Huquqiy axborot
365K subscribers
6.4K photos
496 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
❗️Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Меҳнат мигрантларига микроқарзлар берилади

“Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4829-сон, 15.09.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий этилади.

📋 Хорижда ишлашга кетишдан олдин Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш амалиётини самарали йўлга қўйиш, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро тан олинадиган сертификатларни бериш тизимини жорий қилиш мазкур тизимнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🔰 Қарорга кўра:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларига умумий раҳбарлик қилади;
👉 Ҳудудий филиал раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёрдамчиси ҳисобланади;
👉 Ҳудудий филиаллар хорижий иш берувчилар билан келишувлар тузади ҳамда хорижга фуқароларни ишга юборади.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар қуйидагилар ташкил этилади:
👉 Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Япон тили ва касбий малака” тест маркази;
👉 Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида пайвандчилар мактаби;
👉 Гулистон шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ишчилар тайёрлаш ўқув маркази;
👉 Наманган вилоятидаги профессионал таълим муассасаларида давлат хусусий шериклик асосида “IT School” ўқув марказлари, чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбларга тайёрлаш ўқув марказлари.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:
👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади;
👉 микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади;
👉 микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнат мигрантларига ўзини ўзи банд қилган шахсларга белгиланган пенсия ҳисоблаш тартиби қўлланилади

♻️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча ишлаш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади ва унга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

🔰 2021 йил 1 январга қадар:

• Ўзбекистонда
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома (патент) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;

Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур давлатлардаги адвокатлик ташкилотлари билан битимлар тузилади;

• Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Самара, Уфа, Чимкент ва Истанбул шаҳарларидаги ваколатхоналари очилади.

➡️ Чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган фуқароларга тўланадиган бир марталик моддий ёрдам миқдори БҲМнинг 2 бараваригача кўпайтирилади (илгари БҲМнинг 1 баравари эди).

📲 Шунингдек, меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича онлайн платформа яратилади ҳамда Россия Федерациясида “Call-марказ” ташкил этилади.

🗓 2021 йил 1 январдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси хорижда вақтинча ишлаб қайтиб келганда:

👉 БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидия тўланади;
👉 Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

📞 Шу билан бирга, меҳнат миграцияси масалалари бўйича мурожаатларни қабул қилувчи “1282” қисқа рақамли ишонч телефони ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилади

“Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4828, 15.09.2020 й).

💰Қарорга мувофиқ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг “Агробанк”нинг устав капиталидаги улуши 50 млн АҚШ долларига оширилади.

➡️ Ушбу маблағлар пахта-тўқимачилик кластерларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий пахта териш машиналарини сотиб олишга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар ажратиш учун йўналтирилади.

🧾 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳудудлардаги пахта териш машиналарига талабгорларнинг аниқ рўйхатини шакллантиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (553-сон, 15.09.2020 й.) билан Нодира Мелибаевна Эгамбердиева Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Институтнинг асосий вазифаларидан бири жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏦 Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин.

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:
👉 чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганларга – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
👉 талабаларнинг қолган тоифаларига — 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини "Yoshlar — kelajagimiz" жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади.

Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
• ариза;
• тўлов-контракт шартномаси (контракт);
• кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

❗️Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4826, 15.09.2020 й).

📋 Қарор билан Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида 2019 йил 19 декабрда Токио шаҳрида имзоланган Даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенция тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент қарори (ПҚ–4827-сон, 15.09.2020 й.) билан Ўзбекистон Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 11 февралда имзоланган Икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2019 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган баённома тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент қарори (ПҚ-4822-сон, 15.09.2020 й.) билан Тапаров Қурбанмурат Холмуратович Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Қ.Тапаров бунга қадар Президент Администрацияси ҳокимият вакиллик органлари ва сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига

Олдин хабар берганимиздек, 2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари 2020 йилнинг 18 сентябрь куни 2 сменада (1-смена 8:00дан 11:00 га, 2-смена 16:00 дан 19:00 га қадар) Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳида бўлиб ўтади.

🖥 Абитуриентлар қайси сменада тест топширишларини билиш ва тест синовларига кириш учун зарур бўладиган номзод рухсатномасини tsul.dtm.uz сайти орқали онлайн ҳужжат топширилганида рўйхатдан ўтган телефон рақамни киритган ҳолда олишлари мумкин.

📱 Номзод рухсатномасини олиш бўйича муаммолар юзасидан Call-марказ (71) 241-72-44, (71) 241-75-54, (71) 241-57-44 рақамлари орқали академик лицей қабул комиссияси ходимлари билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олиш мумкин.

Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

17 сентябрь – Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни

🗓 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ассамблеясининг 72-сессиясида қабул қилинган резолюцияга асосан 17 сентябрь Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни этиб белгиланган.

➡️ Ушбу кун бутун дунё эътиборини беморлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга, тиббий ёрдам хавфсизлигини таъминлашда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва беморлар учун хавф-хатар даражасини имкон қадар камайтиришга қаратади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори (556-сон, 16.09.2020 й.) билан Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди.

🗓 Қарорга мувофиқ, Филиал ўз фаолиятини 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб амалга оширади.

📌 Филиалнинг асосий вазифаларидан бири қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежайдиган илғор технологияларни қўллаш, “Ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart agroculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий этиш бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш ҳисобланади.

Қарор билан 2020/2021 ўқув йили учун Филиалда бакалавриат ва магистрлар тайёрлашнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича қабул квотаси тасдиқланди.

☑️ Шунга кўра, қабул квотаси бакалавриат таълим йўналишларига жами 475 та (шундан 95 та давлат гранти, 380 та тўлов-контракт) ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича жами 40 та (давлат гранти) этиб белгиланди.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишида таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади, бунда ўқиш ҳафтада 5 кун бўлиб, ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни ҳисобланади.

📋 Шунингдек, Филиалда Беларусь Республикасининг Гродно давлат аграр университети билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма таълим дастурлари (double degree) амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалида 2020/2021 ўқув тили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлашнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича қабул квотаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш автоматлаштирилади

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (557-сон, 16.09.2020 й).

🔰 Қарорга мувофиқ, “E-Fuqaro” идоралараро маълумотлар базаси жорий этилади ва бу орқали:

👉 фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш автоматлаштирилади;
👉 мазкур аризалар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирлик ва идоралар ўртасида кўриб чиқилади;
👉 фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

🏢 Ички ишлар вазирлиги “E-Fuqaro” ИМБнинг ягона буюртмачиси ва сақловчиси ҳисобланади.

🔰 2021 йил 1 январга қадар:

республика ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;
хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан эса Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали дастлабки ариза юбориш механизми жорий этилади.

Бунда ариза юборувчи кейинчалик шахсан келиб мурожаат қилиши лозим бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Республикамизнинг 3 та ҳудудида юридик хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилади

“Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (561-сон, 17.09.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари:

👉 юридик шахс ҳисобланмайди ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг таркибий бўлинмаси сифатида фаолият юритади;
👉 вилоят адлия бошқармаларига бўйсунади;
👉 Наманган шаҳрида 5 та, Марҳамат туманида 4 та, Қарши туманида 3 та штат бирликларидан иборат бўлади.

Бунда бошлиқ лавозими туман (шаҳар) даражасидаги давлат ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядларига кўра – бош юрисконсульт лавозимига тенглаштирилади.

👉 тегишли ташкилот юридик хизматларига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.

🧾 Қарор билан Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларидаги юридик хизматлар штати (23 та) қисқараётган давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

❗️Мазкур ташкилотлар томонидан марказ билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган буйруқ, фармойиш, шартнома ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

🔎 Марказ ходимлари танлов асосида ишга қабул қилинади.

🖥 Қарорга кўра, 2020 йил 25 сентябрга қадар эксперимент доирасидаги туман (шаҳар)ларда марказлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ишни ташкил қилишнинг ягона электрон тизими ишга туширилади.

📂 Шунингдек, қарор билан Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

💼 Низомга кўра, марказ бошлиғи Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади.

💰Марказ фаолияти маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Фармонига асосан мазкур марказларни эксперимент тариқасида ташкил этиш белгиланганди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тест ўтказишнинг илмий асосларини ишлаб чиқувчи марказ ташкил этилди

“Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (562-сон, 17.09.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Давлат тест маркази ҳузурида “Илмий-ўқув амалий маркази” давлат муассасаси (Илмий марказ) ташкил этилди.

📌 Тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш, тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларини нашр этиш Илмий марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

💼 2020 йил 1 ноябрдан ДТМ бошқарув ходимлари лавозим маошлари тариф коэффициентининг 1,5 баравари миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Урганч шаҳрида халқаро университет филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори (558-сон, 17.09.2020 й.) билан Урганч шаҳрида халқаро “Binary” (Малайзия) университети филиали ташкил этилди.

📌 Қарорга мувофиқ, тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

➡️ Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти бўлиб, ўқиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

💼 Филиалда бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакллари ҳамда магистратура бўйича кадрлар тайёрланади.

☑️ Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни бепул (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.

♻️ Шунингдек, Филиалда профессор-ўқитувчилар таркибининг 40 фоизидан кам бўлмаган қисми малакали хорижий профессор-ўқитувчилар билан тўлдирилади.

🧾 Филиал битирувчиларига Ўзбекистон ва Малайзияда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 18 сентябрь (2006 йил)

“Фирма номлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

☑️ Қонунга кўра, фирма номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.

➡️ Ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш фуқароларга 4 млн 460 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Айрим ОТМларга ректорлар тайинланди

Ҳукумат қарори (563-сон, 17.09.2020й) билан:

• Комилжон Хамидович Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори этиб;

• Бахром Равшанович Миркасимов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори этиб;

• Шухрат Жумаевич Тешаев Бухоро давлат тиббиёт институти ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot