Huquqiy axborot
365K subscribers
6.4K photos
496 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми
Қуйидаги шахсларга барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатилади:
👉 болаликдан ногиронлар;
👉 чин етимлар;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
👉 Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;
👉 байналмилалчи-жангчилар;
👉 фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;
👉 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
👉 чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 – 27 ёшдаги) шахслар.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича қуйидагилар:
👉 патологияли ҳомиладор аёллар;
👉 эндокрин касалликларига чалинган беморлар;
👉 жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
👉 сил касаллигига чалинган шахслар;
👉 онкология касалликларига чалинган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏦 Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин.

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:
👉 чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганларга – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
👉 талабаларнинг қолган тоифаларига — 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини "Yoshlar — kelajagimiz" жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади.

Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
• ариза;
• тўлов-контракт шартномаси (контракт);
• кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

❗️Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра, маъмурий тартиб-таомилни амалга ошириш жараёнида бошқа маъмурий органлардан ҳужжатлар ва маълумотлар олиш талаб этилганда, маъмурий иш юритиш “бир дарча” принципи бўйича амалга оширилади.

Бунда маъмурий орган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни мустақил равишда, манфаатдор шахсларнинг иштирокисиз, идоралараро ўзаро ҳамкорлик воситасида олади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сўровнома

Ҳурматли респондент! Қонун ҳужжатлари ижросини ўрганишда иштирок этинг.

Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

👉 https://bit.ly/37kcr1L

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:
👉 баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
👉 мусиқа чалиш;
👉 товуш сигналлари бериш;
👉 хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
👉 турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш ⬇️
❗️фуқароларга 74 333 сўм, мансабдор шахсларга эса 111 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ойлик иш ҳақидан контракт учун тўлов амалга оширилганда, даромад солиғи бўйича имтиёзлар мавжудми?

Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархлари белгиланди

“2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (378-сон, 15.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига 3 019 минг тонна, шу жумладан, 293,5 минг тонна уруғлик дон харид қилинади.

💰 Қарор билан ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархлари белгиланди. Хусусан, 1 синф қаттиқ буғдойнинг харид нархи (қўшилган қиймат солиғи билан) 1 тонна учун 2 543 180 сўмни ташкил этади.

📝 Барча дон тайёрлов корхоналари ва ғаллачилик кластерлари қўшимча харид қилинадиган донни хўжаликлар билан келишилган нархларда шартнома асосида харид қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3240, 10.06.2020 й.).

Мазкур йўриқномага кўра, ижтимоий ходим ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштирадиган ёки бевосита ижтимоий хизматларни кўрсатувчи зарур касбий малакага эга бўлган шахс ҳисобланади.

🔰 Ижтимоий ходимнинг қуйидаги лавозимлари мавжуд:
• барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассис;
• оила, болалар ва ёшлар билан ижтимоий хизмат олиб борувчи ижтимоий ходим;
• ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимнинг ассистенти.

☑️ Мазкур ҳужжат билан ижтимоий ходимларнинг вазифалари белгиланди.

Жумладан, барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассис ҳуқуқий, профилактик, қўллаб-қувватловчи, реабилитацион ва терапевтик хусусиятга эга психоижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали шахсларга оғир турмуш шароитидан чиқишга кўмаклашади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Масъул ходимларнинг фаолияти баҳолаб борилади

“Давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3241, 10.06.2020 й.).

📊 Буйруқ билан тасдиқланган низомга кўра, ваколатли органлар томонидан масъул ходимларнинг фаолияти йилига камида бир маротаба самарадорлик ва натижакорликнинг асосий кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилади.

Қуйидагилар масъул ходимнинг давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади:

👉 белгиланган муддатдан олдин кўрсатилган давлат хизматлари сони;
👉 ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича ташаббускорлик;
👉 белгиланган муддатдан кечиктирилиб кўрсатилган давлат хизматлари сони;
👉 масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга фойдаланувчилардан келиб тушган шикоятлар сони;
👉 масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга киритилган тақдимнома ҳамда масъул ходимга нисбатан қўлланилган маъмурий жавобгарлик чоралари сони.

📌 Баҳолаш ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан 3 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда ташкил этиладиган комиссия томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хусусий нотариус лавозими учун малака имтиҳонини ўтказиш тартиби белгиланди

“Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3114-1, 15.06.2020 й.).

📝 Буйруққа асосан, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятининг йўлга қўйилиши муносабати билан Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур Низом билан шу кунга қадар давлат нотариал идоралари нотариуслари учун танлов ўтказиш тартиби белгиланган бўлса, эндиликда хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби ҳам белгиланмоқда.

🔰 Низомга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ қуйидагилар белгиланди:

👉 хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатлар топшириш, малака имтиҳонини ўтказиш тартиби ва муддатлари;

👉 малака имтихонида иштирок этишни рад этиш асослари;

👉 малака имтиҳони саволларининг соҳалари;

👉 малака имтиҳони натижалари бўйича баҳолаш мезонлари ва бошқалар.

🌐 Шунингдек, Низомга имтиҳон саволлари Адлия вазирлигининг расмий веб сайтида эълон қилиниши ҳақидаги қоида киритилди.

🚫 Бундан ташқари, эндиликда нотариус лавозимида ишлаб турган фуқаро бошқа давлат нотариал идорасига ўтиш истагида танловда иштирок этиб, етарли баллни тўплай олмаса, эгаллаб турган лавозимидан озод қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Мудофаа вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Президентнинг тегишли ҳужжатларига асосан:

Нарбаев Алишер Тухтаевич ҳамда Базарбаев Заирджан Гулимматович Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.

Бунга қадар Алишер Нарбаев Қуролли Кучлар Бош штаби артиллерия бошқармаси бошлиғи – артиллерия қўмондони, Заирджан Базарбаев эса Мудофаа вазирлиги Моддий-техник таъминот бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Зиябаев Фаррух Нартожиевич Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг ўринбосари – Оператив бош бошқармаси бошлиғи;

Шерматов Фарходжон Ортиқович Қуролли Кучлар Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони;

Хамраев Абдулла Адхамович Олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғи лавозимларига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган муддатдан фарқли ўлароқ, маъмурий шикоят у келиб тушган пайтдан эътиборан 3 иш куни ичида юқори турувчи органга ёки ушбу маъмурий шикоятни кўриб чиқишга ваколатли бўлган бошқа органга маъмурий иш билан бирга юборилади.

Манфаатдор шахс маъмурий шикоятни кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлганда ёки юқори турувчи маъмурий орган мавжуд бўлмаганда, маъмурий ҳужжат устидан судга шикоят қилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга кредит ажратилади

“Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4752-сон, 16.06.2020 й.) қабул қилинди.

💰 Қарорга мувофиқ, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратилади.

♻️ Кредит тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади.

🏦 Кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.

📌 Кредит маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади.

❗️Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари бўйича “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

2020/2021 ўқув йилида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “UzAssets” инвестиция компанияси ташкил этилди

“Хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
Ҳукумат қарори (381-сон, 15.06.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини таъминлаш учун сотишдан олдин тайёргарлик ишларини амалга ошириш ва салоҳиятли инвесторларга сотиш орқали хусусийлаштиришнинг муваффақиятли натижаларини таъминлаш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги (Агентлик) муассислигида акциядорлик жамияти шаклида “UzAssets” инвестиция компанияси ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

Компаниянинг устав капитали Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобидан 20,0 млрд сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳамда тегишли корхоналарнинг давлат акция пакетлари (улушлари) номинал қийматида бериш ҳисобига шакллантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (382-сон, 16.06.2020 й.) билан Озодбек Ахмадович Назарбековга Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ректори лавозими юкланди.

Эслатиб ўтамиз, О. Назарбеков Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (385-сон, 16.06.2020 й.) билан Одил Қаландарович Абдурахманов Тошкент давлат транспорт университетининг ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (383-сон, 16.06.2020 й.) билан Камолиддин Турдимуратович Уринбаев Ўзбекистон давлат консерваториясининг ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚠️ 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

👉 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;

👉 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;

👉 энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 286 390 сўмдан иборат.

Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўмни ташкил қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot