#СИЙРАТ
Расулуллоҳ ﷺ ни кўрганмисиз!
-Расулуллоҳ ﷺ энг чиройлик юзлик ва энг гўзал хулқлик эдилар. (Муттафақун алайҳ).
- Ўта узун ҳам эмас, паст ҳам эмасдилар. (Муттафақун алайҳ)
- Ўрта бўйлик эдилар. (Бухорий).
- Икки елкаларининг ораси кенг эди. (Бухорий).
- Сақоллари мўл эди, қизғишга яқинроқ, сочлари қулоқларининг юмшоқларигача тушиб турарди. (Бухорий).
- Бошлари каттароқ, икки кафтлари ва қадамлари йўғон эди. (Бухорий).
Юзлари қуёш-ой мисоли эди, (юзлари) доирасимон эди. (Муслим).
- Хурсанд бўлсалар юзлари нурланарди. (Муттафақун алайҳ).
Юзлари малоҳатлик оқ эди. (Муслим).
У киши ﷺ га қарасангиз "икки кўзи қора кўз"- дердингиз, ўзи қора кўз эмасдилар. (Термизий).
- Оиша онамиз айтадилар: "Кулишлари фақат табассум эди". (Бухорий).
- Расулуллоҳ ﷺ кулмас эдилар, фақат табассум қилардилар. (Термизий).
"Расулуллоҳ ﷺ дан кўпроқ табассум қилган биронтасини кўрмадим"- дейди, Абдуллоҳ ибн Ҳорис розиаллоҳу анҳу. (Термизий).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

ПЕШОНАСИ ЎПИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ЗОТ
• Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ас-Саҳмий розияллоҳу анҳу
• Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг машҳур саҳобаларидан Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ас-Саҳмий розияллоҳу анҳу Рум қайсари билан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалиги даврида учрашди.
• Ҳижрий ўн тўққизинчи йили Умар ибн Хаттоб Румга қарши қўшин юборди. Унинг сафида Абдуллоҳ ҳам бор эди. Рум қайсари мусулмон лашкарининг жасурлиги ва шавкати, аскарларнинг иймони ва ақидаси кучли экани ҳақида кўп эшитганди. Бу гапларнинг нечоғли чин-ёлғон эканини текшириш учун у жангчиларига мусулмонлардан асир тушса, ўлдирмай тириклай келтиринглар, деб буюрган эди.
• Иттифоқо, Абдуллоҳ Рум аскарларига асир тушиб қолади. Уни подшоҳ ҳузурига келтиришади. Шунда тарих китобларида кўп марта зикр этилган ажойиб бир воқеа содир бўлади.
• Рум қайсари Абдуллоҳга узоқ тикилиб тургач:
– Агар насроний динига кирсанг, сени озод қилиб, кўп иззат-икромлар кўрсатаман, – деди.
• Абдуллоҳ бунга кўнмади. Ҳукмдор уни синашда давом этди:
– Агар таклифимга кўнсанг, салтанатимнинг ярмини бераман. Абдуллоҳ бунга ҳам рози бўлмади.
– Унда сени ўлдираман, – деб қўрқитди подшоҳ.
– Хоҳишинг, – деди Абдуллоҳ.
• Бу билан ҳам мағрур асирни енга олмаган Рум қайсари энди бошқача йўл тутади:
– Агар пешонамдан битта ўпиб қўйсанг, сени озод қилиб юбораман.
• Шунда Абдуллоҳ:
– Агар ўпсам бошқа мусулмон асирларни ҳам озод қиласанми? – деб сўради.
– Ҳа, – деди Рум қайсари.
• Абдуллоҳ қайсарга яқинлашиб, унинг пешонасидан ўпди. Рум подшоҳи сўзи устидан чиқиб, барча мусулмон асирларини тутқунликдан бўшатди.
• Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу бўлиб ўтган воқеани Ҳазрати Умарга сўзлаб берганида, у зот ниҳоятда қувонди. Озод қилинган асирларни кўрганида эса:
– Абдуллоҳ ибн Ҳузофанинг пешонасидан ўпиб қўйиш ҳар бир мусулмон зиммасидаги вазифадир. Буни ўзим биринчи бўлиб бажараман, – деди ва ўрнидан туриб Абдуллоҳнинг пешонасидан аста ўпиб қўйди.
©️ Аҳмад МУҲАММАД таржимаси

#Сийрат
Расулуллоҳнинг меҳмонига таом берган киши
Бир куни Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирганларида бир бегона киши келиб:
“Ассалому алайка ё Расулуллоҳ”, деди. Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам:
“Ва алайкум ассалом ва роҳиатуллоҳи ва барокатуҳ”, деб чиройли алик қайтардилар. Киши:
Ё расулуллоҳ мен очман, таом хоҳлайман, деди. Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам бу кишига таом беришлари учун аёлларига одам жўнатган эдилар, уларда сувдан бошқа ҳеч нарса топилмади. Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам саҳобаларга қараб:
“Бу кишини, бу кеча ким меҳмон қилади”, дедилар. Ансорлардан бир киши: “Бу кишини мен меҳмон қиламан, ё Расулуллоҳ”, деди. Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар ва саҳобалари доим хайрли ишларни яхши кўришларидан хурсанд бўлдилар. Ансорий бу кишини меҳмон қилиб икром қилиш учун уйига олиб борди ва хотинига:
“Ассалому алайкум эй менинг азизам”, деганди, хотини:
“Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, соғ саломат қайтганингиз учун Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деди. Ансорий аёлига:
“Уйда таом борми?”, деди. Аёли:
“Алҳамдулиллоҳ, болаларимизга етгудек таом бор”, деди. Ансорий аёлига:
“Ташқарида меҳмоним бор, шу таомни меҳмонга тайёрла”, деди. Аёли эрига қараб:
“Боларимиз нима ейдилар?”, деди. Ансорий:
“Уларни бирор иш билан машғул қил”, деди. Аёли:
“Болалар кечки таомни сўрашсаларчи?”, деди. Ансорий:
“Болалар овқатланишни хоҳласалар уларни бир амаллаб ухлатгин”, деди. Аёли:
“Сиз нима десангиз шу”, деди. Ансорий:
“Таомни киритганингда чироқни ўчириб қўй:, деганди, аёли таажжубланиб:
“Нега чироқни ўчириб қўйя?”,деб сўради. Ансорий:
“Таом бир кишилик бўлгани учун мен емай тураман, меҳмон мени еяпти деб ўйлаб беҳижолат таом ейди”, деди. Аёли эри айтганларини ҳаммасини бажарди. Болалар ухлади. Аёли таомни олиб кирган заҳоти чироқни ўчириб қўйди. Меҳмон ансорий ҳам овқат еяпти деб ўйлаб тўйгунича таомланди. Меҳмон таомланиб бўлгач ансорийга раҳмат айтиб кетди. Ансорий, аёли ва болалари оч ухладилар.
Эрталаб ансорий масжидга борганида Расулуллоҳ уни кўриб, олдиларига чақириб: “Аллоҳ у ва хотини меҳмонга қилган ишидан кулди ва у иккиси ҳақида оят нозил қилди”, деб ушбу оятни ўқидилар:
Ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафси бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар (охиратда) нажот топувчидирлар
(Ҳашр сураси, 9-оят.)
Қиссадан олинадиган фойдалар:
1 Дунё Аллоҳнинг ҳузурида пашшанинг қанотича ҳам арзимас. Молнинг кўплиги Аллоҳ бандани яхши кўришига, молнинг озлиги банда Роббисининг ҳузурида хорлигига далил бўла олмайди.
Расулуллоҳнинг уйларидан сувдан бошқа бир бурда нон ҳам топилмади. Лекин шундай бўлса ҳам Расулуллоҳнинг уйлари дунёдаги барча уёларнинг яхшиси ва саодатлисидир.
2 Мусулмон хайрли ишни яхши кўриши.
3 Мусулмон бошқаларни ҳижолатли ҳолатдан чиқариши лозим.
4 Меҳмонни ҳурмат қилиш иймон аломатларидан Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини ҳурмат қилсин”, дедилар.
5 Аллоҳ яхши амал қилган банданинг ажрини зоя қилмайди. Ҳадисларда Аллоҳ бирор бандасига қайси маконда бўлса ҳам кулса, у бандани қиёмат куни жаннатига ҳисоб-китобсиз ва азобсиз киритади, дейилган.
6 Саодатли уйда эру хотин ўртасида дўстлик, муҳаббат ва бир бирини тушуниш топилиши.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васфлари:
У зот ўзлари учун қасос ҳам олмас эдилар, ғазаб ҳам қилмас эдилар. Фақат Аллоҳнинг буйруқлари поймол этилган ҳолда Аллоҳ учун ғазаб қилардилар. Аммо Аллоҳ учун ғазаб қилсалар, у зотнинг қаршиларида бирор киши чидаб тура олмас эди. У зотнинг наздларида кучли ҳам, кучсиз ҳам, яқин киши ҳам, узоқ киши ҳам, олий табақали киши ҳам, ундан бошқаси ҳам ҳақиқат олдида тенг ҳуқуқли эди. У зот бирор марта овқатдан шикоят қилмаганлар. Кўнгиллари тусаса, ер эдилар, бўлмаса емай қўя қолар эдилар. Мубоҳ таомлардан имкон борича тановул қилардилар, бунда такаллуф қилмасдилар. Ҳадяни берардилар ҳам, олардилар ҳам. Аммо садақани қабул қилмасдилар. Пойафзалларини ўзлари таъмирлар, кийимларини ўзлари ямардилар. Аҳли аёлларининг ишига кўмаклашардилар, соғин ҳайвонни соғар, ўзларига ўзлари хизмат қилаверардилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг

Масрук ҳикоя қилади:
«Бир куни Оиша онамизни кўришга боргандим. Ходималарига мен учун бир дастурхон ёзишини айтдилар, менга қараб:
- Қачон тўйиб овқат есам, ичимдан йиғи тўлиб келади ва йиғлайман, - дедилар.
- Нега йиғлайсиз? – деб сўраганимда бундай жавоб бердилар:
- Фахри коинот бу дунёдан кетаётганларидаги аҳволини эслайман. Аллоҳга қасамки, ул зот бирор кун нон ва гўшт билан икки маҳал устма-уст қоринларини тўйдирмаганлар. Ул зотнинг бу ҳоллари кўз олдимга келади ва кўз ёшларимни тўхтатолмайман».
“Жамъул фавоид”дан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга даъватга қулоқ солувчилар топилиб қолар, деган умид билан ҳижрат қилган эдилар. Лекин Тоиф халқининг нодонлари, у зотни ҳайдаб чиқаришди, ортларидан тошбўрон қилишди.
Ушбу қаршилик ва рад этишни Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қабул қилганларини биласизми?
У зот бирор кун ҳам тилларини қимирлатиб уларни дуоибад қилмадилар, қасос олишни ҳам дилларига тугмадилар, балки уларга ҳидоят сўрадилар, дуои хайр қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари билан муомалалари:
Аёли билан сайр қилиш:
―Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар кеч кирса Оиша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эди».
Бухорий ривояти.
Уй ишларида ёрдам беришлик:
―Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйида нима қилишлари ҳақида сўралганида: «Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эди», дедилар.
Бухорий ривояти.
Муҳаббатини изҳор қилишлик:
― Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича онамиз ҳақида гапириб, «Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди», дедилар.
Муслим ривояти.
Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солишлик:
― Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)», дедилар.
Муслим ривояти.
Аёлини урмаслик:
―Оиша онамиз айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон бирорта аёлини урмаганлар"
Насоий ривояти.
Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдардлик қилиш:
―София розияллоҳу анҳо бир куни «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эди, ўша кун София онамизни навбати эди, маркаби юришда секинлаб қолди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келганида, сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз деб йиғлаганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, ҳотиржам қилар эди».
Насоий ривояти.
Аёлининг оғзига луқма солишлик:
― Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Аёли билан мусобақа ўйнашлик:
―Оиша онамиздан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Келинг (кимўзиш) мусобақа ўйнаймиз деди, мусобақа ўйнадик ва мен ўзиб кетдим, сўнг Мен семириб, оғирлашиб қолгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзиб кетдилар ва кулдилар-да, бу ўшани ўрнигадир», дедилар (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб).
Абу Довуд ривояти.

МУҲАММАД АЛАЙҲИССОЛАТУ ВАСАЛЛАМ
- Муҳаммад алайҳиссалом қачон дунёга келганлар?
- Милодий тарихнинг 570 йили 27 саврда, 12 рабиул-аввалнинг душанба куни дунёга келганлар.
- Муҳаммад алайҳиссалом қаерда дунёга келганлар?
- Осиёда. Aрабистоннинг Макка номли шаҳрида дунёга келганлар. Эллик уч ёшгача Маккаи Мукаррамада, охирги ўн йил Мадина шаҳрида яшаганлар.
- Ул зот неча ёшларида пайғамбар этиб сайландилар?
- Қирқ ёшларида.
- Унгача умрлари қай ҳолда кечди?
- У зот ёшликлариданоқ ақлли, фаросатли ва диёнатли киши эдилар. У кишини бутун Макка аҳли иззат қиларди. Севиб «Муҳаммад ал-Aмин» (ишончли Муҳаммад), дерди.
- Пайғамбар бўлгунларича машғулотлари нима эди?
- Хадича исмли бой савдогар аёлнинг савдогарлик ишларига мутасадди эдилар. Йигирма беш ёшларида ҳазрати Хадичага уйландилар.
- Ҳазрати Хадича у пайтда неча ёшда эди?
- Қирқ ёшда.
- Исломгача Aрабистон аҳли қайси динда эди?
- Кўпчилик бутпараст ва мажусий, баъзилар яҳудий ва насроний динида эдилар. Баъзилари ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динида ҳисоблаб, унинг миллатиданмиз, деб айтар эдилар.
- Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари қандай бошланган?
- Муҳаммад алайҳиссалом қирқ ёшларида дунё ишларини тарк қилдилар. Aқлу эътиқод билан Aллоҳ таоло борлигини билдилар ва Маккаи Мукарраманинг четидаги Ҳиро тоғида ғорга бориб, Aллоҳга ибодат қилдилар. Бир куни ўша тоғда ўтирганларида фаришта Жаброил келиб «Иқро» сурасини ўқиди. Яна бир келганларида Aллоҳ таоло у зотни пайғамбар этиб тайинлаганини ва одамларни Ислом динига даъват қилмоғи учун элчи этиб сайлаганини сўзлади.
- Сўнг нима бўлди?
- Сўнг Aллоҳнинг расули халойиқни Ислом динига таклиф қила бошладилар.
- Дастлаб кимлар имон келтирди?
- Ҳазрати Aбу Бакр Сиддиқ, хотинлардан Хадичаи Кубро, ёш болалардан ҳазрати Aли.
- Пайғамбар бўлганларидан сўнг Маккаи Мукаррамада неча йил турганлар?
- Ўн уч йил. Сўнг Aллоҳнинг амри билан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлар. У зот билан бирга мусулмонлар ҳам ҳижрат қилишди. Биз Муҳаммад алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларидан бошлаб ҳижрий тарих, деб ҳисоб юритамиз.
- Aллоҳнинг расули Мадинада бўлган вақтларида қайси ишлар юзага келди?
- Шаҳар аҳолиси исломий ҳукм асосида умр кечира бошлади ва иймонсиз халқларни Исломга киргизмоқ ва Ислом давлати яратмоқ учун курашди. Кофирларга қарши жанглар бўлди. 8-ҳижрий санада Макка ҳам мусулмонлар қўлига ўтди. 10-санада барча мусулмон аҳли Маккаи Мукаррамага ҳажга борди. Ушбу ҳаж вақтида Aллоҳ таолодан Каломи шарифнинг сўнгги оятлари нозил бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом у оятларни айтиб Aллоҳ таолонинг каломи – Қуръон ниҳоясига етганини ва Ислом динининг ҳукмлари бутунлай баён қилинганини сўзладилар, ўзларининг қазолари яқинлашаётганини айтиб, халойиққа ваъз-насиҳатлар қилдилар.
- Муҳаммад алайҳиссалом неча ёшда қазо қилдилар?
- Мадинаи Мунавварада ўн йил тургандан сўнг олтмиш уч ёшларида милодий 632 санада, ҳижрий 11 сананинг 12 рабиул-аввалида, душанба куни бақога сафар қилдилар.
- Ул зотнинг қабрлари қаерда?
- Мадинаи Мунаввара шаҳрида, Масжиди набавийнинг ичида махсус бир гумбазнинг остида. Ҳожилар Равзаи мутаҳаррага зиёратга келиб кетадилар.
Aҳмад Ҳодий Мақсудий “Ибодати исломия”дан.