Huquqiy axborot
370K subscribers
6.36K photos
457 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларнинг ривожланиш даражаси баҳоланади

“Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида” Президент қарори (ПК–4702-сон, 01.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, статистик кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.

Бунда иқтисодий тараққиётни таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, ишсизликни камайтириш, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади.

Рейтинг баҳолашни амалга ошириш мақсадида 2020 йил 1 июнга қадар махсус ахборот тизим ишлаб чиқилади ва дастлаб 2019 йил учун ушбу тизим орқали синов режимида баҳолаш амалга оширилади.

Натижалар асосида рейтинг кўрсаткичларини аниқлаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кесимида амалга оширилади.

Ўтган йил учун рейтинг баҳолаш натижалари ҳар йили 1 февраль (тезкор баҳолаш) ва 15 июнга (якуний натижалар) қадар Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритилади.

❗️Рейтинг баҳолаш натижалари ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари йиғилишларида танқидий муҳокама қилиниши шарт.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
рейтинг баҳолаш натижаларини умумлаштиради, шунингдек, рейтинг баҳолашни амалга оширишда иштирок этувчи тегишли органлар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.

Қарор билан Рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Аёл болани парваришлаш таътили даврида ишлаши мумкинми?

Аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Шунингдек, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилади. Бу даврда иш жойи сақланади.

Аёл ўз хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлаши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

“Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия тадбири

Сардоба сув омборида юз берган офат натижасида жабр кўрганларга кўмаклашиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акциясига старт берилди.

Инсонпарварлик ёрдами ортилган биринчи юк машиналари Сирдарёга етказилди.

Мазкур акцияни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

Акция доирасида “Юксалиш”нинг махсус ҳисоб рақами очилиб, йиғилган маблағлардан уст-кийимлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур буюмлар сотиб олинади.

Шунингдек, ҳар қандай кўринишдаги инсонпарварлик ёрдамлари ҳам қабул қилиниб, офатдан жабр кўрганларга етказилади.

Акция давомида адлия органлари мутахассислари жалб қилинган ҳолда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш режалаштирилган.

Ҳозирда бир қатор ташкилотлар, хусусан, Конрад Аденауэр фонди, Шодиев халқаро фонди, Эзгу мақсад жамоат фонди, OU7 фонди, Ўзбекистон – Туркия ишбилармонлари уюшмаси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти, спорт федерациялари ва бошқа ташкилотлар ҳамда фаол фуқаролар ташаббус кўрсатиб, акцияга қўшилганликлари қувонарлидир.

Кутилмаган офатдан жон сақлаш учун уйларини ташлаб чиққан ватандошларимиз учун тезкорлик билан кўрсатиладиган ҳар қандай ёрдам катта аҳамиятга эга.

Биз офатдан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун саховатпеша юртдошларимиз томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз.

Шу сабабли, ўз ҳиссасини қўшишни истаган барча “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акциясига қўшилиши ва ушбу мураккаб даврда елкама-елка туриб, сирдарёликларга далда бўлиши мумкин.

Биз биргамиз!

Мурожаат учун “Тезкор штаб” телефон рақами –
+998-91-572-11-00, 71-239-33-23, 998-97-157-80-65

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келади.

Эркин сўз, эркин матбуот – жамият равнақининг энг муҳим шартларидан биридир. Ҳар қандай жараёнда холис ва ҳаққоний сўз айта олиш кишидан тезкорлик, фикрчанлик, катта масъулият талаб этади.

Адлия вазирлиги сўз эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида жонбозлик кўрсатаётган, бу орқали мамлакатда демократик ўзгаришлар ва ислоҳотларни таъминлашга алоҳида ҳисса қўшаётган барчани ушбу сана билан муборакбод этади.

Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Вояга етмаганларнинг хусусий мулки ҳақида нима биласиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Эндиликда, “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акциясида пул ўтказиш йўли билан ҳам иштирок этиш мумкин. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан махсус ҳисоб рақами очилди:

Юридик шахслар учун ҳисоб рақами: 20212000100981895003
МФО-00451, Milliy Bank

Payme: «Хайрия» бўлими — «BizBirgamiz» логотипи (фақат жисмоний шахслар учун).

Click: «Хайрия» бўлими — «BizBirgamiz» логотипи (фақат жисмоний шахслар учун).

Акция ташкилотчилари пул маблағларининг йиғилиши ва сарфланиши бўйича шаффофликни таъминлашни ўз зиммасига олади.

@uzbyuksalish
#Биласизми

Истеъмолчиларнинг қандай ҳуқуқлари бор?

Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

👉 товар (иш, хизмат ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;

👉 товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;

👉 товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;

👉 ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ қопланиши;

👉 бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш;

👉 истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.

Истеъмолчиларнинг айрим гуруҳлари учун қонун ҳужжатлари билан савдо, маиший хизмат ва хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари бўйича имтиёзлар ва афзалликлар белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун имтиёзли шартларда ер ажратилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Карантин билан боғлиқ жавобгарлик чоралари бўйича энг кўп бериладиган саволлар

🤔 Коронавирус билан касал бўлганда ҳақиқий ҳолатларни яширганга ҳам қонуний чора кўриладими?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Карантин даврида айрим фуқаролар касб вазифасини бажараётган шахсларга куч ишлатганини эшитаяпмиз. Бунга жавобгарлик борми?
👉
Жавоб: бу ерда

🤔 Ниқоб тақмаганга жарима миқдори қанча?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Ижтимоий тармоқларда коронавирус билан боғлиқ бўлган расмий тасдиғини топмаётган хабарлар чиқиб турибди. Ёлғон хабар тарқатганга жазо борми?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди дейилаяпти, нима ўзгарди, илгари қанақа эди?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Карантин шароитида тиббий мажбурлов қўллаш мумкин бўлибди. Бу нима дегани, ким қўллайди?
👉 Жавоб: бу ерда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Бошқа ишга ўтказишга ходимнинг розилиги талаб қилинадими?

Бошқа доимий ишга ўтказишга
(ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) – унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин.

Агар объектив сабабларга кўра меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт.

Ходим бажараётган ишига ёки эгаллаб турган лавозимига номувофиқ бўлса, мутахассислиги бўйича бир мунча кам малака талаб этиладиган бошқа иш таклиф этилиши мумкин.

Меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини ўзгартириш меҳнат шартларини ўзгартириш деб ҳисобланмайди ва бу ҳақда ходим билан келишиш талаб қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.

Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда қўшимча тўлов тўлаш белгиланган бўлиб, ҳозирда мазкур тўлов миқдори 238 минг 610 сўмни ташкил этади.

Бунда:
👉 100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади;

👉 қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қонунчиликдаги янгиликлар, воқеа-ҳодисаларга шарҳлар, энг сара таҳлилий мақолалар, мутахассис маслаҳатлари, ҳамма билиши зарур бўлган, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, муаммолар гирдобида қолганда қонуний ечим топиш, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Телеграм каналига аъзо бўлиб, сайтнинг фаол кузатувчиси бўлинг: ⬇️
https://t.iss.one/hudud24official
#Биласизми

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:
👉 табиий офат юз берган жойга бориш;
👉 шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
👉 жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;
👉 ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Донорга қўшимча дам олиш куни берилади

Қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади.

Донорга ҳар сафар қон ва унинг таркибий қисмларини топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бир кун берилади. Донорнинг хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига БҲМнинг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари оширилди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot