Huquqiy axborot
305K subscribers
6.71K photos
716 videos
22 files
15.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

БАА резиденти мақомини олган хорижий фуқароларга ҳам визасиз режим қўлланилади

Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонга келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарорига қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан бошлаб БАА резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан ҳам қўлланилади.

БАА резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистонга киришда амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қарорга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:

👉 бюджет ташкилотлари бўйича:

• бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 99,2 фоиз;
• Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,4 фоиз;
• Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,4 фоиз;

👉 бошқа тўловчилар бўйича:

• бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 98,4 фоиз;
• Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,8 фоиз;
• Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,8 фоиз.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб, “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ учун:
👉 фойда солиғи ставкалари белгиланди;
👉 ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси олтин, палладий ва кумуш учун 20 фоиз ва мис бўйича 15 фоиз миқдорида белгиланди.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМларга қонунчиликда ОТМлар учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланилади ва 2020 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқнинг 12 фоизлик ставкаси татбиқ этилади.

Қарор билан, шунингдек, фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ягона солиқ тўлови ўрнига айланмадан олинадиган солиқ киритилди

“Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-599-сон, 30.12.2019 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди.

Қонунга мувофиқ, 2007 йилда қабул қилинган Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.

2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.

Қонунга кўра, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ ўрнига тегишлича ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи киритилмоқда.

Ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасининг ўрнини қоплаш 2020 йилнинг 1 июлидан эътиборан амалга оширилади.

Солиқ тўловчи 2020 йил 1 январга қадар ҳосил бўлган зарарни келгусига, ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга кўчиришни амалга оширишга ҳақли.

Бунда, ҳар бир кейинги солиқ даврида ҳисобга олинадиган ўтказилаётган зарарнинг жами суммаси жорий солиқ давридаги солиқ базасининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ турлари қисқартирилди

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқларни бирлаштириш орқали улар сони мақбуллаштирилди, солиқ ҳисоботлари камайтирилди ва соддалаштирилди.

Солиқ турлари 9 тагача қисқартирилди. Хусусан, ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турлари бекор қилинди.

Кодексга кўра, солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади:
👉 камерал солиқ текшируви;
👉 сайёр солиқ текшируви;
👉 солиқ аудити.

(Илгари солиқ текширувлари ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган ва ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлардан иборат бўлган)

Кодексга трансферт нарх шакллантиришни назорат қилиш нормалари, “ўзаро боғлиқ шахслар” ва “ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида назорат қилинадиган битимлар”, “назорат қилинадиган чет эл компанияси” тушунчалари киритилди.

Шу муносабат билан айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан фаолият амалга оширилиши билан боғлиқ “солиқ тўловчиларни консолидациялашган гуруҳи” тушунчаси ва уларни солиққа тортишнинг хусусиятлари белгиланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 3 январь (2017 йил)

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
👉 Бош прокуратура;
👉 Давлат хавфсизлик хизмати;
👉 Ички ишлар вазирлиги;
👉 Адлия вазирлиги;
👉 Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Кумушкон” туризм қишлоғи ташкил этилади

“2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида” Ҳукумат қарори (1053-сон, 31.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Чиноз, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳри “Олтин ҳалқа” туризм концепцияси асосида ривожлантирилади.

Шунингдек, Паркент туманининг “Кумушкон” МФЙ ҳудудида “Кумушкон” туризм қишлоғи ташкил этилади.

Шунга кўра, қарор билан “Олтин ҳалқа” туризм концепцияси ҳамда “Кумушкон” туризм қишлоғини ташкил этиш чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

“Олтин ҳалқа” туризм концепциясининг асосий вазифаларидан бири ҳудуддаги туристик масканларда қулай шарт-шароитлар яратиш орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг даромадини оширишдан иборат.

Қарор билан Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича қўшимча амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Унга кўра 45 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, 1523 та янги иш ўрни яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
“Радар” йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт.

Кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда кўчма устунга вақтинчалик йўл белгиларини ўрнатиш кўзда тутилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Хабарингиз бор, Ўзбекистондаги ҳуқуқий янгиликлар ҳақида инглиз тилида маълумот берувчи @leginf телеграм канали ишга туширилган.

Каналда у ёки бу масалада профессионал юристлар, ҳуқуқ-тартибот органларининг муносабати тақдим этилади.

Каналдаги аксарият материаллар Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” каналида берилган маълумотларнинг таржималаридан иборат.

Шу билан бирга, каналда инглиз тилида ҳуқуққа оид бошқа қизиқарли маълумотлар ҳам бериб борилади.

@leginf ни кузатиб боринг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/leginf
#Биласизми

2019 йилда юртимизда туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар қайси эканлигини биласизми?

Биз ижтимоий тармоқларда:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Адлия_хабари

"Мадад" ННТ томонидан нафақат "Advice.uz" ҳуқуқий ахборот портали орқали онлайн маслаҳатлар берилиши, балки реал вақт режимида бевосита малакали ҳуқуқшуносларимиз томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини биласизми?

Бунинг учун "Мадад" ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ҳуқуқшунослари ва уларнинг жойлашган манзиллари тўғрисидаги маълумотлар билан танишинг.
Барча ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар мутлақо бепул тарзда берилади.

Иш куни ва вақти: душанба–жума, 9:00 дан 18:00 гача.

Бюролар фаолияти билан боғлиқ бирор-бир муаммога дуч келсангиз, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: (99) 796-96-00.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўзгариши мумкин

“Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм этиб белгиланди.

Шунга кўра, контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори (оширилган тўлов-контракт миқдори бундан мустасно) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда жорий ўқув йилининг иккинчи ярми учун ўзгариши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (1057-сон, 31.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

👉 ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда бериладиган мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиология хулосаси, экологик сертификат мавжуд бўлиш талаб этиладиган товарларни “Ягона ойна” божхона ахборот тизимида уларнинг берилиши тасдиқланган тақдирда, Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишга рухсат берилади;

👉 аввал дастлабки божхона декларацияси тақдим этилган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона юк декларацияси рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб уч соат ичида амалга оширилади, бунда хавфларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими томонидан хавф аниқланган ҳолатлар бундан мустасно.

Мазкур қарор 2020 йил 3 апрелдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чоралар кўради.

Қоида бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда, ЙПХ ходими ҳайдовчига дастлаб содир этган қоида бузилишини тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, тегишли чоралар кўриши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

“Мадад” ННТ томонидан фуқаролар учун навбатдаги қулайлик!

Аввал хабар қилинганидек, “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти “Advice.uz” (“e-maslahat.uz”) ҳуқуқий ахборот портали орқали аҳолига онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келмоқда.

“Мадад” ННТ томонидан янги – 2020 йилда фуқаролар фойдаланишлари учун яна битта муҳим янгилик яратилди.

Энди фуқаролар ҳуқуқий масалалар бўйича ўз саволларини қулай Telegram бот орқали юборишлари мумкин.

Бунинг учун Telegram мессенжерига @madadnnt_bot манзилини киритиш ва “Start” тугмасини босиш лозим. Бунда ҳеч қандай рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.

Онлайн-маслаҳатчилар фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар бўйича саволларига қисқа вақт ичида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берадилар.

Саволларингизни ҳозироқ юбориш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: @madadnnt_bot

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ назорати жараёни видеотасвирга олинади

“Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3207, 2019 йил 30 декабрь).

Низомга кўра, солиқ органининг ходимлари, солиқ тўловчилар ҳамда уларнинг вакиллари солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказиладиган солиқ назорати тадбирларини видеотасвирга олишлари мумкин.

Ушбу назорат тадбири жараёнида олинган видеотасвир маълумотларидан назорат тадбирлари натижаларини кўриб чиқишда, солиқ органлари томонидан қарор қабул қилишда, шунингдек суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда зарурат бўлганда фойдаланиш мумкин.

Жараённинг видеотасвирга олиниши шаффофлик ва холисликни янада таъминлайди, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

Назорат тадбирини видеотасвирга олиш солиқ тўловчиларнинг қонуний фаолиятини тўхтатиб қўймайдиган ва фаолият кўрсатишига зиён етказмайдиган тарзда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Эртага такрорий овоз бериш ўтказилади

Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг 5 январь - якшанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Шунингдек, шу куни маҳаллий Кенгашларга ҳам депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Маълумот учун, Сайлов кодексининг 59-моддасига мувофиқ, такрорий овоз бериш:
• сайлов округи бўйича энг кўп овоз олган 2 нафар номзод бўйича ушбу округда ўтказилади;
• асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ўтказилади.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тўлов-контракт асосида ўқийдиганлар учун солиқ имтиёзлари кенгайди

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига кўра эндиликда Ўзбекистон олий ўқув юртларида шахснинг турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари учун ҳам солиқ солинмайди.

(Ҳозирга қадар фақатгина ўзининг ва 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг таълими учун йўналтирилган даромад солиқдан озод қилинган)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot