Huquqiy axborot
338K subscribers
6.45K photos
540 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Тест_синови

8 март ҳақида 10 савол

8 март –
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун: t.iss.one/QuizBot?start=Yh241XM9

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Янги интенсив тутзорлар барпо этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллион сўмгача;

майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмгача субсидия тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

ОТ ҚАНДАЙ ТЎХТАТИЛДИ?

Баҳорнинг илиқ кунлари бошланган. Париж бу фаслда янада гўзаллашади. Айниқса, Сена бўйида ажойиб манзара ҳукмрон.

Бундай дамда очиқ осмон остида отда сайр қилишнинг гашти бўлакча. Сюзан ўз машинасини таниш отчопар дарвозаси олдида тўхтатиб, ичкари кирди. Мураббий уни очиқ чеҳра билан кутиб олди.

– Ҳафсалангизни пир қиламанми деб қўрқаман? Пьерни бугун сизга беролмаймиз. Уни бошқа бир чавандоз олиб кетганди.

Сюзаннинг кайфияти тушиб кетса-да, жилмайишга уринди. У олти ойдан бери фақат шу отда сайр қилар, жониворнинг табиати унга беш қўлдай маълум эди.

– Унда... бошқа бирор отни бера оласизми?

– Майли, – мураббий манеж четида турган отлардан бирининг жиловини Сьюзаннинг қўлига тутқазди. – Ўзи ювош, фақат бироз ҳуркович. Эҳтиёт бўласиз.

Сюзан мураббий ёрдами билан бир сакраб отнинг эгарига ўрнашиб олди. Сўнг сағрисига қамчи босди. От аввал оҳиста йўртиб борди. Гарчи бу сайр Сюзанга ёқаётган бўлса-да, негадир кўнгли ғаш тортиб турарди. Барибир Пьер яхши эди-да! У жуда авайлаб чопарди.

Бирданига Сюзан олдинга мункиб кетдиб, ерга ағанашига оз қолди. От нимадандир қаттиқ ҳуркиб кетганди. Мана, от уни номаълум тарафга опқочиб кетяпти. Ҳар қанча жиловини тортганинг билан тўхтамайди.

Мураббий ҳам манеж бошида алланималар деб қичқирар, аммо унинг овози Сюзанга етиб келмасди. Энди нима қилсин? Отни қандай тўхтатиш мумкин?

Қўрқув пайти мия ҳам фаоллашиб кетади. Шу чоқ қаердадир ўқиган бир усул лоп этиб эсига тушди. Ишқилиб, наф берсин-да! Мана, Сюзан ўша усулни қўллади. Мўъжиза: ўқдек учиб кетаётган от бирдан тўхтади. Сюзан отдан тушганида тиззалари ҳамон қалритаб турар, бу вақт ичида мураббий ҳам бошқа от билан унинг ортидан етиб келди.

Савол: Ўйлаб кўринг-чи, Сюзан отни қай йўсинда тўхтатган бўлиши мумкин?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 “Намунали” деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимларига:

💰туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобига бир маротаба баҳоланаётган ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 баробаригача пул маблағлари ажратилади;

☀️йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийларидан бирида соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

Қиз отнинг кўзларини икки қўли билан бекитиб олган. Отлар кўзлари беркитилиши билан ҳаракатдан тўхтар экан.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Анонс

Бугун соат 18:15 да “Ўзбекистон 24” телерадиоканали орқали “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.

Кўрсатув жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги Президент ҳужжатларининг ижроси қай даражада бажарилаётганига бағишланган.

Фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг ўқувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари, таълим олувчиларнинг бошқа тоифалари қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни машғулотлардан, ҳарбий хизматчилар эса нарядларни бажаришдан, хизматни ўташнинг вахта ва бошқа шаклларидан озод қилинадилар.

📌 Донорга ҳар сафар қон ва унинг таркибий қисмларини топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бир кун берилади. Донорнинг хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш (бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно) БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (12 млн 250 минг сўмдан 24 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса БҲМнинг 100 бараваридан бир 150 бараваригача (24 млн 500 минг сўмдан 36 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 2 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Худди шундай ҳаракат вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (36 млн 750 минг сўмдан 49 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

Ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун автотранспорт йиғимини тўлашдан озод қилинадилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Адлия вазирлиги қонунчилик ҳужжатларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан мониторинг юритади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–6184-сон, 09.03.2021 й.)

🏢 Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Адлия вазирлиги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этади.

🔎 Бундан ташқари, вазирлик қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан ўрганишлар олиб боради ва мониторинг юритади.

🔁 Вазирлик қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати юзасидан ўтказилган манзилли ва тематик ўрганишлар натижаси бўйича ҳар чоракда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

💼 Эндиликда ҳудудий адлия бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида юридик техникумлар директорлари ҳисобланади.

Илгари ҳудудий адлия бошқарма бошлиқлари директор эди.

🤝 Шунингдек, нотариуслар томонидан статистик маълумотларни тақдим этиш шаклларини тасдиқлаш ва муддатларини белгилаш Нотариал палата билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Илгари вазирлик томонидан мустақил белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар тугатилаётганда ёхуд мақбуллаштирилаётганда, уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар бозор қийматида ҳисобланиб, қоплаб берилиши таъминланади.

🔰 Туман (шаҳар) ҳокимнинг тугатилган ёки мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер участкасини бошқа талабгорга ажратиш тўғрисидаги қарори:

ер участкасида сарфланган харажатларнинг бозор қиймати, баҳолаш харажатлари тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказилганида ёки бошқа шаклда қишлоқ хўжалиги ташкилотига тўлиқ қоплаб берилганда;

қишлоқ хўжалиги ташкилоти ер майдонини мақбуллаштириш ёки уни тугатиш туман (шаҳар) ҳокимлиги ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш харажатлари танлов ғолиби томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигига тўлаб берилганидан сўнг қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий қилинган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🦮 Кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги билан биттадан ортиқ бўлмаган итни ва битта мушукни сақлашга рухсат берилади.

☑️ Алоҳида уйда итларни сақлашга фақат боғланган ҳолда, эркин сайр қилдиришда – атрофи ўралган ҳудудда ажратилган ҳолда сақлашга йўл қўйилади.

Итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари – эрталаб соат 8.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади

“Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (125-сон, 09.03.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

➡️ 2021 йил 1 сентябрдан жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги автотранспортларни тадбиркорлар – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланилади.

➡️ 2021 йил 1 июлга қадар автотранспортларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорларга Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “Техник кўрик” автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имконияти яратилади.

❗️2021 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади.

📋 Қарорга билан шунингдек, Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга кўра, транспортлар қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;
ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;
ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;
тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;
навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

‼️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича янги миллий дастур қабул қилинди

Ҳукумат қарори (126-сон, 09.03.2021 й.) билан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.

📌 Миллий дастур билан озон қатламини бузувчи моддалар (ОБМ)дан фойдаланишни тўхтатиш ҳаракатларининг мақсадлари ва стратегик йўналишлари белгилаб берилди.

🏢 Дастурга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ОБМ истеъмолини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди.

🔰 Миллий дастур доирасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

● ОБМни ва уларнинг таркибидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқишни тўхтатиш ҳамда бунда қатъий назоратни ўрнатиш;

● ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича маълумотлар базаси шакллантириш;

● ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил қилиш.

Маълумот учун: Мазкур соҳадаги биринчи миллий дастур Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди

Президент Фармони (ПФ–6185-сон, 10.03.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Ўзбекистон фуқаролиги масалалари юзасидан илтимоснома ва аризалар:

Ўзбекистон ҳудудида яшаб турган шахс томонидан – доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига;

Ўзбекистондан ташқарида яшовчи шахс томонидан – Ўзбекистоннинг консуллик муассасаси, шунингдек Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлимига топширилади.

📝 Ота-онаси ёки улардан бирининг фуқаролиги ўзгарганда уларнинг илтимосномасига кўра, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган боланинг фуқаролиги фақат унинг ёзма розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

📌 18 ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш бўйича илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.

Илтимоснома 3 иш кунида ўрганиб чиқилади.

➡️ Маълумотлар 3 иш кунида “E-Fuqaro” идоралараро маълумотлар базасига киритилиб, материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоят ички ишлар бошқармаларига юборилади.

🖨 “E-Fuqaro” ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси чоп этилади.

➡️ Материаллар ва текширув варақаси асосида 1 ойлик муддатда хулоса тайёрланиб, ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади ҳамда умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборилади.

☑️ Низом билан шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тартиблари белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Фанлар мажмуаси-2021.pdf
993.4 KB
⚡️Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

2021-2022 ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Давлат тест маркази

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot