмайди.
«Оламгирия», «Қозихон», «Табйин», «Кофий».
190-ФАТВО
Саҳв саждаси жума, икки ҳайит намози, фарз ва нафлларнинг ҳаммасида қилиниши керак. Лекин машойихларимиз фитнага сабаб бўлмасин, деган мақсадда жума билан икки ҳайит намозида саҳв саждаси бажарилмаслигини лозим топганлар.
«Оламгирия», «Музмарот», «Муҳит».
191-ФАТВО
Агар намозда «Аъузу...» ёки «Бисмиллоҳ...» ёхуд «Омин»ни жаҳрий айтиб қўйса, саҳв саждаси вожиб бўлмайди.
«Оламгирия», «Қозихон».
192-ФАТВО
Бомдод намозининг охирги қаъдасига ўтиргач, эсидан чиқарган ҳолда учинчи ракатга туриб, сажда қилгандан кейин эсига келса, тўртинчи ракатни қўшиб қўймайди. Зеро, бомдоддан кейин нафл намоз йўқ. Аммо икки ракатдан кейин ўтирмай, учинчи ракат саждасини қилиб қўйган бўлса, намозни қайта ўқийди.
«Оламгирия», «Табйин», «ал-Баҳрур-роиқ».

193-ФАТВО
Бомдод фарзидан олдин икки ракат суннатдан бошқа нафллар макруҳ. Лекин аср намозидан олдин нафл ўқиш макруҳ бўлмагани учун асрнинг охирги қаъдасида ўтирмай, қиёмга туриб, бешинчи ракатга сажда қилиб қўйса, яна бир ракат қўшиш билан олти ракатли нафлга айлантириб, сўнгра асрни қайта ўқиб олади.
«Оламгирия», «Табйин».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
194-ФАТВО
Рамазон ойида витр жамоат билан ўқилаётганида имом қироатни махфий ўқиб қўйса, саҳв саждаси қилиш вожиб бўлади.
«Оламгирия», «Татархония».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
195-ФАТВО
Қуръони каримда, бизнинг ҳанафий мазҳабимизга кўра, 14 та сажда ояти бўлиб, улардан қайси бири тиловат қилинса, ўқиганга ҳам, эшитганга ҳам битта тиловат саждаси қилиш вожибдир. Ўқиганда ўзи ёки яқин турган киши эшитган бўлиши шарт. Лаблари қимирлагани билан овоз чиқмаса, сажда вожиб бўлмайди. Шунингдек, мусулмон бўлмаган одам, мажнун, норасидалар, ҳайз ва нифосдаги аёллар ўқиса ҳам, сажда қилмайдилар.
«Оламгирия», «Хулоса»,
«Зоҳидий».
Изоҳ:
Тиловат саждасини
адо этиш учун таҳорат билан қиблага
юзланган ҳолда «Аллоҳуакбар» деб қиёмдан саждага борилади.Такбирни қўлларини кўтармасдан
айтади, саждада уч марта
тасбеҳ айтгач, «Аллоҳу акбар» деб бошини
саждадан кўтаради.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
196-ФАТВО
Сажда оятини ўқимай, балки ёзган кишига сажда қилиш вожиб бўлмайди.

197-ФАТВО
Сажда оятининг форс тилидаги таржимасини ўқиганга ҳам, эшитганга ҳам сажда вожиб бўлади.
«Оламгирия», «Хулоса».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
198-ФАТВО
Қулоғи кар одам сажда оятини ўқиса, ўзи эшитмаса ҳам, сажда вожиб бўлаверади. Ҳарфма-ҳарф ҳижжалаб ўқиган одамга сажда вожиб бўлмайди.
«Оламгирия», «Хулоса»,
«Сирожия».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
199-ФАТВО
Имом сажда оятини ўқиса, ўзи ҳам, эшитгану эшитмаганлар ҳам сажда қиладилар. Лекин имом махфий қироат қилинадиган намозларда сажда оятини ўқимаслиги мустаҳабдир.
«Оламгирия».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
200-ФАТВО
Намозда ўқилган сажда ояти учун намоз ичида сажда қилинмаган бўлса, унинг намоз ташқарисидаги қазоси йўқдир. Вожибни тарк этгани учун гуноҳкор бўлади. Бу ҳолда истиғфор айтишдан ўзга чора йўқ.
«Оламгирия», «Сирожия», «Кофий».

201-ФАТВО
Намоз ичида сажда оятини ўқиб, сажда қилгандан кейин намозни салом билан тугатиб, турган жойида ўша оятни қайта ўқиса, яна бир марта сажда қилиши керак бўлади. Баъзи уламолар саломдан кейин гапириб қўйган бўлса, деб шарт қўйганлар. Борди-ю, намоз ичида сажда оятини ўқиб, сажда қилмай, салом берганидан кейин яна ўша оятни ўқиса, битта сажда кифоядир.
«Оламгирия», «Қозихон».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
202-ФАТВО
Сажда оятини адо этиш учун ўрнидан туриб, қиёмдан саждага бориш, саждадан кейин ҳам ўрнидан тик туриб, сўнгра ўтириш мустаҳаб амаллардандир.
Сажда ниятини дилида «Аллоҳга тиловат саждасини қиляпман», деб қўйса, кифоя.
«Оламгирия», «Заҳирия»,
«ас-Сирожул-ваҳҳож».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
203-ФАТВО
Намоздан ташқарида сажда оятини ўқиса, дарҳол сажда қилиши шарт эмас, балки қачон сажда қилса ҳам, қазо эмас, адо ҳисобланаверади. Аммо намоз ичида сажда оятини ўқиса, дарҳол сажда қилиши керак бўлади. Сажда қилмай, қироатни чўзиб юбориб, сўнгра сажда қилса, қазосини бажарган бўлади. Айрим фуқаҳолар наздида, уч оят ёки ундан ортиғи қироатни чўзганидир.
«Оламгирия», «Ғиёсия»,
«Татархония», «ал-Баҳрур-роиқ».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
204-ФАТВО
Қироат қилганда сажда оятини қолдириб ўқиш макруҳдир. Агар сажда оятидан олдинроқ жойда тўхтаса ёки фақат сажда оятини ўқиш билан кифояланса, макруҳ эмас. Лекин бошқа оятлардан ҳам қўшиб ўқиш мустаҳабдир.
«Оламгирия», «Мухтасар», «Қозихон».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
205-ФАТВО
Сажда оятини одамлар эшитадиган жойда ўқишга тўғри келиб қолса, қарайди: агар улар сажда қилишга тайёр бўлиб, уларга машаққат туғдириб қўймаслигини билса, овозини чиқариб ўқиса бўлаверади. Аммо улар таҳоратсиз бўлишса ёки эшитсалар-да, сажда қилмасликлари мумкинлигини англаса, ёхуд таҳоратли бўлсалар ҳам, ўша пайтда сажда қилиш уларга малоллик келтиришини билса, махфий ўқиши лозимдир.

206-ФАТВО
Бир жойда битта сажда оятини кўп марта такроран ўқиса ҳам, бир марта сажда қилиш вожиб бўлади. Бир жойда 14 та сажда оятидан нечтасини ўқиса, ўша миқдорда сажда қилиш вожибдир. Эшитувчи нечта жойда ва сажда оятларидан қанчасини эшитганига қараб сажда қилади.
«Мухтасарул-Виқоя».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
207-ФАТВО
Шукр саждаси хусусида мужтаҳидларимиз ихтилоф қилишган. Яъни, бирор неъматга эришганда, фарзанд ёки набира кўрганда, йўқолган нарсаси топилганда, дардига шифо топганда, кутган кишиси сафардан соғ-саломат қайтганда, бирор ташвишидан фориғ бўлганда ва ҳоказо хурсандчилик соатларида Аллоҳга шукрона қилиш мақсадида битта сажда қилишни Абу Ҳанифа (р.ҳ.) кераксиз, деб санаганлар. Аммо Абу Юсуф билан Имом Муҳаммад (р.ҳ.) уни савобли ишлардан деб ҳисоблаганлар. Уламолар шунга фатво беришган.
«Оламгирия», «Татархония»,
«ас-Сирожул-ваҳҳож».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
208-ФАТВО
Намозни тик турган ҳолда адо этишга ожизлик қилган киши ўтириб ўқиши мумкин. Ожизлик деганда, тик турса, ўзига бирор зарар етадиган ёки касали зўрайишидан, ёхуд тузалиши кечикишидан қўрқадиган, турса боши айланадиган беморлар тушунилади. Аммо тик туришида хиёл машаққат юзага келадиган бўлса, узр ҳисобланмайди. Шунинг учун бир озгина тик туришга қодир бўлса ҳам, намозни тик ҳолда бошлаб, руку пайтигача тоқат қила олмаса, хоҳлаган вақтида ўтириб, намозни давом эттириши мумкин.
«Оламгирия», «Кофий»,
«Хулоса».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
209-ФАТВО
Бирор нарсага суяниб ёки ҳассага таяниб тик туриши мумкин бўлган тақдирда ҳам, намозни ўтириб ўқиши жоиз эмас. Албатта, тик ҳолда ўқиши керак бўлади.
«Оламгирия», «Табйин».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
210-ФАТВО
Узр билан намозни ўтириб ўқийдиган одам ўзига қулай бўладиган ҳолатда ўтириши мумкин. Агар деворга ёки бирор инсонга суяниб ўтиришга эҳтиёж сезса, суяниб ўтириши лозим. Аммо ётиб олиши мумкин эмас.
«Оламгирия», «Захира»,
«Табйин».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг

211-ФАТВО
Тик туриш, руку ва сажда қилишга қодир бўлмаган киши намозни ўтирган ҳолида имо-ишора билан ўқийди. Рукудан кўра сажда ишоратида бошини пастроқ эгади. Агар руку билан саждада боши бир хил эгилса, дуруст бўлмайди.
«Оламгирия», «Қозихон»,
«ал-Баҳрур-роиқ».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
212-ФАТВО
Тик туришга қодир, лекин руку ва саждага эгилишга ожиз киши намозни тик ҳолда имо-ишора билан ўқиса ҳам бўлади. Лекин ўтирган ҳолда ўқигани яхшидир. Саҳв саждасини ҳам имо-ишора билан бажаради.
«Оламгирия», «Қозихон», «Муҳит».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
213-ФАТВО
Имо-ишора билан намоз ўқийдиган киши саждага эгилиш учун бирор тахта, ёстиқ каби нарсаларни баланд қўйиб олиши тўғри эмас. Баъзи ривоятларда, шундай тақдирда ҳам бошини рукудан кўра саждада пастроқ эга олса, намози жоиз бўлади, дейилган. Лекин нарса қўйиб ўқимагани маъқул. Аммо бошини эгмаган ҳолда бирор нарсани пешонасига кўтариб сажда қилса, намози дуруст бўлмайди. Ерга ёстиқ каби нарсаларни қўйиб, унга сажда қилиши макруҳ бўлса-да, намози жоиз.
«Оламгирия», «Хулоса»,
«Музмарот».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
214-ФАТВО
Пешонасида жароҳати бўлган киши намозни узрим бор, деб имо-ишора билан ўқиши мумкин эмас. Балки саждада бурнини ерга теккизиши керак.
«Оламгирия», «Захира».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
215-ФАТВО
Намозни ўтириб ўқишга ҳам қудрати етмайдиган одам оёқларини қибла томонга узатган ҳолда орқаси билан ётиб, боши остига ёстиқ қўяди. Ўнг ёки чап ёни билан қиблага қараб ётиши ҳам мумкин. Лекин олдингиси авлодир.
«Оламгирия», «Кофий», «ас-Сирожул-ваҳҳож».

#Фатво_бериш
Фатво беришни бир вақтлар мусулмонлар оғиздан чиқадиган энг ҳатарли калима, қалбга кирадиган энг қўрқинчли нарса, нафс ва аъзоларимизга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган энг хавфли нарса деб қараганлар.
Бунга сабаб - фатво берувчи Аллоҳнинг номи билан ва Аллоҳ ҳақида гапиргани учундир.
Имом Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коронавирус, #Фатво, #Уламолар,
УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БЎЙИЧА ФАТВОСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
Хабарингиз бор, шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди.
Куни кеча Бош вазиримиз Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Ушбу касалликни кенг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. Шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича тавсия этилди.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши шошилинч йиғилишини ўтказди. Йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг фатво ва хулосалари ўрганилди. Қуйидаги фатво қабул қилинди...
ФАТВОНИ ЎҚИШ: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19317

#ЎМИ_ФАТВОСИ
Закотга оид фатволар
#ФАТВО
Яшаб турган уйи, кийиб юрган кийимлари, уй жиҳозлари, миниб турилган улов, истеъмол қилинаётган озиқ-овқат, пардоз буюмлари (агар олтин, кумушдан ясалмаган бўлса), гавҳар, маржон, ёқут, зумрад (агар сотиш учун сақланмаётган бўлса), олимнинг фойдаланиб турган китоблари, касб-ҳунар асбоблари каби нарсалардан закот берилмайди. Бўёқчининг идишдаги бўёқлари, тери ошловчининг идишдаги ёғларидан закот берилади. Кирчининг совунларидан закот чиқарилмайди.
«Оламгирия», «Жавҳара», «Кифоя».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ФАТВО
Фиқҳ илми билан шуғулланадиган олимнинг уйидаги китоблари жуда катта маблағга тенг бўлса ҳам, модомики улардан фойдаланиб туришга муҳтож экан, закот бериши вожиб эмас. Лекин зарур бўлмайдиган манбаларининг қиймати нисобга етса, улардан закот бериши вожибдир.
«Оламгирия», «Мабсут».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ФАТВО
Одамлардан қарздор киши агар бойлигидан қарзига берганда, нисобдан камайиб қоладиган бўлса, унга закот вожиб эмас. Масалан, бировдан бир нисоб миқдорида қарз олган, лекин қўлида беш нисоб миқдорида бойлиги бор. У тўрт нисоб ҳисобидан закот беради. Аммо назр, каффорат, фитр садақаси, ҳаж пули каби Аллоҳнинг ҳақлари ҳам зиммасидаги қарзи ҳисобланади. Лекин бу қарзлар закотга тўсқинлик қилмайди. Яъни, мазкур жойларга сарф қилса, нисобдан камайиб қолиш эҳтимоли бўлса ҳам, закот бераверади.
«Оламгирия», «Муҳит».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ФАТВО
Бўйнига олмай юрган қарздорга қарши ҳужжати йўқ одам бир неча йилдан кейин ҳужжатга эга бўлиб қолса ва қарзни ундириб олса, ўтган йиллар учун закот вожиб эмас.
«Оламгирия», «Табйин».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ФАТВО
Қарздор узоқ жойга қочиб кетса, қаралади: агар қарз берган одам уни топиб келишга қодирлигига қарамасдан, ҳаракат қилмаса, закот соқит бўлмайди. Топиб келишга имконияти бўлмаса, ундаги пулдан закот бермайди.