imon.uz
4.43K subscribers
9.35K photos
1.57K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коронавирус, #Фатво, #Уламолар,
УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БЎЙИЧА ФАТВОСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Хабарингиз бор, шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди.

Куни кеча Бош вазиримиз Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Ушбу касалликни кенг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. Шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича тавсия этилди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши шошилинч йиғилишини ўтказди. Йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг фатво ва хулосалари ўрганилди. Қуйидаги фатво қабул қилинди...

ФАТВОНИ ЎҚИШ: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19317
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КОРОНАВИРУС

Руҳшунос олимлардан муҳим тавсиялар:

1. Коронавирус ҳақидаги хабарлардан ўзингизни четга олинг! Чунки бу борада сиз билишингиз керак бўлган нарсаларнинг барчасини билиб бўлдингиз.

2. Бу вирус сабабли вафот этганлар сони ҳақидаги хабарларга қизиқаверманг! Чунки бу футбол ўйинимаски, унинг натижасига қизиқсангиз! Шундай экан, бундан сақланинг!

3. Интернетдан бу борада қўшимча маълумотлар изламанг! Чунки бу нарса кўнглингизни чўктириб қўяди.

4. Қўрқинчли ва ачинарли хабарларни ўзгаларга юборишдан сақланинг! Чунки одамлар орасида бундай хабарларни юраги кўтаролмайдиганлари ҳам бор. Сиз уларга ёрдам бериш ўрнига аксинча, уларнинг бошқа касалликларини ҳам қўзғатиб юбориб, уларни тушкунликка тушириб қўясиз.

5. Уйингизда Қуръон ўқиб ёки эшитиб ўтиринг, ҳамда тонги ва кечки зикрлар билан ўзингизни ҳимоя қилинг!

6. Болалар учун кўнгилочар турли ўйинларни ўйлаб топинг! (Масалан: “Ким билади?” ўйинини ёки зеҳнни чархловчи математик машқлар каби. ...) Улар билан фикр алмашиб, уларни тингланг ва уларга фойдали, мақсадли қиссаларни ҳикоя қилиб беринг!”

7. Уйингизда шифокорларнинг тавсиясига қатъий риоя қилиб, қўлларингизни доимий равишда ювиб туринг. Зарурат ҳолатидан бошқа вақтларда уйингиздан чиқманг!

8. Кўтаринки кайфиятда бўлишингиз сизга иммунитет тизимини кучайтиришга ёрдам берса, кайфиятингизнинг тушиши эса иммунитет тизимини заифлаштириб, вирусларга қарши курашолмайдиган қилиб қўяди.

9. Карантин вақтини дунё ва охиратингизга фойдали бўлган нарсалар учун ғанимат билинг. (Мисол учун: Қуръон ўқиш, зикрлар, таҳажжуд намози, китоб мутолааси, фарзандларингизнинг дарсларини текшириш, аҳли-аёлингизга ёрдам бериш каби муҳим ишларни қилиш ...)

10. Ҳаммасидан ҳам муҳими – Аллоҳ таоло ушбу вабони албатта кетказишига ва ҳаёт яна изига тушиб кетишига қатъий ишончда бўлишингиздир.

Буюк Аллоҳ таолодан ушбу ғамни бу умматдан кетказишини сўраймиз ва ёмонликлардан паноҳ тилаймиз. Ушбу касалликка чалинганларга тезда шифо беришини, шунингдек, бу касаллик сабабли вафот этган мусулмонларни раҳматига олишини сўраймиз!

Араб тилидан Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси
Манба: Мубашшир Аҳмад.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Коронавирус

Азиз мухлисларимизга қуйидаги дуони ўқиб юришларини тавсия қиламиз

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бирор бир банда ҳар тонгда ва кечда «Бисмиллаҳиллазий ла йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб 3 марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди", дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривояти
(Маъноси: Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди.
У эшитувчи ва билувчи Зотдир.)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz