imon.uz
4.5K subscribers
9.17K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

31- Каффарот рўзаси учун ҳам кечаси ният қилиш лозим. Агар тонг отгандан кейин ният қилса каффароти буруст бўлмайди.

32- Рамазон рўзасини қазосини тутишда кетма – кет тутса ҳам ёки дам олиб, дам олиб тутса ҳам бўлаверади. Бу масалада инсон ихтийрлидир.

•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

33- Бир киши Рамазон рўзасини тута олмай қолди ва ҳали қазосини тутмасидан кейинги Рамазон келса қазо рўзани эмас адо рўзани тутади. Қазо рўзасини ҳайитдан кейин тутади. Лекин қазони кейинги Рамазонгача кечиктирганлиги учун гуноҳкор бўлади.

34- Бир киши
рўза тутишни ният қилганидан кейин бехушт бўлиб қолса ва бехуштлиги куннинг аксарида давом этса, рўза тутишни ният қилган кун ининг рўзасини қазо қилмайди. Қолган кунларини қазосини тутади. Лекин бехушт бўлган куни рўзани тутмаган ёки ният қилмаган бўлса ўша кунни рўзасини ҳам қазо қилади. Аммо оғзидан дори қуйилган бўлиб, дори ҳалқумидан ўтган бўлса ўша куннинг рўзасини ҳам тутиши лозим бўлади.
•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

Бир кишига кечаси бехуштлик етса, ўша кечани яъни келгуси кунни рўзасини қазо қилмайди, ундан кейинги кунларнинг қазоларини тутади. Лекин бехушт бўлган кечасини рўзасини тутишни яъни келгуси кунни рўза тутишни ният қилмган бўлса қазо қилади. Ёки ният қилган бўлсаю дори ичирилиб, дори ҳалқумидан ўтган бўлса қазо қилади.

36- Агар бир кишига Рамазоннинг ҳаммасида бехуштлик етса Рамазонни ҳаммасини қазо қилади, қазоси ундан соқит бўлмайди. Агар Рамазонни ҳаммасида жиннилик етса угаи қазо тутиши лозим эмас. Агар Рамазонни баъзи кунлари жиннилик етса, ўша кунларини қазосини қазо қиади. Қолган яъни жиннилик етмаган кунларини рўзасини ўз вақтида тутиши лозим бўлади.
•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

37-
рўза тутгувчи саҳар вақти бир дона хурма ёки озгина сув ичби бўлса ҳам саҳарлик қилиши керак. Чунки саҳарлик қилиш суннатдир.

38-Ким саҳар вақтида озгина нарса истеъмол қили бўлса ҳам саҳарлик қилса, ун кишига саҳарлик баракаси ҳосил бўлади.

39-Саҳарликни кечиктиириш суннат, лекин тонг ёришиш вақтигача кечиктирилмайди.

•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

40- Агар бир киши саҳарликни эрта бошалсаю саҳарлик вақтининг охиригача еса ёки ичса у кишига саҳарликни кечиктирганлик ажри бўлади.

41- Агар бир киши тонг ёришгунича саҳарлик қилмаган бўлса, саҳарлик вақти тугаганлиги учун саҳарлик қилмайди, лекин ўша кунни рўзасини тутади.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

42- Саҳарлик вақтида тонг отгунича ейиш, ичиш жоиз. Агар тонг ёришишни бошласа ейиш, ичишни тўхтатади.

43- Агар ҳали тонг ёришгани йўқ деган гумон билан бирор нарса еса ёки ичсаю, тонг ёришган бўлса, рўзси дуруст бўлмайди, бу кунни рўзасини кейин қазо қилиб беради, лекин ўша куни қуёш ботгунича емайди ва ичмайди. Каффарот лозим эмас.
Шунингдек рўзадор киши қуёш ботди деган гумон билан ифторлик қилсаю қуёш ботмаган бўлса, рўзсаи бузилади. Ҳайитдан кейин бу кунни рўзасини қазо қилиб тутади. Каффарот лозим эмас.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

1⃣ Рамазон рўзаси балоғатга етган, ақилли ҳар бир мусулмонга фарздир. Узрсиз уни тутмаслиги жоиз эмас. Назр ва каффарот рўзаларини тутиш эса вожиб амалдир. Булардан бошқа рўзалар нафл амал ҳисобланади, агар ҳохласа тутади ҳохламаса тутмайди. Рамазон ҳайити, қурбон ҳайити ва ташриқ кунлари рўза тутиш макруҳи таҳримийдир. Ташриқ кунлари – зулҳижжа ойининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учунчи кунлари.

2⃣ Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқдан тийилмоқликдир
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

6) Рўзанинг вақти тонг ёришгандан бошланади.
Тонг ёришгунича емоқ, ичмоқ жоиз. Баъзилар еб, ичиб бўлганидан кейин рўзани ният қилса ёки еб, ичиб бўлгач ухласа агарчи тонг ёришмаган бўлса ҳам еб, ичиши мумкинмас, дейди. Бу асли бўлмаган гапдир.
Рамазон рўзаси

7) Рамазон рўзасини тутишни кечаси ният қилади.
Агар тонг отгунича ният қилмаган бўлса шаръий куннинг ярмидан олдин ният қилса дуруст бўлади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

8 Агар рамазонда нафл рўзани ният қилиб рўза тутса ҳам нафл рўза эмас, балки Рамазон рўзасидан ҳисобланади.

9 Агар рамазонда олдинги қазо қилган Рамазон рўзасини тутишни ният қилса ҳам хозирги адо Рамазон рўзасидан ҳисобланади, олдинги қазосидан эмас.

10 Агар Рамазон ойида назр рўза ният қилса, бу нияти дуруст бўлмайди, балки тутган рўзаси Рамазондан ҳисобланади. Хулоса шундайки, Рамазон ойида Рамазон рўзасидан бошқа рўзани ният қилса ҳам барибир Рамазон рўзасидан ҳисобланаверади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

11) Агар одамлар шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни ойни кўрсалар келгуси куни рўза татадилар. Агар кўрмасалар шаъбон ойини ўттиз кун қилиб сўнгра рўза тутадилар.

12) Осмон булутлиги ёки бошқа бирор сабабли шаъбон ойини йигирма тўққизинчи куни ой кўринмаса кейинги куни яъни шаъбонни ўттизинчи куни рамазон рўзаси ҳам, нафл рўза ҳам тутилмайди. Лекин бирор киши ўша куни рўза тутишни одат қилган бўлса, у кишига рўза тутиши афзалроқ.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz