Huquqiy axborot
364K subscribers
6.42K photos
507 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди

Президент Фармони (ПФ–6185-сон, 10.03.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Ўзбекистон фуқаролиги масалалари юзасидан илтимоснома ва аризалар:

Ўзбекистон ҳудудида яшаб турган шахс томонидан – доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига;

Ўзбекистондан ташқарида яшовчи шахс томонидан – Ўзбекистоннинг консуллик муассасаси, шунингдек Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлимига топширилади.

📝 Ота-онаси ёки улардан бирининг фуқаролиги ўзгарганда уларнинг илтимосномасига кўра, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган боланинг фуқаролиги фақат унинг ёзма розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

📌 18 ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш бўйича илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.

Илтимоснома 3 иш кунида ўрганиб чиқилади.

➡️ Маълумотлар 3 иш кунида “E-Fuqaro” идоралараро маълумотлар базасига киритилиб, материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоят ички ишлар бошқармаларига юборилади.

🖨 “E-Fuqaro” ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси чоп этилади.

➡️ Материаллар ва текширув варақаси асосида 1 ойлик муддатда хулоса тайёрланиб, ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади ҳамда умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборилади.

☑️ Низом билан шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тартиблари белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Фанлар мажмуаси-2021.pdf
993.4 KB
⚡️Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

2021-2022 ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Давлат тест маркази

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Оила кодексига кўра, қуйидаги ҳолларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди:

● никоҳланувчилардан биттаси бошқа никоҳда турган бўлса;

● никоҳланувчилар насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар бўлса (невара ва бобо, буви ўртасида, фарзанд ва ота-она ўртасида);

● туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;

● фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;

● никоҳланувчилардан бири руҳий касаллик сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

📋 Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.

🗓 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

♻️ Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисобварақларига ўз ташаббусларига кўра ўтказилиши тавсия этилди.

➡️ Ҳашардан тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга, пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
📣 Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар учун янги интерактив хизмат ишлаб чиқилди

Мазкур хизмат орқали тадбиркорлар ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни олиш имкониятига эга.

🖥 Хизматдан фойдаланиш учун @tekshiruvinfo_bot телеграм боти орқали корхона СТИРни (ИНН) сўров шаклида юбориш кифоя.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига субсидиялар берилади

Ҳукумат қарори (128-сон, 10.03.2021 й.) билан Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, мевали ва озуқа интенсив тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида:

жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдори экин майдонининг ҳар бир гектари учун 8 млн сўмгача;

майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни чиқариш мақсадида насос станциясини қуришга ҳар 35 гектар учун 120 млн сўмгача субсидия берилади.

♻️ Бунда ҳар бир туманда субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи тузилади.

📝 Талабгорлар келгуси йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича ҳар йили 1 февралгача ишчи орган (туман ирригация бўлими)га ариза билан мурожаат қилади.

Талабгорлар аризаси 3 иш кунида жойига чиқиб ўрганилади.

🧾 Ҳар йили 15 февралга қадар ижобий хулоса берилган талабгорлардан иборат туман манзилли рўйхати шакллантирилади.

🏢 Шунга кўра, манзилли дастур ишлаб чиқилади ҳамда ҳар йили 20 мартгача Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

🗓 Якуний рўйхатга асосан 5 иш кунида талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидия ўтказиб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Қуйидаги шахсларга Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятларнинг бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг бюджети маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади:

табиий офат оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, болалари, ота-оналари ва қарамоғидаги шахслар) учун ҳар бир оила аъзосига тенг улушда БҲМнинг 500 баравари;

табиий офат оқибатида оғиртан жароҳати олган фуқароларга – БҲМнинг 200 баравари, ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган фуқароларга – БҲМнинг 150 баравари ҳамда енгил тан жароҳати олган фуқароларга – БҲМнинг 100 баравари миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ 33 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар ипотека кредитлари асосида берилади

“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6186-сон, 11.03.2021 й.) қабул қилинди

🏠 Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида кўп квартирали уй-жойлар қурилади.

🔰 Фармон билан 2021 йилда янги тартиб доирасида:

республика бўйича жами 33 114 та квартиралар ва якка тартибдаги уй-жойлар;

қишлоқ жойларда 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли арзон уй-жойлар;

фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 550 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

📝 Шунингдек, 2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисми учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори тасдиқланди.

☑️ Жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди (илгари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган эди).

Бунда:

● кредитлар Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилади;

● кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;

● даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки 5 йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади;

● субсидиялар қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Субсидия олиш учун аризачининг даромадларига яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин

📋 Фармонга кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади.

🔰 Унга мувофиқ:

фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;

субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;

субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади;

уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

🏠 Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойлар сотиб олинади (1 000 та квартира).

🧾 2021 йил 1 июндан Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 6 ой давомида ойлик ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг икки ярим бараваридан ошмаган ҳолда ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби жорий қилинади.

🔎 Фармонга кўра, ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтириш, компенсация, субсидиялар ва давлат томонидан тақдим этиладиган бошқа имтиёзларни адолатли тақсимлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш мақсадида “Халқпарвар” комиссиялари ташкил этилади.

🌐 2021 йил 1 майгача аҳолига қулай шаклда маълумотларни тақдим этувчи ипотека бозори веб-портали ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ўзбекистонга цементни олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади

🔘 Фармонга кўра, уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан янги тартиб доирасида:

▪️кўп квартирали уй-жойлар қишлоқ жойларда 5 ва ундан юқори қаватли, шаҳарларда 9 ва ундан юқори қаватли, монолит темир-бетон ва йирик панелли конструкциялар ҳамда бошқа қурилиш материаллари асосида массив шаклида қурилади;

▪️уй-жой қурувчи ташкилотлар учун мўлжалланган цемент ҳамда металл прокати бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади;

▪️2021 йил 1 октябргача цемент маҳсулотини (ТИФ ТН коди 2523) Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

➡️ 2021 йил 1 майгача якка тартибдаги уй-жойларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Қурилиш вазирлиги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бугун видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади

📋 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси бугун соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Ялпи мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.

Ялпи мажлис Сенатнинг www.senat.uz расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали жонли эфирда ёритиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🏇 Ҳар бир олимпия захиралари коллежида от спорти бўлимлари ташкил этилади

“Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5024-сон, 11.03.2021 й.) қабул қилинди

☑️ Қарорга кўра:

👉 Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида от спортини ривожлантириш, наслли ва зотдор отларни кўпайтириш мақсадида кўп тармоқли спорт мажмуалари давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилади;
👉 Қашқадарё вилояти республикада от спортини ривожлантириш бўйича етакчи ҳудуд сифатида белгиланди;
👉 от спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар ҳамда республика олий спорт маҳорати мактабларида ноёб зотдор спорт отларини кўпайтириш учун Давлат бюджетидан уч йил давомида 5 миллиард сўмгача маблағ ажратилади;
👉 ҳар бир олимпия захиралари коллежида 2021–2025 йиллар давомида от спорти бўлимлари ташкил этилади.

Шунингдек, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларига босқичма-босқич от спорти ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини киритиш қарорнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Қарорга кўра, давлат-хусусий шериклик асосида, юридик шахс мақомига эга бўлган Наслли, спорт ва тозақонли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази ташкил этилади.

2021 йил 1 апрелдан “зоотехник”, “ветеринар-шифокор”, “фельдшер-ветеринар”, “уста-чавондоз”, “от парваришловчи”, “тақачи” мутахассисликлари учун шифокор, ҳамшира, тренер ва спортчиларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади.

☑️ 2025 йил 1 январгача:

👉 Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамда унинг аъзолари мол-мулк, ер солиғи ва қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғидан;
👉 ипподромлар, от спорти клублари ва спорт мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган инвентарлар, спорт отлари, наслли маҳсулотлар (материаллар), озуқалар, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар, витаминлар, ускуналар ва материаллар тегишли рўйхатга мувофиқ божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимидан ташқари) озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади

“Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (132-сон, 11.03.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари, жумладан, қуйидагиларга йўналтирилади:

“Ёшлар дафтари”га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;
ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланадиган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини қоплашга;
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга;
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
мамлакатимиздаги ОТМда ўқиётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга.

📝 Жамғарма маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда Васийлик кенгаши тузилади.

➡️ Васийлик кенгаши раиси ҳар чоракда Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот беради.

🏢 Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

🚫 Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ишга киришда синов муддати 3 ойдан 6 ойгача белгиланиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Ҳашар мажбурий меҳнат ҳисобланмайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

👨‍👨‍👧 Болани парваришлаш учун бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин.

💼 Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

“ГАЗЕТАНГИЗ СОХТА ЭКАН”

Лондонлик машҳур коллекционер жаноб Саймонд эски газета тахламларини варақлаш билан машғул, шу пайт ёрдамчиси Хопкинс келиб антиқа янгиликни маълум қилди.

– Жаноб, кеча бир киши ўзида ўта ноёб газета борлигини айтиб телефон қилганди. Айтишича, 1914 йилгача босилиб, кейин номаълум сабабларга кўра ёпилиб кетган бир немисча газета экан. Биринчи жаҳон уруши бошлангани ҳақидаги илк хабар бутун дунё бўйича айнан шу газетада босилган экан.

– Майли, эртага учрашув белгиланг, ўша газетасини ҳам ўзи билан олиб келсин!

Жаноб Саймонд энг катта газеталар коллекциясига эгалиги билан донг таратган, унинг хазинасида 38 мамлакатда, 42 тилда нашр қилинган 10 минг нусхадан ортиқ газета бор эди.

Эртаси куни унинг ёнига келиб ўзини Херр Гольдберг деб таништирган кишининг айтишича, унинг катта бобоси австриялик ношир бўлиб, ўтган аср бошларида Венада “Heute” (Бугун) деб номланган кундалик газета чоп этган, аммо сиёсий сабабларга кўра, бу газета уч ой чиқиб кейин тақиқлаб қўйилган экан.

– Мана, газетанинг 1914 йил 28 июлда чоп этилган махсус сони.

Газетанинг илк саҳифасидаги мақолага немис тилида “Бугун Биринчи жаҳон уруши бошланди” деган сарлавҳа қўйилганди. Унда Австрия–Венгрия раҳбарияти 48 соат ичида қўйилган талабларни бажармагани учун эрталаб Сербияга уруш эълон қилгани, мунтазам қўшинлар ушбу мамлакат чегарасини ошиб ўтгани, айни пайтда Германия ҳам Россияга қарши уруш бошлашга тайёр экани айтиб ўтилганди.

– Қойил, – деди Саймонд, – тарихий воқелик бағоят аниқ ва асосли ёритилган. Бироқ газетангиз сариқ чақага ҳам қиммат. Сиз мени чув туширмоқчи бўляпсиз. Газета худди юз йил аввалги матбуот нашрига ўхшатиб ясалган, холос.

– Бундай дейишга ҳаққингиз йўқ. Сиз ҳали ҳеч қандай экспертиза ўтказмасдан, бир қарашда бу газетани сохтага чиқара олмайсиз. Сиз олмасангиз, оладиганлар топилиб қолар.

Шундай дея у газетани шартта чўнтагига солиб, хонани тарк этди.

Савол: Айтинг-чи, жаноб Саймонд газетанинг сохта эканини қаердан билган бўлиши мумкин?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot