Huquqiy axborot
359K subscribers
6.39K photos
480 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📋 Ҳукумат қарори билан 2020 йил учун иккинчи даражали харажатларга ажратиладиган бюджет маблағларинининг чекланган миқдорларига ўзгартириш киритилди (574-сон, 21.09.2020 й).

♻️ Жумладан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари камайтирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

23 сентябрь – Халқаро имо-ишора тиллари куни

📌 Халқаро имо-ишора тиллари бугунги кунда имконияти чекланган турли миллатга мансуб фуқаролар ўртасида ўзаро мулоқот воситаси саналади. БМТ Бош ассамблеясининг 2017 йил 19 декабрда қабул қилинган резолюциясига асосан ҳар йили шу куни халқаро имо-ишора тиллари куни нишонланади.

☑️ Мазкур санани нишонлашдан мақсад имконияти чекланган инсонлар, хусусан кар-соқовларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, таълим олишлари ва ўзаро мулоқоти учун етарлича имкон яратиш, имо-ишора тилларининг тил ва маданий хилма-хилликдаги ўрнини сақлаб қолишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда ID-карталарни жорий этиш тартиби тасдиқланди

“Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, қуйидагилар белгиланди:

🔸 биометрик паспорт ўрнига жорий этилаётган идентификация ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун фуқароларга исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, уларни алмаштириш учун эса давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш имконияти яратилади;

🔸 идентификация ID-карталарини олиш учун Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойидаги ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига, алмаштириш учун эса исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиши учун имкониятни яратилади;

🔸 идентификация ID-картасининг бланкасида эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмасдан ID-картанинг чипига киритилади;

🔸 фуқаро ўз ID-картасини олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаган, яроқсиз ҳолга келтирган ва йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмайди;

🔸 янги туғилган болага идентификация ID-карталари мажбурий берилмасдан, унинг туғилиши ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим қилинганидан сўнг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) ихтиёрига кўра расмийлаштирилади.

Фармонга кўра:
👉 идентификация ID-карталари 1 иш кунида расмийлаштириб берилади;
👉 мурожаат ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслардан келиб тушганда масъул ходим томонидан 15 кунда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда идентификация ID-картаси расмийлаштирилади ва кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

🔰 Фуқароларнинг биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш:
👉 биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;
👉 иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

❗️Фуқароларнинг биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (573-сон, 21.09.2020 й).

Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.

➡️ Қарорга кўра, давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорлик, биринчи навбатда жамғарма маблағлари, жамғарма маблағлари етарли бўлмаса Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.

📋 Қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Низомга кўра, Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари учун тўловлар қарзнинг қолдиқ суммасига камида йиллик 0,5 фоиз миқдорида белгиланади.

🗓 Қарздор ташкилотлардан тўловлар 30 календарь кун давомида тўлиқ қайтарилмаган тақдирда, мазкур тўланмаган қарздорлик ва унга ҳисобланган пенялар ҳамда қўлланилган жарималар суд тартибида ундирилади.

🏦 Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳисоби Ғазначилик томонидан юритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқни 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “Milliy TV” (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube'даги саҳифалари

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите выступление в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “Milliy TV” (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошлоқ тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

Ҳукумат қарори билан (572-сон, 21.09.2020 й.) 2020-2022 йилларда Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

📌 Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири камбағал хонадонларга субсидия ажратиш асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар барпо этиш ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш ўринларини яратиш ҳисобланади.

☑️ Дастурга кўра, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида жами 1 887 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган.

🏗 Жумладан, туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш бўйича 108 та инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва бу орқали 2 424 та янги иш ўринларининг яратилиши белгиланган.

🔰 Бундан ташқари, Дастур доирасида белгиланган йилларда:
👉 тумандаги 802 та хонадонга енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун субсидиялар ажратилади;
👉 ҳунармандчилик йўналишида 832 та лойиҳани амалга ошириш орқали 1 971 та янги иш ўрни яратилади.

🔺Қарорга кўра, туманда 2020 йилда қўлда гилам тўқиладиган гиламчилик корхонаси фаолияти йўлга қўйилади.

Ҳар бир маҳаллада деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхати шакллантирилади.

📂 Шунингдек, Тошлоқ туманидаги Заркент агросаноат коллежи биносида тумандаги кооперацияга бириктириладиган камбағал оила аъзоларининг лимончилик соҳасидаги билим ва тажрибасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Олот туманида бўш турган ётоқхона шароити оғир оилалар учун турар жойга мослаштирилади

Ҳукумат қарори билан (577-сон, 21.09.2020 й.) 2020-2022 йилларда Бухоро вилоятининг Олот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

📋 Қарорга мувофиқ, тумандаги яшаш шароити оғир бўлган оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Олот тумани ҳокимлигининг бўш турган ётоқхона биноси 60 та (34 та – 2 хонали, 26 та – 1 хонали) хонадонга мўлжалланган турар жойга мослаштириб реконструкция қилинади.

🐄Туманда жорий йилда 1 700 бош қорамолга мўлжалланган чорвачилик комплекси ташкил этилади.

🏗 Қарор билан тасдиқланган дастурга кўра, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида жами 155 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган.

☑️ Жумладан, туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича 71 та инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва бу орқали 1 342 та янги иш ўринларининг яратилиши белгиланган.

♻️ Тумандаги 276 нафар ишсизлар тикувчилик, қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик каби йўналишларда касб-ҳунарга ўқитилади.

📂 Қарор билан шунингдек, туманда камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲Ўтган ойда фарзандли бўлдик. Мен ва турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламаймиз. 1 ойдан бери суюнчи пулини ололмаяпмиз. Нима қилсак бўлади? Маслаҳат беринг. (М.Н. Сирдарё вилояти)

Қонунчиликка кўра, Сиз фарзандингиз туғилган кундан бошлаб 6 ой ичида суюнчи пули тайинланиши учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этишингиз мумкин.

🏢 ДХМ томонидан сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.

📋 Пенсия жамғармаси ўз навбатида суюнчи пулини тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

🖥 Суюнчи пули тайинланган тақдирда, пулни қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, суюнчи пулини тайинлаш рад этилганда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

💰Суюнчи пулининг миқдори 477 568 сўм
.

➡️ Суюнчи пули тайинлаш ва тўлаш тартиби ва муддатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида БМТ шафелигида пандемия даврида Давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозимлиги айтилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев:

Судларнинг чинакам мустақиллиги ва қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга кўтарилди. Бу борада муҳим қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, мустақил тузилма – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар жадал давом эттирилмоқда. Биз биринчи марта камбағалликни камайтириш ҳақидаги қатъий қароримизни очиқ эълон қилдик. Бунга тадбиркорликни ривожлантириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилмани барпо этиш, одамларни янги касб-ҳунарларга ўргатиш ва аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш орқали эришмоқдамиз.

Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади. Республикамизда ҳар бир йигит-қизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари агентлиги фаолият кўрсатмоқда”.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🏢 Шавкат Мирзиёев БМТ бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф этди.

♻️ Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал антитеррор стратегияси доирасидаги Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш таклифи киритилди.

🗓 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга Ўзбекистоннинг тайёрлиги маълум қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеяси 75-сессиясида сўзлаган нутқида яна қуйидаги таклифлар айтилди:

🔸 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш;

🔸 Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш;

🔸 ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш;

🔸 қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 24 сентябрь (2012 йил)

“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

📌 Қонунга кўра, хусусий мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Мулкдорга мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш муддати белгиланишига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

24 сентябрь – Бутунжаҳон денгиз куни

📌 Ер юзининг тўртдан уч қисми сув билан қопланган. БМТ маълумотларига кўра халқаро савдонинг 80 %дан ортиғи денгиз транспорти орқали амалга оширилади. Шу боис Халқаро денгиз ташкилоти (International Maritime Orgazation)нинг 1975 йилдаги 10-сессиясида сентябрь ойининг учинчи пайшанба куни “Бутунжаҳон денгиз куни” деб эълон қилинган.

☑️ Ушбу сана денгизда юк ташишнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш, биологик захираларни асраб-авайлаш, бу йўналишга янги технологиялар ва инновацияларни жорий этишга қаратилган. Шунингдек, ҳар бир давлат ушбу санани ўз имкониятлари доирасида қайси кун нишонлашни ўзи белгилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ 2020/2021 ўқув йили дарсликлар тўплами учун ижара нархлари белгиланди

Умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун дарсликлар ижараси – бепул

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Каттақўрғонда икки мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади

Ҳукумат қарори билан (580-сон, 23.09.2020 й.) 2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

📋 Дастурга асосан, белгиланган йилларда Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида жами 204 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган.

💼 Жумладан, шаҳарда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича 117 та инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва бу орқали 2 052 та янги иш ўринларининг яратилиши белгиланган.

☑️ Шаҳар бўйича жами 550 нафар ишсизлар тикувчилик, компьютер саводхонлиги, маиший техника ускуналарини таъмирловчи уста, сартарошлик каби йўналишларда касб-ҳунарга ўқитилади.

♻️ Шунингдек, жорий йилда шаҳарнинг 2 253 нафар ишсиз аҳолиси жамоат ишларига жалб қилинади.

🏢 Шаҳарда “Ҳунармандчилик маркази” (ҳунармандчилик, миллий ширинликлар мажмуаси ва меҳмонхона) ташкил этилади.

📝 Қарор билан шунингдек, шаҳарда камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Таълим тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–637, 23.09.2020) Президент томонидан имзоланди.

🔰 Қонунга мувофиқ, таълим турлари қуйидагилардан иборат:
• мактабгача таълим ва тарбия;
• умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
• профессионал таълим;
• олий таълим;
• олий таълимдан кейинги таълим;
• кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
• мактабдан ташқари таълим.

☑️ Умумий ўрта таълим I–XI синфларни ўз ичига олади.

🗓 Ўрта махсус таълим академик лицейларда 9 йиллик таянч ўрта таълим асосида 2 йил мобайнида амалга оширилади.

📌 Профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади.

🔸 Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида бепул амалга оширилади.

🔸 Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги 2 йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

🔸 Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги камида 2 йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

📋 Қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилади.

➡️ Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш уларнинг таъсисчилари томонидан амалга оширилади.

🏢 Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади.

❗️ Шунингдек, мазкур Қонун билан,1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлар ўз кучини йўқотди.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент қарори билан (ПҚ-4838, 21.09.2020 й.) Халматов Бахтиёр Илхамджанович Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Бу_қизиқ

ПОЧТА ХАТО ҚИЛСА, КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?

Япония қонунчилигига кўра, қўшнингизга юборилган, аммо адашиб сизнинг манзилингизга келиб қолган жўнатмани ҳақиқий эгасига етказиб берсангиз, жавобгарликка тортиласиз.

Қонунга кўра сиз жўнатмани фақат почта хизматига қайтариб юборишингиз лозим. Чунки, жўнатмаларнинг манзили қонун бўйича сир сақланади. Нотўғри юборилган жўнатмаларни фақат почта ходимлари ўз манзилига етказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланади. Шахсга доир маълумотлардан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик мавжуд.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК улушлари Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди

“Озиқ-овқат саноати соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (581-сон, 23.09.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, қуйидагилар:
👉 “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК таркибидаги ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига;
👉 “Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ устав капиталларидаги “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК улуши Молия вазирлигига бепул ўтказилди.

☑️ 2021 йил 1 мартга қадар Агентликка ўтказилаётган ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушлари оммавий савдоларга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарори билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot